Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет41/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

6. Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 3 августдаги «Умумий ўрта таълимнинг янги таҳрирдаги Давлат таълим стандартлари, модернизасия қилинган ўқув дастурлари тажриба-синовларининг иккинчи босқич натижалари ва уларни давом эттириш тўғрисида»ги 6/4 ҲБ-сонли буйруғига асосан информатика фани Y-YII-синфларда мактаб компоненти ҳисобидан синфлар кесимида 0,5 соатдан, жами 51 соат ўқитилади.


7. Айрим фанлар чуқур ўқитилишга ихтисослаштирилган мактаб(синф)ларда ўқишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 173-сонли ва 2011 йил 9 сентябрдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 254-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма буйруғи билан тасдиқланган фанларни чуқур ўқитиш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади.

Мазкур намунавий ўқув дастурлар асосида, фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш мумкин.

8. “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўргатиш учун:

I-синфда мактаб компоненти ҳисобидан хафтасига 0,5 соат ажратилиб, синф журналида алоҳида саҳифада ўтилган мавзулар қайд этилади;

II-VIII-синфларда бу машғулотлар тасдиқланган дастур асосида бошланғич синф ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан тарбиявий соатлар ҳисобидан ўтилади. Бу машғулотлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси сифатида инобатга олинади. “Йўл ҳаракати қоидалари” машғулотлари II-YIII-синфларда мактаб дарс жадвалига киритилади ва синф журналида тарбиявий соатлар учун ажратиладиган саҳифада ўтилган мавзулар қайд этиб борилади.

9. “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” машғулотлари I-IV-синфларда “Жисмоний тарбия”, “Одобнома”, “Атрофимиздаги олам” фанлари таркибида 17 соатдан, V-IX синфларда “География”, “Биология”, “Кимё”, “Физика”, “Меҳнат таълими” “Ватан туйғуси” ва “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанлари дастурлари таркибида синфлар кесимида 17 соатдан ўтилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Юксак маънавият - енгилмас куч” асарини узлуксиз таълим тизимида ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Ф–360 сонли фармойиши асосида мактаб компоненти ҳисобидан IX cинфда йилига 10 соат ўқитилади.

11. Умумий ўрта таълим мактабларининг I-IV-синфларида «Саломатлик дарслари» ўқув курси “Одобнома”, “Атрофимиздаги олам”, ”Табиатшунослик”, “Жисмоний тарбия” ва “Ўқиш” фанлари таркибига, V-YII ва IX-синфларда «Соғлом авлод асослари» ўқув курси “Биология”, “Жисмоний тарбия”, “Меҳнат таълими” фанларига интеграсия қилинган ҳолда ҳамда YIII-синфда мактаб ихтиёридаги соатлардан фойдаланган ҳолда ўқитилади. Дарсларни олий маълумотли, етарли билим ва малакага эга бўлган, махсус тайёргарликдан ўтган ўқитувчилар ўтишлари керак. Давра суҳбатларига мутахассис тиббий ходимларни таклиф этиш тавсия этилади.

12. Малакали ўқитувчиларга ва зарур шароитларга эга бўлган умумий ўрта таълим мактабларида (шаҳар мактабларида синфдаги ўқувчиларнинг сони 25 ва ундан ортиқ, қишлоқ мактабларида эса 20 ва ундан ортиқ бўлган тақдирда) қуйидаги фанларни ўқитишда синф ўқувчилари икки гуруҳга бўлинади:

I-IX-синфларда чет (инглиз, немис, франсуз ва бошқа) тиллар дарсларини ўтишда;

таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларнинг II-IX-синфларида ўзбек тили дарсини ўтишда;

таълим рус тилида олиб борилмайдиган мактабларнинг II-IX-синфларида рус тили дарсини ўтишда;

V-IX-синфларда “Информатика” фани дарсларини ўтишда;

VIII-IX-синфларда жисмоний тарбия дарсларини ўтишда (ҳар бир гуруҳда йигит ва қизлар саккизтадан кам бўлмаса).

Амалиётдаги давлат таълим стандартларига кўра (УЎТДТС тўплами, 4-сони, 312-бет) Умумий ўрта таълим мактабларининг V-IX-синфларида ўқувчилар сони шаҳар мактабларида 25 ва ундан ортиқ, қишлоқ мактабларида 20 ва ундан ортиқ бўлса, меҳнат таълими дарслари шу синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳ (ўғил ва қиз болалар)га ажратган ҳолда алоҳида дастурлар асосида олиб борилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик Кенгашининг 2003 йил 4 июндаги йиғилиши баёнининг 3-бандини бажариш мақсадида V-IX-синфларда қўшимча машғулотлар спорт сексиялар тарзида ўтказилади.

14. Таълим қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган мактабларда мактаб педагогик кенгашининг қарорига биноан айрим фанлар ва курслар ўзбек тили(давлат тили)да ўқитилиши мумкин.

15. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанҚиМ №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 ҳафта, II-IX-синфларда 34 ҳафта белгиланган. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил - 4 ноябрдан 6 кун; қишки таътил - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли Фармонига кўра декабрь ойининг охирги 4 куни ва январь ойининг биринчи декадаси мобайнида”, баҳорги таътил – 21 мартдан 7 кун; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I-синф ўқувчилари учун февраль ойининг учинчи ҳафтасида бир ҳафталик таътил берилади (Ота-оналарнинг талабларига биноан февраль ойининг бошқа хафтасида таътил бериш мумкин).




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет