[
ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
[
ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 573-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2665]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сонли (рўйхат рақами 2665-1, 23.06.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 573-модда)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 март,
214/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш