Мақолаларни расмийлаштириш қоидалари



Pdf көрінісі
Дата04.11.2023
өлшемі192,32 Kb.
#189431
Байланысты:
ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ АХБОРОТНОМАСИ



МАҚОЛАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ 
1.
Мақола матни A4 форматидаги варақда ёзилган бўлиб, унда 
қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим: қаторлар оралиғи — 1,5 
интервал; юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг 
томондан 2 см; хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили. Мақола 
матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn, 14 
ўлчамли шрифтида ёзиш талаб этилади. 
2.
Расмлар, жадваллар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати тегишли 
равишда матн орасида келтирилиши лозим. Матндаги жадвал, расм ва 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати тегишли равишда белгиланган
жадвалларга қисқартирилмаган ҳолда сарлавҳа билан ёзилиши лозим. 
3.
Расм ёки фотосуратлар Wорд график муҳарририда чизилган ёки 
сканерланган бўлиши, расм ёки фотосуратларнинг пастки қисмида 
сарлавҳаси ва сон билан белгиланган бўлиши лозим. 
4.
Матндаги формулалар аниқ ҳолда кўрсатилган, номерлаган бўлиши 
лозим 
5.
Матнда келтирилган барча ўлчам ва катталиклар тегишли равишда 
халқаро ўлчов бирликлар тизимига мос келиши шарт. 
6.
Мақоланинг биринчи бетида юқори чап тарафида УЎТ (УДК) 
келтирилади, сўнгра бош ҳарфлар билан ярим қора шрифтда ўртада 
муаллиф (лар) нинг исм-шарифи, фамилияси ёзилиб, кейинги қаторда 
мақола мавзуси ёзилади, мавзу охирида нуқта қўйилмайди. Сўнгра 2 
интервалдан кейин 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 7 қатордан 
кам бўлмаган аннотация ва камида 5 та терминли калит сўзлар курсив 
шаклида ёзиши талаб етилади. Кейин 2 интервалдан сўнг оддий шрифтда 
мақола матни келтирилади. 
7.
Мақола охирида муаллиф(лар) томонидан фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати келтирилади. Матнда адабиётларга ҳавола квадрат қавсларга
масалан [1], олинган ҳолда берилади сўнгра адабиёт муаллифининг 


фамилияси ва инициаллари келтирилади. Охирида эса барчаси 
ажратиладиган нуқталар бўйича журнал (монография, дарслик, 
конференция тўплами, диссертация автореферати, патентлар) мавзуси 
сўнгра (шаҳар, мамлакат, сана, бетлар рақами) келтирилади. 
8.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати тугаганидан кейин бетнинг 
пастки чап тарафида муаллиф (лар) томонидан тақдим қилинган ташкилот 
ёки институтнинг тўлиқ номи, пастки ўнг тарафида эса мақола тақдим 
қилинган сана ёзилади. 
9.
Мақоланинг асл нусхаси муаллиф(лар) томонидан имзоланган ва 
талаб даражасида (тегишли фан соҳаси бўйича фан доктори ёки фан 
номзоди томонидан берилган рецензия, Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ 
да мавжуд ва талаб даражадаги экспертиза акти) тақдим қилиниши лозим. 
Журнал таҳририятига мақоланинг асл нусхаси ва электрон шаклда тақдим 
қилинади 
10.
Талаблар асосида расмийлаштирилмаган мақолалар таҳририят 
томонидан қабул қилинмайди ва муаллиф(лар)га қайтарилмайди. 
11.
Муаллиф(лар)га алоҳида мақола бўйича нусхалар берилмайди. 
Муаллиф(лар) таҳририятга мурожаат қилиб, навбатдаги журнал сони 
чиққунга қадар бир ой олдин зарур бўлган журнал миқдорини буюртма 
қилишлари мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет