Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет48/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

АЛИФБЕ ДАВРИ

(120 соат)

1. Ўқишга ўргатиш (60 соат)

Унли ва ундош товушлар, уларнинг талаффузидаги фарқланиш ҳақида маълумот бериш.

Ҳарф ва товуш муносабатига оид тушунчалар билан ўқувчиларни таништириш.

Кесма ҳарф ва бўғинлар асосида сўз ҳосил қилиш, тузилган сўзларни тўғри ўқиш.

Сўзларни аввал бўғинлаб, сўнгра бўғинлаб равон ўқишга ўргатиш.

Тиниш белгиларига риоя қилиб, ифодали ўқишга ўргатиш.

Ўқиш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган гигийена қоидаларига риоя қилишга ўргатиш.

2. Ёзувга ўргатиш (60 соат)


Унли ва ундош ҳарфларнинг бош ва кичик шаклларини ёзиш. Ўқувчида ёзув сифатини, яъни:

- ҳарфларни тўғри боғлаб ёзиш;

- ҳарфларни белгиланган қияликда ёзиш;

- ҳар бир қаторда ҳарфларнинг бир хил баландликда бўлишига эришиш;

- ҳарф унсурлари, ҳарфлар ва сўзлар орасидаги масофаларни бир хилда сақлаш кабиларни шакллантириш.

Ҳар бир ҳарф ёки ҳарфларнинг боғланиши, оғзаки ёки доскага тушунтириш орқали, қўлни қаерга қўйиш, қаерда бу ҳаракатни буриш ёки узиш кераклиги, ҳарфларнинг ёзув чизиғи бўйлаб жойлашиши ҳақида назарий ва амалий тушунча ва малакаларни ривожлантириш.

Аввал нуқталар билан ифодаланган ҳарфлар устидан қўлни юргизиб, сўнг намунага қараб ёзишга ўргатиш.

Ҳарфларнинг шаклини тасаввур орқали ёздириш асосида ёзувга ўргатиш.

Бир ва ундан ортиқ бўғинлардан ташкил топган талаффузи ва ёзилиши бир хил сўзларни, 2-3 сўздан тузилган гапларни эшитиб ёзиш.

Сўз ва гапни тўғри ёзиш. (Гапнинг биринчи сўзини бош ҳарф билан ёзиш, сўнгига тиниш белгисини ( нуқта) қўйиш).

Эшитув ва кўрув хотирасига асосланган кичик диктантлар ёзиш.

Боғланишли нутқ (матн) устида ишлаш.



ОНА ТИЛИ

1- синф


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет