Қуёш фасли. Ҳикоялар
www.ziyouz.com кутубхонаси
1
ҚУЁШ ФАСЛИ
ҲИКОЯЛАР
ТОШКЕНТ
«ЁЗУВЧИ» НАШРИЁТИ
1995
Тўплаб, нашрга тайёрловчи:
З. Аъламов
Саид АҲМАД
СУМБУЛ
(«Сурхон ҳикоялари»дан)
Ваҳобжон Деновга бемаҳал келганидан у ёқ бу ёққа телефон қилиб, ҳеч кимни тополмади.
Охири ўйлаб-ўйлаб колхоз меҳмонхонасида тунаб қолишни маъқул топди. Меҳмонхона
қоровули чопонини бошига ёпиб ухлаб ётган экан, унинг илтимосига дўнғиллаб-дўнғиллаб
зўрға кўнди.
Ваҳобжон ишлаган пайтларда бунақа боғ йўқ эди. Меҳмонхона ҳам кейин қурилибди.
Қоровул уни айланма тахта зинадан бошлаб чиқиб чироқни ёққанда, икковлари бир-бирларига
тикилиб қолшнди.
— Кўзимга иссиқ кўринасан, ука. Каерда кўрганман?...
— Мен сизни танияпман. Қосим ака эмасмйсиз? Бундан йигирма олти йил олдин кўр
ичагингизни кесиб ташлаган эдим.
Қосим аканинг кўзлари чақнаб кетди.
— Анавуни қаранг-а, анавуни қаранга. Вой, жонингдан...
Қосим ака унинг қўлидаги чамадонини олиб, қаерга қўйишиии билмай, хонани бир айланиб
чиқди. Охири стол устига қўйиб, унга қарадп. Кейин чамадонни яна олиб ушлаб турганича,
гапира бошлади:
— Тирик одам ахир бир кун бирбирини кўрар экан. . Тан-жонингиз соғми? Буни қаранг-а.
Ҳозир, ҳозир.
У гапини тугатмай, йигитлардек чаққонлик билан зинадан тушиб кетди. Сал ўтмай пастдан
тўқтўқ ўтин ёрган товуш эшитилди. Ваҳобжон деразани очиб юборди. , Кеч куз бўлишига
қарамай, кўклам ҳавоси уйга ёпирилди. Тошкентдан чиқаётганда изғирин жонини ачитар,
аллақачон яланғоч бўлиб қолган новдаларни буйдалар эди.
Хурмозор орқасидан ярим палла тарвуздек қипқизил ой кўтарила бошлади. Ваҳобжон
папирос кулини ташлаш учун кулдон қидириб у ёқ бу ёққа аланглаган эди, буфет устида турган
кулранг нарсага кўзи тушди. Беихтиёр яқин бориб қаради. Каради, баданн ғалати сес канди. Бу
дур боғлаган сумбул бутоға эди. Қўлига олди. Панжадек бутоқлар усти новвот дуридек
қалинлашиб кетган, соч толасидек сумбул новдаси фақат дурнинг синган жойидан аранг
кўриниб турарди.
У сумбулни қўлига олиб, чироқ тагига келди. Қўллари беихтиёр титрарди. Шу пайт Қосим
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |