Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет2/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
ака патнисда хурмо, анор, олма олиб чиқди. Ваҳобжон унга йўл бераман деб, қўлидан сумбул 
дурини  тушириб  юборди.  Сумбул  полга  тушиб,  жаранглаб  синди.  Ваҳобжон  афсусланиб 
бўлакларини териб олар экан, Қосим акага гуноҳкорона қаради.  
 — Ҳечқиси йўқ. Сероб нарса. Хурмони эрмак қилиб туринг, ҳозир чой дамлаб чиқаман.  
Ваҳобжон сумбул синиқларига тикилиб, ўйлаб кетди. У бу сумбулларнинг қаерда битишини 
билади. Сумбул-сойда хаёл суриб ўтирган кунларни эслади.  
Ваҳобжон  урушдан  олдин  медитцина  техникумини  тугатиб,  Сумбулсойга  юборилган  эди. 
Сумбулсой тоғ оралиғгтдаги қишлоқ. Пасту баланд тепаликлар, арча ва қарағайларга бурканган, 
ёнбағирлари кўз ёшидек тиниқ булоқлар, майда барг азамат толлар қўйиида мудраган сўлим бир 
қишлоқ,  Кишлоқнинг  қоқ  белидан  кесиб  ўтган  сойдан  кечиб  адирга  кўтарилса,  бутун  қишлоқ 
кафтда тургандек кўринади. Адирнинг орқасида эса тиғ жарлик. Бу жарликда фақат қушларнинг 
чирқиллаши-ю,  шамолнинг  гувиллаши  эшитилади,  холос.  Жарлик  тубида  мажнунтоллар 
қўйнига яширинган Сумбулсой борҚишлоқ йигитлари ёзнинг жазирама кунлари адир ошиб шу 
жарга  тушишада.  Худди  новвотдан  ясалган  қасрдек,  Сумбулсойда  бир  текис  шувиллаган 
томчиларга қулоқ солиб, соатлаб ўй суриб қолишади. Унсурлардан осилган соч толасидек қора 
сумбул  новдаларидан  шудринг  томади.  Йиллар  ўтиб  бу  шудринглар  тошга  айланади.  Сумбул 
толалари йўғолашиб, баъзан ток зангидек дурга айланади. Ваҳобжон ҳам Сумбулсойда соатлаб 
қолиб  кетарди.  Бу  ерда  сумбул  толаларидан  тўкилаётган  томчиларнииг  қўлсоат  чиқиллашига 
ўхшаш товушига қулоқ солиб, кўнглига ўт солган қизнинг келишини кутарди. Тоғликлар одати 
ёмон.  Киз  боланинг  йнгит  билан  хилватда  турганини  кўришса,  катта  жанжал  чиқади.  Шунга 
қарамай, қиз келарди. Адирлардан ошиб, тошлар панасида биқиниб, Сумбулсойга етиб келарди. 
Гулсум  қишлоқнинг  ўқимишли  қизи  эди.  У  ота-онасининг  қаршилигига  қарамай, 
Самарқанддаги  медсестралар  курсини  битириб  келган.  Амбулаторияда  Ваҳобжоннинг  қўлида 
ишларди. У пайтларда қишлоқ аёллари эркак докторга кўринмасдилар. Ваҳобжон учун Гулсум 
ниҳоятда зарур эди.  
Ваҳобжон  билан  Гулсум  Сумбулсойда  жуда  кўп  учрашарди.  Ишк-муҳаббат  ўртаган 
юракларнинг  бир-бирларига  тикнлиб  овутишарди.  Аммо  кичкинагина  қишлоқда  бундай 
сириинг узоқ сақланиб қолнши мумкнн эмас эди.  
Кимдир  улариинг  Сумбулсойда  учрашишларини  пайқаб  қолган.  Ана  шундай 
учрашишларнинг  бирнда  тўрт-беш  йигит  уларнинг  йўлини  пойлаб,  Сумбулсойда  тутиб 
олишади.  Қизни  қўйиб  юборишадию,  Ваҳобжонни  қишлоққа  олиб  тушишади.  Бетига  қора 
суртиб, эшакка тесқари миндирганча қишлоқдан чиқариб юборишади.  
Чўлда қўли боғлиқ, эшакка тескари минган Ваҳобжоннинг қўлини чўпон чол ечиб юборади, 
унга  раҳми  келиб,  отида  Денов  йўлигача  чиқариб  қўяди.  Чўпон  чолнинг  гаплари  ҳали  ҳам 
Ваҳобжоннинг қулоғида: 
— Одатимиз қурсин, болам. Келгиндига қиз бермаймиз. Қизимизга сал мундороқ қараганни 
аямаймиз.  
Ўшанда  Ваҳобжон  Деновга  тонготар  пайтида  кириб  келганди.  Одамларнинг  кўзлари 
бесарамжом. Ҳамма ташвишда. Уруш бошланибди. Урушга кетгани маъқул.  
Ваҳобжон тўппа-тўғри Ҳарбий комиссариятга учрашдию, эртасигаёқ армияга жўнаб кетди.  
Кирқ  йил  қирғин  бўлса,  ажали  етган  ўлади,  дейдилар.  Ваҳобжон  фронтда  тўрт  йил  кезди. 
Қанча ярадорларни жанг майдонидан судраб олиб чиқди. Қанча беҳол жангчиларга қон қуйди. 
Баданлари ўкдан илма-тешик бўлиб кетди.  
Уруш  тугаши  билан  туғилиб  ўсган  Чинозга  қайтиб  келди.  Дунё  кезгаи  одам  бир  жойда 
туролмас  экан.  Тошкентга  келди.  Института  кириб  яна  ўқишга  шўнғиб  кетди.  У  фронтда 
пайтларида  икки-уч  марта  Сумбулсойга  хат  ёзиб,  жавоб  кутди.  Аммо  Гулсум  ўрнига  имзосиз 
жавоб келарди. «... Башаранг қоракуя соғинган бўлса кела қол... » 
Ана шундан кейин у хат ёзишни тўхтатди. Гулсумни ҳам, Сумбулоойни ҳам унутди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет