Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет5/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
синганда жаранглаб кетарди.  
Ваҳобжон  уларнинг  ўйин-кулгисига  ҳалал  бермаслик  учун  ғор  ичидан  чиқди.  У  энди 
ариқчадан ҳатлаёгганда қорачагина қиз келиб унинг қўлидан тутди.  
— Сумбулсойга келиб қуруқ кетяпсизми? Мана буни олинг.  
У Ваҳобжонга худди оёқларини кериб турган кийикка ўхшаш дурни берди. Ваҳобжон унга 
раҳмат айтиб, тепага интилди. Урнинг бир қўлида бир сиқим қопқора сумбул, бир қўлида дур 
қоплаган сумбул бутоғи. Авайлаб, синдириб қўймаслик учун, эҳтиёт қилиб тепага чиқиб олди.  
Зарофат эшик олдида уни кутиб турарди.  
— Қаёқда эдингиз? Анчадан бери кутаман.  
— Қизим, сенга сумбул олиб келдим.  
Зарофат  бу  ёққа  яқинда  келганидан  Сумбулсойни  ҳали  кўрмаган  эди.  Шошиб  дадасининг 
қўлидан сумбулни олди.  
— Сочга ўхшар экан. Юринг бирпас дам олинг. Ваҳобжон чарчаган эди. Қизига эргашиб яна 
сойнинг  нариги  тарафига  ўтди.  Бир  тавақали  эшикдан  ҳатлаб  кенг  ҳовлига  киришди.  Бир 
кампир ўчоқ олдида нимадир қиляпти. Уйга киришди. Шифти тоқили уй деворлари оқланган, 
токчаларда ҳар хил китоблар.  
— Бош врачимизнинг уйи. Яхши одамлар. Мана шу хонани менга бўшатиб беришган.  
Боя амбулатория эшиги олдида учраган хотин кирди. Хали Ваҳобжон унинг юзини кўрмаган 
эди.  Энди  кўрди.  Бу  ўша.  Уша  Гулсум.  Икковлари  бирбирларига  тикилишганича  қимирламай 
қолишди.  Гулсум,  охири  кўзини  олиб  қочди-да,  титроқ  товуш  билан  эшитилар-эшитилмас 
саломлашди.  
Гулсум  чиқиб  кетди.  Шундан  кейин  Ваҳобжон  кетар  чоғида  ҳам  кўринмади.  Ваҳобжон 
чўлга  чиққанда  ҳам,  Деновга  етиб  келганда  ҳам  унинг  оппоқ,  сочларини,  ажин  қоплаган 
юзларини, айниқса, иягидаги тиртиқни кўз олдидан нари кеткизолмади.  
— Қариб қарипти. Бемаҳал қарипти. Кўзлари ҳамон ўшандай.  
Орадан ўн беш кунлар чамаси вақт ўтиб, Ваҳобжои қизидан хат олди.  
«Дада,  бош  врачимиз  ўша  куни  сиз  билан  хайрлашолмай  қолгани  учун  афв  этишингизни 
сўради.  Ўша  куни  бир  беморни  кўриш  учун  тоққа  жадал  кетиб  қолган  экан.  Ўзи  жуда  яхши, 
меҳрибон  хотин.  Бошидан  жуда  кўп  савдолар  ўтган,  дейишади.  Қирқ  биринчи  йилда  эри 
отилган  эмиш.  Нима  сабабдандир  у  Гулсум  аяни  пичоқлаган  экан.  Боласи  йўқ.  Айниқса,  сиз 
келиб кетгандан кейин менга жуда меҳрибон бўлиб қолди. Рўпарамга ўтириб кўзимга тикилади. 
Кеча яна шундай қилди. Кўзимга узоқ тикилиб турдида, йиғлаб, бағрига босди... » 
Ваҳобжон хатни ўқиб, оғир уҳ тортди. Бўғзидан нафас эмас, олов отилиб чиққандек бўлди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет