www.ziyouz.com кутубхонаси
7
Муттасил ёққан билан... — Дўст, бу Навоийданми?
— Йўғ-е, Машрабникидир.
Қийқириқ, кулги.
Шу зайлда кулги билан, қўшиқ билан иш давом этади. Ваҳобжон у ёқдан буёққа зир югуриб,
ишни жадаллатади. Каттакон бак олдида чой дамланган тунука чойнакни чўққа қўйиб ўтирган
чолнинг ёнига тўшиб кетаётган эди, узоқдан машина чироғини кўриб тўхтади. Машина
«ўтилмасин!» белгиси қўйилган муюлишдан ўтиб, тўппа-тўғри келаверди. Ваҳобжон
ижрокомдан биров келаёттан бўлса керак, деб ўйлади. Тикилиб қараса, тангадек зангори чироғи
бор. Нечук такси машинаси бу томонларга ўтди экан, деб йўлга чиқдида, қўлини кўтариб
тўхтатди.
— Мумкин эмас, белгини кўрмадингизми, қайтинг! Шофёр кабинадан бош чиқариб, қўлини
кўксига қўйиб, узр айтгандек бўлди.
— Кўктошга кетаётган бўлсанглар, Хонимобод томондан айланиб ўтасизлар.
Хонимободдан айланиб ўтиш учун ортиқча ўн тўққиз километр йўл юриш керак. Ҳар қандай
одамга ҳам таксида бориш жабр бўлади.
Шофёр кабинадан тушди. Икки қўлини белига қўйиб, у ёқ буёққа қарадида, ўтиб кетишнинг
сира иложи йўқлигини билгандан кейин ноилож орқа эшикни очиб, ичкарига қараб елкасини
қисди.
— Иложи йўқ, опажон. Бу ёғи кўп қолмади. Пиёда йигирма минутда етасиз. Хонимободдан
борсангиз қимматга тушади. Майли десангиз, яна ўзингиз биласиз. Менга барибир.
Машинадан чамадон кўтарган бир аёл тушди. Ваҳобжон қоронғида унинг юзини аниқ
кўролмади. Аёл шофёр билан анча вақтггача ниманидир гаплашиб туриб қолди. Кейин машина
орқасига қайтди. Аёл битта-битта босиб Ваҳобжоннинг олдига келди. Кўктошга қайси томондан
боришни сўради. Тавба, овози таниш. Қаерда эшитган бу товушни? Шу пайт шағал тўкиб
бўлган самосвал кескин бурилган эди, унинг ўткир чироғида аёлнинг башараси бир дам ёришиб
кетди.
Сочлари бошига чамбарак қилинган, лабларига билинар-билинмас қизил суртилган,
йигирма йигирма икки ёшлардаги келишган қиз. Ваҳобжон уни таниди. Бу қизни у бир марта,
атига бир марта кўрган. У билан ёнма-ён ўтириб чой ичган. Шу қизнинг ўзи унга чой қуйиб
берган. Аммо Ваҳобжон, тўғрисини айтганда, у қуйиб берган чойни қийналиб ичган, негаки, бу
қизнинг бир қўлида одамнинг калла суяги бор эди. Ваҳобжон ўтган йилнинг августида сиртқи
институтга имтиҳон топширгани Тошкентга тушган еди. Консультация ўтказадиган
ўқитувчининг тоби қочиб қолиб, институтга келолмай қолибди. Декан Ваҳобжонга
ўқитувчининг уйига боришни маслаҳат берган эди. Борди. У Чилонзордаги катта кўча бетидаги
уйнинг иккинчи қаватида яшаркан. Кириб гаплашди. Билмаганларини сўраб олди. Ўқитувчи
Ваҳобжонга имтиҳонга кирсангиз бўлади, деб маслаҳат берди. У хурсанд бўлиб чиқса,
машинасининг бир ғилдираги шалпайиб ётибди, камеранинг золотнигини биров бураб олиб
қўйибди. Асфальт йўлкада «босдимми» ўйнаётган қизчалар унга қараб туришарди. Уларнинг .
бири яқин келиб шивирлади:
— Акбар бирнарсангизни бураб олиб қўйди.
— Қанақа Акбар?
— Ҳу анови уйда туради. Ҳозир қочиб чиқиб кетди. Инобат опамларнинг укаларида.
Ваҳобжоннинг жуда жаҳли чиқиб кетди. Бу қандай гап! Запас ғилдирак бўлганда ҳам бошқа
гап эди.
Ваҳобжон бояги қиз кўрсатган уй эшигининг тугмасини босди. Жавоб бўлмади. Яна
қўнғироқ тугмасини босган эди, аёл кишининг: «Ҳой Акбар, эшикни оч, биров келди», деган
товуши эшитилди. Ҳадеганда эшик очилавермади. Анчадан кейин шиппак товуши