Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет15/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
жойда сақлаш керак».  
— Ҳа салқин жойда.  
— «Иккиламчи... » буниси  йиртилибди. «Тўртламчи  модда.  Ўйлаб  бўлгандан  кейин... 
қўлларни албатта, ювиб ташлаш керак» 
— Ювдик, ювдик! 
—  Тўхтанглар!—  деди  ака-укалардан  бири,  Тўртинчи — Тўхтанглар,  биродарлар...  бу... 
«ўйлаб» эмас, «ўйнаб», «ўйнаб бўлгандан кейин» яъни, Кичкина ўғлим қўғирчоқ-одам ясайман 
деб хархаша қилаверганидан, пластелин олиб бериб эдим, бу ўшанинг қоғози... Нон ўраб келган 
эканман, биродарлар! 
Юзларидаги  шуъла  ўчди.  Бекорга  хурсанд  бўлишган  экан. «Алданиб  қолгон  ёмон»,  деб 
бекорга айтмайди ашулачи. Кечаги ташвишли, сўлғин ҳолат яна қайтиб келди. Ҳатто Еттинчи 
ҳам  бирон  савол  тополмади.  Иккинчи  «Инструкция»ни  жаҳл  билан  ташлаб  юборган  экан. 
Бешинчи  уни  аста  олиб,  авайлаб  тахлади-да,  ички  чўнтагига  солиб  қўйди.  Нима  бўлса  ҳам 
инструкция ахир. Ҳурмат қилиши керак тарбия кўрган одам...  
Жимжитлик эза бошлади. Яланг ерга кечагидай ғуж бўлиб ўтириб қолишган эди. Қаердадир 
яна  каламуш  шитирлагани  эшитилди.  Ҳар  замонда  столдаги  телефонга  қараб  қўнишади — 
кўрсатма бўлиб қолар деган илинж, сира ўлмайдиган умид бор-да...  
Жимлик  қулоқларда  зингиллаб,  сабр-бардошни  эговлайди.  Шу  ерда  димиқиб  ўлиб 
кетасизлар  деса  ҳам...  ишқилиб,  бирон  бир  кўрсатмача  бўлса...  Тавба-астағфирулло,  шундай 
ўйга келганлар ҳам бўлди-да. Ахир одамни ҳам ўз-ўзига қўйиб берадими! 
Бир пайт бир чинқнриқдан сукут дарз кетди.  
— Ануни қаранглар! 
Мизғиб ўтирганларнинг қути ўчди. Чинқирган ака-укаларнинг бири — Учинчи эди. Унинг 
алоҳида овозини энди эшитишди, овози ўткир экан. Ҳамма у кўрсатган пойгак томонга қаради, 
ўша ердан кичкинагина бир» нуқта ёруғлик қоронғи ғорни тешиб кирган эди. Ингичка шуъла, 
бир чимдимгина нур ичкари томондаги кўр деворга ўқдай қадалиб турибди.  
— Ёруғлик! Ёруғлик! — деб қичқиришди.  
— Каламуш тешибди! Каламуш! 
Биринчи  шу  нафис  нур  тасмасидай  сеҳрлангандай,  аста  ўша  томон  юриб,  девор  ёнида 
тўхтади.  Ўйлаб  туриб,  этиги  билан  бир  тепган  эди,  икки  замбил  тупроқ  ўпирилиб,  шовуллаб 
тушди-да, одам бўйи тешик очилиб кетди. Кун кириб келгандай бўлди ғорга.  
Жўра-жамоат шовқин сурон билан ўша томон ошиқди. Биринчи ташқарига қаради: 
—  Оғизларингдан  гуллаб  қўймаларинг,  каламуш  йўл  кўрсатди  деб!  Каттамизниннг  ори 
келиб, бизни нотўғри тушуниб ўтирмасин!...  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет