|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
12
қилолмайди-ю, савол ташлагани ташлаган.
Аммо шу биринчи садо ҳаммани ҳушига келтирди. Қимирлаб қолдилар, кимдир уст-бошини
қоқди. кимдир сал ўзига келиб замбилғалтакка ўтирди, яна кимдир оғзидаги лойни туфлаб
ташлади...
Нима қилардик... Ҳеч ким топшириқни бекор қилгани йўқ, ҳар қандай об-ҳаво… тоес ҳар
қандай шароитда...
— Ўзи қайси томонии қазиётувдик? — деди бу ваҳимали зимзиёда боши айланиб қолган
Иккинчи.
— Мана бу томонни... — Бешинчи қоқила-сурила орқа девор томонга юрди.
— Мана бу ёқ очиқ эди. Мана бу «Ҳурмат тахтаси» — ён девор, демакки... — У гапидан
тўхтаб қолди. «Ҳурмат тахтаси» ёнида Олтинчи ишга тушган эди. У «Ҳурмат тахтаси»ни
махсус латта билан артиб, унга Еттинчининг ҳам суратини осиб улгурибди. Ўзи тахтада ҳамма
бор, фақат битта жой бўш қолган эди. Энди қарабсизки, тахта очилиб кетибди, худди шундан
сиқилиб турган эканми... Чиройли! Чироғлар ҳам унинг тепасида. Ғорни ёритиб турган
чироғларми, илғорларми — Олтинчининг юзида мана шу завқли ва ҳайратомуз хитоб порлар
эди. У омманинг кайфиятини ажойиб тезкорлик билан пайқайди. Тупроқ тагида қолган шиорни
ҳам янгиттан ёзиб осиши керак. Стол тортмасидан тиш парошогини олиб, ишга тушди.
— Тупроқ ташидиган йўл бекилиб қолибдику... — деб баробар гап бошлашди Учинчи ва
Тўртиичи! Лекин Олтинчи ишни ғоявий жиҳатдан таъминлаш учун жон чекаётган оғир
шароитда ортиқча объектив важҳу касонга чим қулоқ соларди. Ака-укалар тарбия кўрган
одамларга хос одоб билан, жим бўлишди. Аммо саволинг бошингдан қолгур Еттинчининг
исёнкорлигини тийиб бўладими! У савол берса бўлгани, кимга савол беряпти — ўзигами,
бировгами, жавоб оладими — йўқми, бу билан иши йўқ, ичини бўшатиб олади шекиллида. Яна
сўради:
— Ахир, аввал бу қора гўрдан қандай чиқиб қутулишни ўйламаймизми?
— Буни ўйлайдиганлар бор, акаси, — деди барини белига қистириб, кетмонни қўлига олган
Бешинчи. Ҳозир унинг иши кўп — ҳамма жойда шифтдан тушган кесаклар сочилиб ётибди. —
Тепада сендан катта одамлар ўтиришибди. Ўйлашади.
— Сизнинг гапингиз ҳам гап, — деди Еттинчи, — биз кичкина одамлармиз.
Энди ҳамма ўз ишига киришган эди ҳамки, столдаги телефон чанг-ғуборни тўзғитиб
жиринглаб қолди. Яқинроқда турган Олтинчи трубкани олди.
— Аҳвол қалай? — деган овоз эшитилди.
— Аҳвол ёмон эмас...
Трубкадан келаётган овоз, шубҳасиз, Ҳоким Тўраевичники эди. Ҳамма жим бўлди. Бироқ
телефон симлари шикаст еган эканми, қанча нафас ютиб қулоқ олишмасин, барибир уёғини
яхши эшитишолмади. Лекин Олтинчи тошпириқнни яхши уққан эди, оммага етказди.
— Ҳоким Тўраевич, аввало, қора кўзларга менинг саломимни етказинг, дедилар.
— Ана, айтмадимми, ўйлайдиган катталаримиз бор, акаси, — деди Бешинчи киприкларини
қўлқопи билан артиб.
— Ҳа, ўйлашяпти, — давом этди Олтинчи. — Ғордагиларни қутқаришни ўйладик, дедилар.
Аммо биз ташқаридан қазийлик десак бу хавфли экан, тепаликнинг бирор жойи бутунлай босиб
қолиши бор. Шунинг учун топшириқ бундай: Ўзларингиз шароитга қараб эҳтиёт билан
мустақил ҳаракат қилинглар, дедилар.
Топшириқни олгандан кейин ҳамма эркин, чуқур сўраб олиб, хотиржам бўлди. Худди қора
ер қаърининг зим-зиё тутқинлигидан бир мўъжиза билан қутулиб, бирдан ёруғликка чиққандай,
яйраб ўтириб қолдилар. Ҳоким Тўраевичнинг овозидан эриброқ ўтирган Биринчи Еттинчига
қаради:
— Ҳаммамиз учун ҳурматли Ҳоким Тўраевич доно одам-да, топганини қаранг: «Қора
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|