Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет127/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
128
Отлар ҳали қўзғалмаган. Ҳозирча улар ҳам томоша қилишга ҳозирланган халқ орасида эди. 
Эрйигитлар  жониворларни  узоқроқ  бориб  ҳам,  яқинроқ  келиб  ҳам  томошо  қилишарди.  Сўнг 
қайсиниси биринчи келади — дея баҳслашишга тушишарди.  
Бир сафга тизилган отлиқлар учун ниҳоят пойга бошланди.  
Отлар енгил қадам ташлаб олға интилдилар. Халойиқнинг шов-шуви кучайди.  
Узоқларга  олиб,  кўздан  ғойиб  бўлаётган  отларнинг  туёқларидан  кўтарилгап  чанг-тўзон 
босилишга улгурмай, жуда яқиндан яна бир отнинг кишнагаи товуши эшитилди.  
Кимдир: 
—  Уни  қаранглар!  Бу  Оқ  Қашқа-ку, — деб  қичқириб  юборди.  Юрагим  «шув»  этди.  Акам 
ҳам тошдай қотиб қолганди. Ниҳоят, эс-хушини йиғиб 
—  Қаёқдан  пайдо  бўлиб  қолди  экан  у?  Наҳотки  қирдан  атайлаб  келган  бўлса, — деди. 
Майдонга югуриб чикиб, унинг йўлини тўсмоқчи ҳам бўлди. Аммо кеч қолган эди.  
Оқ Қашқа эса ўзини йўқотган куйи терга ботиб, шиддат билан отлар кетган томонга йўртиб 
борарди. Кўп ўтмай у ҳам кўздан йўқолди.  
—  Наҳот  у  ўзини-ўзи  ҳалок  қилмоқчи...  Энди  бу  ёғи  қандай  бўлади?—  Акам  йиғлагудай 
бўлиб гапирарди.  
Дақиқаларнинг ўтиши жуда қийии бўлди. Акам эса ич-этини еб борарди.  
— Ана отлар келаяпти! Отлар... ! 
Бу  сўзлар  акам  икковимизнинг  қалбимиздаги  ярани  тирнаб  қонатгандай  бўлди.  Умидсиз 
қиёфада майдонга термулдик.  
Бу  пойгада  ҳам  биринчиликни  «Бўтакўз»  олди.  Бошқа  отлар  ҳам  бирин-кетин  пойгани 
тугалладилар. Фақат Оқ Қашқагина кўринмасди.  
—  Нега  у  келмаяпти?—  Акам  юраги  така-пука  бўлиб,  жойида  ўтиролмай  қолди.  Мен  ҳам 
бирор нохуш ҳодисани сезгандай бутун баданим бўшашиб кетди.  
— Қани юр-чи?..  
Иккимиз ҳозиргина от чопган шудгорли майдон узра югуриб кетдик.  
Зил-замбил  оёқларим  кўпчиган  тупроққа  ботиб,  тобора  ўзимга  бўйсиниши  қийинлашиб 
борарди.  Шундай  бўлса-да,  нафасим  тиқила-тиқила  олдинда  чопиб  бораётган  акамдан 
қолмасликка ҳаракат қилардим.  
Ниҳоят  узоқдан  бир  нарса  қорайиб  кўринди. «Наҳотки  Оқ  Қашқа..?» — Вужудим 
жимирлашиб кетди. Кўзларимга ишонмай қолдим...  
...  Оқ  Қашқа  иягини  чўзиб,  ерда  қора  терга  кўпчиб  сулайиб  ётарди.  Кенгайган  бурун 
катагидан  эса  иссиқ  буғ  кўтарилар,  кўзлари  эса  тобора  олайиб  борар,  назаримизда  бу  кўзлар 
абадий юмилишдан олдин бизни кўриб қолишга фурсат кутаётган эди.  
Охири унинг кўзлари юмилди. Нафаси эса чиқмай қолди.  
— Оқ Қашқа, Қашқагинам, — ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим.  
Акамнинг  ҳам  кўзларидан  тирқираб  чиққан  ёш  абадий  уйқуга  кетган  Оқ  Қашқа  устига 
томди...  
Кенг  шудгорда  бир  тўда  қарғалар  бизнинг  аянчли  ҳолатимизга  бепарво  юмшоқ  тупроқни 
чўқишиб, ем титқилаб юрарди.  
 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет