Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет123/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
ўринда  ҳушсиз  кишидай  ётган  отамга  кўзим  тушиб  бир  зум  ўзимни  йўқотиб  қўйдим,  сўнг 
Муҳожирнинг қизидан эшитганларимни унга оқизмай-томизмай айтдим.  
Отамнинг  кўнгли  баттар  хира  тортди,  у  тирсакларига  суяниб  ёстиқдан  бошини  кўтарди  ва 
қон  тўлган  кўзлари  билан  ҳовли  юзасидан  акамни  излади.  Акам  ҳовлимизга  кираверишда  бир 
оёғи синиқ курсида бошини қуйи эгиб ўтирар эди.  
— Шу гаплар ростми?— деди отам унга хириллаган овозда.  
Онам,  синглим  ва  мен  нафасимизни  ичимизга  ютганимизча  акамнинг  оғзини  пойлар  эдик. 
Акам қўрқаписа бошини кўтариб отамга бир қаради-да, сўнг яна қуйи эгди...  
—  Демак,  рост!—  деди  отам  қаҳр  билан,  сўнг  дона-дона  оҳангда, — иккинчи  бу  ҳовлида 
қорангни кўрмай.  
-  Йўқол! - деб ҳансираганича бошини ёстиққа ташлади.  
Ҳовлидан  акамнинг  қандай  чиқиб  кетганини  кўрмай  қолибман,  онам  билан  синглимнинг 
унсиз йиғлаётганидан англадимки, акам кетибди...  
Буни отам ҳам сезди, лекин унинг юзида бир қаҳр қотиб қолганди.  
— Ўғлим! — деди отам менга, — дарахтнинг устига чиқиб, кесилган шохларига қарачи...  
Мен  кўз  очиб  юмгунча  дарахтга  чиқиб  олдим  ростдан  дарахтнинг  учта  шохчаси  кесилган 
экан. Кайчи ўтмас бўлганидан шохлар тишлаб тортилгандай, ғажиб тагаланган эди.  
— Топдингми? — деди отам, — унда яхшплаб размсолчи, намлик боряга?..  
Шохлар қуриб қолган эди. Мен отамдан кўзларимни олиб қочдим...  
— Энди пастга туш, — деди отам ва болта келтиришимни буюрди.  
Мен ўтинхондан болта келтирдим.  
— Дарахт танасини озроқ тилчи!— деди отам. Дарахт танасидан бир пайраҳа ўрнича чамаси 
кесдим.  Отам  яна  тирсакларига  суяниб  ёстиқдан  ўмганини  кўтарди  ва  ўткир  нигоҳини 
дарахтнинг  кесилган  жойига  қадади...  Унинг  юзи  аввал  хом  суридай  бўзардп,  кейин  боши 
«шилқ» этиб ёстиққа тушди.  
— Белкуракни олиб кел, энди дарахтнинг остини кавла!— деди у шивирлаб.  
Мен дарахт остидан бир белкурак тупроқ ковлаб олган эдим, димоғимга қандайдир бадбўй 
ҳид  урилди,  энгашиб  тупроққа  яхшироқ  разм  ташладим  унга  қандайдир  сарғиш  нарса  сингиб 
кетган  эди.  Отам  минг  азоб  билан,  типирчилай-типирчилай  ўрнидан  қўзғалди  ва  қалтироқ 
қўлларини чўзиб мен ковлаган тупроқдан бир сиқим олиб, кўзига яқин келтирди-да 
—  Остига  дори  сепишган  экан,  ваҳшийлар! - деди  у  илондай  вишиллаб  ва  дарахт  пойига 
судралиб  келди-да,  тупроқни  сидириб,  томирларини  ушлаб  кўрди.  Томирларни  дарахларнинг 
тириклик белгиси — намлик буткул тарк этмаган эди...  
Отамнинг юзида умид шуълаланди...  
— Оз бўлса-да, ҳали вақт бор экан. Энди оёққа туришим керак, — деб пичнрлади у дарахт 
томирларига қараб...  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет