www.ziyouz.com кутубхонаси
121
Шодиқул ҲАМРОЕВ
ҲОВЛИДАГИ ДАРАХТ
Ҳовлимиздан оқиб ўтадиган ариқ лабидаги бу дарахт қишлоғимизда ягона ҳисобланарди.
Дарахтнинг бўйи уйимиз томи билан тенг эди. У энига унча тарвақайлаб кетмаган, худди
буталгандай қадди тик, танаси ва шохлари эса раҳматли бобомнинг ҳассасидай сипсиллиқ эди.
Дарахтнинг кишини ҳайратга соладиган бир жиҳати бор эди. У йилда икки марта баҳор билан
куз бошларида гуллар, бироқ мева тугмас эди.
Баҳорда дарахтнинг бикаранг ғуж-ғуж ғунчалари ҳовлимизга ўзгача файз бахш этар, унинг
шохидан қушлар аримас эди.
Кузнинг бошларида гуллаши чиндан ҳам ҳайратомуз эди, одамлар бундай пайтда унинг
атрофида ўралашиб «наҳотки, дарахт ҳам кузда гулласа», дея кўзларига ишонмай, қўллари
билан нафис ғунчаларни ушлаб-ушлаб кўришар эди.
Яна шуниси қизиқки, ҳеч ким, ҳатто отам ҳам унинг қанақа дарахт эканини билмас эди. Биз
болалар унинг энсиз кичик баргларига, текис шохларига қараб гилосга ўхшатардик ва ўзимизча
уни гилос деб атардик. Аслида гилос эмаслигини билардик... Дарахт отамга бобо мерос
ёдгорлик ҳисобланар, шу сабабли уни ниҳоятда авайларди. Ва биздан ҳам шуни қаттиқ талаб
қиларди.
Ёзнинг ўрталари эди. Онам синглим ва акамни эргаштириб қўшни қишлоқда яшовчи
бобомникига меҳмонга кетишди. Уйда отам билан мен ёлғиз қолдик. Супада ёнбошлаб ётган
отам ботаётган қуёшнинг алвон шафақларида товланиб турган дарахтимизга хаёлга чўмганча
тикилиб турарди. Шунда мен:
— Ота, нега дарахтимиз ҳеч мева тугмайди?— деб сўрадим. Саволимдан отам
ажабландилар, шекилли, анча вақт худди нимадир қидиргандай юзимга тикилиб қолдилар, сўнг,
«Мевами? Тугади, ўглим. Мана мен, сен, онанг, синглинг ва аканг шу дарахтнинг
меваларимиз... »
Табиийки, мен отамнинг гапларини унчалик тушунмадим, буни ўзи ҳам сезди шекилли,
қўли билан бошимни силаб, ««Бу гапларнинг маъносини катта бўлганингда тушуниб оларсан»,
деди ва бошқа бу ҳақда оғиз очмади.
Отам нафақат ёлғиз бу дарахтни, умуман яшилликни севар эди.
Эшак аравадай имиллаб кетаётган эски поезднинг олд вагонларидан бири жазо мудатини
ўтаб қайтаётган маҳбуслар билан тўла эди. Вагонда шундай бир ғайри-табиий жимлик чўккан
эдики, улар бир-бир билан паст овозда шивирлашиб гаплашишар, кўплари эса деразадан
ташқарига қараганча чуқур хаёлга чўмиб боришар эди. Вагоннинг олдинги томонида соч-
соқоли ўсиб кетган, гавдали бир маҳбус ўнг тирсагини дераза рахига қўниб, ташқаридан кўз
узмай борарди. Поезднинг имиллаб юриши жон-жонидан ўтиб кетган, «Тезроқ манзилга ета
қолсайдик... » деган ўй ичини тирнайди. У толиқди чоғи, деразадан сурилиб тахта ўриндиққа
ўтирди-да, нонушта қила бошлади.
Тамадди қилиб олгач, у яна вагон деразаси қаршисига келди, ойнадан бошини елкасигача
чиқариб, олдинга қаради, чамаси, беш юз метрлар нарида шундоқ темир йўл лабида нимадир
қорайиб кўрингондай бўлди. Ниҳоят, ўша нарса аниқ-тиниқ кўринди:у яқинда қийғос барг ёзган
дарахт экан. Ҳалиги киши ўзини босолмай, бонгани шоша-пиша ичкарига олди-да, кўзларини
чақнатиб вагондагиларга ҳайқирди: «Оғайнилар, яшиллик! Олдинда қийғос барг ёзган дарахт»,
дея у ўзини эшикка урди.
Бир зумда вагон тўс-тўполон бўлиб кетди, ҳайқириқдан жонланган кишилар бир-бирларини
итариб-туртиб, шовқин кўтарганча эшик томонга отилишди... Поезд йўл бўйидаги дарахт
қаршисидан ўтишига ўн-йигирма метрлар қолганда боя дарахтни биринчи бўлиб кўрган киши
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |