www.ziyouz.com кутубхонаси
122
ўзини поезддан ерга ташлади, унинг ортидан қолганлар... Улар Ҳизрга йўлиққандай, дарахт
шохларига осилишар, узоқ қамоқ йилларида дилларида тугиб юрган энг эзгу сўзларини
айтишиб, дарахт баргларини кўзларига тавоб айлашар, юзларига кўзларидан тинимсиз оқаётган
шукроналик ёшига ювишар эди...
Онамнинг айтишича, ўша вагон деразасидан туриб дарахтни биринчи бўлиб кўрган киши -
менинг отам экан. У йигитлик пайтида туҳматдан олти йилга қамалган экан...
Бизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ягона ёдгорлик, отамнинг айтишича,
ҳовлимиздаги мана шу йилда икки марта гуллайдиган дарахт эқан. Бобомнинг бобосими,
балким унинг ҳам бобосими, хуллас, кунлардан бир кун шом маҳали қўлидаги ҳассасини ариқ
лабига суқиб, ўзи таҳорат олгани ўтирибди. Бобом таҳоратни олиб, ҳассага қўл узатмоқчи экан,
шу пайт мўъжиза юз берганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолибди ариқ лабига суқилган
ҳасса ниш отиб кўкараётган эмиш... Шу заҳотиёқ бобом «Эй, жонивор, сенинг танингда намлик
бор экан-у, мен шунча вақт гуноҳга ботиб сени судраб юрибман... Майли, униб-ўсгин», дея
ҳассасини шу ерда қолдирибди. Шу-шу то дунёдан кўз юмгунча ҳассага эҳтиёж сезмабди. Ўлим
тўшагида ётганда эса ўғилларига «Менинг ҳассамдан кўкарган ана у дарахт кўп хосиятли. Уни
сизларга қолдираман, кўз қорачуғларингдагг асранглар... Кулоқларингда бўлсин кимки бу
дарахтни хор қилса, ўзи ҳам дунёдан хор-зор бўлиб ўтади», деб васият қилиб, оқ фотиҳа берган
экан.
Дарахтимизнинг ўтмиши ҳақидаги бу гаплар биз болаларга, худди эртакка ўхшаб туюлар,
унга ишониш-ишонмаслигимизни билмасдик.
Бир куни отамга: «Нега дарахтимиз бошқа дарахтларга ўхшаб томиридан кўпаймайди? Агар
кўпайганда кўчатларини ковлаб олиб, ҳовлимизнинг бошқа ерларита ҳам ўтқазар эдик», дедим.
— Кўпаймаганига сабаб, — деди отам, — бу дарахтнинг томири бошқа дарахтлар сингари
ёнбошга эмас, ер қаърига тик ўсади... Бунинг яна бир ажойиб хуссияти - бошқа дарахт
илдизлари билан чатишмайди ҳамда ўзига керақли озуқани ўзи топиб, ер устидаги танасини
тоза ва мустаҳкам сақлайди... .
Отам дарахтга болта ё қайчи уришга сира-сира рухсат бермас, буни у оғир гуноҳ,
шафқатсизлик, деб билар эди. Биздан сал узоқроқда яшайдиган, доимо соябонли кепка кийиб
юрадиган Муҳожир лақабли киши билан отам ўртасида нифоқ ана шу дарахт туфайли келиб
чиқди. Муҳожир қишлоғимизга четдан келиб қолган, унинг насл-насабини, кимлигини, юртини
қишлоқда биров билмас, бу ҳақда ўзи ҳам гапирмас эди. Муҳожир деган номни унга
қишлоқдагилар қўйганди. Балки бир пайтлар бу ном унга оғир ботгандир, лекин кейин у бунга
шу қадар ўрганиб кетгандики, худи ота-онаси қўйиб кетган исмдан ардоқли бўлиб қолганди.
Шу Муҳожир бир куни ҳовлимизга қайчи кўтариб кириб келди-да, отамдан «Ана шу
дарахтингиздан пайвандлик берсангиз?» деб сўради.
— Пайванд солганингиз билан, барибир, уни кўкартиролмайсиз, — деди отам уни
хушламай.
— Сиз пайвандлик бераверинг, у ёғи ўзимнинг ишим, — деди Муҳожир билағонлик билан.
— Пайванд қилишдан мақсад нима? Ахир бу дарахт мева бермаса... — деди отам дарахтга
тиғ урдиргиси келмай.
— Шунчаки бир ҳавас-да... Нима, бизнинг ҳовлида ҳам битта шунақа дарахт ўсса ёмон-
ми?— деди Муҳожир.
— Бу сизга, — деди отам жаҳл билан, — ҳавасга ўстирадиган дарахт эмас! Ундан кейин
овора бўлманг, барибир, пайвандлик бермайман!
Шундай дея отам индамай нари кетди.
Муҳожирнинг ғайрилпги қўзиди, лекин ҳеч нарса демай кўзларини айёрона қисди-да, бир
отамга, бир дарахтга қараганча ҳовлимиздан чиқиб кетди. Уша куни борлиқ тун кўрпасига
буркангунча отам дарахт ёнидан кетмади, шундан сўнг икки-уч кун таъби хира тортиб юрди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |