Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет119/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
қаттиқ  қучди,  қиз  хушидан  кетиб  йиқилмаслик  учун  деворни  ушлади.  Юзига  иссиқ  нафас 
урилиб, димоғида ёқимли ислар қолди.  
— Гўзингни оч, қўрқма! 
Ойбиби кўзини очиб, ўзи тасаввур қилган саксон яшар баджаҳл чол ўрнида, баланд бўйли, 
келишган  озғин  одамни  кўриб,  ҳайрон-ҳайрон  тикилдп.  Қаршисида  кулиб  турган  одам, 
элатдошларп айтган минглаб одамлар ёстиғнин қуритган қонҳўр Исфандиёрга сира ўхшамасди. 
Халқ қўшиқ ҳам тўқиганди: 
Исфандиёрхон хон бўлди, еган-ичганимиз қора-қон бўлди. 
Амирона ҳаракатга чорловчи буйруқдан чўчиб ўзига келди. 
— Баригал! 
Илон  олдида  жодуланиб,  дунёнинг  нелигини  унутган  бир  жонзоддай  судралиб  хоннинг 
олдига  борди.  Хон  унга  бошдан-оёқ  тикилгач,  кўнгли  жойига  тушди  шекилли,  яйраб, «ўтир» 
деб имо қилди. Лиммо-лим шароб тўла хитойи пиёлани узатди. Ойбиби бош чайқади.  
— Ич. Кўрқмийдиғон бўласан.  
Хон алланарсаларни ўйлаб, наъшали-наъшали кулиб, бир қўзғолиб қўйди.  
— Ким айтади сени бекни қизи деб, бир коса шаробни ича билмасанг.  
Ойбибининг ой юзи ичида қўзғолаётган вулқонлар таъсиридан қизарган, ўлжасини пойлаган 
бургут каби қотиб ўтирарди. Хон шод ва маъсуд ёнбошлаб, кўрсаткич бармоғидаги катта узуги 
билан шароб пиёлани бир куйга монанд уриб, «ҳай-й... ҳай-й... » деган овоз чиқарарди. Хонага 
шу  ер  жиҳозларидай  оғир  ва  мустаҳкам  сукут  чўккан,  гиламлар,  ялтироқ  дарпардалар,  ёстиқ 
жилдлари, хоннинг бошдан-оёқ зарга ботгап либоси — ўзидан мудроқ ва эринчоқ нур таратган 
куйи  интизор  бир  осудалик  билан  мудраб  ётарди.  Хоннинг  кайфи,  хумори  қизитилган 
тандирдай  тобига  келгач,  ширин  бир  хомуза  тортиб,  соллона-соллона  юриб  тинмай  бағрига 
чорлаётган картга бориб оғир чўқди.  
— Қани, кел-чи! 
Жодуланган жондоз, Бибиларнинг ойи, кўзида онгсиз ва шуурсиз пурни алангалатиб, унинг 
кўзларидан  айирмай,  ёшлиги,  номус-ҳаёси,  ул  йигитга  илинган  орзуманд  куни  барбод 
бўладиган  картга  яқинлашди.  Шунда  у  Исфандиёрнинг  минглаб  одамларнинг  ҳаётини, 
қисматини, «жаллод» деган сўзни айтиши билан ер билан яксон қалин лабини, шаҳвоний хирс 
ва  тамъа  ўрнашган  қорачуқларини,  бир  замонлар  уни  ҳам  дунёнинг  шўрига  бир  она 
туққанлигидан далолат бераётган терлаган манглайини жуда яқиндан кўрди. «Ёт» деган буйруқ 
янграши билан, қонида минг йиллик қасос ва ўчи куртакланган бургут каби ғанимининг кўзига 
чанг солди. Эрка хансироқлар, нозли кулишлар ва маҳкуманинг бокиралик нишонасини кутган 
кўрпа-тўшаклар,  дарпардалар,  гиламлар,  ғалати  ноёб  ҳодисадан  силкиниб-силкиниб  кетди. 
Хоннинг  ҳар  кун  ўн  бора,  балки  юз  бора  «жаллод»  чапагига  очиладиган  қўлларини  қон 
аралашган кўз ёшлари ювиб тушди, ювиб тушарди.  
— Марам!!! 
Эшик  очилиб,  суякдан  қуруқ  қолган  садоқатли  лайчалар  кириб,  тош  маъбудадай  қотиб 
турган Ойбибига ташланди.  
— Ўлдир гарни, қайногон сув қуйиб ўлдир! 
Уни  бир  қоп  гўштдай  гариб-у  нотавон  этиб,  судраб  тош  ҳовлига  чиқишаётганида,  ўйига 
бедазорга  қўниб  ором  олган  бир  кун — ул  бахтли  кун  келди.  Энди  ул  ерларда  юрмаслигини 
билиб,  Озод  деган  йигитни  қайта  кўрмаслигини  сезиб  бўзлаб  юборди.  Уч-тўртта  хотин  оч 
калхатдай  ёпирилиб,  қарғаб,  тортқилаб  кийимларини  ечдилар.  Кўпол  япалоқ  тошлар  устида 
озод  турган  қизнинг  нозик  вужуди,  гулбаргидай  мусаффо  баданини  кўрмоқдан  истиҳола 
қилгандай ой юзини беркитди.  
Тош  ҳовли  одатдагидай,  эртанинг  озод ўйлари  билан  яшаган  бир  маҳкуманинг  қўрқинчли, 
талвасали унларини ютиб юборди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет