Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет126/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
127
— Ишга киришадиган вақт ҳам келаяпти. Ҳадемай мен сени чопишга ўргатаман. Фақат сен 
дангасалик қилма, — деб акам Оқ қашқага мурожаат қила бошлади.  
Аммо  унинг  умиди  узилишига  сал  қолди.  Бу  вақтда  Оқ  қашқанинг  энди  етилиб  келаётган 
даври эди. Бир куни унинг туёғига кўз солиб ҳайрон қолдим. Нақ ўртадан ёрилиб, сигир туёғига 
ўхшаб қолганди.  
—  Қандай  қилиб  жароҳатландинг?  Кўз  тегдими,  тойчоғим.  Сени  оёққа  бостириб 
бўлармикан?—  Акамнинг  ўша  кунги  ҳолатини  тасвирлаш  қийин  эдп.  Чайир  юзи  кўмирдай 
қорайиб кетганди. Аммо у қараб турмади. Илиқ сув билан бир неча бор ярасини ювди. Бечора 
жонивор оғриққа чидайолмай, безгак тутгандаги каби бутун танаси билан дир-дир қалтирарди. 
Акам  туёғининг  ёрилган  ўрнига  чўчқа  мойи  суртиб,  хасчўп  кирмасин  деб  латта  билан  боглаб 
қўйди.  
Уч-тўрт  кундан  сўнг  қалтироғи  ҳам  камайди.  Акам  бот-бот  Оқ  Қашқа  жароҳатига  чўчқа 
мойи суркаб турди.  
У тузала бошлади. Ҳатто эшик олдига чиқиб югурарлик ҳолга келди. Кўзга кўриниб, бироз 
семирди. Яна кўркамлаша борди. Оғриғини бутунлай унутди. Туёғи туташди. Энди югуртирса 
ҳам  бўларди.  Унинг  бўртиб  чиққан  кўкрагига  кўзи  тушиб,  акамнинг  қувончига  қувонч 
қўшиларди.  
— Бундай от чопганда юқори сакрамайдн, тез чарчаб қолмайди, — дерди у.  
Оқ Қашқа тўрт ёшга етганда акам уни турли пойгаларда қатнаштира бошлади.  
У  қишлоғимиздаги  ҳосил  байрамига  атаб  ўтказилган  пойгада  илк  қатнашган  куниёқ 
биринчиликни олди.  
Оқ Қашқа кейинчалик кўп пойгаларда ғолиб келди. Уни кўриб кўпчиликнинг кўзи қувнади. 
У пойгада фақат голиблик учун яратилгандай эди. Аммо ҳеч бир нарса абадий эмас экан.  
Ўтган  йилги  пойгада  Бўтакўз  лақабли  от  биринчи  келди...  Бу  йил  ҳам  ўша  жонивор 
ғолибликни  қўлдан  бой  бермади.  Оқ  Қашқа  эса  ўтган  йили  учинчи  ўринда  келган  бўлса,  бу 
йилги пойгада бахтга қарши охирги ўринни эгалласа бўладими.  
— Тойчоғим, энди қаридинг. Сенга дам олиш учун фурсат етди, — деди акам унга ачиниб 
қараркан.  
...  Табиатни  яшилликка  буркаб  яна  баҳор  келди.  Қуёшли  кунларда  эриган  қўрғошиндай 
ялтиллаб  ариқларда  сувлар  тўлиб-тошиб  оқди.  Далалар  чучмома-ю,  лолақизғалдоқларга 
бурканди. Наврўз бутун оламга баҳорий кайфият улашди.  
Мана  бугуи  Наврўзга  атаб  қишлоғимизда  кўпкари  ўтказилмоқчи.  Катта  шодиёна  бўлиши 
кутилмоқда.  
Оқ  Қашқа  буни  сезгандай  эрталабдан  бери  тинчини  йўқотган.  Гоҳ  пишқиради,  гоҳ 
китинайди. Оғилхонада ўзини қўярга жой тополмасди.  
— Эҳ, жонивор. Тинчлан-тинчлан. Наҳот сезаётган бўлсанг. Тақдир шундоқ бўлса бизнинг 
қўлимиздан  нима  келарди, — отнинг  ёлини,  бўйнини  сийпаб  акам  унга  гапирарди. — Бугун 
пойгага  қатнашмаганинг  алам  қилаяптими?  Алам  қилмасии.  Ҳаёт  ана  шундай  шафқатсиз. 
Майли, бугун кенгликка бор. Югуриб-югуриб ўйна.  
Акам  Оқ  Қашқани  қирга  ташлаб  келди.  Боя  оғилхонадан  чиқаётганда  отимизга  синчиклаб 
разм  солдим.  Чиндан  ҳам унинг  қайғудалиги  сўниқ,  жовдираб  чақнаётган  кўзларидан  сезилиб 
турарди.  
Қишлоғимиздаги  Наврўз  нишонланаётган  кенг  ялангликка  мен  истар-истамас  бордим. 
Майдон  ҳар  доимгидан  оломон  билан  тўлган.  Халқ  сайли  бўлаётган  эди.  Кўнгил  очар  турли 
ўйинларнинг бирортаси қалбимга ўтиригаманди. Дилгир эдим. Балки отлар пойгасида илк бор 
Оқ Қашқани учратаолмаслигим алам қилаётгандир. Шундай бўлса-да пойгани томоша қилишга 
жазм  қилдим.  Ҳарчанд  уринмап  халойиқ  ичидан  акамни  қидириб  тополмасдим. «У  бугун 
Наврўз байрамига келмаса керак, »— деб ўйлагандим. Аммо у келди. Юзида маъюслик аломати.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет