Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет125/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
Яхши ҳам насли қолди. Худо хоҳласа, бу шундай пойгачи от бўлсинки...  
Сабрим чидамай, кулуннинг ёнига бориб ёлларни сийпадим. Қулоқ учларини қитиқладим.  
— Эҳтиёт бўл, — деди акам хавотир аралага.  
Уни кўриб қанчалик кўзим қувнаган бўлса, шунчалик раҳмим кела бошлади.  
— Ака, буни энди қандай боқамиз? 
— Йўлини қиламиз.  
Акам ойим иситиб қўйган сутни шишага солиб, унинг оғзига сўрғич кийдириб қулун олдига 
келди.  
Қулун  анча  вақт  сўрғични  огзига  солишни  истамади;  типирчилаб  қарши  турди.  Акам 
бўйнидан  қучоқлаб,  унга  сўрғични  мажбурлаб  сўрдирди.  Дулун  ўзи  ҳам  сутнинг  мазасини 
туйгач, оғзини чапиллата-чапиллата эма бошлади.  
—  Мана  шундай... — деди  акам  қулунни  эркалаб.  Шишадаги  сутни  бўшатгач,  қулун 
тўймаган каби акам олдига келиб ямланиб турди.  
— Етади, ҳозирча етади. Ҳаммасини бирдан ичиб бўлмайди. Кейинроқ яна бераман, хўпми? 
Кулун акамнинг сўзини англаган каби бош эгиб турарди.  
Акам қулунчага Оқ қашқа деб ном қўйди. Аста-секин у ўса бошлади. Гоҳ акамга, гоҳ менга 
эргашиб юрадиган пайт ҳам келди.  
Илк марта Оқ қашқанинг оғилхонадан чиққани эсим-да. У бирам ўйноқларди, гўё бу улкан 
дунёнинг  кенглиги-ю,  ёруғлиги  уни  ҳайратга  солганди.  У  диконглаб,  ҳовлини  чир  айланиб 
чопарди.  Огилхона  атрофида  гўнг  титиб  юрган  товуқлар  ел  тўзғитгандан  тойчоқдан  чўчиб, 
қанотларини  ёзиб  турли  ёққа  тарқалишди.  Ҳўроз  жангари  чиқиб  қолди.  У  қағиллаб  қолмай, 
қанотларини  ёзиб,  бўйнини  чўзиб,  Оқ  қашқа  устига  ташланди.  Бундай  хужумга  учрарман  деб 
ўйламаган  Оқ  қашқа  довдираб,  ўзини  бир  чеккага  олди.  Бироздан  сўнг  яна  бошини  кўтариб 
кишнаб олди-да, қуйруғини диккайтириб, ҳар томонга чопишда давом этди. Ичкаридан чиқиб 
келган акамни кўргач эркаланиб, унинг ёнига келди. Акам Оқ қашқанинг ёлларини сийпар экан: 
— Бу ерда зерикаяпсанми, тойчоғим? Юр, сени ўртоқларинг олдига олиб бораман, — деди. 
Қизиқ, акам унга гапига тушунадигандай муомала қиларди.  
Биргалашиб,  Оқ  қашқани  етаклаб,  қигалоқ  четидаги  сайхонликка  йўл  олдик.  Бу  ерда  бир 
тўда  биялар  қулунларини  эргаштириб  ўтлаб  юришарди.  Кулунларнинг  оёққа  босганлари  ҳам, 
анча тетиклашиб чопа бошлаганлари ҳам бор. Улар бир-бирлари билан қувишиб ўйнашар, сўнг 
кишнашиб, оналарини эмишга тушарди.  
Оқ  қашқа  сайхонликка  тушгач,  янада  яйраб  кетди.  Бир  кишнаб  олгач,  дастлаб  ўзининг 
яқинида  турган  қизил  биянинг  қулуни  томон  отланди.  Унинг  ҳам  шодланиб,  қарши  олишини 
кутганди. Қулун эса бу ҳол ёқмагандай қулоқларини чимириб, онасининг ёнига келиб олди. Оқ 
қашқа  яна  унга  суйкала  бошлади.  Қулун  эса  ҳамон  бегонасирарди.  Аксига  олиб,  бия  ҳам  Оқ 
қашқани ҳуркитиб, унга томон ваҳимали одимлади.  
Оқ  қашқа  бошқа  қулунларга  ҳам  суйкалиб  кўрди.  Улар  билан  ўйноқлагиси  келди.  Аммо 
бошқа қулунлар ҳам негадир уни ёнларига йўлатмасди. Уларни эркалайдиган оналари бор эди. 
Оқ  қашқанинг  эса...  Унинг  кўзларп  инсон  каби  ўксик  чақнарди.  Назаримда  у  илк  марта 
ёлғпзликнинг, онасизликнинг азобини туяётган эди.  
Бнз сойликка тушиб, молларга ўт ўриб чиққунча, Оқ қашқа ҳув нарида ўтлаб юрган отлар 
уюридан яккаланиб, кенг сайхонликнинг бир четида кўм-кўк майса устида чўзилиб ётарди.  
—  Тойчоғим,  сени  сиғдиришмадими?—  Акамнинг  товушини  эшитиши  билан  у  дик  этиб 
ўрнидан  турди.  Кишнаб-кишнаб  унинг  ёнига  чопиб  келди.  Шундан  сўнг  ҳар  доим  акамнинг, 
акам бўлмаса менинг ортимдан соядай эргашиб юришни канда қилмади. Кўрганлар ажабланиб: 
— Бу тойчоғинглар итга ўхшаб ортларингдан қолмайди-я, дейишарди.  
Куз  ҳам  келди.  Катталаша  бошлагач,  барча  тойларнииг  қирқилиш  даври  бошланди.  Оқ 
қашқанинг ёлларини, қуйруғини текислаб кесгач, яна ҳам чиройлилашиб, кўркамлашиб кетди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет