|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
9
— Йўғ-а, — деди қиз елкасини қисиб.
— Уйингизга борганман. Акбарнинг кетидан ваннага кирганим...
Ваҳобжоннинг гапи оғзида қолди.
— А-аа, ўша сизмидингиз, буни қаранг-а, танимапман. Уйимизга яна бир келган экансиз.
Йўқлигимни қаранг-а.
Бульдозерчи Ваҳобжонни чақириб қолди. У қизга: «Ҳозир келаман», деб чопганича кетди.
Алламаҳал бўлиб қолган эди. Ваҳобжон прорабга топшириқларни бериб, қизнинг олдига
қайтди.
— Қани, меҳмон, кетдик. Кўктошга ўзим обориб қўяман.
Қиз қаршилик кўрсатмай «Москвич» эшигини очди. Йўлга тушишди. Ой худди машина
билан ёнма-ён кетаётганга ўхшайди. Соядек бўлиб кўринаётган тоғ тизмалари бирам ажойиб,
бирам ажойиб.
Ваҳобжон руль бошқариб бораркан, ўй ўйларди.
«Қани энди шу қизга уйлансам, менга тегармикин? Тегмас, балки севгани бордир».
Машина мотори бир-икки йўталиб ўчди. Ваҳобжон шошиб тушиб копотни очиб қараса
вентиляция тасмаси узилиб кетибди. Запаси йўқ. Энди нима бўлади? Шу ерда тунаб қолишдан
бошқа илож йўқ! Уларнинг иккови ҳам хафсалалари пир бўлиб тошга ўтиришди.
— Қизиқ бўлди-ку! — деди Ваҳобжон ҳижолат чекиб. Қиз индамади. У азамат тоғ
тизмаларига, қояга жиға бўлиб қўниб турган балдоқдек ойга жимгина қараб ўтирарди.
— Биласизми, мен ҳеч тоққа чиқмаганман. Буни қаранг, кечаси, айниқса, ойдинда жуда
ғалати бўларкан. Бирам яхшики.
Қизнинг товушидан совуққотганлиги шундоққина билиниб турарди. Ваҳобжон машинани
очиб, олд суянчиғини тушириб кетидагисига ёндаштириб қўйди.
— Сиз кириб бир оз мизғиб олинг.
Қиз аввалига кўнмай турди. Кейин совуқдан титраб ичкарига кириб кетди. Ваҳобжон
радиони секинлаб бураб қўйди.
Тоғ унгурида ёқимли куй оқар, кичкинагина, кўримсиз машина ичида эса ҳусни бир дунё
бўлиб бир қиз ухларди.
Ваҳобжон унинг атрофида папирос чекиб айланиб юрди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|