Бу ерда ҳамиша шовуллаб тупроқ тўкилиб туради. Тепалик ўйилган жойда тикка девордан,
белкурагу кетмондан, шўр босган елкалардан, чўкич зарбидан, кажава замбиллардан шитирлаб
тўкиларди. Бу шовуллаш ўн беш-йигирма йил наридан келаётгандай, бўғиқ, доим бир маромда
аллалаб эшитилади.
Тепалик ўйилиб, қўрадай катта ковак ҳосил бўлган, ичи нимқоронғи, ҳурмат тахтасининг
тепасида ёниб турган иккитагина лампочка билан сал ёришиб турибди. Бу ерда иш табиатнинг
инжиқликларига қарамай, қору қиров, селу жалада ҳам, совуқда ҳам, иссиқда ҳам тинмай давом
этади, тупроқ тўкиладиган жаргача сўқма йул яхши шиббаланган, ўша ердан тепаликнинг
қовжироқ шумгияю шилви, бужғун чўкиртаклари чирмашиб ётган сирти бемалол кўринади.
Ишлаётганларнинг бири энг ичкарида, орқа девордан тупроқни метин билан ўйиб бериб
турибди. У ўрта бўйли, қорачадан келган бақувват одам, ҳар зарбидан роса ярим замбил тупроқ
тўкилади, кўзлари тимқоралигидан ғира-ширада ҳам йилтиллаб кўринади. Иккинчиси тупроқни
бел билан замбил кажавасига ташлаб турибди. Ёруғлик орқадан тушгани учун, миёнагина
тиқмачоқ гавдаси чодирхаёлнинг қўғирчоқ соясидек липиллаб кўринади, яқинига борган одам
қорачўғларида ишга астойдил ихлосни ўтини пайқайди.
Улар ўзи етти киши, иккитаси, яъни учинчи ва тўртинчиси замбилда. Булар ака-ука бўлса
керакми, бир-бирига жуда ўхшаш: қорачадан келган юзлари ҳам, пишиқ-пухта жуссалари ҳам
қуйиб-қўйгандай. Бир-бирларини кўз қарашларидан тушунишади. Қорачўғ йилт этдими —
«кўтар!» дегани, билинар-билинмас им қоқди-ми — «ағдар!» дегани. Тупроқ тўкиладиган жойга
мокидай қатнаб, сўқма йўлни шулар шиббалаган.
Бешинчиси ёруғроқда, кираверишдаги эски ёзув столи ёнида... ҳа, дарвоқе. тўхтанг-чи,
яхшиси бунисини олтинчи деяйлик. Чунки у...
Бешинчиси эса кетмонда. У бошқалардан шу билан ҳам ажралиб туради, ўйилган ғорнинг
ерини қириб текислайди, тупроқдан, думалаган тошу кесаклардан тозалайди. Ўзи кексароқ
бўлса ҳам ҳали бақувват, гирдиғум гавдасига чоғ кетмон обдон ярашиб турибди.
Энди олтинчисига келайлик. У, айтганимиздай, эски ёзув столи ёнида (стол устида чанг-
ғубор қўнган телефон аппарати ҳам бор) тахтадай койиб туради. Кўзи қандайлиги маълум эмас,
чунки у кўзойнак тақади. Қорача юзида одамга лоп этиб кўринадиган нарса шу кўзойнак. Лекин
у бошқалардан бу билангина фарқ қилмайди. Фарқи яна шундаки, аввало, ҳали айтганимиздай,
стол ёнида қотиб туради, шунга боғлаб қўйилгандай. Сўнгра ишламайди. Бир замонлар,
ёшлигида, мана бу «Ҳурмат тахтаси»ии ташкил этиб уни ҳамма кўзларнинг суратлари билан.
ғорнинг пештоқини эса шиор билан безаб қўйган. Эндиликда шуларнинг таъсирини кузатиб,
қимир этмас миясини ишлатиб турибди.
Еттинчи киши, қўлида кетмони билан, кейинроқ етиб келди. Унинг бўйи паст ҳам эмас,
баланд ҳам эмас. ўзи кетмон билан қучоқлашиб туғилгандай, юмалоқ. Тепаликнинг орқа
томонидан чиқиб келиб, пастга юмалаб тушгандай бирдан пайдо бўлди.
— Ҳа, шу ерни ковлаш керак эканми? — деб сўради келасолиб:
— Нега ковлаш керак экан?
— Ҳоким Тўраевич айтганлар! — деди Иккинчи.
— Ҳа ундай бўлса... — деб кафтига туфлади-да. барини белига қистириб, ишга тушди. Энди
унга шу ерни ковлаш керак эканлиги ҳам, Нега ковлаш кераклиги ҳам аён эди. Офтобда
қорайган пешонасига шаррос тер қалқиди.
Лекин унда яна савол туғилди. У бошқалардан мана шу ўринсиз саволлари билан ажралиб
турарди.