Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига


-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:  « 1-модда



Pdf көрінісі
бет2/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Байланысты:
qonunloyihasi

1-модда
қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«
1-модда. 
Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, 
дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси»
ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади»; 
3) 
13 
ва 
14-моддалар 
қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«
13-модда. 
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний 
принципларга асосланади, уларга мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, 
шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият 
ҳисобланади. 
Инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини 
ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг 
мажбуриятидир. 
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, 
қонунларнинг маъносини, мазмунини ва қўлланилишини, давлат 
органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар 
мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилайди. 
Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан 
кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда 
манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак. 
Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида 
қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-
қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади. 
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан 
ҳимоя қилинади. 
 
14-модда. 
Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ҳамда 
жамиятнинг барқарор ривожланишини кўзлаб, ижтимоий адолат
ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади»; 
4) 
15-модда

қуйидаги мазмундаги 
иккинчи қисм
билан тўлдирилсин: 
«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга 
эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилади ва Ўзбекистон Республикасининг 
бутун ҳудудида қўлланилади»; 





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет