98-модда иккинчи қисмининг :
1 ,
2 ва
3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) самарали иқтисодий, ижтимоий, экологик, молиявий, пул-кредит
сиёсати олиб борилиши, илм-фан, маданият, таълимни, соғлиқни сақлашни
ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини
ривожлантириш бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга
оширилиши учун жавобгар бўлади;
2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа
ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-
тадбирларни амалга оширади;
3) давлат бошқаруви органларининг ишини мувофиқлаштиради
ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган
тартибда назоратни таъминлайди»;
6-банди қуйидаги мазмундаги
6 –
9-бандлар билан алмаштирилсин:
«6) давлатнинг
ёшларга оид сиёсати амалга оширилишини
таъминлайди, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш,
анъанавий оилавий қадриятларни сақлаб қолиш чораларини кўради;
7) ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан ногиронлиги бўлган
шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг фаолият кўрсатишини
таъминлайди;
8) фуқаролик жамияти институтларини, шу жумладан жамоат
бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширади,
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш
ва бажаришда уларнинг иштирок этишини таъминлайди, ижтимоий
шерикликка оид дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
9) ушбу
Конституцияда
ва
Ўзбекистон
Республикасининг
қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади»;