Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига



Pdf көрінісі
бет20/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Байланысты:
qonunloyihasi

 
101-модда.
Вилоятлар, 
туманлар, 
шаҳарлар 
ҳокимларининг 
ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: 


18 
қонунларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 
Вазирлар Маҳкамасининг фармонларини, қарорларини ва фармойишларини, 
юқори турувчи органларнинг ҳамда тегишли халқ депутатлари 
Кенгашининг қарорларини бажариш; 
соғлиқни сақлаш, таълим, жамоат транспорти тизимларининг 
самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш; 
ҳудудларни 
иқтисодий, 
ижтимоий 
ва 
маданий 
жиҳатдан 
ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш; 
фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг хавфсизлигини
ва жамоат тартибини таъминлашга доир чораларни амалга ошириш; 
муниципал мулкни ва маҳаллий коммунал хўжаликни бошқариш; 
атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш; 
фуқароларнинг бўш вақтини ташкил этиш ва маданият соҳасидаги 
хизматлардан фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш; 
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш; 
халқ депутатлари Кенгашларига вилоятни, туманни, шаҳарни 
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришнинг асосий 
йўналишларини, вилоят ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг, туман 
ва шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳаларини, шунингдек уларнинг ижро 
этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш; 
қонунда белгиланган ҳолларда, қуйи турувчи ҳокимларнинг 
қарорларини бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи 
халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида 
тақдимнома киритиш; 
республикада ва хорижда вилоят, туман ҳамда шаҳарнинг расмий 
вакили сифатида иш юритиш; 
қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш»; 
45) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет