Масофавий таълим ўзбекистон республикаси



бет1/3
Дата03.04.2023
өлшемі1,32 Mb.
#173606
  1   2   3
Байланысты:
A.Xusanovga

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ

КАТТА ЎҚИТУВЧИСИ

ХУСАНОВ АЪЗАМЖОН АХМАДЖАНОВИЧ

ДЕФЕКТОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


«...болалар тарбияси жараёнига ўз ишини пухта биладиган, малакали ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог кадрларни жалб қилган ҳолда, уларни гўдаклигидан онги ва тафаккурини тўғри шакллантириб бормасак, келажакда юксак савия, билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш қийин».

Мирзиёев Ш.М.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг, ҳозирги кунда, ўсиб бораётган ёш авлод, унинг келажагини таъминлашга қарата олиб бораётган сиёсатининг аҳамияти бизнинг имконияти чекланган ўқувчиларимизга ҳам таъаллуқли эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим
Дефектология нисбатан янги фан. У асосан ХIХ аср ярмининг сўнги йилларида ривожлана бошлади. 1925 йилда Москва шахрида экспериментал дефектология институти ташкил этилди. Бу институтни буюк рус психологи профессор Л. С. Виготский бошқарди. Л. С. Виготский имконияти чекланган болалар ривожланишидаги хусусиятларни ўрганиб, нуқсоннинг мураккаб тузилиши хақидаги таълимотни ишлаб чиқди. У ўзининг “Дефектологиянинг асосий муаммолари” китобида имконияти чекланган болалар билан ривожлантирувчи таълимни олиб бориш кераклигини, коррексия, компенсация усуллари ва бўларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб берди. Л.С.Виготский имконияти чекланган болаларда нафақат салбий балки ижобий томонларини ҳам ўрганиб, аниқлаб, шуларга таянган холда ва потенсиал қобилиятни инобатга олиб, таълим-тарбия ишларини ташкил этиш зарурлигига диққатни жалб этди. У дефектология сохасида, катта назарий мерос қолдирди, у хақли равишда дефектология фанининг асосчиси саналади. Атоқли психолог Л. В. Занков 1935 йилдан Л. С. Виготский билан ҳамкорликда ишлай бошлади. Бу олимларнинг биргаликдаги ижоди психология ва дефектология фанининг назарий жихатдан шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Республикамизда махсус мактаблар учун олий маълумотли дефектологлар тайёрлаш иши 1967 йилда ўрта Осиёда биринчи бўлиб бошланган эди. Дастлаб Тошкентдаги Низомий номли педагогика институтининг педагогика ва психология факультети қошида, ҳозирда эса Бошланғич таълим ва дефектология факултети сифатида фаолият кўрсатиб келмокда.
Дэфэктологияни ташкил топиши хакида
Зотан мустақиллигимизнинг энг муҳум ғалабаларидан бири оналик ва болаликнинг давлат томонидан муҳофаза қилинишидир. Келажак соҳиби – ёш авлодни ҳар томонлама соғлом камол топтириш давлатимиз ғамхўрлиги ва назоратида бўлиб келаётир. Буни ҳар бир авлод ўз хаётида кўриб, хис этиб келяпти. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, таълим давлат сиёсатида марказий ўринлардан бирини эгаллади. Бу эса “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар таёрлаш миллий дастури”нинг яратилишига асос бўлди. Натижада таълим жараёнида таълим мазмунинг янги лойиҳаси илғор педагогик технологияларни қўллаш зарурияти вужудга келди.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет