Кичкина боғбон Шерзоднинг дадаси боғбон.Кунлар исиб,қор эриб,ерлар қуриши билан улар чумолилар каби боғда сидқидилдан меҳнат қилади.Шерзод доим дадасига ёрдамлашади. Бир куни уларнинг ёнига Ботир югуриб келиб: -Шерзод,юр ўйнаймиз,-деди. –Менинг ишларим кўп,-деб жавоб берди Шерзод. –Шуни ҳам иш деб ўйлайсами? Барчасини даданг бажара қолади.Ўйнаган яхши эмасми? Ботир ўйинчоқларини бирин-кетин чиқара бошладиШерзод жудфям ўйнагиси келса-да ўзини тутиб ишини давом эттираверди. Куз келди.Боғдаги турли мевалар,резавор мевалар пишиб етилди.шерзод меваларни ўзи ҳам еб,дўстига ҳам олиб берди.Ботир меваларни тўйиб еб олиб: -Ҳозир мен ҳаммасини еб тугатаман,хеч нарса қолмайди,-деди. –Қолади.Дадам: “ Она ер меҳнатини аямай,ҳормай меҳнат қилганларни ўз саховати билан сийлайди” деган,-деди Шерзод