Қорытынды аттестаттау тапсырмалары



Pdf көрінісі
бет80/99
Дата03.06.2022
өлшемі2,96 Mb.
#145901
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
Байланысты:
ТАПСЫРМАЛАР

 
 
 
 
 
 
 
 


79 
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ 
(Умумий таълим мактаблари учун) 
2-вариант 
 
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни:
 мақоладан парча 
Касб танлаш – асосий масала 
 
Катта ҳаёт остонасидаги ўқувчи олдида турган асосий масала келажакда 
қайси касбни танлашини аниқлаб олиш. Баъзи ёшларда бу аллақачон ҳал 
қилинган, яъни улар мактаб давриданоқ қай соҳанинг этагини тутишларини 
билишади. Ўз қизиқиш, қобилият ва хоҳишлари уйғунлигида бирор йўналиш 
бўйича тегишли тўгарагу қўшимча дарсларга қатнашни ҳам эртароқ 
бошлайдиганлар бор. Бироқ сўнгги қўнғироқ куни ҳам бирор қарорга кела 
олмаётган ёки кўнглида учувчи бўлишни орзу қилса-да, отаси ўз касби «эгасиз» 
қолмаслиги учун доктор бўласан, деса не қиларини билмай юрганлар ҳам йўқ 
эмас. 
Касб — инсон умрининг асосий қисмида шуғулланадиган фаолият. Уни 
танлаётганда бефарқлик, беэътиборликка асло йўл қўйиб бўлмайди — дейди 
психологлар. — Кўпинча ўз хоҳиш ва қобилиятига қараб эмас, кимнингдир 
турткиси ёки қистови билан касб танлаганлар ишларини зерикарли ва кераксиз 
ҳисоблайди. Бу нафақат ўша инсоннинг ўзига, балки у яшаётган жамиятга ҳам 
салбий таъсир қилади. Ахир, лоқайд ходим билан ривожланиш ҳам бўлмайди-да. 
Албатта, ҳар бир касб ёки мутахассислик профессионализмни талаб этади. Касб 
эгаси, танлаган касбига жонини бағишламаса бу касбдан фойда бўлмайди. 
Профессионализмни кундан-кунга ривожлантириш керак. Чунки замонимиз айнан 
шуни талаб этмоқда. Ҳозирги замонда нафақат бирон бир касб эгаси бўлиш, балки 
касбнинг энг моҳир устаси бўлиш, олиб бораётган ишни олий сифат билан ва 
келишилган вақтда бажариш, хизмат нархини ҳаддан зиёд ортиқ нарх 
қилмасдангина рақобатбардошликка бардош бериш мумкин. 
Келинг, ҳозирги кунда жамиятимиздаги энг катта эътибор қаратилаётган 
мутахассисликларнинг бир нечтасини кўриб чиқсак: 
- Мухандис! Қурулиш, технология ёки проект соҳасидаги муҳандис 
бўладими, барча соҳадаги муҳандислар жамиятимизнинг ҳозирги кундаги энг 
керакли ва жуда қизиқарли мутахассисликлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу каби 
яна бир нечта мутахасисликларни мисол келтирсак бўлади, атаб ўтганда 
шифокор. 
Қандай касб эгаси бўлманг, хаммаси сизнинг қўлингизда. Ишсиз юришда ёки 
ҳеч бир касб эгаси бўлмаганимизга фақат ўзимиз айбдор бўлиб қоламиз. Бунга эса 
сабаблар кўп бўлиши мумкин, масалан, дангасалик, интилувчанликнинг йўқлиги 
ёки ҳаракатда бўшлигимиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет