85
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ
(Гуманитарлик йўналишдаги чуқурлаштирилган синфлар учун)
2-вариант
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни:
мақоладан парча
Мафтункортабиат
Атрофимизни ўраб турган борлиқ хилма-хиллиги, бетакрорлиги билан
кўзимизни қувнатади. Ундаги ҳар битта кўз илғамас гиёҳдан тортиб то
кичкинагина жонивор ҳам қайсидир таровати билан эътиборингизни тортиши
аниқ.
Табиат деганда, кўз ўнгимизда ям-яшил адирлар, қип-қизил лолалар билан
бурканган қирлар, денгиздай чайқалиб турган буғдойзорлар, осмонлар билан
бўйлашадиган теракзорлар, асрларга тенглаша оладиган чинорлар, биллурдай
тиниқ булоқлару шовқин солиб тепаликдан оқиб тушаётган шаршаралар,
баҳайбат тоғлар, ажойиб ўрмон ва тоғ ҳайвонлари, турли-туман қушлар кўз
ўнгингизда гавдаланади.
Шу сабабли табиатга мафтункор олам, дея таъриф берсак асло
янглишмаймиз. Тун пардаси ёйилган осмонда оймомонинг нур таратиб, борлиққа
ўз зиёсини сочаётганининг ўзи нақадар жозибали кўринишга эга эканлигига
барчамиз гувоҳмиз.
Осмонўпар тоғлар, у тоғлардаги шифобахш ўсимликлар, турфа хил рангда
очилган гуллар, яратилиши жуда ҳам ажойиб бўлган тоғ ҳайвонлари, қиш кунлари
қуёш нурида минг хил рангда товланувчи тоғ чўққисидаги кумуш қордан
завқланмайдиган киши бўлмаса керак.
Бепоён, охири кўринмайдиган ўрмонлар, дарё ва кўллар, зилол булоқлар,
шуларнинг ҳамма-ҳаммаси она табиат кўркига ўзига хос кўрк қўшиши табиий.
Қирмизи лолаларнинг очилиб, қир-адирларнинг алвон рангда товланиши,
турфа гуллар атрофида капалакларнинг ўйнаб-ўйнаб учишларини кўриб, дилимиз
яйрайди. Табиат қўйнида меҳнат қилсангиз ҳечам чарчамайсиз. Бу аниқ. Мабодо
чарчоқни сезсангиз шундоққина бир чеккага чиқиб, майсанинг устига ўтириб,
кўзингизни оҳиста юмсангиз... Юзингизни майин шабада силаганини,
чарчоғингиз ўрнини тоза ва мусаффо дала ҳавоси эгаллаётганини ҳис этасиз...
Достарыңызбен бөлісу: