Қорытынды аттестаттау тапсырмалары


Дополнительно присваивается 5 баллов за качество языка. Всего: [5+5=10



Pdf көрінісі
бет114/134
Дата11.05.2022
өлшемі2,96 Mb.
#142694
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134
Байланысты:
ТАПСЫРМАЛАР

Дополнительно присваивается 5 баллов за качество языка. Всего: [5+5=10 
баллов] 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


77 
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ 
(Умумий таълим мактаблари учун) 
1-вариант 
 
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни:
«Бола – одоби билан гўзал» китобидан 
Ота-онага ҳурмат 
 
Бир азизи мўътабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган хизматларини 
эшитиб, уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўътабар одам 
қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол 
сўрашгандан кейин: 
– Ўғлим, бу кечани сизнинг уйингизда ўтказишни истайман, – деди. Йигит 
мўътабар одамнингилтимосини бажонидил қабул этди, у билан бирга уйга келди. 
Уйнинг бир чеккасидагитўшакда қариликдан жуда кичкина бўлиб қолган бир чол 
ётарди. Йигит мўътабар меҳмонига жой кўрсатиб:
– Азиз меҳмоним, қани, бемалолўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам 
чол менинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мендан бошқа 
қарайдиган киши йўқ. Ҳар куни азиз отамнинг хизматларини қилиб, кейин ишга 
кетаман, – деди.
Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кейин, 
бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига келди. Унинг бошини секингина 
кўтариб, шўрвани ичирди. Йигит, чол отасини ухлатиб хотиржам бўлгандан 
кейин, меҳмон учун дастурхон ёзди. Ўзига ҳам, меҳмонга ҳам шўрва келтирди, 
биргалашиб овқатландилар. Мўътабар меҳмон:
– Ўғлим, отанг сендан жуда рози эканлар, сенинг ҳақингга дуо қиладилар, – 
деди.
– Ҳа, азиз меҳмон, марҳума онам ҳам мендан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо 
қилардилар, – деди йигит. Мўътабар одам йигитнинг сўзларини эшитгач, 
кўзларига ёш олиб:
– Баракалла, ўғлим! Сен ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини 
унутган фарзандлар сендан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онага қилган 
хизматингни хайрли ажрини кўрасан, – деди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси 
кун эрталаб йигит билан хайрлашиб, ўз йўлига қайтди. 
 
В матни
: «Ибратли ҳикоятлар» китобидан 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет