Байланысты: Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари
ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 2 | ISSUE 3 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00466 Academic Research, Uzbekistan 770 www.ares.uz КИРИШ Таълим ва тарбия энг ноѐб капитал сифатида қадрланаѐтган бугунги
шароитда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш ва
усулларини такомиллаштириш механизмларини жорий этиш орқали барча
инсонлар учун сифатли таълим олиш имкониятлари яратилмоқда.
Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига давлат сиѐсати даражасида алоҳида
эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида кадрлар тайѐрлаш соҳаси
олдига таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини замонавий талаблар
асосида ошириш вазифасини қўймоқда. Шу сабабли ҳам бугунги кунда
бўлажак мутахассисларни юксак касбий салоҳият ва инсоний сифатларга эга
бўлиши талаб этилади.
Жаҳон амалиѐтида муайян мутахассислар касбий компетентлигини
такомиллаштириш бўйича олиб борилаѐтган илмий изланишларда таълим
бошқаруви натижавийлигига алоҳида эътибор берилган бўлиб, бунда асосий
урғу таълим сифати менежментига қаратилмоқда. Бу йўналишдаги илмий
изланишлар олий таълим тизимини бошқаришнинг назарий-методологик
асослари, сифат менежменти ва таълим сифати мониторингини замонавий
талаблар асосида такомиллаштириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлиги
уйғунлигини илмий жиҳатдан асословчи таклифларни ишлаб чиқиш, олий
таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалаларига
қаратилган.
Республикамизда кадрлар тайѐрлаш соҳасида амалга оширилаѐтган
узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳотлар таълим жараѐнларини ташкил этиш ва
бошқариш
механизмларини
такомиллаштиришни,
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг замонавий талабларига мос келадиган, демократик ва
инсонпарварлик тамойилларига асосланган таълим сифати бошқарувини
шакллантиришни тақозо этмоқда.