4.1.6.2. АТнингтурли қисмларига киришни, улардан фойдаланишни чеклашга талаб Oʻz DSt ISO/IEC 27001:2016 «Aхборотни бошқариш воситалари» A9-
бандига мувофиқ ахборот ва ахборотга ишлов бериш воситаларидан
фойдаланишни чеклашда амалга оширилади.
4.1.6.3. Маълумотлардан фойдаланиш учун рухсатсиз тизимга киришдан ҳимоя қилиш учун талаблар, шу жумладан буюртмачи соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаб АТ-нинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ташкилий чоралар ва
дастурий-техник воситалар томонидан амалга ошириладиган ахборот
хавфсизлигини таъминлашнинг қуйи тизими томонидан амалга оширилиши
керак. Aхборот хавфсизлиги қуйи тизими Тизимнинг ҳар бир объектида
амалга оширилиши керак ва керакли маълумотларни ташқи ва ички
таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлай олиши имкони бўлиши талаб
этилади.
Маълумотлардан фойдаланиш учун рухсатсиз тизимга киришдан ҳимоя
қилиш учун талаблари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида ишлаб
чиқилади.