Атамалар ва уларни таърифи
Тизим фойдаланувчисини “авторизация”
- бу тизим фойдаланувчисини
тизимга кириш учун унинг логин ва пароли ёрдамида идентификация қилиш
ва аутентификациядан ўтказиш жараёни.
Тизим фойдаланувчисининг “логини”
- бу идентификациялаш учун
зарур бўлган тизимдаги фойдаланувчининг исми.
Тизим фойдаланувчиси “пароли” - тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун
фақат фойдаланувчига маълум бўлган белгилар тўплами.
Тизим фойдаланувчиси “роллари” - бу
тизимда ушбу фойдаланувчи
учун мавжуд бўлган функциялар.
Хавфсизлик сиёсати созламалари -
маълум бир фойдаланувчининг
маълумотларга кириш ҳуқуқини белгилайдиган созламалар гуруҳи (ҳар бир
роль учун ўзига хос).
Иссиқ алмаштириш - (Hot Swap - уланиш)
- бу техник қурилмани
ишламаётган пайтда ўчириш ёки тармоққа улаш ёки қувватни тўхтатмасдан
(HotPlug - горячее подключение), шунингдек техник қурилмани тўлиқ
алмаштириш (қайта улаш) деган маънони англатади.
Маъмурий бошқарувчи (администратор) - Тизим маъмури, бу компютер
ускуналари, тармоқлари ва дастурий таъминот
парки нормал ишлашини
таъминлаш вазифасига кирадиган ходим.