1.4. Aхборот тизимини яратишни режалаштирилган бошланиш ва тугаш санаси 1.5. Буюртмачига ахборот тизимини яратиш бўйича иш натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби Aхборот тизимини қабул қилиш буюртмачи ва пудратчи томонидан
ўзаро келишилган ташкилий ва маъмурий, дастурий ва эксплуатацион
ҳужжатларга асосланиши керак. Буюртмачига тақдим этиладиган ҳужжатлар
рўйхати ушбу техник топшириқнинг 8 бўлимида келтирилган.
Ишларни қабул қилиш тегишли икки томонлама техник ҳужжатлар
билан расмийлаштирилиши керак, бунда бажарилган ишлар ва уларнинг
натижалари қисқача тавсифи мавжуд бўлиши керак. Aгар ишларни бажариш
пайтида ушбу техник топшириқда акс эттирилмаган (ёки етарли даражада акс
эттирилмаган) алоҳида масалалар ва қарорларни батафсил кўриб чиқиш ва
келишиш зарур бўлса, Пудратчи Буюртмачига техник топшириққа