84
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
– Ҳа, бул ерга ёшуруниб
олиб не қиладур, десам, китоб кўраётган эканлар-
да,– деди Ғиёсиддин пичинг аралаш меҳр билан. Отаси бу гапни секингина, кулиб
туриб айтган бўлса-да, Алишер шўхлик қилиб катталардан дашном эшитишдан
қўрққан боладек олазарак бўлиб:
– Дада,мана бул суратни кўринг,– деди. Унинг хиёл қийиқ кўзлари мўлтирар
эди. – Мана бул черик шотидан чиқаётиб қулаб тушмоқда, қўрғон устинда
турганлар ўқ отиб қулатғон чиқарлар. Мана буниси пастдан туриб, қалъа
устидагиларга ўқ узмоқда. Отаси ўғлининг гапини тасдиқлагандек, бош ирғитиб,
унинг қўлидан китобни аста олди-ю, токчага, бошқа китоблар ёнига қўйди.
– Бул китобнинг ўрни токчада,– деди у ясама жиддийлик, –
аммо сиз китоб
кўрмоққа ёшлик қилурсиз, йиртиб қўйсангиз яхши бўлмас. Ани икки қўй баҳосига
сотиб олғонмен.
– Мен китобни йиртмаймен, авайлаб кўрамен.
– Ақлли боласан-да. Тентак болаларғина илклариға тушган китобни пора-
пора қиладурлар. Катта бўлғонингда сенга ажойиб китоблар сотуб олғаймен.
Ҳозирча… манабуни ўйнаб юр,– Ғиёсиддин кулиб,чўнтагидан «сопол қўчқор»
чиқариб берди. Бола бу ғалати ўйинчоқни кўргач, кўзлари ўйнаб кетди.– Қара
ўғлим, анинг мугизлари қайрилғон, сузиб олмоққа ҳозирланиб турадур.
–
Менга беринг,– деб бола сакраб ўйинчоқни унинг қўлидан тортиб олди,–
ани Ҳусайннинг қўчқори бирла уриштиргаймен.
Ғиёсиддин девонхонадан келиб, дам олгандан сўнг баъзан қўлига китоб олиб
мутолаа қилар, шундай кезлар Алишер ёнигакелиб ўтириб олар ва овоз чиқариб
ўқишини сўрар эди. Отаси эса: «Яхшиси, ҳикоя айтиб берай», деб китобни
йиғиштириб қўяр ва қизиқ бирэртакни айтиб берарди
.
Достарыңызбен бөлісу: