УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет24/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ЙИГИРМА ИККИНЧИ БОБ
Соннининг ўлимидан кейин Люси Манчини 
роса бир йил изтироб чекиб юрди: гарчи роман
-
лардаги маҳбубалардек бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда 
мушкул аҳволда қолса-да, севгилисини соғин
-
ди, қўмсади. Мана, орадан бир неча ой ўтгандан 
кейин Неваданинг оромбахш офтобида роҳат
-
ланиб қорайиб ётипти. Қадди-қомати келишган 
малласоч бир йигит унинг оёқ томонига ўтириб 
олиб, товонини қитиқлаб безор қилмоқда. Як
-
шанба куни бўлишига, кеч кириб бораётганига 
қарамасдан ҳашаматли меҳмонхонага қарашли 
кўл атрофи одамлар билан тўла эди.
– Бас қил, Жул, – деди Люси. – Мен ҳеч қачон 
врачлар шилқим бўлмасалар керак, деб ўйлаган
-
дим.
Жул бошини кўтариб, тишларини кўрсатиб 
тиржайди.
– Лас-Вегасдаги врачлар шунақа.
– Ростдан бас қил деяпман сенга! – деди жаҳли 
чиққан Люси қаттиқроқ овоз билан.
Жул дарҳол таслим бўлди.
– Хўп, митти қушчам, мана, бас қилдим.
Жул унинг юмшоқ болишдек тиззаларига бо
-
шини қўйди-да, аста чўзилди.
Люси бунга парво қилмасдан қий-чув қилиб 
чўмилаётганларни кузатиб ўтирарди. Орадан 
икки йил ўтмасдан ҳаётида шунақа кескин ўз
-
гаришлар бўлишини хаёлига келтирганмикин? У 
Конни Корлеоненинг тўйида қилган ўша «тентак
-
лиги»га бирон марта ҳам афсусланмади. Кейин 
у ҳеч қачон ўша пайтидагидай лаззатланмади. 
Ўша саргузаштни қайта-қайта хаёлидан ўтказ
-
ди, кейин эса қайта-қайта амалда бошидан ке
-


408
чирди... Сонни энг камида ҳафтада бир марта 
уникига келиб турарди, тез-тез келадиган ҳол
-
лар ҳам бўларди. Маънавий умумийлик уларнинг 
эҳтиросларига таъсир қилмас, Люси латофат
-
ли-ю гўзал бўлишга берилмасди, уларнинг севги
-
си шаҳвоний ҳислардан иборат энг қўпол, шид
-
датли, ибтидоий севги эди. Сонни бораман, деб 
қўнғироқ қилган куни у уйда ичкилик бор-йўқли
-
гини, овқат эрталабки нонуштага ва кечқурунга 
етиш-етишмаслигини текширади, чунки Сонни 
тонг саҳаргача у билан бирга бўларди. Улар бах
-
тиёр эдилар.
Соннининг отасини кўчада отиб кетишганда 
Люси биринчи марта унинг жазманига ҳам эҳти
-
мол ўлим хавф солаётганлигини тушунди. Хона
-
сида, тўрт девор ичида ёлғиз ўзи йиғлагани йўқ, 
ёввойи ҳайвон сингари бор овози билан чўзиб-чў
-
зиб улиди. Шундан кейин Сонни деярли уч ҳафта 
қорасини кўрсатмади. Люси тунларни уйқу дори 
ичиб ўтказди. Кундузлари эса дард- аламини уну
-
тиш учун ичкиликка зўр берди. Унинг бутун та
-
наси қақшаб оғрирди. Ниҳоят Сонни келганда 
бир дақиқага бўлса-да узоқлашишдан қўрқиб, 
унинг қўлларидан маҳкам ушлаб оларди. Шун
-
дан кейин ўлимига қадар у учрашувларнинг би
-
ронтасига ҳам келмай қўймади.
Соннининг ўлимини Люси газетадан ўқиб бил
-
ди ва ўша оқшом ҳаддан ортиқча кўп уйқу дори 
ичиб олди. Бироқ ўшанда нега ўлмай қолганини 
ҳалигача тушунмайди. Лекин шунчалик қаттиқ 
заҳарландики, хонадан чиқиб, зўрға лифтнинг 
эшиги олдигача етиб олди-ю, йиқилди. Уни шу 
ердан, лифт майдончасидан топишди. Унинг 
Сонни билан бўлган муносабатларини ҳеч ким 
пайқамаганди, шунинг учун ҳам бульвар газета
-


409
ларида бу воқеага бир неча сатр жой ажратилди, 
холос.
Том Хейген ундан хабар олиш ва кўнгил сўраш 
ниятида касалхонага келди. Соннининг укаси 
Фредди Корлеоне бошчилик қилаётган Лас-Ве
-
гас меҳмонхонасида ишлашни унга Том Хейген 
таклиф қилди. Кўчиб бориш билан боғлиқ ҳам
-
ма ташвишларни у зиммасига олди. Лас-Вегасда 
Люсига олдиндан уй тайёрлаб қўйиш тўғрисида 
келишиб олди. Том Хейген ўзи уни аэропортга 
етказиб қўйди ва йўлда агар ёлғиз қолиб зерик
-
са ёки бирор иш кўнгилдагидай бўлмаса, унга 
қўнғироқ қилишга сўз беришга Люсини кўндир
-
ди. Хейген унга ёрдам бериш учун ҳамма ишни 
қилишини айтди.
Самолётга йўловчилар чиқиши эълон қилини
-
шидан олдин Люси иккиланиб сўради:
– Соннининг отаси хабардорми? Бу ишлар 
унинг кўрсатмаси билан қилиняптими?
Хейген кулди.
– Айтайлик, ўз ихтиёрим билан, лекин унинг 
кўрсатмаларига асосан иш тутяпман. У бу ишлар
-
га эски қонун-қоидаларга риоя қилувчи одам си
-
фатида қарайди ва ҳеч қачон ўғлининг қонуний 
хотинига қарши бормайди. Лекин иккинчи томон
-
дан сендан талаб қилишган нарсани ҳам тушуни
-
шади. Сен қиз боласан, нима қилаётганини Сонни 
ўйлаши керак эди. Бироқ уйқу дорига тўйиб олга
-
нинг, албатта, ҳаммани ваҳимага солди.
Кимнингдир калласига ўзини ўзи ўлдириш 
тўғрисидаги фикр келиши дон сингари одам 
учун мутлақо ақлбовар қилмайдиган нарса экан
-
лигини айтмай қўя қолди.
Энди Лас-Вегасга келганидан бери бир ярим 
йилга яқин вақт ўтганидан кейин, Люси деярли 


410
бахтиёр эканлигини таажжубланиб тан олди. Ҳо
-
вузда сузар, Мид кўлида елканли қайиқда сайр 
қилар, бўш вақтларида чўлни айланар эди. Анча 
озди, бу унинг чиройини яна ҳам очиб юборди. 
У хизмат кўрсатиш бюросида ишлар ва иш юза
-
сидан Фредди билан тўқнаш келмасди. Аммо дуч 
келиб қолган пайтларда Фредди тўхтаб, у билан 
у ёқ бу ёқдан лақиллашга қарши эмасди. Фредди 
бу ерда ўзини худди сувдаги балиқдай ҳис этар
-
ди. Худди қиморхона бошқарувчиси бўлиб туғил
-
гандай эди.
Орадан ярим йил ўтгач, Том Хейген Люсидан 
хабар олгани келди. Люси ой сайин белгиланган 
маошидан ташқари етти юз долларга чек қоғо
-
зи олиб турди. Хейген унга солиқ инспекциясига 
бу пулларни қаёқдан олаётганлиги ҳақида ҳисоб 
беришга тўғри келишини тушунтирди ва Люси 
унинг номига ишонч қоғози ёзишни, у Люсига да
-
ромадининг қонуний манбасини расмийлашти
-
риб беришини айтди. Расмий жиҳатдан қараган
-
да Люси ўзи хизмат қилаётган меҳмонхонадаги 
қиморхонанинг беш пункти эгаси ҳисобланади. 
Бу масалани бегона одамлар билан муҳокама 
қилиш мутлақо мумкин эмас. Агар текширгани 
келиб қолишса, инспекторни ўзининг адвокати 
ҳузурига жўнатади. Шундан кейин Люсини тинч 
қўйишади.
Люси рози бўлди. У коса тагида нимкоса бор
-
лигини тушунди, лекин ўзидан бошқа одам ўр
-
нида фойдаланмоқчи бўлишаётганидан уялмади. 
Аслида шундай бўлиши ҳам керак – ахир бор то
-
воғим, кел товоғим-да! Бироқ Хейген ундан атро
-
фидаги воқеалардан хабардор бўлиб, Фредди ва 
унинг хўжайини, меҳмонхона эгасини кузатиб 
юришни илтимос қилди. Люси ўзини тутолмади.


411
– Фреддининг орқасидан айғоқчилик қили
-
шим керакми? Том, наҳотки бу шунчалик зарур 
бўлса?
Хейген кулимсиради.
– Отаси ташвишланяпти. Моу Грин билан 
жуда қалинлашиб кетди, бирор фалокатга дучор 
бўлмасин, деб назорат қилмоқчи.
Лас-Вегас чўлининг ўртасидаги бу меҳмонхо
-
на қурилишига Дон фақат ўғлига бошпана учун 
эмас, энг муҳими янги чегараларни қўлга кири
-
тиш учун плацдарм тайёрлашга пул сарфлаётга
-
нини тушунтиришнинг фойдаси йўқ эди.
Шу суҳбатдан кейин кўп вақт ўтмай меҳмон
-
хонага янги врач-дўхтир Жул Сегал ишга кел
-
ди. Қамишдай озғин, чиройли, ёқимли Жул Лю
-
сига ўта ёш, врачликка ғўрдек кўринди. Унинг 
олдига қўлида, тирсагидан юқорироқда пайдо 
бўлган ўсимтани кўрсатгани келди. Ваҳима 
қилиб уч кун ўйланди, тўртинчи куни эрталаб 
эса меҳмонхонадаги врач хонаси жойлашган 
қанотга келди. Ёқаси очиқ кўйлак, ёзлик ен
-
гил шим кийган дўхтир Сегал уни кутиб олди. 
Унинг мугуз кўзойнаги ва жиддийлиги, ўзини 
хотиржам тутиши Люсини бирмунча тинчлан
-
тирди, лекин бари бир салобатли таассурот 
қолдирмади. Люсининг юраги тўрида сало
-
батсизлик медицинага мос эмас, деган эскича 
эътиқод бор эди.
Жул унинг қўлидаги ўсимтани кўздан кечирар 
экан, бу ўртача фиброма эканлигини, зарарсиз 
шишлар турига киришини, ташвишланишга ҳеч 
қандай асос йўқлигини шошилмасдан тушунтир
-
ди. Кейин стол устидан оғир медицина справоч
-
нигини қўлига олди.
– Қўлингизни олдинга чўзинг, – деди.


412
Люси чўчиб иккала қўлини олдинга чўзди. 
Шунда Жул биринчи марта кулимсиради.
– Ҳозир ўзимни хизмат ҳақидан маҳрум қи
-
ламан. Шу китоб билан қўлингизга ураман, 
қарабсизки, ўсимтадан асар ҳам қолмайди. 
Тўғри, ҳеч қачон қайта ўсиб чиқмайди, деб ка
-
фолат беролмайман. Лекин агар қўлингизни ке
-
садиган бўлсак, бинтланган қўлингизни чўзиб, 
тиланчилик қилишингизга тўғри келади. Хўш, 
розимисиз?
Люси енгил нафас олди. Нима учундир бу сўз
-
лардан кейин унда дўхтирга нисбатан ишонч 
пайдо бўлди.
– Майли, – деди ва шу дақиқадаёқ чинқириб 
юборди: дўхтир оғир китоб билан унинг қўлига 
қаттиқ урган эди. Ўсимтадан деярли из қолмади.
– Наҳотки, қаттиқ оғриган бўлса? – сўради 
дўхтир.
– Э, йўқ. – У касаллик тарихи варақчасига қа
-
ради. – Энди кетаверсам бўладими?
Дўхтир ёзишда давом этаркан, унга қара
-
масдан бошини ирғади. Люси хонадан чиқди.
Бир ҳафтадан кейин улар буфетда учрашиб 
қолдилар. Дўхтир унинг ёнига бориб ўтирди.
– Хўш, қўл қалай?
Люси самимий кулимсиради.
– Яхши. Сиз рухсат берилмаган усулларни қўл
-
ларкансиз, лекин натижаси ҳаммани ҳайратга 
солди.
– Қандай қўллашим ҳақида сиз оддий тушун
-
чага ҳам эга эмассиз, – деди у. – Сизнинг бой 
аёл эканлигингиз ҳақида мен ҳам тасаввурга 
эга эмасман. Маҳаллий «Сан» газетаси меҳмон
-
хонамиздаги «пункт» эгаларининг рўйхатини бо
-
сиб чиқарипти. Люси Манчини ихтиёрида ўнлаб 


413
пунктлар бор экан. Чакки эмас! Қани эди менга 
ҳам текин даромад келадиган шунақа жой бўлса!
Тўсатдан Хейгеннинг гаплари эсига тушди-ю, 
Люси ҳеч нарса демади. Унинг суҳбатдоши «ҳм» 
деб қўйди.
– Қўрқманг, ҳаммасидан хабарим бор. Сиз 
бор-йўғи ниқоб вазифасини ўтаяпсиз, холос. 
Бунақалар Вегасда ҳар қадамда тўлиб-тошиб 
ётипти... Бугун кечқурун мен билан бирга бўлол
-
майсизми – кабарега кирамиз, овқатланамиз, ру
-
летка
8
ўйнаймиз. Рулетка соққалари пулини эса 
мен тўлайман.
Люси иккиланар, у эса кўндиришга уринарди.
– Мен мамнуният билан таклифингизни қабул 
қилардим, – деди ниҳоят Люси, – фақат умидла
-
рингиз пучга чиқармикин, деб қўрқяпман. Мен 
баъзи бир одамлар ўйлаётгандай «анақа»лардан 
эмасман, Вегасда эса қизларни ўзингиз биласиз...
– Шунинг учун ҳам сизни таклиф қиляпман-да, 
– деди дадиллашиб Жул.
– Бугун эрталабгача дам оламан, деб аҳд қилиб 
қўйганман.
Люси маъюс кулиб қўйди.
– Демак, дам олишингиз аниқ, шунақами?
Жул шошиб бошини ирғади.
– Майли, овқатланамиз, лекин соққалар пули
-
ни ўзим тўлайман.
Кабареда овқатланиб ўтиришганда Жул бу 
ерда аёллар очиқ сийналари ва сонларини на
-
мойиш қилишаётганидан фойдаланиб, олимлар
-
нинг сийналар ва сонлар тўғрисидаги асарлари 
ҳақида гапириб, Люсини зериктирмай ўтирди. 
Овқатдан кейин иккаласи шерик бўлиб рулетка 
8
Рулетка – айланиб турувчи гардишга рақамлар терил
-
ган қимор ўйини.


414
ўйнашди, юз доллардан кўпроқ ютиб олишди. 
Кейин кўлга боришди ва ойдинда, Боулдер-Дэм 
тўғони устида ўпишишди. Люси уни итариб 
юборганди, Жул бунга одатдаги ҳол, деб эътибор 
бермади.
– Мен сенга айтгандим-ку, – деди Люси ярим 
таъна, ярим айбдор овоз билан.
– Ҳеч бўлмаганда уриниб кўрмасам, сен қат
-
тиқ хафа бўлардинг-да, – деди Жул.
Люси беихтиёр пиқиллаб кулди, чунки у тўғри
-
сини айтганди.
Улар бир неча ой ичида чинакамига дўстла
-
шиб қолишди, лекин ораларида ишқий муноса
-
батлар бўлмади. Люси ҳамон уни яқинлаштир
-
масди. Маҳкам турганлигидан унинг гаранг бў
-
либ юрганини Люси кўриб турарди, лекин Жул 
хафа бўлмас, жаҳли чиқмасди. Унинг ўрнида 
бошқа одам бўлганида албатта шундай қилган 
бўларди. Бундан Люсининг унга бўлган ишон
-
чи тобора ортиб борди. Жулнинг хирурглигини, 
бир пайтлар Нью-Йоркдаги машҳур касалхонада 
ишлаганлигини у тасодифан эшитиб қолди. Шун
-
дай экан, уни бу ерга, тупканинг тагига келишга 
нима мажбур қилганлигини тушуниб бўлмасди. 
Люси шу ҳақда сўраганида у тўсатдан:
– Кел, келишиб олайлик, сен менга сирингни 
очасан, мен эса сенга, – деди.
Люси қизариб кетди. Унинг аёлларга хос баъзи 
бир аъзолари дардга чалинган эди, лекин у ўлса 
ўлардики, буни Жулга айтмасди. Бироқ иш шу 
билан тугадики, Люси унга кўринишга рози бўл
-
ди. Жул яхши дўст эди, у билан дўстона муноса
-
батда эди, уни қадрларди. Бу Люсининг уят ва 
хижолатпазликни янчиб ўтишига ёрдам берди. 
Уни яхшилаб текшириб чиққандан кейин Жул 


415
токчадан дарсликни олди ва худди Люсининг ка
-
салига ўхшаш воқеа баён қилинган ва даволаниш 
учун операция қилиш зарурлиги айтилган саҳифа
-
ни очди. Люси қизиқиш билан ўқиб чиқди.
– Бошқа иложи йўқ, ётишга тўғри келади, – 
деди Жул. – Соғлиқ билан ўйнашиб бўлмайди... 
Шундай қилиб мен сирингни билиб олдим. Ўзим
-
нинг сиримни ҳам айтаман. Газеталарда ёзишга
-
нидек, мамлакат шарқидаги энг истеъдодли ёш 
хирурглардан бири бўла туриб, бу ишратхонада 
нима қилиб юрганимни сўраяпсан. Гап шунда
-
ки, мен аборт қилиб, қўшимча пул топардим. Бу 
ҳеч нарса эмас эди, чунки бу иш билан врачлар
-
нинг ярми шуғулланади. Лекин менинг улардан 
фарқим қўлга тушиб қолганлигимда бўлди. Қора 
рўйхатга тушдим. Уюшмадан ҳайдашди, касал
-
хонадан қувишди. Танишларимдан бири, дўхтир 
Кеннеди – у билан интернатурада бирга бўлган
-
миз – Корлеонелар оиласи орқали ёрдамлашишга 
ваъда берди. Мени бу ерга ўшалар жойлашти
-
ришди. Ёмон ҳақ тўлашмаяпти, керакли иш би
-
лан шуғулланяпман. Бу ердаги қизларни даволаб 
улгурсанг, бас. Тўғрисини айтиш керак, ишим 
оғир эмас, фақат вақтида мурожаат қилишса 
бўлгани...
Икки ҳафтадан кейин Жул Сегал Лос-Анжелес 
касалхонасида дўсти дўхтир Фредерик Келнер 
Люси Манчинини операция қилаётганини куза
-
тиб турарди. Беҳуш қилувчи дори беришдан олдин 
Жул энгашиб, Люсининг қулоғига пичирлади: 
– Сенга кўз тикиб юрганлигимни айтиб, уни 
огоҳлантириб қўйдим. Ишончинг комил бўлсин
-
ки, таъмирлаш ишлари аъло даражада ўтади.
Кутилмаганда Люсидаги қўрқувдан асар ҳам 
қолмади.


416
Эртасига эрталаб Люсидан хабар олгани кел
-
ган Жул палата гулларга кўмиб ташланганлигини, 
каравот олдида бегона икки эркак ўтирганини 
кўриб таажжубланди. Люси очилиб-сочилиб ён
-
бошлаб ётарди. Ўтирганлардан бирини Люси та
-
ништиришга улгурмасданоқ бир кўришда таниди. 
У машҳур Жонни Фонтейн эди. Басавлат, кучли, 
сал сурбетроқ ва доим кулиб турадиган иккинчиси 
Нино Валенти эди. Иккаласи ҳам Жул билан қўл 
бериб кўришишди-ю, дарҳол уни эсдан чиқариш
-
ди. Улар Люсига тегажаклик қилишар, Нью-Йорк-
даги эски маҳалласини, болаликдаги қандайдир 
воқеаларни, қандайдир одамларни эслашарди. Бу 
гапларнинг Жулга ҳеч қанақа дахли йўқ эди.
– Кейин кирарман, – деди у Люсига.
Лекин Жонни Фонтейн дарҳол одамшаванда
-
лигини намойиш қилди.
– Шошманг! Кетманг! Биз ҳозир чиқамиз. Буни 
яхшилаб даволанг, дўхтир.
Жул унинг овозидаги хириллашни сезиб қол
-
ди ва бирдан Жонни Фонтейн бир йилдан ортиқ 
вақтдан бери қўшиқ айтмаётганлигини, «Оскар» 
мукофотини унга қўшиқчилиги учун эмас, ки
-
нода ўйнаган роли учун беришгани эсига туш
-
ди. Наҳотки роса етук ёшида овози бузилган 
бўлса-ю, бу ҳақда гезаталар, атрофдагилар лом
-
мим дейишмаган бўлса? Жул пинҳоний сирларни 
эшитишни жон-жонидан яхши кўрарди. У Фон
-
тейннинг овози нима сабабдан ўзгарган бўлиши 
мумкинлигини аниқлаш мақсадида гапларига 
қулоқ сола бошлади. Балки шунчаки чарчагани
-
дандир ёки эҳтимол, ортиқча ичганлигидан, чек
-
канлигидандир, ниҳоят, аёллар билан ортиқча 
ўралашиб қолганлигидандир. Унинг овози жуда 
дағал эшитиларди. Бундай овоз билан саҳнага 
чиқишни ўйламаса ҳам бўларди.


417
– Сиз томоғингизни шамоллатиб олибсиз ше
-
килли?
Фонтейн мулойимлик билан жавоб қайтарди.
– Агар гап менинг томоғим ҳақида бораётган 
бўлса, уни уринтириб олганман. Кеча кечқурун 
қўшиқ айтишга уриниб кўрдим. Йиллар ўти
-
ши билан овоз ҳам ейилиб боради деган оддий 
ҳақиқатни ўз вақтида тушуниб олишга қурбим 
етмади, шекилли. Қарилик, қочиб қутулолмай
-
сан, – у бепарво кулди.
Жул эҳтиёткорлик билан:
– Врачларга кўринганмисиз? – деб сўради. – 
Балки даволаниш керакдир?
Фонтейндаги дилкашлик бирмунча сўнди. У 
Жулга анчагача совуқ тикилиб турди.
– Бундан икки йил олдин энг яхши мутахас
-
сисларга кўринганмаи. Шахсий врачим ҳам да
-
волаган. Бу соҳада уни энг йирик мутахассис ҳи
-
соблашади. Кўпроқ дам олишни, толиқмасликни 
тавсия этишди. Ташвишланадиган жойи йўқ, бу 
ёшга боғлиқ нарса.
У ўгирилиб фақат Люсига мурожаат қилган 
ҳолда ҳамма хотинларни ширин ҳазил-ҳузулла
-
ри билан ром этганидек, бўлиниб қолган суҳ
-
батни келган жойидан давом эттириб, унинг 
ҳам кўнг лини олди. Жул унинг овозига яна 
диққат-эътибор билан қулоқ солди. Овоз пай-
чаларида янги шиш пайдо бўлганлиги аниқ. 
Наҳотки мутахассислар буни пайқамай қолиш
-
ган бўлса? Эҳтимол хавфли ва операция қилиб 
бўлмайдиган шишдир. Унда бошқа йўл билан 
даволаш керак эди.
У Фонтейннинг гапини бўлди.
– Охирги марта врачга қачон кўрингансиз?
– Бундан бир ярим йил илгари. – Бу саволлар 
Фонтейннинг энсасини қотираётгани, у Люси 


418
ҳурмати учун ўзини тутиб турганлиги кўриниб 
турарди.
– Шахсий врачингиз-чи, у сизни тез-тез тек
-
шириб турса керак?
– Албатта, – деди Жонни Фонтейн ранжиб. 
– Доим текшириб туради. Сиз эҳтимол, ундан 
кўпроқ нарса биламан, демоқчидирсиз?
– Врачингиз ким, исми-шарифи нима?
Фонтейн сал олифтагарчилик билан:
– Таккер, дўхтир Жеймс Таккер. Бу номдан 
сиз бирор маъно англасангиз керак? – деди.
Машҳур экран юлдузлари ва қишлоқ ферма
-
сидаги ўта қиммат соғломлаштириш маркази 
билан боғлиқ бўлган бу ном жуда кўп маъно анг-
латарди.
– Бўлмасам-чи, уддабурон жаноб, – деди Жул 
истеҳзо билан кулиб.
Фонтейн энди жаҳли чиқиб сўради:
– Сиз ўзингизни ундан зўрроқман, деб ҳисоб-
лайсизми?
Люси кўрпача остидан қўлини чиқариб, Жул
-
ни ўзига яқинроқ тортди.
– Сен буни сиртқи кўринишидан енгилтак, 
мулоҳазасиз, деб ўйлама, – деди у. – Сенинг ол
-
дингда энг юқори тоифадаги тажрибали хирург 
турипти. Агар у дўхтир Таккердан зўрман, деса, 
демак ҳақиқатан ҳам шундай. Яхшиси унинг га
-
пига қулоқ сол, Жонни.
Ҳамшира кириб вақт тугаганлигини айтди. 
Улар йўлакка чиқишди. Нино Валенти Жулдан 
сўради:
– Люсининг касали жиддийми? Нега операция 
қилишди?
Жул бош чайқади:
– Аёлларга хос оддий касаллик. Арзимаган нар
-
са, менга ишонаверишингиз мумкин. Унинг соғ
-


419
лиги сизга нисбатан мени кўпроқ ташвишланти
-
ради, чунки унга уйланмоқчимаи.
Жул бу гап уларга маъқул бўлганлигини юзла
-
ридан сезди.
Йўлакдан боришаркан, у яна Фонтейнга муро
-
жаат қилди:
– Бу касалхона ўзимники бўлиб қолган, тез-
тез бу ердагилардан консультация олиб тураман. 
Юринг, томоғингизни текшириб кўрайлик.
Фонтейн қўл силтади.
– Ҳозир вақтим йўқ.
Нино Валенти мийиғида кулиб деди:
– Бу томоқнинг баҳоси миллион эканлигини 
биласанми? Тўғри келган ношуд врач уни кав
-
лайверади, деб ўйлайсанми?
Жул дўстона жавоб қайтарди:
– Мен ношуд врач эмасман. Шуни айтиб 
қўйишим керакки, аборт туфайли қўлга тушиб 
қолгунимга қадар бутун Шарқий соҳилда энг 
кучли ёш хирург ҳисобланардим. Энг яхши ди
-
агност ҳам эдим.
Бу Жул кўзда тутганидек, Жон Фонтейн билан 
Нино Валентини унинг гапларига жиддийроқ қа
-
рашга мажбур қилди. Ҳақиқий эътироф, шахсий 
профессионал қадриятга юқори баҳо берадиган
-
ларга ҳам ишониш мумкин деган фикр уйғотади. 
Ҳозир ҳам шундай бўлди.
Фонтейн хавотирланаётганлигини яшира ол
-
масдан сўради:
– Бунга қанча вақт керак бўлади?
– Ўн дақиқа.
Бу ёлғон эди, бироқ Жул ёлғон-яшиқни ямла
-
май ютарди. Даволаш жараёнида фақат ҳаддан 
ташқари ҳолатлардагина ҳақиқатни айтиш мум
-
кин. Шунда ҳам ҳар доим эмас.


420
– Хўп, бўпти, – хавотирланганидан Фонтейннинг 
овози хириллаганроқ, зўриққанроқ эшитилди.
Жул навбатчи ҳамширанинг ёрдами билан бўш 
хона топди. Хонада унга керак бўладиган асбоб- 
ускуналарнинг кўпи йўқ эди, лекин борлари ҳозир
-
ча етарди. Ўн дақиқадан кейин у овоз пайчалари
-
да шиш борлигига аниқ ишонч ҳосил қилди. Буни 
аниқлаш қийин бўлмади. У ички телефон гўшаги
-
ни кўтарди-да, лорингологни чақирди. Кейин қад
-
дини тиклаб Нино Валентига қаради:
– Бу иш узоққа чўзилади, деб қўрқаман. Сиз
-
нинг кутмаганлигингиз маъқул.
Фонтейн қулоқларига ишонмагандай унга қа
-
ради.
– Нима, сиз ҳали мени бу ерда олиб қолмоқ
-
чимисиз? Бу сурбетни кўринг! Томоғимни кав
-
лаштиришга мени рухсат беради, деб ўйлаяпсиз
-
ми?
Жул ўзи ҳам кутмаган журъат ва мамнунлик 
билан унинг қаншарига боплаб туширди.
– Билганингизни қилинг. Лекин билиб қў-
йинг. Томоғингизда, овоз пайчаларида шиш бор. 
Хоҳласангиз қолинг, бир неча соат ичида у за
-
рарлими ёки зарарсизми аниқлаймиз. Бор-йўғи 
бир неча соат. Хоҳламасангиз кераги йўқ. Эҳти
-
мол, бундан муҳимроқ ишларингиз бордир.
– Бир оз кутайлик, Жонни, қаёққа ҳам шоша
-
миз. Мен пастга тушиб, студияга қўнғироқ қилиб 
қўяман, – деди Валенти.
Текшириш узоқ чўзилиб кетди, лекин фойдаси 
бўлди. Жулнинг фикрича рентген натижалари ва 
мазок анализи натижаларига кўра лоринголог-
нинг дастлабки диагнози тўла тасдиқланганди. 
Хонама-хона юрган пайтда йод суртилган оғзини 
тез-тез очиб нафас олган Жонни Фонтейн қочиб 
кетишга уриниб ҳам кўрди. Нино Валенти елка
-


421
сидан қучоқлаб ушлаб олди-да, креслога ўтқазиб 
қўйди. Ҳамма иш тугаганда Жул қувонганидан 
кўзлари йилтиллаб, Фонтейнга қараб ўгирил
-
ди-да: – Сўгал! – деди.
Фонтейн ҳеч нарса тушунмади. Жул такрор
-
лади:
– Овоз пайчаларига сўгал чиқипти. Бор-йўғи 
шу. Колбаса пўстлоғини олгандай осонгина олиб 
ташлаймиз. Икки ойдан кейин онадан янги 
туғилгандай бўлиб кетасиз!
Валенти «Ура!» деб бақирди, бироқ Жонни 
Фонтейн қовоғини солди.
– Овозимга қанақа таъсири бўлади? Кейин кў
-
шиқ айта оламанми?
Жул Сегал елка қисди:
– Кафолат беролмайман. Бироқ сиз бари бир 
қўшиқ айтмаяпсиз-ку, шундай бўлгач, нима 
фарқи бор?
Фонтейн унга хушламай қаради.
– Сиз, азизим, сал ўйлаброқ гапирсангиз бўлар
-
ди. Яхши гап айтиб хурсанд қилдим, деб ўйла
-
япсиз, шекилли. Бу гапингиз мен энди қўшиқ 
айтолмаслигим мумкинлигидан далолат беради, 
шунақами ахир? Бошқа қўшиқ айтолмаслигим 
мумкинми?
Жулга энди таъсир қилди. Бу палидга мурувват 
кўрсатиб яхшилик қилса-ю, у яна ноз ҳам қилади.
– Қулоқ солинг, мистер Фонтейн, – деди Жул 
совуққонлик билан. – Биринчидан, мен сизга 
азизим эмасман. Мен медицина дўхтириман. 
Марҳамат қилиб, дўхтир деб атанг. Кейин, тўғри, 
мен сизга ҳақиқатан ҳам қувончли янгилик айт-
дим. Сизни бу ерга етаклаб келганимда овоз 
пайчаларида янги зарарли шиш пайдо бўлга
-
нига ишончим комил эди. Агар шундай бўлган
-
да ҳиқилдоғингизни бутунлай кесиб ташлашга 


422
тўғри келарди. Ўшанда ҳам агар кеч бўлмаса. 
Мен сизга «Сиз ўлган одамсиз» деб айтишдан 
ташвишлангандим. Сўгаллигини билиб, нега қу
-
вонганимга энди тушунгандирсиз? Агар Жонни 
Фонтейн бўлсангиз, нима, сизда рак касаллиги 
бўлиши мумкин эмас деб ўйлайсизми? Ёки опе
-
рация қилиб бўлмайдиган мия шиши бўлиши 
мумкин эмасми? Ёки инфаркт бўлиши мумкин 
эмасми? Ҳеч қачон ўлмайман деб ўйлайсизми? 
Нима, дунёнинг ишлари фақат булбулларнинг 
чаҳ-чаҳидан иборат деб ўйлаганмидингиз? Сиз 
ғам-ташвиш нималигини кўрмагансиз, ҳамма 
гап ана шунда. Мана шу касалхонани айланиб 
кўринг, сўгалдан бошқа касалингиз йўқлигига 
худога минг қатла шукур қиласиз. Яхшиси, аҳ
-
моқчиликни йиғиштиринг-да, айтилган ишни 
қилинг. Шахсий врачингиз тажрибали хирург 
чақирсин, аммо ўзи операция қилмоқчи бўлса, 
сизга маслаҳатим шуки, менга суиқасд қиляпти, 
деб дарҳол полицияга хабар қилинг.
Жул кескин бурилди-да, эшик томон юрди. 
Валенти унинг орқасидан:
– Отангизга раҳмат, дўхтир, бопладингиз. 
Шундай қилиш керак эди, – деб қичқирди.
Жул унга қайрилиб қаради:
– Айтинг-чи, сиз ҳар куни эрта тонгда турибоқ 
шунақа бақира бошлайсизми?
– Ҳа.
Нино шу қадар ёқимли жилмайдики, Жул ўй
-
лаганидан юмшоқроқ қилиб:
– Эсингизда бўлсин, агар шу ҳолда давом эт
-
тираверадиган бўлсангиз, узоғи билан беш йил 
яшайсиз.
Валенти бошини орқага ташлаб хахолаб кулди.
– Беш йил? – кулгидан бўғилиб қайта сўради 
у. – Азизларим, нега бунча кўп?


423


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет