УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет1/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори




УЎК: 821.111
КБК: 84(7)
П – 97
Пьюзо, Марио
Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори: роман. Марио Пью
-
зо / Рус тилидан Турсунбой Адашбоев ва Муҳаммаджон Ўрин
-
боев таржимаси. – Тошкент: Янги аср авло ди, 2015. – 544 б.
ISBN 978-9943-27-659-8
Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнаси
-
да унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, 
шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асари
-
дир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида 
давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, 
чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост 
ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик 
мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани 
билан дунё миқёсида оммалашиб кетди.
Асар бадиий тўқималарга бой бўлса-да, китобхонни ор
-
тидан эргаштиради. Демак, биз ҳурматли китобхонлари
-
мизни улар интиқлик билан кутган асар мутолаасига қайта 
чорлаймиз.
УЎК: 821.111
КБК: 84(7)
Рус тилидан
Турсунбой АДАШБОЕВ ва 
Муҳаммаджон ЎРИНБОЕВ 
таржимаси
ISBN 978-9943-27-659-8
© Марио Пьюзо, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори». 
«Янги аср авлоди», 2015.


3
Ҳар қандай катта 
бойлик ортида жиноят 
яширинган бўлади.
Бальзак
Б И Р И Н Ч И Қ И С М
БИРИНЧИ БОБ
Америго Бонасера Нью-Йорк шаҳар жиноий 
ишлар судининг учинчи бўлимида қизини ўласи 
қилиб калтаклаган ва бадном қилишга уринган 
кимсалар тегишли жазосини олиб адолат юзага 
чиқишини кутиб ўтирарди.
Салобатли, жиддий судья столи олдида турган 
икки ўсмирни худди ўз қўли билан таъзирини бериб 
қўймоқчидай қора мантияси енгларини шимарди. 
Унинг тунд қиёфасида такаббурона нафрат зоҳир 
бўлиб, айни пайтда бу такаббурлик замирида қан
-
дайдир сунъийлик ҳам бор эди. Америго Бонасера 
гарчи гап нимадалигини тушуна олмаса ҳам, бу 
сунъийликни ич-ичидан ҳис этиб турарди.
– Ўта палид жиноятга қўл ургансанлар, – деди 
судья кескин.
Тўғри, ўйлади Америго Бонасера. Ҳақиқа
-
тан ҳам шундай. Ҳайвонлар, махлуқлар. Силлиқ 
сочлари чиройли қилиб тарошланган, йилтиллаб 
турган қиёфасида итоаткорлик ифодаси муҳр
-
ланган икки ўсмир тавба қилгандай бошларини 
эгиб туришарди.
Судья давом этди:
– Худди ўрмондаги ҳайвонлар сингари иш 
тутгансанлар, бечора қизни бадном эта олма
-


4
ганларинг сенларнинг бахтинг. Акс ҳолда ҳар 
бирингнинг бўйнингга йигирма йилни илиб, 
тўппа-тўғри турмага жўнатардим. – У бир неча 
дақиқа жим қолди, сўнгра жиддий чимирилган 
қошлари остидан Америго Бонасеранинг қонсиз 
юзига қараб қўйди. Кейин янада қаттиқроқ қо
-
воқ солди-да, қаҳр-ғазабини зўрға босиб турган
-
дай елка қисди-ю, хулоса чиқарди:
– Лекин ёшликларингни, ҳали номларингга ҳеч 
қандай доғ тушмаганини ва ота-оналаринг об
-
рў-эътиборини ҳисобга олиб, шунингдек, қонуни
-
мизнинг адолатпарварлиги бизларни ўч олишга 
даъват этмаслигини ҳисобга олиб, ҳар биринг ни 
уч йил муддатга қамоққа ҳукм қиламан. Шартли 
равишда.
Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам ички кечинма
-
ларини сиртга чиқармаслик бўйича ҳосил қилин
-
ган қирқ йиллик кўникмагина мурдашўй Бонасе
-
ранинг қуйилиб келган норозилиги ва нафрати
-
ни ичига ютишга мажбур қилди. Унинг ёшгина, 
хушрўйгина қизи афт-ангори дабдала қилиниб, 
касалхонада ётипти, мана бу махлуқларга эса бе
-
малол озодликда юришга рухсат берилди. Демак, 
Америго Бонасеранинг устидан ошкора масха
-
рабозлик қилишди. Ана, чеҳраларидан нур ёғилиб 
турган ота-оналари суюкли ўғилларини ўртага олиб 
туришипти. Албатта, улар хурсанд бўлишади-да! 
Ахир уларнинг кўнглидаги иш бўлди-да!
Бонасеранинг томоғига аччиқ бир нарса ке
-
либ туриб қолди, тишларини маҳкам босиб ол
-
ган, оғзи аччиқ тупуги билан тўлганди. Бонасера 
кўкрак чўнтагидан оқ рўмолча олиб, лабларини 
артди. Анави икки ўсмир худди уни масхара 
қилгандай ҳаёсизларча, сурбетларча кулиб унинг 
ёнидан ўтиб кетди. У томонга ҳатто қараб ҳам 


5
қўйишмади. Бонасера крахмалланган рўмолча
-
сини лабига қаттиқроқ босиб, лом-лим демасдан 
уларни ўтказиб юборди.
Ўсмирлар кетидан уларнинг ота-оналари – 
икки аёл ва Бонасера ёшидаги, фақат туб амери
-
каликларга хос кийинган икки эркак ўтиб кетди. 
Улар Бонасерага хижолат бўлиб, шу билан бирга 
қандайдир яширин такаббурлик ва тантана би
-
лан қараб қўйишди.
Америкада кечган бутун умри мобайнида 
Бонасера қонун ва тартиб-интизомнинг кучи
-
га ишониб келарди. Шунинг учун ҳам кўп нар
-
сага эришди. Ҳозир ҳам, гарчи ваҳшиёна бир 
нафратдан ақл-идроки хира тортиб қолса ҳам, 
дарҳол қурол сотиб олиб анави икки махлуқни 
отиб ташлаш истаги ҳамма нарсадан устунлик 
қилаётганди. Бонасера ҳеч нарсага тушунолмай 
ҳайрон бўлиб қараб турган хотинига қаради ва:
– Бизни масхара қилиб, устимиздан кулишди, 
– деди.
У бир неча дақиқа жим қолди, сўнгра қанча ха
-
ражат бўлиши ҳақида ўйлаб ўтирмасдан қатъий 
қарорга келиб, қўшиб қўйди:
– Адолат излаб дон Корлеоне остонасига бош 
уриб бориш керак. Бошқа илож йўқ.
Лос-Анжелесдаги «люкс» меҳмонхоналардан 
бирида Жонни Фонтейн худди хотини кўзига 
чўп суқиб кетган одамдай устма-уст виски ичиб 
ўтирарди. У қизил диванда ағанаб ётиб, тўғри
-
дан-тўғри шишанинг оғзидан ичар, тез-тез юзи
-
ни пақирдаги майда муз парчалари солинган 
сувга чайқаб олар, вискининг тахир таъмини бо
-
сиш учун симириб муздай сув ҳўпларди. Саҳарги 
тўртлар чамаси эди. Унинг маст хаёлида суюғоёқ 


6
хотини кириб келса, қандай қилиб боплаб таъ
-
зирини бериб қўйиш тўғрисидаги ўй-фикрлар 
кезарди. Хотини эса умуман қайтиб келарми
-
кин?! Вақт ҳам эрта эди, бўлмаса биринчи хоти
-
нига қўнғироқ қилиб, қизчаларининг ҳол-аҳволи
-
ни сўраб билиб қўйса ёмон бўлмасди. Айниқса, 
ишлари чаппасидан кета бошлагандан кейин 
нима учундир ўртоқларига қўнғироқ қилгиси 
келмай қолди. Бир пайтлар ўртоқларига саҳар 
соат тўртда қўнғироқ қилгудай бўлса, уларнинг 
боши осмонга етарди. Энди бўлса Жоннини ха
-
ёлларига ҳам келтиришмайди. Американинг энг 
машҳур кино юлдузлари ҳам шон-шуҳрат чўққи
-
си томон дадил кўтарилаётган Жонни Фонтейн-
дан омад юз ўгирганлигини юракларига жуда 
яқин олишган эди. Қизиқ...
У яна шишага ёпишди ва ниҳоят эшик қулфи 
очилганини эшитди. Кўк бинафшаранг кўзлари 
порлаб турган, фаришталарга хос нозик қиёфа
-
ли, сарвқомат лобар хотини унинг олдига келиб 
тўхтамагунча Жонни шишани оғзидан олмади. 
Дунёдаги миллионлаб эркаклар Марго Эштон
-
нинг чеҳрасига ошиқ эдилар. Экранлардаги бу 
чеҳрани бир бора кўриш учун сон-саноқсиз пул 
сарф қилишарди.
– Қаёқларда санқиб юрибсан? – сўради Жонни 
Фонтейн.
– Э, шунчаки баъзи бировларнинг қўйнида 
ётиб келдим, – деди Марго бепарволик билан.
Марго мўлжални нотўғри олган эди. Жонни у 
ўйлаганчалик маст эмасди. Жонни столча усти
-
дан сакраб ўтди-да, хотинининг ёқасидан олди. 
Лекин хотинининг сеҳрли чеҳраси унга яқинлаш
-
ганда қаҳр-ғазабидан асар ҳам қолмади, ҳамма
-
си бир зумда сўнди-қолди. Марго эркаланиб лаб-


7
ларини бурди ва бу гал ҳам янглишди. Жонни 
мушт тортиб юборди.
– Фақат юзимга урма, Жонни, ахир кинога 
тушяпман! – дея чийилларди у.
Мушт Маргонинг қаншарига бориб тегди. У 
йиқилди. Жонни унинг устига миниб олиб, елка
-
ларига, биқинларига, қуёшда қорайган ипакдай 
юмшоқ думбаларига дўппослайверди. У Маргони 
бир пайтлар Нью-Йоркнинг «Дўзах ошхонаси» деб 
аталган харобазорларида, ҳеч кими йўқ кўчада 
қолган безори болаларни дўппослагандай дўппос-
ларди. У безори болаларни анчагина қаттиқ, ле
-
кин тишлари тушиб, қаншари пачақланмайдиган, 
яъни жиддий из қолмайдиган қилиб дўппосларди.
Маргони ҳам аяди. Бошқача йўл тутолмасди 
ҳам. Марго эса унинг устидан ошкора куларди. 
Чалқанча ётиб олган, этаклари белидан юқори 
кўтарилган Марго Жоннини эрмаклаб ҳи-ҳилаб 
куларди.
– Қани, келақол, Жонни, бўл тезроқ. Келақол 
энди. Ахир кўнглинг нима тусаётганини била
-
ман-ку.
Жонни Фонтейн ўрнидан турди. Гўзаллигини ўқ 
ўтмас қалқон қилиб олган бу махлуқни ўлдирса ҳам 
озлик қилади. Марго юзтубан ўгирилиб, сакраб 
турди-да, худди ёш қизчалардай ирғиш
ларкан:
– Ҳечам оғримади, ҳечам оғримади, – деди.
Сўнгра жозибали кўзларида мунг билан жид
-
дий қўшимча қилди:
– Шўрпешана тентак, худди ёш болага ўхшай
-
сан. Қорнимни қаттиқ эздинг. Эҳ, Жонни, бир 
умр сўлаги оқиб юрган бузоқлигингча қоласан. 
Сен севги ҳақида болаларга ўхшаб фикр юри
-
тасан. Одамлар ростдан ҳам бир пайтлар сен 
қўшиқларингда куйлаганингдек ишлар билан 


8
шуғулланяптилар, деб ўйлайсанми? – У бошини 
чайқади. – Вой бечора-ей. Хўп, омон бўл.
Марго ётоқхонага кириб кетди. Қулфнинг 
шиқирлагани эшитилди.
Жонни ерга ўтириб олиб, қўллари билан юзи
-
ни беркитди. Алам ва хўрликдан кўнгли бузилиб 
кетди. Лекин у бекорга Нью-Йорк харобазор
-
ларида балоғатга етмаганди. Бир пайтлар Гол
-
ливуднинг қалин чангалзорларидан соғ-омон 
чиқишга ёрдам берган эски кўникма телефон 
дастасини кўтариб, аэропортга етиб олиш учун 
такси чақиришга мажбур қилди. Фақат бир одам 
уни кутқариб қолиши мумкин эди. Бунинг учун 
Нью-Йоркка, ўша одам олдига учиш керак. Жон
-
ни ҳозир жуда-жуда муҳтож бўлган куч-қудрат 
ва ақл-идрокни, ҳозирча ишонч илинжи милтил
-
лаб турган меҳр-муҳаббатни яккаю ягона ўша 
одам тимсолида кўриб турарди. У Жоннининг 
Чўқинтирган отаси дон Корлеоне эди.
Чеҳраси худди ўзи пиширган, бетига ун сепил
-
ган пўрсилдоқ италян нонларидай дум-думалоқ 
ва қип-қизил новвой Назорин хотинига, қизи 
– келинчак Катаринага ва новвойхона ишчиси 
Энцога қаҳр тўла нигоҳини қадади. Энцо ҳар
-
бий асирлар кийимини кийиб олишга улгурган, 
яшил рангдаги ҲА ҳарфлари ёзилган бойлоғични 
боғлаб олишни ҳам унутмаган эди. Ҳозир Губер
-
наторлар оролида бўладиган кечки текширувга 
кеч қолишдан қўрқиб, безиллаб турарди. Ҳар 
куни чин ваъда эвазига америкалик хўжайинлар 
қўлида ишлаш учун рухсат бериладиган минглаб 
италиялик асирларга ўхшаб у ҳам бу мурувват
-
дан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиб яшарди. Шу
-
нинг учун ҳам ҳозирги оддийгина нарса унинг 
учун жиддий иш бўлиб туюлаётганди.


9
– Ҳали менинг оиламни бадном қилмоқчи бўл
-
дингми? – бақирди Назорин. – Менинг қизимга 
эсдалик қилиб совға тайёрлаб қўйдингми ҳали? 
Урушнинг охири кўриниб қолди, бу ёғини та
-
саввур қилиш қийин эмас, Америка кетимга бир 
тепади-ю, осонгина Сицилиядаги қиш лоғимга 
жўнаб кетавераман думимни ушлатмай, деб ўй
-
ладингми?
Оёқлари калта, ғўлабирдан келган Энцо қўли
-
ни кўксига қўйиб, йиғламоқдан бери бўлиб, айни 
пайтда ўзини ҳам йўқотмасдан:
– Padrone, қизлар маъбудаси ҳақи, қасам ичиб 
айтаманки, сизнинг яхшиликларингизга заррача 
ҳам хиёнат қилганим йўқ. Қизингизни чин юрак
-
дан самимий ҳурмат-эҳтиром билан севаман. 
Худди шундай ҳурмат-эҳтиром билан уни менга 
қаллиқ қилиб беришингизни ўтиниб сўрайман. 
Тўғри, бундай нозик нарсани илтимос қилиш
-
га менинг ҳақим йўқ. Лекин Италияга жўнатиб 
юборишса, мен Америкага икки дунёда ҳам қай
-
тиб келолмаслигим мумкин. Катаринага ҳеч қа
-
чон уйланолмай қолишим мумкин.
Назориннинг хотини Филомена гапнинг лўн
-
дасини айтди-қўйди:
– Аҳмоқлик қилма, – деди у хўппасемиз эрига. 
– Нима қилиш кераклигини жуда яхши биласан. 
Энцони ҳеч қаёққа кеткизмайсан. Лонг-Айленд
-
даги қариндошларимизни ишга жўнатиб юбор, 
ҳозирча яшириниб турсин.
Катарина ҳўнграб йиғларди. Тўладан келган 
лаби устида туклари бўртиб қолган Катарина 
мақтанарли даражада гўзал эмасди. Энцодек қу
-
линг ўргилсин эрни қаёқдан ҳам топарди. Бошқа 
ким унинг сийналарини меҳр-муҳаббат билан 
эҳтиёт қилиб силаб-сийпалайди.


10
– Мана, деб Италияга кетвораман, ўшанда би
-
ласизлар! – деб бақирди у отасига. – Энцони олиб 
қолмасанглар, у билан қочиб кетаман.
Назорин унга қув кўзларини қадади. Қизи 
шўх эди. Энцо иссиқ нонларни саватларга жой
-
лаштириш учун қизининг орқасидан қисилиб 
пештахта томон ўтмоқчи бўлган пайтларда қизи 
унга суркаланганига кўп кўзи тушган эди. «Тезда 
чорасини кўриш керак, худо кўрсатмасин, акс 
ҳолда, – Назориннинг хаёлига қўрқинчли ўйлар 
келди, – бу зумрашадан бошқа каттароқ ишлар
-
ни ҳам кутиш мумкин. Энцони Америкада олиб 
қолиш, унга Америка фуқаролигини олиб бериш 
керак. Бу ишнинг уддасидан чиқадиган фақат 
бир одам бор. Бу одам «Чўқинтирган ота», дон 
Корлеонедир.
Бу уч кишининг ҳар бири ва бошқа жуда кўп 
кишилар мисс Констанция Корлеоненинг 1945 
йил августининг сўнгги шанбасида бўладиган ни
-
коҳ тўйига олтин ҳарфлар билан ёзилган таклиф
-
номалар олдилар. Келиннинг отаси дон Вито 
Корлеоне гарчи ўзи ҳозир Лонг-Айленддаги катта 
алоҳида ҳовлида яшаса ҳам аввалги қўшнилари 
ва дўстларини эсдан чиқармаганди. Меҳмонлар 
ўша ерга тўпланишади ва албатта шоду хуррам
-
лик кун бўйи давом этади. Тўйда кейинчалик 
одамлар эслаб юрадиган воқеалар кўп бўлади. 
Япония билан бўлаётган уруш тугади, фронтдаги 
ўғиллар ташвиши ҳам энди бу байрамга рахна 
сололмайди. Тўй эса қувончу шодликларга эрк 
бериш учун зўр баҳона бўлади.
Шундай қилиб, тўй бўладиган шанба куни эр
-
талабданоқ ўз иштироки билан оилавий танта
-
нага файз қўшиш мақсадида Нью-Йорк шаҳри
-


11
дан дон Корлеоненинг дўстлари тўп-тўп бўлиб 
кела бошладилар. Уларнинг ҳар бири албатта 
тўйга совға билан, банкнот тўла қалин конверт 
билан келди. Чек йўқ эди. Конвертга солинган 
таклифнома совға қилган одамнинг кимлигидан 
ва унинг донсо Корлеонени қай даражада ҳурмат 
қилишидан далолат берарди.
Дон Вито Корлеоне ҳар қандай одам ёрдам 
сўраб дадил мурожаат қила оладиган киши 
эди, ҳалигача бирон одам унинг ҳузуридан қу
-
руқ қайтган ҳол бўлмаганди. У қуруқ ваъда бер
-
мас, дунёда ундан қудратлироқ, бойроқ одамлар 
ҳам борлиги, унинг қўли қисқалиги тўғрисидаги 
баҳоналарга йўл қўймасди. Бундай пайтларда у 
албатта сизнинг дўстингиз бўлиши шарт эмасди. 
Агар ёрдами учун миннатдорчилик билдиришин
-
гизнинг имконияти бўлмаса, бунинг ҳам аҳами
-
яти йўқ эди. Фақат бир нарса – Сиз ўзингизни 
унинг дўсти деб аташингиз талаб қилинарди, 
холос. Ана шундагина дон Корлеоне ёрдам сўраб 
келган одам қанчалик қашшоқ ва юпун бўлма
-
син, унинг ғам-ташвишларини худди ўзининг 
ғам-ташвишларидек қабул қиларди. Бу ташвиш
-
нинг олдини олиш учун унга ҳеч бир куч тўсқин
-
лик қила олмасди. Хўш, бунинг эвазига нима та
-
лаб қилинарди? Дўстлик, «дон» фахрий унвони 
ва камдан-кам ҳолларда «Чўқинтирган ота» дея 
қариндошларча самимий мурожаат талаб қили
-
нарди, холос. Яна-чи? Бир шиша хонаки вино, 
унинг Рождество байрами дастурхонига махсус 
тайёрланган – лочира нон, бир сават мева каби 
арзимаган совғалар талаб қилинарди, холос. Бу
-
ларнинг ҳаммаси моддий тўлов сифатида эмас, 
фақат ҳурмат-эҳтиром маъносида тақдим эти
-
ларди. Табиийки, оддий инсонийлик талаб қил
-


12
ганидек, сиз ундан қарздор эканлигингизни ва 
вақти келганда унга қўлингиздан келганча хиз
-
мат қилишингиз кераклиги тўғрисидаги ваъдан
-
гизни оларди.
Ҳозир қизининг никоҳ тўйи ўтаётган ажойиб 
кунда дон Вито Корлеоне Лонг-Айлендда, денгиз 
соҳилида жойлашган қўрғонининг дарвозаси олди
-
да меҳмонларни кутиб олаётганди. Уларнинг кўп
-
чилиги оиласининг тинчлиги, тўқлиги учун дондан 
миннатдор эдилар ва бугунги оилавий байрамда 
уни ҳеч тортинмасдан «Чўқинтирган ота» деб ата
-
шарди. Бу ердаги ҳамма одамлар, ҳатто бармен ва 
официантлар ҳам, доннинг ўз одамлари эдилар. 
Дўстлар таом тайёрлашар ва катта парк йўлакла
-
рига ёрқин безак занжирларини осишарди.
Меҳмоннинг ким бўлишидан қатъи назар, 
бойми ёки камбағалми, дунёнинг устунларидан 
бирими ёки оддий одамларнинг оддийсими, дон 
Корлеоне ҳар бир кишини мамнуният билан қу
-
чоқ очиб кутиб олар, ҳеч кимни эътибордан қол
-
дирмас эди. Меҳмонлар ҳам жўр овозда унинг 
фраки қуйиб қўйгандай ўзига ярашгани, тани
-
маган одам дон Корлеоненинг ўзини куёв деб 
ўйлаши мумкинлиги тўғрисида мулозамат қилиб 
гапиришарди.
Уч ўғлидан икки нафари эшик олдида у би
-
лан ёнма-ён туриб меҳмон кутишарди. Улардан 
каттаси Сантинони отасидан бошқа ҳамма «Сон
-
ни» – «Ўғилча» деб атарди. Ўрта ёшдаги италян
-
лар унга ғайирлиги келиб қарашар, ёшлар эса 
ҳавас қилишарди. У америкалик италянларнинг 
биринчи авлодига хос бўлмаган даражада нов
-
ча, ҳўкиздай кучли эди. Қалин, қўнғироқ сочлари 
уни янада новчароқ қилиб кўрсатарди. Қиёфаси 
ифодасиз эди. Юз тузилиши тўғри, лекин худди 


13
камон каби эгилган қалин лаблари шаҳватпа
-
растлигидан дарак бериб турар, чуқурчаси бор 
жағи нима учундир мавҳумлик, бадахлоқ туйғу
-
ларни қўзғатарди.
Эрлари билан тўйхонага келган сонлари семиз, 
оғизлари катта-катта италян жувонлари ичида 
Сонни Корлеонега карашма билан қараб-қараб 
қўйишаётганлари ҳам оз эмасди. Лекин бугун бу 
жувонлар беҳуда хомтама бўлишаётганди. Чунки 
хотини ва уч фарзанди тўйхонада эканлигига қа
-
рамасдан бугун Сонни Корлеоненинг режаси бош-
қача эди. У келинчакнинг энг яхши кўрган дуго
-
наси Люси Манчинидан кўзини узмасди. Келин
-
чакнинг дугонаси ҳам буни жуда яхши биларди. 
Гулдор кўйлак кийиб, қалин қора сочларига янги 
очилган гуллардан гулчамбар тақиб олган Люси 
Манчини боғда стол ортида ўтирарди. Тўйга тай
-
ёргарлик кўрилган бутун ҳафта мобайнида у оқи
-
батини ўйламасдан Соннига шўхлик қилиб юрди. 
Бугун эрталаб эса черков ибодатхонасида унинг 
қўлини қаттиқ қисиб қўйди. Ҳали турмушга чиқ
-
маган қиз бундан ортиқчасига юраги бетламасди.
Сонни Корлеоне ҳеч қачон отасига тенглаша 
олмаслигининг, отаси эришган нарсаларга эри
-
ша олмаслигининг Люси Манчини учун сариқ 
чақачалик аҳамияти йўқ эди. Аммо Сонни Корле
-
оне кучли ва жасур-ку! Сахий ва кўнгилчанлиги 
ҳам ҳаммага маълум-ку! Тўғри, отаси каби ваз
-
мин, босиқ эмас, отасидан фарқли ўлароқ, қи
-
зиққон. Шунинг оқибатида ноўрин ишлар қилиб 
қўйиши мумкин. Гарчи у отасининг яхши ёрдам
-
чиси бўлса ҳам, дон Корлеоне уни ворис қилиб 
қолдиришига кўпчилик шубҳа билан қарарди.
Ўртанча ўғли Фредерико – одатда уни Фред ёки 
Фредо деб аташарди – ҳар бир италиялик орзу 


14
қиладиган йигит эди. Иззат-икромли, садоқатли, 
отасининг чизган чизиғидан чиқмайдиган Фре
-
до ўттиз ёшга кирган бўлса ҳам ота-онаси билан 
бирга яшарди. Гарчи ота-онасига хос бўлган си
-
фат белгилари – ўша қалин ва қўнғироқ соч, ўша 
қалин ва ҳиссиётли лабга эга бўлса-да, яғриндор 
гавдаси тўлишиб кетганди. Доим қовоғини со
-
либ юрадиган бу камгап йигит отасининг чина
-
кам суянчиғи эди, ҳеч қачон унинг сўзини икки 
қилмасди, аёлларга айланишиб кўнгилсиз ҳоди
-
саларга йўл қўймасди. Лекин ана шуларга қа
-
рамай, Фредо одамларни бошқариш учун зарур 
куч-қудратдан, оҳанрабодек эргаштира билиш 
қобилиятидан маҳрум эди. Шунинг учун унинг 
ҳам дон Корлеоненинг вориси бўлишига одамлар 
ишонишмасди.
Учинчи ўғил Майкл Корлеоне шу дамда отаси 
ва акаларининг олдида йўқ эди. У боғнинг олис 
бурчагидаги стол атрофида ўтирар, бироқ шу 
ерда ҳам ўзига қизиқувчи нигоҳлардан яширина 
олмаган эди.
Майкл Корлеоне дон ўғилларининг кенжаси 
ва қудратли отасининг хоҳиш-иродасини тан ол
-
майдигани эди. Акаларидан фарқли ўлароқ, юз 
тузилишида салобатлилик белгилари насиб этма
-
ганди. Мумдек қоп-қора сочлари акалариники
-
га ўхшаб қўнғироқ бўлмай, тўғри ва силлиқ эди. 
Унинг тиниқ, зайтунранг баданига кўп қизлар 
ҳавас қилишар, умуман, унинг хушбичимлиги, 
назокатлилиги ҳам қизларникидан қолишмас
-
ди. Дон кенжа ўғли ҳақиқий эркак бўлиб вояга 
етишишига шубҳаланиб, ташвишланган пайтлар 
ҳам бўлган эди. Лекин Майкл Корлеоне ўн етги 
ёш бўлганда отасининг ташвишлари ўринсиз 
эканлигини исбот қилганди.


15
Бугун ана шу учинчи ўғил отаси ва қадрдон 
оиласидан узоқлигини атайин таъкидламоқчи 
бўлгандай, боғнинг олис бурчагида эди. Майкл
-
нинг ёнида унинг севиклиси, гарчи ҳамма эшит
-
ган бўлса ҳам бугунга қадар ҳеч ким кўрмаган 
асл америкалик қиз ўтирарди. Майклга одоб 
ўргатишнинг зарурати йўқ эди. У севгилисини 
ҳамма билан, шу жумладан, қариндош-уруғлари 
билан ҳам таништириб чиқди. Қиз уларда унча
-
лик яхши таассурот қолдирмади. У озғин, оқ са
-
риқдан келган, ёш бўлишига қарамасдан ўзини 
ўта эркин тутарди. Булардан ташқари аёл киши 
учун унинг қиёфасидаги зийраклик, ўйноқилик 
ҳам ортиқча эди. Исми ҳам қандайдир ғайрита
-
биий, қулоққа ёқимсиз эшитилади: Кей Адамс. 
Қиз унинг ота-боболари Америкага бундан икки 
юз йил олдин келишиб, ўрнашиб қолганлиги ва 
Адамс бу жойдаги оддий фамилиялардан бири 
эканлигини айтиши мумкин эди. Бироқ бундан 
стол атрофида ўтирганларга нима фойда?
Дон учинчи ўғилга мутлақо эътибор бермаёт
-
ганлигини ҳамма сезди. Урушгача Майкл Дон
-
нинг суюкли ўғли эди ва вақти келганда оилавий 
ишларни бошқаришни ҳеч иккиланмасдан унга 
топширишни отаси ўйлаб юрарди. Майкл худди 
отаси сингари куч-қудратга, ақл-идрокка, бир сўз 
билан айтганда, одамлар ҳурмат қиладиган туғма 
қобилиятга эга эди. Лекин иккинчи жаҳон уруши 
бошланиб қолди-ю, Майкл Корлеоне отасининг 
хоҳиш-иродасига қарши кўнгилли бўлиб, денгиз
-
чи пиёдалар қўшинлари сафига жўнаб кетди.
Дон Корлеоне кенжа ўғли унга бегона бўлган 
давлатга хизмат қилишини хоҳламас, ҳалок бўли
-
шига эса мутлақо йўл қўймоқчи эмасди. Врачлар
-
нинг томоғини мойлаб, ҳамма ишни ими-жими
-


16
да тўғрилади. Эҳтиёткорлик чорасини кўриш 
учун кўп пул сарфлади. Бироқ Майкл йигирма 
бир ёшга кириб қолган, ўз тақдирига ўзи хўжа-
йин эди. У ҳарбий хизматга чақирилиб, жанг қи
-
лиш учун океан ортига жўнаб кетди. Капитан
-
лик лавозимигача кўтарилди, ҳарбий медаллар 
билан мукофотланди. 1944 йили «Лайф» журнали 
саҳифаларида унинг сурати ва кўрсатган жасо
-
ратлари ҳақидаги фоторепортаж босилиб чиқди. 
Танишларидан бири журнални дон Корлеонега 
кўрсатганда (оила аъзоларидан ҳеч бири унга 
журнални кўрсатишга журъат этолмаганди) дон 
менсимагандай қилиб:
– Бундай мўъжиза-ю кароматлар бегоналар 
учун кўрсатилади, – деди.
1945 йилнинг бошида оғир яралангандан ке-
йин Майкл Корлеонени ҳарбий хизматдан бутун
-
лай бўшатиб юборишди. Бу отасининг иши экан
-
лиги унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди. 
Уч ҳафта уйда дам олиб ётгандан кейин ҳеч ким 
билан маслаҳатлашиб ўтирмади-да, Ханновер
-
нинг Нью-Гемпшир шаҳарчасидаги Дортмунд 
дорилфунунига ўқишга кирди ва ота-онаси уйи
-
ни тарк этди. Мана, энди эса синглисининг тўйи-
ни ўтказиш, шу билан биргаликда бўлғуси хоти
-
нини – худди ювилавериб асл рангини билиб бўл
-
майдиган ҳолга келган латтага ўхшаш рангпар 
америкалик ёшгина аёлни кўрсатиш учун яна шу 
уйга келганди.
Майкл Корлеоне тўйга келган обрў-эътиборли 
меҳмонлар ҳақида қизиқарли латифалар айтиб, 
Кей Адамсни зериктирмай ўтирарди. Бу тўпори 
одамларни кўриш Майклнинг ўзи учун ҳам қи
-
зиқарли эди. Кейнинг ҳар қандай янгиликка, 


17
ҳали ўзи билмаган нарсаларга ўчлиги Майклни 
доим мафтун этиб келарди. Хонаки вино қу-
йилган ёғоч бочка ёнида турган бир тўп одамлар 
Кейнинг эътиборини тортди. Майкл Америго Бо
-
насерани, новвой Назоринни, Люка Бразини та
-
ниди. Кей ўзига хос зийраклик билан уларнинг 
учаласи ҳам алланарсадан хафалигини сезди. 
Буни Майклга айтганда у кулимсиради:
– Бўлмасам-чи. Улар илтимосчилар. Отам би
-
лан ёлғиз гаплашиш учун қулай пайт пойлашиб 
туришипти.
Ҳақиқатан ҳам, уларнинг ҳар учаласи дон 
Корлеонедан кўз узишмаётганини четдан туриб 
ҳам сезиш мумкин эди.
Хиёбон охиридаги тош тўшалган майдонча
-
нинг нариги томонига қора «Шевроле» машинаси 
келиб тўхтаганда хонадон соҳиби дарвоза олдида 
ҳамон меҳмонларни кутиб олиш билан банд эди. 
Олдинги ўриндиқда ўтирган икки киши дафтар
-
чаларини олиб зудлик билан бошқа машиналар
-
нинг номерларини ёза бошлади. Сонни отаси то
-
мон ўгирилиб:
– Полициядан келишган, – деди.
Дон Корлеоне елкасини қисди:
– У кўча менга қарамайди. Билганини қилишсин.
Дон Корлеоне у одамларнинг кимлигини яхши 
биларди. Бекорга унинг энг яқин дўстлари ва энг 
обрў-эътиборли меҳмонлар ўз машиналарида кел
-
масликлари тўғрисида огоҳлантириб қўйилмаган
-
ди. Дон Корлеоне хафа бўлмади. Жамият сени ҳар 
қадамда ҳақорат қилишини билсанг, доим бунга 
тайёр турсанг, энг кичкина одам ҳам катта куч-
қуд ратга эга бўлган одамдан қасос оладиган пайт 
албатта келади, деган ўй билан ўзини-ўзи юпатиб, 
ҳақоратларга бардош бериши кераклигини у ал
-


18
лақачон тушуниб етганди. Ана шу оддий ҳақиқат 
донни ортиқча такаббурликдан сақлар, унга яқин 
кишилари беҳад қадрлайдиган камтарона хоки
-
сорлик хислатларини бахш этарди.
Ана, уй ортидаги боғдан мусиқа садолари эши
-
тилди. Таклиф этилган меҳмонларнинг ҳаммаси 
тўпланди. Дон Корлеоне чақирилмаган меҳмон
-
лар тўғрисидаги гапларга қўл силтади-да, икки 
ўғли ҳамроҳлигида тўй базмига йўл олди.
Катта боғ юзлаб одамлар билан гавжум эди: 
бировлар гуллар билан безатилган тахта эстрада
-
да рақс тушишар, бошқалар турли ширинлик лар, 
хилма-хил таомлар, графинларга қуйилган хона
-
ки винолар қўйилган узун столлар атрофида ўти
-
ришарди. Келинчак Конни Корлеоне ёш куёв, энг 
яқин ўртоғи, куёвжўралар ва дугоналари билан 
тўкин-сочин безатилган махсус сўричада танта
-
навор кайфиятда ўтирарди. Тўй қадим замон
-
лардан бери Италияда давом этиб келаётган халқ 
удуми бўйича ўтаётганди. Гарчи бу келинчакка 
ёқмаса-да, у ён босишга мажбур бўлди, чунки у 
бунингсиз ҳам танлаган куёви туфайли отасини 
ранжитиб қўйган эди.
Куёв Карло Рицци фақат ота томонидан сици
-
лиялик эди. Онаси Италиянинг шимолида туғил
-
ган эди. Унинг кулранг сочлари ҳамда кўм-кўк 
кўзлари ўғлида мужассам эди. Куёвнинг ота-она
-
лари ҳозир Невадада яшашар, Карло эса қонун
-
га зид арзимаган иш қилиб қўйганлиги туфайли 
Нью-Йоркка келиб қолганди. Бу ерда у Сонни 
Корлеоне билан учрашиб қолди ва Сонни орқали 
унинг синглиси билан танишди. Табиийки, дон 
Корлеоне дарҳол Невадага ишончли одамларини 
жўнатди. Улар полиция билан келишмовчилик 


19
Карлонинг ёшлик қилиб эҳтиётсизлик билан қу
-
рол ишлатгани натижасида рўй берганини хабар 
қилишди. Ташвиш қиладиган жиддий ҳеч нарса 
йўқ эди, қоғозларни осонгина йўқ қилиш мум
-
кин, кейин куёвтўра сутдай оппоқ бўлади-қола
-
ди. Ишончли кишилар шу билан биргаликда дон
-
га Невададаги қонуний қиморхоналар тўғрисида 
батафсил ахборотлар ҳам олиб келишди. Бу маъ
-
лумотларни қизиқиш билан тинглаган дон ҳамон 
ўша қиморхоналар ҳақида ўйларди. Дон Корлео
-
не ютуқларининг сири шунда эдики, у ҳар қан
-
дай арзимаган нарсадан ўзига фойдали тегишли 
хулоса чиқара оларди.
Конни Корлеоне севги тўла кўзлари билан куё-
вига тикилиб тўймасди. Карло Рицци ёшлигидан 
ёрдамчи ишларга ёлланиб, саҳроларда ишлаган
-
ди. Очиқ осмон остидаги оғир жисмоний меҳнат
-
дан унинг мускуллари бўртиб чиққан, устидаги 
фрак чокларидан сўкилиб кетай дерди. У қал
-
лиғига тинимсиз мулозамат қилар, тез-тез вино 
қуйиб берар, худди театр томошаларида ишти
-
рок этишаётгандай қаллиғига намойишкорона 
хушомадгўйлик қиларди. Айни пайтда, тасоди
-
фан кўзи тушиб қолгандай келинчакнинг ўнг ел
-
касида осилиб турган қалин конвертлар солин
-
ган ҳамёнга қараб-қараб қўярди. Унда қанча пул 
борикин? Ўн мингми? Йигирма мингми? Карло 
Рицци беҳад хурсандлигини зўрға-зўрға яши
-
риб ўтирарди. Булар бошланиши, холос. Кимга 
куёв бўляпти денг – қирол насли-насабига ман
-
суб бўлган одамларга. Энди улар хоҳлашса ҳам, 
хоҳлашмаса ҳам Карло ҳақида бош қотиришга, 
унга ғамхўрлик қилишга мажбур.
Меҳмонлар орасидаги қотмадан келган, соч
-
лари силлиқ таралган олифта бир йигитнинг ни
-


20
гоҳи ҳам атлас ҳамёнда эди. Тарки одат амри 
маҳол деганларидай, Поли Гатто бу ёғлиқ нимта
-
ни ўғирлашнинг осонроқ йўлини қидираётганди. 
Худди болалар душман танкларини пўкак тўп
-
понча билан мажақлашни орзу қилганлари каби 
рўёбга чиқмас хомхаёл сураётганлигини яхши 
билган Поли қиладиган иши йўқлигидан ўзини 
шу йўл билан овутарди. У рақс майдончаси томон 
қаради. Майдончада унинг устози бўлмиш, ёши 
анчага бориб қолган хўппасемиз Питер Клеменца 
ёш аёлларни гирдикапалак қилиб айлантирарди. 
Кўринишидан баҳайбат ва қўпол бўлган Клемен
-
ца шундай енгил ва моҳирона рақс тушардики, 
томошабинлар уни қарсаклар билан олқишла
-
шарди. Ёши бирмунча улғайиб қолган аёллар 
унинг тирсагидан ушлаб рақс тушишга таклиф 
қилишарди. Ёшроқлари эса ўзларини четга олиб, 
унга йўл беришар ва Клеменца рақс тушаётган
-
да мандолинанинг оҳангига жўр бўлишиб, қар
-
сак чалишарди. Ниҳоят, Клеменца ҳолдан тойиб, 
стулга ўтириб қолди. Поли Гатто дарҳол унга бир 
стакан муздай қип-қизил вино тутди, терлаб кет
-
ган суяклари бўртиб чиққан юзини янги рўмолча 
билан артди. 
– Бўлди, иш ҳам эсингдан чиқмасин, – деди 
Клеменца ғўлдираб. – Бор, бир айланиб кел-чи, 
ҳамма нарса жойидами?
Поли одамлар орасида кўздан ғойиб бўлди.
Тўрт мусиқачи томоғини ҳўллаб олишга кириб 
кетишди. Ёш раққослардан бири Нино Валенти 
улар қолдирган мандолинани олди-да, чап оёғини 
стулга тираб, қочиримли сицилианча қўшиқлар
-
дан бирини бошлаб юборди. Нино Валентининг 
чиройли чеҳраси тинимсиз ичкиликбозликдан 
сал шишинқираган эди, у ҳозир ҳам ичиб олган
-


21
ди. Нино Валенти кўзларини ўйнатиб қўшиқнинг 
қичиқли жойларини завқ-шавқ билан куйлар, 
аёллар белларини ушлаб қийқиришар, эркаклар 
эса ҳар бир тўртликнинг охирига аҳиллик билан 
жўр бўлишарди.
Одоб-ахлоқ чегарасидан чиқмаслиги билан 
одамлар орасида мақолга айланиб кетган дон 
Корлеоне (унинг семиз бақалоқ хотини бунга мут
-
лақо парво қилмасдан бошқалар билан теппа-тенг 
қичқирарди) аста уйга кириб кетди. Қулай пайтдан 
фойдаланган Сонни Корлеоне дарҳол келин-куёв
-
лар даврасидан Люси Манчини ёнига келиб ўтир
-
ди. У ташвишланмаса ҳам бўларди: хотини ошхо
-
нада тўй пирогига сўнгги пардоз бериш ишлари 
билан банд эди. Сонни қизнинг қулоғига аллани
-
малар деб пичирлади, қиз ўрнидан турди. Сонни 
бир оз кутиб турди-да, баъзи бир меҳмонлар билан 
бир-икки оғиз гаплашган, бўлиб, одамлар ораси
-
дан ўтиб, қиз кетган томон юрди.
Уларни юзлаб кўзлар кузатиб турарди: келин
-
чакнинг энг яқин дугонаси бўлган, гулдай очил
-
ган, коллежда ўтказган уч йил мобайнида бутун
-
лай америкалашиб кетган Люси Манчини аллақа
-
чон «ўтмиши бор» қизга айланиб қолган эди. Узун 
пуштиранг кўйлагининг этакларини сал кўтариб 
олган Люси Манчини сохта масъум табассум би
-
лан уйга кирди-да, ҳожатхонага олиб борадиган 
зинапоядан югуриб кетди. У эшик олдида қайта 
пайдо бўлганда юқоридаги майдончада Сонни 
Корлеоне ўзига имлаб турарди.
Томас Хейген дон Корлеоненинг бурчакдаги 
иш хонасининг ёпиқ деразасидан байрамона 
безатилган боғдаги ўйин-кулгини кузатиб турар
-
ди. Унинг орқасида девор бўйлаб чўзилган ток
-
чалар қонуншуносликка оид китоблар билан тўла 


22
эди. Хейген дон оиласида ишбоши бўлиб хизмат 
қилар, ҳозир эса унга вақтинча consigliori ёки 
маслаҳатчи вазифаси ҳам юкланган, шунинг 
учун у Корлеонелар оиласида мансаб масъули
-
ятига кўра биринчи ўринда турарди. Улар дон 
билан биргаликда ушбу хонада жуда кўп чигал 
масалаларни ҳал этишганди. Мана, ҳозир ҳам 
дон меҳмонларни ёлғиз қолдириб, шу хона томон 
юрди. Хейген тушунди, тўй ўз йўлига, бугун ҳам 
ҳал қилинадиган анча-мунча ишлар бор. Дон ҳо
-
зир бу ерга киради. Сонни Люси Манчинининг 
қулоғига алланималар деб пичирлагандан кейин 
рўй берган воқеаларни Хейген кўриб турганди. 
Бу воқеа ни донга айтсамми-айтмасамми, деб 
пешанасини тириштирди. Йўқ, айтишга арзи
-
майди. У ўгирилиб, дон билан танҳо суҳбатла
-
шиш учун рухсат олганларнинг стол устида ётган 
рўйхатини қўлга олди. Хейген рўйхатни хонага 
кирган дон Корлеоненинг қўлига тутқазди.
Дон:
– Бонасерани кейинроққа қолдир, – деди.
Хейген ойнаванд эшикни очиб, тўғри боғдаги 
илтимосчилар ҳамон атрофида тўпланиб турган 
вино бочкаси томон юрди. Бақалоқ новвой Назо
-
ринни имлаб чақирди.
Дон Корлеоне новвойни қучоқ очиб, дўстона 
кутиб олди. Улар болалик йилларини Италияда 
бирга ўтказишган, бирга улғайишган эди. Ҳар 
йили Пасха байрамида дон Корлеоненинг уйида 
катталиги араванинг ғилдирагидай келадиган 
янги пиширилган ватрушкалар, тухум сариғи 
суртилганидан олтиндай товланиб турадиган 
буғдой нонлар келтириларди. Рождество байра
-
мида, дон Корлеоне туғилган кунларда дастур
-
хонни безатадиган қатлама тортлар ва кремли 


23
сомсалар ҳам Назориннинг садоқатидан гувоҳлик 
бериб турарди. Камҳосил ёки серҳосил келишидан 
қатъи назар, ҳар йили Назорин узоқ ёшлик йил
-
ларида дон Корлеоне томонидан ташкил этилган 
нов войлар касаба уюшмасига аъзолик бадалла
-
рини кечикмасдан, ўз вақтида тўлаб келарди. Бу
-
ларнинг эвазига ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамаган
-
ди. Хуллас, садоқатли дўстлиги туфайли эришган 
хақ-ҳуқуқини талаб қиладиган ва дон Корлеоне 
унинг илтимосини қондирадиган пайт келган эди.
Мезбон новвойни қимматбаҳо италян сигаре
-
таси билан сийлади, каҳрабодай тиниқ вино би
-
лан меҳмон қилди ва меҳрибонлик билан елка
-
сига қўл ташлади. Бировга илтимос билан муро
-
жаат қилиш учун қанчалик дадиллик, қанчалик 
жасорат кераклигини у ўзининг аччиқ тажриба
-
сидан яхши биларди.
Новвой дон Корлеонега қизи ва Энцо воқеа
-
сини сўзлаб берди. Тўғрисини айтганда, йигит 
Американинг ғалаба қозониши учун жанг қилди. 
Мана, уруш ҳам тугади. Энди толеи паст бу йи
-
гитни Италияга жўнатмоқчи бўлишяпти. Назо
-
риннинг қизи эса бу ерда куёвтўрани соғиниб, 
сарғайиб хазон бўлади. Бахтиқаро севишганлар
-
га фақат Чўқинтирган отагина ёрдам бериши 
мумкин. Ҳамма умид ўшандан.
Назорин гапини тугатгач, дон Корлеоне мийи-
ғида кулиб қўйди.
– Азиз дўстим, ташвиш қилма, бирор чораси
-
ни топармиз.
У қандай йўл тутиш кераклигини батафсил ту
-
шунтирди. Энг аввало уларнинг округидан сай
-
ланган конгрессменга ариза ёзиш керак. Конг-
рессмен Энцо Америка фуқаролигига эга бўли
-
шини таъминлайдиган махсус қонун лойиҳасини 


24
конгрессга тавсия қилади. Бундай қонун лойиҳаси 
албатта қабул қилинади. Дон Корлеоне бу ишлар
-
нинг ҳаммаси пул билан битишини, ҳозирги қий
-
мат билан икки минг доллар кетишини тушунтир
-
ди. Дон Корлеоне керакли одамларнинг томоғини 
мойлайди ва ишни хамирдан қил суғургандай бит
-
казади. Дўсти бунга рози бўлармикин?
Назорин мамнун бош қимирлатиб рози эканли
-
гини билдирди. Албата, у мушук бекорга офтоб га 
чиқмаслигини, бундай ишлар бекорга қилинмас
-
лигини биларди. Конгресснинг махсус қарори – 
айтишга осон, холос! Бу ўз-ўзидан бўладиган иш 
эмас. Назорин кўзларига ёш олиб миннатдорчи
-
лик билдирди. Дон Корлеоне уни эшиккача куза
-
тиб қўйди ва тайёр бўлиб туриши кераклигини 
тайинлаб айтди. Керакли одамлар новвойхонага 
учрайди, ҳамма нарсани келишиб олишади, за
-
рур қоғозларни тўғрилашади. Улар остонада қу
-
чоқлашиб хайрлашдилар. Назорин боғда кўздан 
ғойиб бўлди.
Хейген кулимсираб донга қаради.
– Бу Назорин тушмагур девор бўлмаса кўчани 
кўрадиган одам тоифасидан экан-ку! Бор-йўғи 
икки минг долларга ҳам куёвлик, ҳам доимий ёр
-
дамчилик бўлиб қолди. Сув текинга-я! – у жим 
қолди. Сўнгра: – Бу ишни кимга топширамиз? – 
деб сўради.
Дон Корлеоне ўйланиб, қошларини чимирди.
– Бизнинг сицилиялик конгрессменимиз 
тўғри келмайди. Қўшни округдаги яҳудий конг-
рессменни ишга сол. Назориннинг манзилгоҳи
-
ни ҳам ўзгартир. Урушдан кейин бунга ўхшаш 
воқеалар кўп бўлади, деб ўйлайман. Иш кўпа-
йиб, баҳоси кўтарилиб кетмаслиги учун Вашинг
-
тонда бизга қарашли одамлар кўпроқ бўлишига 


25
эришиш керак. – Хейген ён дафтарчасига турли 
белгилар қўйди: «Конгрессмен Лютеко бўлмайди, 
Фишер билан гаплашиш керак».
Дон Корлеоне яна нима гап дегандай бошини 
кўтарди.
– Люка Брази ҳузурингизга кирмоқчи, лекин 
у рўйхатда йўқ. Сизни шахсан табрикламоқчи: 
одамлар олдида табриклаш мумкин эмаслигини 
билади, – деди Хейген.
Доннинг қиёфасида норозилик ифодаси пай
-
до бўлди.
– Уни албатта қабул қилиш керакми?
Хейген елка қисди.
– Сиз мендан яхшироқ биласиз. Тўйга таклиф 
қилганингиздан беҳад миннатдор эканлигини айта 
оламан, холос. Буни кутмаган экан. Кўринишидан 
мамнунлигини билдирмоқчи бўлса керак.
Дон Корлеоне ҳаммаси тушунарли, Люка Брази
-
ни чақир, дегандай кафти очиқ қўлини кўтарди.
Боғда юрган меҳмонлар орасидан башарасига 
ўрнашиб қолган ва қон-қонига сингиб кетган бад
-
жаҳллик ифодаси билан бошқалардан ажралиб 
турган Люка Брази Кей Адамснинг диққат-эъти
-
борини тортди. Унинг кимлигини сўради. Майкл 
аста-секин ва имкони борича малол келмайди
-
ган қилиб отаси ҳақидаги ҳақиқатни тушунти
-
риш мақсадида Кейни тўйга бошлаб келганди. 
Кўринишидан Кей донни оддий, эҳтимол ҳеч 
нарсанинг фарқига бормайдиган, пала-партиш 
иш тутадиган савдогар деб ўйлади. Майкл гапни 
узоқдан бошлаб, аста-секин унга бор гапни ту
-
шунтиришга ҳаракат қилди. У Шарқий соҳилда
-
ги жиноятлар дунёсида Люка Бразидан қўрқинч-
лироқ кимса йўқлигини айтди. Миш-мишларга 
қараганда унинг маҳоратининг ўзига хослиги 


26
шунда эдики, ҳар қандай қотилликка якка ўзи, 
шерикларсиз қўл урарди, бу эса қонун ҳимоя
-
чиларини жиноятчини топиб, жазолаш йўлида
-
ги ҳар қандай имкониятдан маҳрум қиларди. 
Майкл лабини чўччайтирди.
– Буларнинг ҳаммаси қанчалик тўғри ёки 
нотўғрилигини билмайман. Лекин отам билан 
унинг ўртасида қандайдир дўстона алоқа борли
-
гини аниқ биламан.
Шундагина Кей бир нарсани тушунгандай 
бўлди. Лекин бунга ҳали ўзи ҳам ишонмаган ҳол
-
да шунчаки ўсмоқчилаб сўради:
– Сен бу нусха отанг билан ҳамкорликда иш 
олиб боришига ишора қиляпсанми?
«Жин урсин, яшириб нима қиламан, – ўйлади 
Майкл. – Тўғрисини айтаман».
– Бундан ўн беш йил илгари баъзи бир кимса
-
лар отамни синдирмоқчи бўлишган. У чет элдан 
зайтун мойи келтириб сотарди. Отамни ўлди
-
ришга ҳам уриниб кўришган, бироқ мўъжиза ту
-
файлигина у тирик қолган. Отамнинг душманла
-
ри билан Люка Брази шуғулланган. Одамларнинг 
айтишларига қараганда, у ярим ой ичида олти 
кишини ўлдириб, катта шов-шувга сабаб бўлган 
зайтун мойи урушига чек қўйган экан.
Майкл кулиб, худди ҳазиллашаётгандай гапир
-
ди. Кейнинг эса бутун вужудини қалтироқ босди.
– Ҳақиқатан ҳам отангга гангстерлар ўқ узиш
-
ганми?
– Бу воқеа ўн беш йил аввал бўлган, – деди 
Майкл. – Шундан бери ҳамма ёқ сув қуйгандай 
жимжит. – У лақиллаб кўп нарса айтиб қўйгани
-
дан ташвишлана бошлади.
– Мени қўрқитмоқчи бўляпсанми? – деди Кей. 
– Менга уйланмоқчи эмассан, тамом-вассалом. 


27
Шунинг учун қўрқитяпсан. – У тирсаги билан 
Майклни туртди. – Жуда бопта ўйлабсан.
Майкл кулди.
– Сен бу нарсалар ҳақида бош қотириб кўр, де
-
моқчиман.
– Шошма, у ҳақиқатан ҳам олти одамни ўлдир
-
ганми? – сўради Кей.
– Агар газеталарга ишонадиган бўлса, ҳақиқа
-
тан ҳам шундай, – деди Майкл. – Аммо ҳеч нарса 
далилланмаган. Лекин умуман олганда, бу Люка 
дегани осон чақиладиган ёнғоқ эмас. 
Люка Брази олдида ҳақиқатан шайтоннинг ўзи 
ҳам қалтираб қолиши мумкин эди. Унинг бирор 
жойда пайдо бўлишининг ўзи хавф-хатарнинг 
тимсоли эди. Паст бўйли, суяклари йўғон, калла
-
си катта Люка Бразининг башарасида ҳайвоний 
ваҳшийлик муҳрланиб қолганди. Унинг жигар
-
ранг кўзларида ботқоқликнинг қўнғирранг ўлик 
мавжи каби совуқлик яширинган эди. Хом бузоқ 
гўшти рангини эслатувчи узун ингичка лаб лари 
ҳам бениҳоя шафқатсизлик ҳамда ҳаёт нишона
-
си йўқлиги билан одамни лол қолдирарди.
Люка Бразининг шуҳрати одамларни даҳшат
-
га солар, унинг дон Корлеонега садоқати тўғри
-
сида афсоналар тўқилган эди. Унинг бир ўзи дон 
Корлеоне куч-қудрати пойдеворида бутун бир 
таянч устунини ташкил этарди. Люкага ўхшаш 
кимса камдан-кам топиларди.
Люка Брази полициядан ҳам, жамиятдан ҳам 
қўрқмасди. У худодан ҳам, шайтондан ҳам қўрқ
-
мас, ҳеч бир одамдан ҳам қўрқмас, айни пайт
-
да ҳеч бир одамни севмас ҳам эди. Лекин фақат 
дон Корлеонедан қўрқар ва фақат уни севарди, 
ҳурмат қиларди. Шафқатсизлиги билан донг та
-
ратган Люка Брази дон ўтирган хона остонаси
-


28
дан ҳатлаб ўтиши биланоқ унга ҳурмат-эҳтиром 
билдириб, тахтадай қотиб қолди. Дудуқланиб-ду
-
дуқланиб донни тўй билан табриклади, биринчи 
невараси ўғил бўлсин, деб истак билдирди. Сўнг-
ра тўйга атаб олиб келган совғани – банкнот со
-
линган конвертни донга топширди.
Люка Бразига худди мана шу керак эди. Худди 
шу дақиқаларда донда қандайдир ўзгариш юз бер
-
ганини Хейген сезиб қолди. Дон Корлеоне Бразини 
худди қирол катта хизмат кўрсатган одамни қабул 
қилгандек ҳурмат-эҳтиром билан, лекин дўстона 
такаллуф билан қабул қилди. Ҳар бир хатти-ҳа
-
ракати, ҳар бир сўзи билан Дон Корлеоне Люкани 
қадрлашини билдириб турди. Тўёна шахсан ўз қў
-
лига топширилганига дон Корлеоне мутлақо тааж
-
жубланмади. У ҳамма гапни тушунганди.
Бу конвертда бошқа конвертлардагига қа
-
раганда кўп пул борлигига шубҳаланмаса ҳам 
бўларди. Ахир Брази бошқалар қанча тўёна қи
-
лишлари мумкинлигини ҳисоб-китоб қилиш учун 
бекорга бир неча соат бош қотирмаганди-да! Ким 
донни ҳаммадан кўра кўпроқ ҳурмат қилишини 
кўрсатиб қўйиш учун унинг тўёнаси бошқалар
-
никидан зўрроқ бўлиши керак эди. Худди шу
-
нинг учун ҳам у конвертни ёшларга эмас, бал
-
ки шахсан Корлеоненинг қўлига топширди, дон 
ҳам унинг арзимаган табригига самимий сўзлар 
билан миннатдорчилик билдириб бу ўзбошимча
-
ликни кечирди. Хейген Люка Брази қиёфасидаги 
шафқатсизлик йўқолиб, ғурур ва мамнуниятдан 
қадди тикланиб бораётганлигини кўриб турарди. 
Хейген эшикни очди. Люка Брази доннинг қўли
-
ни ўпиб, ташқарига чиқди. Хейген табассум би
-
лан уни кузатиб қўйди. Унга жавобан чорпаҳил
-
дан келган, паст бўйли қотилнинг тирикликдан 


29
асар бўлмаган резина лаблари икки томонга қа
-
раб ёйилди.
Эшик ёпилгач, дон Корлеоне аста енгил нафас 
олди. Фақат Люка Брази олдида у ўзини ўта бе-
зовта ҳис қиларди. Даҳшатли табиий офатга ўх
-
шайдиган бу одамни ҳеч қандай тизгинга солиб 
бўлмасди. У билан ҳар дақиқада портлаб кетиши 
мумкин бўлган портловчи модда билан муомала 
қилгандай ўта мулойимлик, эҳтиёткорлик би
-
лан гаплашиш керак эди. Дон елкаларини қис
-
ди. Нима қипти, агар зарурат туғилгудек бўлса, 
портловчи моддани ҳам мутлақо зарар етказмай
-
диган қилиб портлатиш мумкин.
– Биргина Бонасера қолдими? – дегандай дон 
Хейгенга қаради.
Хейген бош ирғади. Дон Корлеоне пешонаси
-
ни тириштирди.
– Майли, чақир, лекин олдин Сантинони топиб 
кел. Кўзи пишсин.
Хейген Сонни Корлеонени излаб боғни тўла 
айланиб чиқди. Бонасерадан яна бир оз кутиб 
туришни илтимос қилиб, Майкл Корлеоне севик-
лиси билан ўтирган столга яқинлашди.
– Соннини кўрмадингми? – сўради ташвиш ланиб.
Майкл бош чайқади. Энди буниси етмай тур
-
ганди, ўйлади Хейген. Агар ҳалигача Сонни ке
-
линнинг дугонаси билан кўнгилхушлик қилаёт
-
ган бўлса, кўринг томошани. Соннининг хотини, 
унинг ота-оналари шу ерда. Катта жанжал бўли
-
ши мумкин. У ташвишланиб, бундан ярим соат 
илгари Сонни кириб кетган хона томон юрди.
Унинг орқасидан қараб қолган Кей Адамс яна 
Майклдан сўради:
– Бу ким? Бизни таништираётиб акам деган
-
динг, лекин унинг фамилияси бошқа. Кейин мут
-
лақо италияликка ўхшамайди.


30
– Том ўн икки ёшидан буён бизникида яшаб 
келяпти. Ота-онасиз қолгандан кейин кўчалар
-
да дайдиб юриб, қаердандир юқумли кўз касал
-
лигини илаштириб олганди. Кунлардан бирида 
Сонни уни бизникида тунаб кетиш учун бошлаб 
келди. Шу бўйича қолиб кетди. Борадиган жойи 
йўқ эди-да! Уйлангандан кейингина алоҳида 
яшай бошлади.
Кейнинг кўзлари ёшланди.
– Худди китоблардаги воқеаларга ўхшайди. 
Отанг кўнгли юмшоқ одам экан. Шунча фарзан
-
ди бўлатуриб, қаровсиз қолган болани ҳам қара
-
моғига олиш осон иш эмас.
Гарчи оилада тўрт бола бўлиши италиялик 
муҳожирларда оз ҳисобланса ҳам, Майкл баҳсла
-
шиб ўтирмади. Фақат:
– Томни ҳеч ким ўғил қилиб олгани йўқ. У биз 
билан яшаб қолди, холос, – деди.
– Шунақами? Қизиқ, нега энди у сизлар билан 
яшаб қолди?
Майкл кулиб қўйди.
– Отам айтадики, Том фамилиясини ўзгартир
-
са, ота-онасига нисбатан ҳурматсизлик бўларди.
Улар Хейген Соннини отаси ўтирган хона эшиги 
олдига бошлаб кетганини, сўнгра Америго Бонасе
-
рани қўли билан имлаб чақирганини кўришди.
– Нега улар бугун ҳам отангни тинч қўйишма
-
япти? – сўради Кей.
Майкл пиқиллаб кулди:
– Чунки одатга кўра қизининг тўйи куни ҳеч 
бир сицилиялик бирон-бир одамнинг илтимоси
-
ни рад этолмайди. Ҳеч бир сицилиялик бундай 
имкониятни қўлдан бой бермайди ҳам.
Люси Манчини пуштиранг кўйлагининг этаги
-
ни сал кўтариб, зинапоядан енгил югуриб чиқ
-


31
ди. Юқоридаги майдончада турган Сонни унинг 
қўлларидан ушлаб тортиб олди-да, йўлак бўйлаб 
етак лаб, бўш хоналардан бирига олиб кириб кет
-
ди. Қизнинг тиззалари қалтирарди. Эшик ёпил
-
гач, Сонни тамакининг қўланса ҳиди бурқсиб 
турган лабларини қизнинг лабларига босди. 
Эшик бир неча дақиқадан буён аста-секин 
тақилларди, лекин буни улар фақат эндигина се
-
зишди. Люси шошилиб, пуштиранг кўйлагининг 
этагини туширди. Том Хейгеннинг ўта секин 
овози эшитилди:
– Сонни, шу ердамисан?
Сонни «хайрият-е» дегандай енгил нафас олди, 
Люсига кўз қисиб қўйди.
– Шу ердаман, Том. Нима дейсан?
Хейген ўша секин овоз билан:
– Дон хонасида сени кутиб ўтирибди. Дарҳол 
келсин, деяпти, – деди.
Қадам товушлари аста узоқлашиб, кейин тин
-
ди. Сонни яна бир-икки дақиқа кутиб турди-да, 
Люсининг лабларидан қаттиқ ўпиб, эшик орқа
-
сида ғойиб бўлди.
Люси пахмайиб кетган сочларини тузатди, 
яна бир бор кўйлагининг этагини, пайпоқлари
-
ни текислади. Сўнгра зинапоядан югуриб тушиб, 
боққа кирди-да, келин-куёвлар столидаги аввал
-
ги ўрнига, келиннинг ёнига бориб ўтирди. Конни 
хафа бўлиб, лабларини чўччайтирди:
– Қаёқларга йўқолдинг, Люси? Нима бўлди, 
худди маст одамга ўхшайсан. Энди қимирламай 
ёнимда ўтир.
Малласоч куёв бир нарсани сезиб қолгандай 
оппоқ тишларини кўрсатиб тиржайди-да, Лю
-
сига вино қуйди. Энди Люсига бари бир эди. У 
ҳиди гупиллаб димоққа урилган қора суюқликни 


32
қуруқшаб қолган лабларига олиб келди-да, ми
-
риқиб ича бошлади. Унинг кўзлари қадаҳ усти
-
дан Сонни Корлеонени изларди. Ҳозир у бошқа 
ҳеч кимни кўрмасди. Қувлик билан келиннинг 
қулоғига пичирлади:
– Яна икки соатгина сабр қилиб тур. Кейин 
сен ҳам бу дунёнинг сўз билан ифода қилиб бўл
-
майдиган лаззатлари борлигини билиб оласан.
Конни пиқирлаб кулди.
Люси худди келинчакка аталган ноёб хазинани 
ўғирлаб олгандай маккорона тантана оғушида ҳеч 
нарсадан бехабар одамдай бепарво ўтирарди.
Америго Бонасера Хейгеннинг кетидан бориб 
бурчакдаги хонага кирди. Дон Корлеоне кат
-
та ёзув столи орқасида ўтирарди. Дераза ёнида 
Сонни Корлеоне боққа қараганча тик турарди. 
Дон бугунги қабул мобайнида биринчи марта 
меҳмонни хушламай кутиб олди: у билан қучоқла
-
шиб кўришиш тугул ҳатто қўлининг учини ҳам 
узатмади. Бонасеранинг хотини уй бекасининг 
энг яқин дугонаси эди, акс ҳолда тўйга таклиф
-
нома олиш дафн этувчи идора бошлиғининг етти 
ухлаб, тушига ҳам кирмасди. Америгонинг ўзини 
эса дон Корлеоне мутлақо ёқтирмасди.
Бонасера гапни узоқдан бошлади.
– Рафиқам чўқинтирган қизингизни тўйига ке
-
лолмаганлиги учун маъзур тутасиз ва буни мутлақо 
ҳурматсизлик деб ўйламанг. У ҳамон касалхонада 
ётипти. – Бонасера бегона одамлар олдида гап-
лашишни истамагандай Сонни ва Том Хейгенга 
қараб қўйди. Дон бунга парво ҳам қилмади.
– Қизингиз туфайли бошингизга тушган кул
-
фатдан хабардормиз. Агар бирор-бир ёрдамим 
тегадиган бўлса, тортинмай айтаверинг. Ҳар 


33
ҳолда менинг хотиним қизингизнинг чўқинтир
-
ган онаси бўлади. Бу илтифотингизни ҳали унут
-
ганимиз йўқ. – Бу киноя эди. Америго урф-одат 
талаб қилишига қарамасдан, дон Корлеонени ҳеч 
қачон «Чўқинтирган ота», деб атамаганди. Аме
-
ригонинг қонсиз юзи кулранг тус олди. У айлан
-
тириб ўтирмасдан тўғрисини сўради:
– Агар иложи бўлса, сиз билан ёлғиз гаплашсам 
дегандим.
Дон Корлеоне бошини чайқади.
– Мен бу одамларга бутун борлиғимни ишона
-
ман. Уларнинг ҳар бири менинг ўнг қўлим. Чиқиб 
туришларини илтимос қилиш, уларни ҳақорат 
қилиш билан баробар бўлади.
Мурдашўй бир неча дақиқа кўзини юмиб тур
-
ди-да, сўнгра одатда ўз мижозларини юпатаётган
-
дай, овозини кўтармай бир хилда гапира бошлади.
– Мен қизимни Америкада қабул қилинган та
-
лаблар асосида тарбияладим. Американи ҳурмат 
қиламан. Америка менга оёққа туриб олишимга 
имкон берди. Мен қизимни эркин қўйдим, лекин 
айни пайтда унга ҳеч қачон оиламиз ор-номуси
-
ни ерга урмасликни ўргатдим. Қизим италиялик 
бўлмаган бир йигит билан танишиб қолди. Ки
-
нога бирга борадиган бўлиб қолишди. Кеч қай
-
тарди. Йигит бирор марта ҳам уйимизга киргани 
йўқ, биз билан, яъни қизнинг ота-онаси билан 
танишгани йўқ. 
Ҳаммасига чидадим. Лом-мим демадим – ме
-
нинг айбим шу. Икки ой илгари йигит қизимни 
сайр қилиб келишга таклиф этди. Яна бир ўр
-
тоғини ҳам етаклаб олибди. Қизимга виски ичи
-
ришиб, уни зўрламоқчи бўлишибди. Уддасидан 
чиқишолмапти. Қизим бунга йўл қўймапти. Шун
-
да уни дўппослаша бошлапти. Итдай калтакла
-


34
шипти. Касалхонага бориб кўрдим, икки кўзи мо
-
маталоқ бўлиб кўкариб кетипти. Қаншарини уриб 
синдиришипти. Жағини пачақлашипти. Доктор
-
лар симли тахтакач қўйишди. Қизим азоб-уқубат
-
га бардош беролмай: «Ота, отажон, гуноҳим нима? 
Нега улар мени бу кўйга солишди?» деб ҳўнг раб 
йиғлади. Унга қўшилиб мен ҳам йиғладим.
Гарчи овозидан ҳамон унинг ҳаяжонланаётга
-
нини сезиш мумкин бўлмаса-да, кўз ёшлари га
-
пиришга халақит бера бошлади.
Дон Корлеоне беихтиёр ишора билан ҳамдард
-
лик билдирди. Бонасера давом этди, энди унинг 
овозида чинакам инсоний изтироб бор эди.
– Кўзимнинг оқу қораси бўлган қизим жуда 
ёқимтой, чиройли эди. Одамларга ишонарди. 
Энди ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайди. Энди ҳеч 
қачон аввалгидай ёқимтой ҳам бўлмайди. – Бона
-
серанинг елкалари силкина бошлади. Унинг заҳил 
ёноқларида хунук қизил доғлар пайдо бўлди. – Мен 
интизомли америкалик сифатида полицияга му
-
рожаат қилдим. Безориларни қамоққа олишди. 
Кейин суд қилишди. Далил-исботларни рад этиб 
бўлмасди. Ҳар икки йигит ҳам ўзини гуноҳкор 
деб тан олди. Судья уларни ҳар бирини уч йилдан 
муддатга шартли тарзда ҳукм қилди. Ўша куни
-
ёқ суд залининг ўзида уларни озодликка чиқариб 
юборишди. Мен аҳмоқ бўлиб қолавердим. Анави 
махлуқлар эса менинг устимдан кулишиб, ошкора 
масхара қилишди. Ана шунда хотинимга: «Адолат
-
ни дон Корлеонедан излаш керак», дедим.
Дон Бонасеранинг гапларини бегона одамнинг 
ғам-ташвишига ҳамдардлик белгиси сифатида 
бошини эгиб ўтириб тинглади. Бироқ Бонасера 
гапини тугатгач:
– Нега полицияга мурожаат қилдингиз? Нега 
бошидаёқ менинг олдимга келмадингиз? – деди. 


35
Бу сўзлардан унинг қадр-қиммати ҳақоратланга
-
нини сезиш қийин эмасди.
Бонасера эшитилар-эшитилмас: 
– Мен нима қилишим керак? Мендан нима 
талаб қилинади? Фақат мен илтимос қиладиган 
нарсани қилиш зарур! – деди. Бу сафар унинг 
овози совуқ, қўрс эшитилди.
– Хўш, сиз илтимос қилган нарса нима экан? – 
жиддий сўради дон Корлеоне.
Бонасера Хейген ва Сонни Корлеоне томон қа
-
ради ва бошини чайқади. Дон ўрнидан турмасдан 
бутун гавдаси билан олдинга эгилди. Бонасера бир 
оз жим туриб, кейин лабларини доннинг жуни 
кўриниб турган қулоқларига теккудай яқин кел
-
тирди. Дон Корлеоне Бонасеранинг гап ларини 
нигоҳини олис бўшлиқларга тиккан ҳолда, худ
-
ди тавба-тазарру қилиб сиғинаётган руҳонийдек 
эҳтироссиз, бепарво тинглади. Анча вақт ўтди. Бо
-
насера сўнгги сўзларини пичирлаб айтиб, қаддини 
ростлади. Дон унга ўткир нигоҳини қадади. Бона
-
сера қизариб кетди, лекин кўзини олиб қочмади.
Ниҳоят дон:
– Бунинг иложи йўқ, – деди. – Ҳар қандай иш 
ҳам меъёрида бўлишини билиш керак.
Бонасера овозини кўтариб, лўнда қилиб:
– Бу ёғидан ташвиш қилманг. Қанча бўлади? 
– деди.
Бу сўзлардан Хейген сергакланди ва асабий 
ҳолда бошини кўтарди. Сонни Корлеоне суҳбат 
бошлангандан буён биринчи марта ўгирилиб қа
-
ради ва истеҳзоли жилмайиб, қўлларини кўкраги 
устида чалкаштирди.
Дон ўрнидан турди. Унинг юзидан ҳеч нарса
-
ни англаб бўлмаса-да, овозидан томирдаги қон 
музлаб қолгудай эди.


36
– Бир-биримизни кўпдан бери биламиз, – деди 
у. – Лекин бошингизга ташвиш тушгунга қадар 
менинг олдимга бирор марта ёрдам ёки маслаҳат 
сўраб келмагандингиз. Сўнгги марта қачон мени 
бир пиёла чойга таклиф қилганингизни ҳам нима 
учундир эслай олмаяпман. Ахир ёлғиз қизингиз
-
ни менинг хотиним чўқинтирганди-ку! Очиқча
-
сига айтганда, сиз дўстлигимизни писанд қилма
-
дингиз. Менга боғланиб қолишдан қўрқдингиз.
– Бошимга кўнгилсизликлар орттириб олишни 
хоҳламагандим, – деди Бонасера бўғиқ овоз билан.
Дон кафти очиқ қўлини кўтарди. 
– Йўқ, шошманг. Бирпас жим туринг. Амери
-
кани сиз ўзингизча жаннат деб тасаввур қилган
-
дингиз. Катта ишлар қилдингиз, мўмай-мўмай 
пул топ дингиз. Сиз бу дунёни хоҳлаганингизча 
ўйнаб-кулиб яшайдиган тинч-сокин маскан, деб 
ўйладингиз. Ишончли дўстлар орттиришни хаё
-
лингизга ҳам келтирмадингиз. Бунинг сизга кера
-
ги ҳам йўқ эди. Чунки сизни полиция қўриқлар, 
қонун ҳимоя қилар экан, сиз ва ҳамтовоқларин
-
гиз нимадан ҳам ташвиш қилардинглар. Дон Кор
-
леоненинг сизга нима кераги бор эди? Нима ҳам 
қилардик. Менга осон бўлгани йўқ. Лекин қадр-
ламайдиганларни, писанд қилмайдиганларни 
мажбур қилиб дўст тутинишга ўрганмаганман. – 
Дон бир дақиқа тўхтаб мурдашўйга мулойим ва 
истеҳзоли жилмайиш билан қараб қўйди. – Мана 
энди остонамга келиб: «Дон Корлеоне, адолат юза
-
га чиқишига ёрдам беринг», деяпсиз. Шунда ҳам 
ҳеч қандай ҳурмат-эҳтиромсиз сўраяпсиз. Дўст
-
лигингизни таклиф этмаяпсиз. Қизимнинг никоҳ 
тўйи куни уйимга келиб, менга қотилликни таклиф 
қиляпсиз. Сўнгра эса: «Қанча пул кетса тўлайман», 
дейсиз. Йўқ, мен хафа бўлаётганим йўқ, фақат 


37
мени бунчалик менсимаганлигингизнинг сабаби 
нима эканлигини тушунолмаяпман.
Азоб-уқубат ва қўрқиб яшашдан зада бўлиб 
қолган мурдашўйнинг қалб тубидан бир нидо 
отилиб чиқди.
– Америка мени бағрига олди, бошпана берди. 
Мен бу юртнинг намунали фуқароси бўлмоқчи 
эдим. Фарзандларим Америка фарзандлари бў
-
либ қолишларини орзу қилгандим.
Дон маъқуллаш маъносида кафтларини икки 
марта бир-бирига уриб қўйди.
– Ажойиб сўзлар. Жуда зўр. Шундай экан, ши
-
коят қилишингизга ҳеч қандай асос йўқ. Бориб 
касалхонадаги қизингиздан хабар олинг, гуллар, 
ширинликлар олиб боринг. Қизингиз ҳам хур
-
санд бўлади, сиз ҳам юпанасиз. Ростини айт-
ганда, бу сиз ўйлагандай ташвишли нарса эмас. 
Йигитлар ёш, қизиққон пайти. Бунинг устига 
улардан бири катта амалдорнинг ўғли. Шунақа, 
азизим. Америго, сиз ҳамма вақт тўғрисўз одам 
бўлиб келгансиз. Гарчи мени назар-писанд қил
-
май келган бўлсангиз ҳам Америго Бонасеранинг 
гапларига шак-шубҳасиз ишонишимни эътироф 
этишим керак. Шунинг учун ҳам бу ярамас ўй
-
ларни миянгиздан чиқариб ташлашга ваъда бе
-
ринг. Бу америкаликларга хос нарса эмас.
Бу сўзларнинг замирида аччиқ, заҳарханда 
киноя бор эдики, доннинг овозидаги яширин 
қаҳр-ғазабдан ҳамма иш чаппасидан кетганини 
сезган бечора мурдашўй ўзини қўйгани жой то
-
полмай қолди. Лекин бу гал ҳам бўш келмади:
– Мен адолат юзага чиқишини илтимос қиламан.
Дон Корлеоне бўлиб-бўлиб:
– Адолат судда юзага чиққан, – деди.
Бонасера ўжарлик билан бош чайқади.


38
– Йўқ. Судда анави махлуқлар учун адолат юза
-
га чиқди. Менга нисбатан адолатсизлик бўлди.
Дон бу фарқнинг нозик жиҳатларига тўғри 
баҳо бергандай бошини эгди.
– Сизнингча, адолат юзага чиқиши учун нима 
қилиш керак? – сўради дон.
– Қонга-қон, жонга-жон бўлиши керак, – деб 
жавоб берди Бонасера.
– Жуда ошириб юбордингиз, – деди дон. – Ахир 
қизингиз тирик қолипти-ку!
– Қизим тортган азоб-уқубатларни улар ҳам 
бошларидан ўтказишсин, – деди Бонасера ис
-
таб-истамай.
Дон унинг яна нима дейишини кутиб турди. 
Бонасера сўнгги журъат билан:
– Бунинг учун қанча тўлашим керак? – деди.
Бу изтироб тўла қалб нидоси эди.
Дон Корлеоне ўгирилиб олди. Бу – гап тамом, 
дегани эди. Бонасера қилт этмай тураверди.
Шунда дон дўсти янглишиб, хато қилганда ун
-
дан хафа бўлмайдиган кўнгилчан одамдай, бу 
дақиқада ранги ҳар қандай ўлик ранги билан 
рақобатлаша оладиган тусга кирган мурдашўйга 
қаради. Энди дон Корлеоне шошилмасдан, му
-
лойимлик билан гапирди.
– Энг аввало менинг ҳомийлигим остида бў
-
лишдан нега қўрқасиз? – деди у. – Адвокатларга 
пул сарфлайсиз: улар эса сизни хоҳлаганларича 
лақиллатишлари мумкинлигини яхши билиша
-
ди. Сиз суд ҳукми ҳақида куйиниб гапиряпсиз, 
у судья эса исловотхоналардаги аёллар сингари 
сотқин бир нарса. Ким кўпроқ узатса, ўшанинг 
ишини тўғрилайди. Шунча йилдан бери пул ке
-
рак бўлса судхўрлик қилиб терингизни шилиб 
олаётган банкка бордингиз, олган қарзингизни 


39
қайтариш имкониятига эга эканлигингизни су
-
риштириб билгунларига қадар, овқат ейдиган 
идишингизга бурунларини суққунларига қадар, 
эшигингиздаги қулф тешигидан мўралашиб, сиз
-
нинг кимлигингизни билгунларига қадар садақа 
сўраган гадойдай қўл чўзиб жим тураверасиз.
Дон бир дақиқа жим қолди. Яна гапира бош-
лаганда эса унинг овозида қатъият, жиддийлик 
бор эди.
– Агар менинг олдимга келганингизда ҳам-
ёнимни қўлингизга тутқазиб қўйган бўлардим. 
Агар менинг олдимга келганингизда, қизингиз
-
га озор берган анави махлуқлар бугун аччиқ кўз 
ёшларини тўкиб ўтиришган бўларди. Агар, худо 
кўрсатмасин, бирор кор-ҳол бўлиб, душман орт
-
тириб олсангиз, у менинг ҳам душманимга ай
-
ланарди. Унда, – дон қўлини кўтариб, бармоғи 
билан Бонасерани кўрсатиб, – душманларингиз 
сиздан қўрққан бўлишарди, – деди.
Бонасера бошини хам қилиб, эзилган овоз би
-
лан пичирлади:
– Ёрдам қилинг, ҳамма шартларингизга кўнаман.
Дон Корлеоне унинг елкасига қўлини қўйди.
– Яхши, – деди у. – Майли, адолат юзага чиқ
-
син. Эҳтимол шундай кун келарки, гарчи шундай 
кун албатта келади, деб айта олмасам ҳам, мен
-
га ёрдамингиз керак бўлиб қолар, яхшилигимга 
яхшилик билан жавоб қайтарарсиз. Ҳозир эса 
бу келишувимизни менинг хотинимдан, қизин
-
гизнинг чўқинтирган онасидан совға сифатида 
қабул қилинг.
Бонасера алланималар деб миннатдорчи
-
лик билдириб ташқарига чиққач, дон Корлеоне 
Хейгенга:
– Бу ишни Клеменцага топшир. Қон ҳиди
-
ни сезиб, ўзини йўқотиб қўймайдиган, оғир-бо
-


40
сиқ йигитлардан танлаб олсин. Анави мурдалар 
ҳамтовоғи қовоқ калласини пуч хомхаёллар би
-
лан тўлдириб олганлигидан қатъи назар, биз қо
-
тил эмасмиз.
Дон ота-онасининг умиди бўлган тўнғич ўғли 
боғда бўлаётган тўй-томошаларини кўриш учун 
яна деразага қараб олганлигини кўрди. Бундан ҳеч 
бало чиқмайди, ўйлади у. Сантино ўжарлик қилиб 
бу ишга мутлақо қизиқиш билдирмаётганлигидан 
кейин ҳеч қачон оилавий ишни эплай олмайди, ун
-
дан ҳеч қачон дон чиқмайди. Бошқа одам излашга 
тўғри келади. Асло кечиктирмаслик керак. Ахир 
доннинг ўзини ҳам бу дунёга боғлаб қўйган эмас. 
Боғдан бирдан кўтарилган шоду хуррамлик 
овозлари эшитилди. Ҳар учаласи ҳушёр тортди. 
Сонни Корлеоне деразага ёпишди. Ташқарига қа
-
раб олгач, чеҳраси ёришиб, тез эшик томон юрди.
– Айтмаганмидим, Жонни ҳар ҳолда тўйга ке
-
липти.
Хейген дераза ёнига келди.
– Чиндан ҳам ўша, сиз чўқинтирган Жонни, – 
деди дон Корлеонега. – Шу ерга чақирайми?
– Йўқ, – деди дон. – Меҳмонларни хурсанд қила
-
версин. Олдимга киришга улгуради, – у Хейгенга 
кулиб қаради. – Ҳали кўрасан. У яхши йигит.
Хейгеннинг қалбида рашкми, ҳасадми, шунга 
ўхшаш бир нарса пайдо бўлди. Қуруққина қилиб:
– Икки йилдан буён қорасини кўрсатмаганди. 
Яна бирор кўнгилсизлик юз берган бўлса керак. 
Ёрдам зарурдир, – деди.
– Бошига иш тушганда Чўқинтирган отаси
-
нинг олдига келмай, кимнинг олдига келади? – 
деди дон Корлеоне.
Боққа кириб келаётган Жонни Фонтейнни 
биринчи бўлиб келинчак Конни Корлеоне кўриб 


41
қолди. Шу дақиқадаёқ унинг қалбаки жиддийли
-
гидан асар ҳам қолмади.
– Жон-ни-и! – дея қичқириб, ўтирган жойидан 
отилиб турди-да, югуриб бориб, унинг бўйнига 
осилиб олди.
Жонни Фонтейн уни маҳкам бағрига босди, 
лаб ларидан ўпди, бир қўли билан келинчакни қу
-
чоқлаб олган ҳолда бошқалар етиб келгунга қадар 
тураверди. Бу ердагиларнинг ҳаммаси Жоннининг 
қадрдон дўстлари эдилар. У Уэст-Сайд кўчаларида 
ана шу дўстлари билан бирга улғайган эди. Кон
-
ни уни куёвтўра олдига судраб келди. Малла соч
-
ли куёв энди бугунги куннинг қаҳрамони бўлмай 
қолганлигидан хафа бўлаётганлиги яққол сезилиб 
турарди. Бундан Жоннининг кулгиси қистади. У 
одатдаги одамшавандалигини кўрсатиб, куёвнинг 
қўлларини маҳкам қисди ва унинг шарафига бир 
қадаҳ винони шарт кўтариб юборди.
Меҳмонлар ўтирган айвончадан таниш овоз 
эшитилди:
– Эй, Жонни, яхшиси биронта қўшиқ айтиб 
берчанг-чи!
Жонни бошини кўтариб қаради: юқоридан 
Нино Валенти унга кулиб қараб турарди. Жон
-
ни сакраб айвонга чиқди-да, Нинони қучоқлаб 
олди. Илгари уларнинг орасидан қил ҳам ўтмас, 
бир-биридан ажралишмас, бирга куйлашар, қиз
-
лар билан сайрга бирга боришарди. Кейин Жонни 
қўшиқчи бўлиб, радиога ўрнашиб олгач, довруғи 
кўтарилиб кетди. Кинога тушиш учун Голливудга 
жўнаб кетгач эса Нинога шунчаки у ёқ бу ёқдан 
лақиллаш учун бир-икки марта қўнғироқ қил
-
ди ва Нинонинг овозини маҳаллий клублардан 
бирида эшитиб кўришларига эришишга ваъда 
берди. Лекин сўзининг устидан чиқишга уриниб 


42
ҳам кўрмади. Ҳозир Нинонинг овозини эшитиб, 
унинг жилмайиб турган чеҳрасида ўша бепар
-
волик, сархушлик, жиндеккина сурбетликни 
кўриб, Жоннининг дўстига нисбатан меҳри яна 
товланиб кетди. 
Нино мандолина торларини чертди. Жонни 
Фонтейн унинг елкасига қўлини ташлади.
– Келинчак шарафига, – деди-да, ер тепиниб, 
сицилианча беҳаё ишқий лапарлардан бирини 
куйлай бошлади. Жонни куйларкан, Нино чирой
-
ли хатти-ҳаракатлари билан гавдасини қимирла
-
тиб, унга жўр бўлиб турди. Бундан боши осмон
-
га етган келинчак очилиб-сочилиб ўтирар, меҳ
-
монлар эса мамнун эканликларини қийқириқлар 
билан ифода қилишарди. Охирига бориб ҳамма 
ер тепиб, лапарнинг ҳар бир тўртлиги охиридаги 
шўхлик ифодаланган сатрига жўр бўла бошлади. 
Сўнгра Жонни янги қўшиқ айтишга тайёрланиб, 
томоғини ҳўллаб олгунга қадар тўхтамай қарсак 
чалиб туришди.
Ҳамма у билан фахрланарди. Жонни ту
-
риш-турмуши билан бу ердагиларнинг ўзлари
-
ники эди. У машҳур қўшиқчи, кино юлдузи бў
-
либ етишди. Ер юзидаги энг жозибали, энг ла
-
тофатли аёллар ҳам уни йўлдан уриб, ўзига оғ
-
дириб олиш дардида юришарди. Буни қаранг 
– у мағрурланиб кетмапти, Чўқинтирган отасига 
ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уч минг мил йўл бо
-
сиб, тўйга етиб келипти. У Нино Валентига ўх
-
шаган эски қадрдонларини ҳамон севарди. Ҳали 
она сути оғзидан кетмаган Жонни ва Нино бир
-
галикда дўриллаб қўшиқ айтиб юрган пайтларда 
вақти келиб Жонни Фонтейн эллик миллион аёл 
қалбига ўт солиши ҳеч кимнинг хаёлига келма
-
ган кунларни ким эсламайди дейсиз.


43
Жонни Фонтейн айвончадан чўзилиб, келин
-
чакни кўтариб олди-да, ўзи билан Нинонинг ўр
-
тасига қўйди.
Қўшиқчилар бир-бирларига қараб сал энгаш
-
дилар. Нино мандолина торларини чертиб юбор
-
ди, торлар бўғиқ овоз билан тиринглади. Бу хо
-
нандаларнинг эски одати, жасорат ва муҳаббат 
биринчилиги учун ҳазил олишуви эди. Уларнинг 
овози худди шамшир каби бир-бири билан ке
-
сишди, қўшиқ нақаротини навбат билан гоҳ 
униси, гоҳ буниси баланд овозда куйлашарди. 
Жонни мамнунияг билан Нинога ўз овози билан 
унинг ҳаммага маълум ва машҳур овозини босиб 
кетишга, иккинчи қўли билан келинчакни ушлаб 
олиб, Нино қўшиқни ёлғиз ўзи ғолибона тугал
-
лашига имкон берди ва ўзи жим бўлди. Қийқи
-
риқлар ва қарсаклар остида учаласи бир-бирини 
қучоқлашди. Тўйга келган меҳмонлар янги-янги 
қўшиқлар куйлаб беришни талаб қилишарди.
Фақат бир кишигина Жоннининг турмушида 
қандайдир кўнгилсизлик юз берганини сезиб ту
-
рарди. Бу дон Корлеоне эди. У қўполроқ, лекин 
беғараз овоз билан меҳмонларни асло ранжитиб 
қўймаслик кераклигини айтди:
– Мен чўқинтирган одам бир тупканинг та
-
гидан тўйимизга ташриф буюриб, ҳурмат-иззат 
кўрсатса-ю, унинг томоғини намлаб қўйиш ҳеч 
кимнинг хаёлига келмаса.
Жоннига дарҳол ўнлаб шароб тўла қадаҳлар 
узатилди. У ҳар бир қадаҳдан бир ҳўпламдан 
ичди-да, Чўқинтирган отаси томон ташланди. 
Улар қучоқлашиб кўришдилар. Жонни доннинг 
қулоғига бир нарсалар деб пичирлади – дон уни 
уйга етаклаб кириб кетди.
Жонни хонага кирди. Том Хейген унга қўл 
узатди. Жонни унинг қўлини қисиб:


44
– Ишларинг қалай, Том? – деб сўради.
Бироқ бу мулозаматда Жоннининг одатдаги 
самимийлигидан асар ҳам йўқ эди. Унинг бегона
-
ларча мулозаматидан Хейген бир оз хафа бўлди. 
Лекин у бунга кўникиб кетганди. Том дон Корлео
-
ненинг ўткир шамшири эди. Баъзида ана шундай 
муомалаларга бардош беришга тўғри келарди.
– Тўйга таклифнома олганимда мен ўзимга ҳа, 
Чўқинтирган отам мендан хафа эмаскан, дедим, 
– дея бошлади гапини Жонни Фонтейн донга қа
-
раб. – Хотиним билан ажралишганимдан буён 
сизга беш марта қўнғироқ қилишга уриниб кўр
-
дим. Ҳар гал Том ё йўқ, ё банд деб жавоб беради. 
Бу беҳуда гаплигини, мендан ранжиб қолганли
-
гингизни билардим.
Дон икки стаканга биллур шишадан шароб қуйди.
– Ўтмишни ковлаштиришнинг нима кераги 
бор. Хўш, қалай? Ҳали яна бирор кунингга ярай
-
манми? Ёки шон-шуҳратинг, миллионларинг 
сени ёрдам қўли етмайдиган юксакликка кўта
-
риб қўйдими?
Жонни оловранг шаробни бир кўтаришда 
сипқорди-ю, бўш стаканни доннинг олдига қўйди. 
У ҳеч нарсадан тортинмай бепарво гапирарди.
– Қайдаги миллионларни айтасиз, отахон. 
Ишим тобора чаппасидан кетяпти. Тўғри айтган 
экансиз. Хотиним ва болаларимни ташлаб, саёқ 
хотинга уйланмасам бўларкан. Мендан тўғри 
хафа бўлган экансиз.
Дон елкаларини қисди.
– Мен сенинг ташвишингни қилдим. Ҳар ҳол
-
да чўқинтирган ўғлимсан. Бор гап шу.
Жонни хонада у ёқдан бу ёққа юра бошлади.
– Ўша аҳмоқни деб ақлимни еб қўйган экан
-
ман. Голливуднинг биринчи юлдузи. Фаришта
-


45
дек гўзал. Кинони суратга олишлар тугагандан 
кейин нималар қилганини билсангиз эди! Агар 
гримчи сал яхшироқ пардоз берса ўша билан 
тунайди. Агар оператор яхшироқ қилиб суратга 
олса, ҳожатхонага чақиради-да, ихтиёрини унга 
топширади. Тўғри келган одам билан дон оли
-
шиб кетаверади. Худди чойчақа бераётгандай, 
ҳар қадамда ўз танасини ҳадя қилаверади. У жо
-
дугарнинг жойи шайтоннинг базмхонаси экан.
Дон Корлеоне унинг сўзини бўлди.
– Оилангнинг аҳволи қалай?
Жонни чуқур хўрсинди.
– Оиламни маблағ билан таъминлаб қўйган
-
ман. Ажралишганимиздан кейин Жинни ва қиз
-
ларимга суд ҳукмида белгиланганидан кўпроқ 
пул тўлай бошладим. Ҳар ҳафтада хабар олиб 
турибман. Уларсиз зерикаман. Баъзида шундай 
сиқилиб кетаманки, ақлдан озай дейман. – У 
яна бир стаканни бўшатди. – Кейинги хотиним 
эса менинг устимдан кулгани кулган. Нега уни 
рашк қилишимни тушунмайди. Ҳаётдан орқа
-
да қолаётганмишман, италянча эҳтиросларни 
оммалаштираётганмишман, қўшиқларим эса 
бўлмағур, пуч нарсалар эмиш. Бу ёққа келаётиб 
яхшигина дўппосладим. Фақат юзига урмадим, 
чунки ҳозир кинога тушяпти. Биқинлари, қўл- 
оёқларини кўкартириб ташладим. У бўлса, худди 
мени эрмаклагандай ҳиҳилаб кулади. – Жонни 
сигарета тутатди. – Шунақа гаплар, отахон, шу
-
нинг учун ҳам тўғрисини айтсам, бундай ҳаётдан 
тўйдим, яшагим келмай қолди.
Дон Корлеоне лўнда қилиб:
– Бу ишларда сенга ёрдам бериб бўлмайди, – 
деди-да, жим қолди. Сўнгра: – Овозингга нима 
бўлди? – деб сўради. Тақдир ҳазили туфайли кўз 


46
очиб юмгунча Жонни Фонтейннинг манманлиги
-
дан, димоғдорлигидан асар ҳам қолмади. У ели 
чиқиб кетган коптокдай шалпайиб қолди.
– Отахон, энди мен қўшиқ айта олмайман, то
-
моғим оғрияпти, нима бўлганлигини докторлар 
аниқлаша олмаяпти.
Хейген ва дон ҳайратланиб унга қарадилар. 
Жонни Фонтейндан ҳар нарсани кутиш мумкин 
эди, бироқ умидсизлик, қўрқоқлик унинг учун 
бутунлай бегона нарса эди. Жонни давом этди:
– Менинг икки фильмим катта даромад кел
-
тирди. Кино юлдузи эдим. Энди мени кинодан 
суриб чиқаришмоқчи бўлишяпти. Кўпдан бери 
студия хўжайинининг мени кўрарга кўзи йўқ. 
Мен билан орани очиқ қилиб олиши учун унга 
жуда қулай пайт келди.
Дон Корлеоне ўрнидан туриб дағдаға билан сў-
ради:
– Нега у сени ёмон кўриб қолди?
– Мен сўлларнинг митингида сўзга чиқдим, қў
-
шиқлар куйладим. Эсингиздами, бу ишим сизга 
ҳеч қачон ёқмасди. Жек Вольцга ҳам ёқмади. У 
менга коммунист деган лақабни ёпиштирмоқчи 
бўлди. Бироқ қанчалик уринмасин, бу лақабни 
менга ёпиштира олмади. Кейин у кўз остига олиб 
юрган қизни йўлдан урдим. Шундай бўлиб қол
-
ди. Фақат бир кечага, тўғрироғи, қиз мени йўлдан 
урди. Хўш, шундай вазиятда мен нима қилишим 
керак эди? Бу ҳам етмагандай энди анави фоҳиша 
ҳам мени уйидан ҳайдаяпти. Агар тиз чўкиб яли
-
ниб бормасам, Жинни ва болалар ҳам мени уйга 
киритишмайди. Қўшиқ ҳам айта олмайман. Нима 
қилишим керак, отахон, нима қилишим керак?
Дон Корлеоненинг қиёфасида совуқ нафрат 
ифодаси пайдо бўлди. Унда ҳамдардликдан зар
-
рача ҳам асар йўқ эди.


47
– Энг аввало ўзингни эркак кишидек тути
-
шинг керак, – деди у. 
Кутилмаганда ғазабдан унинг юзлари тиришди.
– Ўзингни эркак кишидай тутишинг керак! – 
ўшқирди у.
Дон Корлеоне стол устидан чўзилиб, ғазаб ва 
айни пайтда меҳр билан Жоннининг сочларидан 
тортди.
– Ё худо, менинг ёнимда шунча вақт бирга 
юргандан кейин ҳам аммамнинг бузоғидай лан
-
давурлигича қолаверса-я! Сен, Голливуднинг ху
-
наса қўғирчоғи, кўз ёшингни оқизиб, мендан ёр
-
дам сўраб келдингми? Хотин кишиларга ўхшаб 
«Нима қиламан? Вой, энди нима қиламан?» деб 
нола қилгани келдингми?
Дон Корлеоненинг гаплари кутилмаганда 
Жоннининг гапларига шу даражада ўхшаб кет
-
дики, Жонни ва Хейген кулиб қотиб қолишди. 
Дон Корлеоне хурсанд эди. Жонни унинг қалби
-
дан чуқур жой олганди. Қизиқ, пуштикамари
-
дан бўлган ўғилларининг сочидан тортса, қандай 
жавоб беришаркин? Сантино узоқ хафа бўлиб, 
жирракилик қилиб юрарди. Фредо ўлакса қи
-
либ калтак ланган итдай бўлиб юрарди. Майкл 
совуққина кулиб қўярди-да, уйдан чиқиб кетиб, 
бир неча ой қорасини кўрсатмайди. Жонни эса 
бутунлай бош қача, доннинг ҳамма сўзларини 
сабр-тоқат билан илжайиб ўтириб тинглайди, 
гапнинг муқаддимасиданоқ отахоннинг мақса
-
дини англаб олади.
Дон Корлеоне давом этди.
– Сенга қараганда ўн чандон обрўлироқ бўлган 
продюсерингнинг тумшуғи остидан у кўз остига 
олиб юрган аёлни илиб кетсангу, кейин ишдан 
ҳайдаяпти, деб шикоят қилиб юрсанг. Ўйлаб топ
-


48
ган нарсасини қаранг! Бир фоҳишанинг орқаси
-
дан оилангни ташлаб, фарзандларингни отасиз 
қолдириб кетасан-у, яна мени қучоқ очиб кутиб 
олишмаяпти, деб кўз ёши қиласан. Кинога туша
-
ётганлиги учун аяб хотин кишининг башараси
-
га мушт тушира олмайсан-у, яна у сени масхара 
қилиб кулганидан таажжубланасан. Аҳмоқона 
яшадинг, аҳмоқлигингча қолганингга таажжуб-
ланмаса ҳам бўлади.
Дон Корлеоне нафасини ростлаб олди-да, 
шошмасдан сўради:
– Эҳтимол бу сафар менинг маслаҳатларимни 
қулоғингга оларсан?
Жонни Фонтейн елка қисди: 
– Жинни билан қайта яраша олмайман, чунки 
у қўядиган шартларга риоя қилолмайман. Мен 
ўйнаб-куламан, ичаман, бўйдоқлар даврасида 
бўламан, буларсиз яшай олмайман. Латофатли, 
офатижон аёллар орқамдан соядек эргашиб юри
-
шади, уларни қувлаб юборишга журъат этолмай
-
ман. Шулардан кейин Жиннининг олдига борга
-
нимда ўзимни энг разил, энг жирканч одамдай 
ҳис қиламан. Бу ола-хуржунни қайтадан бўйинга 
илиш йўқ, мутлақо тўғри келмайди.
Дон Корлеоненинг сабр косаси тўлиб-тоша
-
ётганлиги кўриниб турарди. Бундай ҳол кам
-
дан-кам рўй берарди.
– Хотининг билан яраш деб сени биров маж
-
бур қиляптими? Билганингни қил. Қизларингга 
оталик қилмоқчи экансан, жуда соз. Агар эркак 
киши фарзандларининг чинакам отаси бўлмас 
экан, у эркак эмас. Шундай экан, хотинингни 
шартларингга кўндир. Болаларинг билан бир
-
га яшай олмайсан, деб қаерда айтилган? Фақат 
шахсий орзу-истакларингни деб шахсий турму
-


49
шингни йўлга солишга ҳақ-ҳуқуқинг йўқлиги қа
-
ерда ёзилган?
Жонни Фонтейн кулимсиради.
– Йўқ, отахон, қадимги италиялик аёлларга 
ўхшаган сабр-тоқатли аёллар ҳозир кам. Жинни 
мутлақо кўнмайди.
Дон ачитиб:
– Сен ўзинг лапашангсан, – деди. – Бир аёлга 
белгиланганидан ортиқча пул тўлайсан, иккин
-
чисининг эса кинога тушаётганлиги учун ба
-
шарасига туширишдан қўрқасан. Сен ўзи доим 
хотинларни ёқлаб иш тутасан. Гарчи у дунёда 
тўғри жаннатга тушсалар ҳам хотинлар бу 
дунёда фақат ишга халал берадилар. Биз эркак 
бечоралар бўлса дўзах ўтида жизғанак бўламиз. 
Яна бир гап. Шу йиллар мобайнида сени зимдан 
кузатиб юрганимдан хабардорсан. – Энди дон 
жиддий гапира бошлади. – Ҳа, сен мен чўқин
-
тирган энг яхши одамлардансан. Шу пайтгача 
менга нисбатан бирор марта ҳурматсизлик қил
-
ганинг йўқ. Хўш, эски дўстларинг билан муно
-
сабатларинг қандай? Сени бугун биттаси билан, 
эртасига иккинчиси билан кўришаётганмиш. 
Киноларда кулгили ролларда ўйнаган анави ита
-
лиялик эсингдами? Нимадир бўлиб, иши юриш
-
май қолди-ю, у билан учрашмай қўйдинг. Энди 
сен машҳур одамсан-да, шунақами? Ёки мактаб
-
га бирга қатнаган, бирга қўшиқлар айтиб юрган 
болаликдаги қадрдон дўстинг Нино. Иши юриш
-
маганидан ҳаддан ташқари кўп ича бошлади, ле
-
кин турмушидан шикоят қилганини ҳали бирон 
одам эшитгани йўқ.
Эшакдай ишлайди, юк машинасида шағал та
-
шийди, шанба кунлари хонандалик қилиб, чой
-
чақа топяпти. Ҳеч қачон сен ҳақингда ёмон гап 


50
айтмайди. Унга ёрдамлашворсанг бўларди. Нима 
қипти? Яхшигина овози бор.
Жонни оғир-босиқ, лекин ҳорғин овозда ту
-
шунтирди:
– Отахон, унда истеъдод йўқ. Тўғри, тузуккина 
қўшиқ айтади. Лекин зўр эмас.
Дон Корлеоне қовоқларини шундай уйдики, 
кўзлари ўрнида узун чизиқча пайдо бўлди.
– Хўш, сен ўзинг-чи, ахир сен ҳам осмондан 
юлдузни узиб олмагандинг-ку! Хоҳлайсанми, 
ишга жойлаштириб қўяман? Нино билан юк ма
-
шинасида шағал ташийсан.
Жонни лом-мим демади, дон давом этди:
– Дўстлик ҳамма нарсадан улуғдир. Дўстлик 
истеъдоддан юқори туради. Дўстлик ҳар қандай 
ҳукуматдан кучлидир. Дўстлик оиладан сал паст-
роқда туради, холос. Сен буни ҳеч қачон унутма. 
Агар дўст орттирганингда бугун менинг олдимга 
ёрдам сўраб келмаган бўлардинг. Энди айт-чи, 
нега қўшиқ айтолмайман, деяпсан? Боғда яхши
-
гина куйладинг-ку! Нинодан қолишганинг йўқ.
Хейген ва Жонни бу ўткир пичингга жавобан 
кулиб қўйишди. Энди оғир-босиқ бўлиш, мурув
-
ват кўрсатиш навбати Жоннига келди.
– Томоқни ишдан чиқариб олдим. Икки-учта 
қўшиқ айтганимдан кейин бир неча соат, баъзи
-
да бир неча кун овозим чиқмай қоляпти. Репети
-
ция, ёзув пайтида айтаётган қўшиғимни охири
-
гача етказа олмай қоляпман. Томоғим бўғилади
-
ган бўлиб қолди.
– Шунақа дегин. Демак, аёллар масаласида 
ишинг чаппасига кетипти-да. Овозинг бўғилиб 
қопти. Энди айт-чи, анави амалдор, голливудлик 
pezzonovante билан ораларингдан қандай қора 
мушук ўтди?


51
Шу вақтгача қуруқ гап-сўз бўлаётганди. Энди 
амалий иш бошланди.
– У ҳақиқатан ҳам катта амалдор, – деди Жон
-
ни. – Киностудиянинг хўжайини, кино воситала
-
ри ёрдамида ҳарбий ташвиқот бўйича президент 
маслаҳатчиси. 
Бир ой олдин бу йил катта шов-шувга сабаб 
бўлган романни экранлаштириш ҳуқуқини сотиб 
олди. Бу китобни дўконлардан топиб бўлмайди; 
уни қайта-қайта нашр этиб улгуришмаяпти. Асар
-
даги бош қаҳрамон менга худди қуйиб қўйгандай 
ўхшайди. Мен учун бу ролни ўйнашга зарурат ҳам 
йўқ – экранда шунчаки кўриниб қўйсам бўлади. 
Ҳатто қўшиқ айтишнинг ҳам ҳожати йўқ эди. Шу 
ролни ўйнасам, менга академиянинг мукофотла
-
рини беришлари ҳам эҳтимолдан узоқ эмасди. Мен 
худди шу роль учун яратилганимни, шу ролни ўй
-
насам бу сафар актёр сифатида яна шон-шуҳрат 
чўққисига кўтарилишимни ҳамма билади. Итдан 
тарқаган Вольц эса ўчакишиб, менга бу ролни бер
-
маяпти. Бу ролни энг паст ставкада ҳақ тўлашса 
ҳам, амалда бекорга ўйнаш га ҳам розиман. Бироқ 
у бари бир мени яқинлаштирмаяпти. Агар студия
-
га келиб ҳамманинг олдида кетимдан ўпса, ўшан
-
да ҳам ўйлаб кўраман, деб гап тарқатганмиш.
Дон Корлеоне бетоқатлик билан бу лирик хоти
-
мани тўхтатди. Ақлли одамлар ҳамма вақт тур
-
муш қийинчиликларидан чиқиш йўлини топи
-
шади. У Жоннининг елкасини силади.
– Ҳамма нарсадан кўнглинг совиб кетгани
-
ни кўриб турибман. Энди мен ҳеч кимга керак 
эмас ман, ҳамма мендан юз ўгирди, деб ўйлайсан. 
Топ димми? Бунинг устига озиб, қуруқ чўп бўлиб 
қолибсан. Кўринишингдан кўп ичасан, шундай
-
ми? Кечалари ухлай олмай, тугма дори ютасан, 
тўғрими? – У норози бўлиб бошини чайқади.


52
– Энди маслаҳатларимга қулоқ солиб, ме
-
нинг айтганларимни қиласан, – давом этди дон. 
– Марҳамат қилиб, меникида бир ой қоласан. 
Марҳамат қилиб, одамлардек овқатланасан, тў-
йиб-тўйиб ухлайсан, сал ўзингга келиб оласан. 
Бирга бўлсак, менга ҳам яхши, балки сен кўклар
-
га кўтариб мақтаган Голливудда керак бўлиб 
қоладиган турмуш масалаларида Чўқинтирган 
отангдан анча-мунча нарсаларни ўрганиб олар
-
сан. Хонандаликни, ичкиликбозликни, аёлларни 
хаёлингдан чиқариб ташлайсан. Бир ойдан ке-
йин Голливудингга қайтиб боришинг мумкин. 
Ана шунда анави амалдор pezzonovante сен орзу 
қилаётган ишни беради. Келишдикми?
Жонни Фонтейн доннинг қўли узатган жойига 
етишига ишонмасди. Тўғри, унинг Чўқинтирган ота
-
си сўз бериб устидан чиқолмаган ҳол бўлган эмас.
– У ярамас Эдгар Гувернинг қадрдон дўсти, – 
деди Жонни. – У сизнинг гапингизга парво ҳам 
қилмайди.
– У ишбилармон одам, – деди дон зерикарли 
оҳангда. – Мен шундай бир нарсани таклиф қи
-
ламанки, у қандай қилиб кўниб қолганини ўзи 
ҳам сезмай қолади.
– Энди кеч қолдик, – деди Жонни. – Ҳамма 
шартномаларга қўл қўйиб бўлинди, бир ҳафта
-
дан кейин суратга олиш бошланади. Сизнинг бо
-
ришингиздан ҳеч бир фойда чиқмайди.
Дон Корлеоне унга:
– Бор, меҳмонларнинг олдига чиқ, – деди. – 
Дўстларинг сени кутиб қолишди. Бу ёғини менга 
қўйиб бер.
Дон Жоннини эшик томонга қараб, елкасидан 
туртиб қўйди. Хейген столга ўтириб, ён дафтар
-
часига алланарсаларни ёзиб олди.


53
Дон чуқур хўрсинди.
– Яна одам қолдими?
– Солоццонинг ишини энди кечиктириб бўл
-
майди. Шу ҳафтада уни қабул қилишингиз ке
-
рак. – Хейген қўлида қалам билан календарь уш
-
лаб, тайёр бўлиб турарди.
Дон елкасини қисди.
– Тўй ўтди, майли, сен айтган кунинг қабул қи
-
лайлик.
Бу сўзлардан Хейген икки хил хулоса чиқар
-
ди. Энг муҳими Виргилий Солоццога рад жаво
-
би берилади. Иккинчиси, дон Корлеоне жавобни 
қизининг тўйи ўтгунга қадар кечиктирган экан, 
демак, унинг рад жавоби бирор-бир кўнгилсиз
-
лик билан боғлиқ бўлади.
Хейген эҳтиёткорлик билан сўради:
– Клеменцага одамларининг бир қисмини уйга 
жойлаштиришини тайинлайми?
Дон афтини буриштирди.
– Нега? Тўйгача жавоб бермаганимнинг саба
-
би шундаки, бир умр эсдан чиқмайдиган бу кун 
ҳақида ҳатто келажакда ҳам заррача кўнгил
-
сизлик бўлишини хоҳламадим. Бундан ташқари 
Солоццонинг ўй-фикрларини олдиндан билиб 
олишни хоҳлардим. Энди у бизга нима таклиф 
қилмоқчи бўлаётганлиги маълум. Бу шарманда
-
лик ва разилликдан бошқа нарса эмас.
– Демак, рад жавоби бермоқчисиз? – деди 
Хейген.
Дон бош қимирлатди.
– Мен бу масалани оилавий кенгашда муҳока
-
ма қилиб, кейин жавоб бериш керак, деб ҳисоб-
лайман, – қўшимча қилди Хейген.
Дон кулиб қўйди.
– Шунақа дегин. Майли, муҳокама қилайлик. 
Калифорниядан қайтиб келганингдан кейин. Эр
-


54
тагаёқ Калифорнияга уч. Калаванинг учини то
-
пишга ҳаракат қил. Ўша кино корчалони билан 
учраш. Солоццога сен келганингдан кейин қабул 
қилишимни айтиб қўй. Яна нима гап?
Хейген эътиборсизлик билан аниқ ахборот 
берди:
– Касалхонадан қўнғироқ қилишди. Сonsigliori 
Аббандандонинг нон-насибаси битганмиш, эр
-
талабгача етмаслигини айтишди. Қариндош- 
уруғлари видолашиб қолишсин, дейишди.
– Меҳмонларни кузатиб бўлайлик, – деди дон 
Корлеоне. – Женкога ҳеч нарса қилмайди, кутиб 
туради.
– Сенатор қўнғироқ қилди, – деди Хейген. – Тўйга 
келолмаганлиги учун узр сўради. Сизни ўзи тушу
-
нади, деб қўшиб қўйди. Уйингиз рўпарасида ма
-
шиналарнинг номерларини ёзиб юрган ФБРнинг 
икки одамини кўзда тутган бўлса керак. Совғаси
-
ни ишончли одамдан бериб юборипти.
Дон бошини қимирлатиб қўйди. Сенаторга 
тўйга келмасликни ўзи маслаҳат берганини ай
-
тиб ўтиришнинг фойдаси йўқ эди.
– Совғаси арзигуликми?
Хейгеннинг италян-ирландча қиёфасида ға
-
ройиб бир ифода пайдо бўлди. Бу юксак мақтов 
белгиси эди.
– Антиқа кумуш буюм, қимматбаҳо нарса. 
Агар сотмоқчи бўлишса, нақ мингга пуллашади. 
Бу ноёб буюмни топгунча сенатор анча овора 
бўлган. Унинг даврасидаги одамларга буюмнинг 
қанча туриши эмас, ноёблиги муҳим.
Дон Корлеоне Хейгеннинг гапларини хурсанд 
бўлиб тинглади. Бу сенатордек одам томонидан 
унга кўрсатилган катта ҳурмат-эҳтиром эди. 
Люка Бразига ўхшаб сенатор ҳам дон Корлеоне 
қудратининг мустаҳкам таянчларидан бири эди. 


55
Люка сингари у ҳам совғаси билан донга нисбатан 
сўнмас садоқатини яна бир карра исботлаганди.
Жонни боғда пайдо бўлиши билан Кей Адамс 
уни таниди. Таниди-ю, қаттиқ таажжубланди.
– Жонни Фонтейн билан танишмисизлар? Нега 
илгари айтмадинг? Энди албатта сенга тегаман, 
хотирингни жам қилавер.
– Хоҳласанг сени ҳам таништириб қўяман, – 
деди Майкл.
– Энди кераги йўқ, – деди Кей хўрсиниб. – Уч 
йил унинг ишқида куйиб-ёндим. Унинг концер
-
тига тушиш учун ҳар сафар Нью-Йоркка ке
-
лардим. Ҳар бир концертидан хириллаб, овозим 
бўғилиб чиқардим. Жуда зўр куйларди-да!
– Шошма, танишиб оласан ҳали, – деди Майкл.
Жонни иккинчи қўшиқни тугатиб, дон Корле
-
оненинг орқасидан уйга кириб кетганда Кей ис
-
теҳзо билан:
– Ҳар нарса десанг дегину, фақат Жонни 
Фонтейн каби саҳна юлдузи ҳам отамдан ёрдам 
сўрайди дема, – деди.
– Жонни отамнинг чўқинтирган ўғли, – деди 
Майкл. – Агар отам бўлмаганда у ҳеч қачон саҳна 
юлдузи бўлмасди.
Кей Адамс қувонганидан:
– О, яна бир ажойиб воқеа эшитишга тўғри ке
-
лади шекилли, – деди.
Майкл бош чайқади.
– Бу воқеани сенга айтишга ҳаққим йўқ.
– Менга ишонишинг мумкин, – деди Кей.
Майкл ҳазил-ҳузулни йиғиштириб қўйиб, 
воқеани унга айтиб берди. Фақат саккиз йил ол
-
дин отаси ҳали қизиққон одам бўлганлигини, у 
ўзи чўқинтирган одам манфаатлари тўғрисида 
гап кетаётганлиги учун ишни ёпди-ёпди қилиш
-


56
ни ор-номус иши деб билганлигини таъкидлаган 
ҳолда, ҳеч қанақа изоҳ келтирмасдан сўзлади.
Воқеанинг моҳиятини икки оғиз сўз билан 
баён этиш мумкин эди. Саккиз йил илгари Жон
-
ни машҳур жаз ансамбли таркибида мислсиз 
муваффақиятларга эриша бошлади. У радио
-
тингловчилар учун бериладиган концертларда 
лаққа хўракка айланиб қолди. Бахтга қарши 
ансамблнинг раҳбари, эстрадачилар даврасида 
анча машҳур бўлган Лесс Галли деган кимса оғир 
шартлар билан беш йил муддатга Жоннининг 
қўл-оёғини боғлаб олган эди. Бошловчи мусиқа
-
чилар билан ҳар қадамда шундай иш тутишар
-
ди. Жоннини Лесс Галлидан бошқалар ҳам ёллаб 
олишлари мумкин эди. Пулини эса Лесс Галли 
туя қилиб кетаверарди.
Дон Корлеоне шахсан ўзи у билан музокаралар 
олиб боришга киришди. У Жонни билан бўлган 
шартномани бекор қилиш учун Галлига йигирма 
минг доллар таклиф қилди. Галли Жонни келти
-
радиган даромаднинг ярмини олиш шарти билан 
рози бўлишини айтди. Бу доннинг нафсониятига 
тегди. У йигирма мингни ярмигача камайтирди. 
Жон-дилидан севадиган эстрада билан боғлиқ 
бўлмаган ишларда ҳеч нарсанинг фарқига бор
-
майдиган ансамбль раҳбари шу шартноманиг 
мағзини чақишга мутлақо яроқсиз бўлиб чиқди. 
У Доннинг таклифини рад қилди.
Эртаси куни дон Корлеоне эстрада бошлиғи 
ҳузурига шахсан ўзи ташриф буюрди. У дўстла
-
ри – маслаҳатчиси Женко Аббандандо ва Люка 
Брази билан келди. Бошқа гуруҳлар йўқ эди. Дон 
Корлеоне Лесси Галлини ўн минг долларлик чек 
қоғозини олгандан кейин, Жонни Фонтейн фа
-
олияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай даъво
-


57
лардан воз кечиши ёзилган қоғозга қўл қўйишга 
мажбур қилди. Мажбур қилганда, етарли дара
-
жада асосли далил билан мажбур қилди: чекка
-
сига тўппончани тақади-да, бир дақиқа ичида 
ё қоғозда мистер Галлининг имзоси бўлишини, ё 
миясининг қатиғи чиқишини кескин қилиб айт-
ди. Табиийки, Лесс Галли қўл қўйди. Дон Корле
-
оне тўппончани чўнтагига яширди-да, Галлига 
имзоланган чекни узатди.
Бу воқеанинг давоми тарих саҳифаларида қо
-
либ кетди. Жонни Фонтейн ва унинг қўшиқлари 
Америкада шов-шув кўтарди. Жонни иштирок 
этган икки мусиқали кинокомедия Голливуд сту
-
диясига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган даромад 
келтирди. Унинг пластинкаларини сотиш эва
-
зига миллион-милион даромад олишди. Кейин у 
қаттиқ суюшига қарамасдан, болалик йиллари
-
дан бери яхши билган хотини билан ажралишиб, 
икки боласини ташлаб кетди ва Голливуднинг 
ақлни оладиган энг гўзал малласоч кино юлду
-
зига уйланиб олди. Орадан кўп ўтмай кейинги 
хотини унинг кўзига чўп санчиб, ҳаёсизларча 
фоҳишалик қилишини сезиб қолди. Шундан ке-
йин ичкиликка берилиб кетди, қиморхоналардан 
келмай қўйди, хотинларнинг кетидан соядек эр
-
гашиб юрадиган бўлиб қолди. Овоздан маҳрум 
бўлди. Пластинкаларига бўлган талаб камайиб 
кетди. Киностудия у билан қайта шартнома ту
-
зишдан воз кечди. Унинг олдида фақат битта йўл 
қолган эди. У ҳам бўлса Чўқинтирган отаси ҳузу
-
рига қайтиш. Мана, Жонни Чўқинтирган отаси 
олдида ўтирипти.
Кей ўйчан деди:
– Отангга ҳасад қилмайсанми? Гапларингга 
қараганда отанг бошқаларга кўп яхшилик қи
-


58
ларкан. – У бурнини жийирди. – Гарчи қонун йўл 
қўймайдиган усуллардан фойдаланса ҳам, жуда 
кўнгилчан одам бўлса керак.
Майкл хўрсиниб қўйди.
– Сиртдан қараганда, ҳақиқатан ҳам шундай. 
Лекин сенга бир нарсани айтиб қўяй. Биласанми, 
қутб тадқиқотчиларида шундай бир қоида бор – 
қутб томон кетишаётганда йўлнинг маълум бир 
қисмини босиб ўтишгач, ҳар эҳтимолга қарши 
бирор кори ҳол юз берса керак бўлиб қолади, деб 
махсус жойларда озиқ-овқат қолдириб кетиша
-
ди. Отамнинг одамларга қиладиган яхшиликла
-
ри ҳам шунга ўхшаган гап. Шундай кун келади
-
ки, отам яхшилик қилган ҳар бир одам марҳамат 
қилиб, жавоб қайтаришга мажбур бўлади.
Тўй пирогини келтиришгач, қий-чув қилиб 
мақтаб-мақтаб тановул қилиб бўлгунларига қадар 
қош қорая бошлади. Тўй муносабати билан Назо
-
рин бор маҳоратини ишга солиб тайёрлаган пирог 
томоша қилиб ўтирадиган даражада чиройли беза-
тилган эди. Келинчак малласоч қаллиғи билан тўй 
сафарига жўнаб кетаётиб ҳам ундан бир бўлагини 
ушатиб олиб, шошилиб оғзига солди. Дон меҳмон
-
ларни ҳурмат-эҳтиром билан кузатди, айни пайтда 
ФБР айғоқчиларининг қора машинаси ҳам ғойиб 
бўлганлигига эътибор берди.
Ниҳоят, уй олдида охирги автомобиль – узун 
қора «кадиллак» қолди: унинг рулида Фредди 
ўтирарди. Дон ёши ва гавдасига нисбатан тез 
ва чаққон одимлаб келди-да, олдинги ўриндиққа 
ўтирди. Сонни, Майкл ва Жонни Фонтейн орқа 
ўриндиққа жойлашдилар. Дон елкаси оша қай
-
рилиб Майклга:
– Жазманинг шаҳарга ўзи етиб оладиган бўл
-
ди-да, майлими? – деди.


59
Майкл бош қимирлатди.
– Том етказиб қўядиган бўлди.
Дон Корлеоне мамнун бўлди. Хейген ҳеч бир 
нарсани кўздан қочирмас, ҳамма ишга улгурарди.
Ҳали талонга бензин олиш бекор қилинмаган, 
шунинг учун ҳам Манхэттенга олиб борадиган 
айланма йўл бўм-бўш эди. Орадан бир соат ҳам 
ўтмасдан машина француз касалхонаси жой
-
лашган кўча томон бурилди. Йўл-йўлакай дон 
Корлеоне кенжа ўғлининг ўқишлари билан қи
-
зиқди. Майкл ҳаммаси кўнгилдагидай бўляпти, 
деди. Сонни олдинги ўриндиққа эгилиб:
– Том Жоннининг Голливуддаги кўнгилсизлик-
ларини бартараф этиб, ишларини битириб бер
-
моқчи бўлганингизни айтди. Мен ҳам борсам би
-
рор ёрдамим тегиб қолармиди!
Дон Корлеоне қисқа жавоб берди:
– Том бугун Калифорнияга учади. Иш мурак
-
каб эмас, ёрдамчи керак бўлмайди.
Сонни хахолаб кулди.
– Жонни сизнинг уринишларингиздан ҳеч 
бир иш чиқмайди, деяпти. Шунга ёрдамим тег
-
масмикин, деб ўйлагандим.
Дон Корлеоне Жонни Фонтейн томон бурилиб:
– Шубҳаланишга қандай асосларинг бор? 
Чўқинтирган отанг бирор марта ваъдасининг 
устидан чиқмаган вақт бўлганми? Қачондан бери 
мени қўлидан ҳеч қандай иш келмайдиган ваъ
-
дабоз деб ўйлайдиган бўлиб қолдиларинг? – деди.
Жонни ноқулай аҳволга тушиб қолди.
– Отахон, сиз тушунинг, студияга жуда катта 
одам, ҳақиқий реzzonovantе хўжайинлик қила
-
ди. Уни қўлга олиш осон эмас, бу борада ҳатто 
пул ҳам иш бермайди. Таниш-билишлари кўп. Бу 
ишни уддалай олишингизни ҳатто тасаввур ҳам 
қилолмаяпман.


60
Дон аста жилмайиб:
– Мен айтдимми, тамом, ўша роль сенга тега
-
ди, – деди. У ҳазиллашиб тирсаги билан Майклни 
туртиб қўйди. – Нима дейсан, Майкл, чўқинтир
-
ган ўғлимизни хижолат қилиб қўймаймизми?
Майкл бош чайқади: у отасиниг сўзларига зар
-
рача ҳам шубҳа қилмасди.
Ҳаммаси касалхона эшиги томон боришаёт
-
ганда дон Корлеоне ўғлининг қўлига туртиб қўй
-
ди ва улар бошқалардан орқада қолишди.
– Дорилфунунни битирганингдан кейин тўғри 
уйга кел, иш бор, – деди Дон. – Баъзи бир нар
-
саларни сенга мўлжаллаб қўйганман. Кейин аф
-
сусланмайсан, деб ўйлайман.
Майкл индамади. Дон норози бўлиб томоғини 
қирди.
– Сени нималар қизиқтиришини мен билмай
-
ман, деб ўйлайсанми? Ёмон нарсани раво кўр
-
майман. Ҳозирча эса хоҳлаган ишингни қилавер 
– эркаксан, ахир. Лекин ўқишингни битирга
-
нингдан кейин ўғилга ўхшаб олдимга кел.
Женко Аббандандо узоқ вақтгача ўлимга панд 
бериб келди. Лекин мана энди касалхона ка
-
равотида тинка-мадори қуриб, ётган жойида 
ажал ҳар дақиқада бўғзидан олишини биларди. 
У озиб-тўзиб, чўп бўлиб қолган, қалин қоп-қора 
сочлари ўрнида жонсиз толалар қолганди.
– Женко, дўстгинам, мана, ҳузурингга таъзимга 
ўғилларимни бошлаб келдим. Нақ Голливуднинг 
ўзидан қанақа меҳмон қадам ранжида қилганини 
ҳам кўриб қўй. Жоннини танияпсанми?
Ўлим тўшагида ётган Аббандандо миннатдор
-
чилик билдириб, нурсиз кўзлари билан донга қа
-
ради. Семиз, бақувват қўллар қуруқ устихон бў
-


61
либ қолган қўлни секин силади. Хотини ва қизла
-
ри каравот олдида қатор ўтиришиб, Женконинг 
бетларидан ўпишар, нариги қўлини силашарди.
Дон қадрдон дўстининг бармоқларини кафт
-
лари орасига олди.
– Тезроқ тузалиб чиқ. Иккимиз Италияга, вата
-
нимизга, қишлоққа жўнаймиз, – деди муло йимлик 
билан. – Худди оталаримиз, боболаримиз сингари 
қовоқхона деразаси остида шар ташлашамиз.
Ҳаёт билан видолашаётган Женко бошини қи
-
мирлатди. Сўнгра қўли билан имлаб, иккаласи
-
ни ёлғиз қолдиришни сўради. Омбурдек қўллари 
билан доннинг билагидан маҳкам ушлади. У бир 
нарса демоқчи бўларди. Дон Корлеоне бошини 
эгиб, стулини сурди ва яқинроқ ўтирди. Женко 
Аббандандо болалик йиллари тўғрисида аллани
-
малар деб ғўлдиради... Бирдан унинг кўмирдай 
қоп-қора кўзлари йилтиллаб кетди. Энди у пичир
-
лаб гапира бошлади. Дон янада яқинроқ сурилди. 
У бошини чайқади, палатадагилар ҳайрон бўлиб 
қотиб қолдилар: дон Корлеоненинг кўзларидан 
тинимсиз ёш қуйиларди. Узуқ-юлуқ пичирлаш 
овози аста-секни кучайиб, бутун палатани тутди. 
Аббандандо жон талвасаси билан бошини ёстиқ
-
дан кўтарди ва хира кўзлари билан дон томонга 
қараб, қоқ қуруқ бармоқларини ниқтади. 
– Отагинам, – деди изтироб тўла овоз билан. 
– Чўқинтирган отагинам, илтижо қиламан, мени 
қутқариб қол. Бутун жону таним оловда ёняпти, 
миямни қурт-қумурсқалар емираётганини аниқ 
эшитиб турибман. Мени қутқариб қол, отаги
-
нам, сенинг қўлингдан ҳамма нарса келади, бе
-
чора хотинимнинг кўз ёшларини даф қил. Ахир 
Корлеонеда талашиб-тортишиб, бирга улғайган
-
миз-ку! Наҳотки сон-саноқсиз гуноҳларим учун 


62
тўппа-тўғри дўзахга тушишдан ваҳима босаётган 
шу дақиқаларда ўлиб кетишимга йўл қўйсанг? 
Дон жим турарди. Аббандандо давом этди:
– Бугун қизингнинг никоҳ тўйи. Илтимосимни 
рад этишга ҳаққинг йўқ. 
Дон ҳар бир сўзи куфронийлик ва алаҳсираш 
пардаси орқали нишонга аниқ етиб борсин, де
-
ган мақсадда оғир-вазминлик билан дона-дона 
қилиб шундай деди: 
– Қадрли дўстим, бу менинг қўлимдан кела
-
диган иш эмас. Агар куч-қудратим етганда, сен
-
га парвардигори оламдан кўпроқ меҳр-шафқат 
кўрсатган бўлардим. Лекин сен ўлимдан қўрқма. 
Ҳар куни эрталаб ҳам, кечқурун ҳам черковда 
сенинг руҳингга ибодат қилишади. Хотининг ва 
болаларинг сенинг арвоҳингга дуо қилишади. 
Ҳар томондан гуноҳларингни кечиришни сўраб, 
илтижолар ёғилиб турса, сени жазолашга пар
-
вардигори олам қандай журъат қилади?
Женко Аббандандонинг суяклари туртиб чиққан 
юзидаги яширин ифода тиниқлашди, унинг лабла
-
рида истеҳзоли жилмайиш пайдо бўлди. 
– Э-ҳа, демак, худо билан келишиб қўйган 
экансан-да?
Жавоб кескин ва совуқ жаранглади.
– Худога шак келтирма. Тақдирга тан бер.
Аббандандо бошини ёстиққа қўйди. Кўзлари
-
даги талвасали умид учқунлари сўнди. Палатага 
ҳамшира кирди ва касал кўргани келганларни 
чиқара бошлади. Дон ўтирган жойидан турди. 
Аббандандо унга қўлларини чўзди.
– Кетма, отахон, – деди у, – мен билан бирга бўл, 
ажални кутиб олишимга ёрдамлаш. Балки Ажал 
бува ёнимда сен ўтирганингни кўриб қўрқар, 
мени ажал чангалидан қутқариб қолишни илти
-


63
мос қиларсан, а? – ўлим тўшагида ётган Женко 
энди ўзини жинниликка солиб, донни ошкора 
масхара қила бошлаганди. – Ахир сен ҳар ҳолда 
Ажал бува билан қариндошсан-ку! – Дон бу гап-
лардан хафа бўлишидан қўрқиб, Женко унинг 
қўлидан маҳкам ушлаб олди. – Кетма, қўлингни 
менга бер. Биз қанчадан-қанча одамларни бирга 
лақиллатиб кетганимиз сингари, Ажал бувага ҳам 
чап бериб кетамиз. Отахон, мендан узоқлашма.
Дон икковларини ёлғиз қолдириш тўғрисида 
ишора қилди. Ҳамма чиқди. Дон Корлеоне Женко 
Аббандандонинг қоқ қуруқ қўлини катта кафтлари 
орасига олди. Ажал писиб кириб келишини кутиб, 
қадрдон дўстини мулойим, ёқимли гаплар айтиб 
юпатди. Ҳақиқатан ҳам у Женко Аббандандо ҳа
-
ётини инсоннинг ҳамма душманлари орасида энг 
маккори ва разили бўлган ажал чангалидан қутқа
-
риб қолиш қудратига эгадек туюларди.
Конни Корлеоне учун тўй кўнгилдагидек 
ўтди. Карло Рицци куёвлик бурчини бинойидай 
адо этди. Бунга келиннинг ҳамёнидаги йигир
-
ма минг доллардан ортиқ тўёна пуллари кўпроқ 
туртки бўлди. Айни пайтда келинчак ҳамёндан 
ажралишдан кўра қизлик иффати билан видола
-
шишга кўпроқ тайёр эканлигини кўрсатди. Куёв 
ҳамёнга эга бўлиш учун Коннининг қош-қовоғи
-
ни кўкартиришига тўғри келди.
Люси Манчини уйга келиб Соннининг қўнғи
-
роқ қилишини ва албатта, учрашувга таклиф 
этишини кутди. Охири сабр-бардоши чидамай, 
ўзи қўнғироқ қилди. Аёл киши жавоб берди. У 
телефон гўшагини илиб қўйди. Сонни билан 
ярим соат йўқ бўлиб кетган пайтда хотинлар 
унинг хатти-ҳаракатини қийиб-бичишганидан, 


64
қадрдон синглисининг энг яқин дугонаси Сон
-
ни ҳирс-эҳтиросининг янги қурбони бўлганлиги 
тўғрисида миш-мишлар пайдо бўлганлигидан бе
-
хабар эди.
Кей Адамсни меҳмонхонага Клеменца ва Поли 
Гатто етказиб қўйишди. Нью-Йорк томон кетиб 
боришаркан, Кей гоҳ униси билан, гоҳ буни
-
си билан шакаргуфторлик қилиб борди ва улар 
Майкл ҳақида ҳурмат, самимий хайрихоҳлик 
билан гапиришганда жуда ажабланди. Ўз отаси 
хонадонида ёт ва бегона деган ўй-фикрни Кейга 
сингдириш Майклга нима учун керак бўлиб қол
-
дийкин. Клеменца эса ҳирқироқ овоз билан гўё 
доннинг ўзи Майклни ўғиллари орасида энг қо
-
били деб ҳисоблаганини ва фақат Майклгина ун
-
дан кейин дон Корлеоне оиласини бошқара оли
-
шини айтганлигини Кейга уқтирмоқчи бўларди.
– У қанақа иш ўзи? – ҳеч нарсадан хабари йўқ 
одамдай сўради Кей.
Поли Гатто унга бирров қараб олди ва руль 
чамбарагига маҳкамроқ ёпишди.
Орқа ўриндиқда ўтирган Клеменца ҳам содда
-
диллик билан:
– Майкл ҳали сизга айтгани йўқми? – деди. – 
Мистер Корлеоне Америкага Италиядан зайтун 
мойи келтириб сотадиган энг йирик савдогар-ку! 
Уруш тугади, энди ишлар юришиб кетади. Фақат 
дадил бўлиш керак. Майклга ўхшаган мияси бу
-
тун йигитлар жуда керак бўлади.
Шаҳарга етиб келишганда Клеменца Кейни 
меҳмонхона навбатчиси столи олдигача кузатиб 
қўймоқчи бўлди. Кей қаршилик қилишга уриниб 
кўрди.
– Хўжайин хонангизнинг эшигигача соғ-сало
-
мат етказиб қўйишимни тайинлаган. Мен топ
-


65
шириқни адо этишим керак, – деди жозибали 
соддалик билан.
Кей калитни олди. Клеменца уни лифтгача ку
-
затиб қўйди ва лифтга чиққунча кутиб турди. 
Кей хайрлашаётиб унга жилмайиб қўл силкиди 
ва Клеменца унга самимий табассум билан жа
-
воб қилганидан мамнун бўлди. Яхшики Кей Кле
-
менца навбатчидан:
– У меҳмонхонага қандай фамилия билан жой
-
лашган? – деб сўраганини кўрмади.
Навбатчи Клеменцанинг бошидан-оёғигача 
совуқ назар ташлади. Клеменца кафтлари ора
-
сида коптокча қилиб думалоқланган кўк қоғозни 
стол устига ташлади. Навбатчи қоғозни чаққон 
илиб олди-да, дарҳол жавоб берди:
– Мистер Майкл Корлеоне рафиқаси билан.
Машинада Поли Гатто:
– Дўндиқ қиз экан, – деди.
– Эрталаб эртароқ кел. Хейгеннинг бизга топ
-
шириғи бор экан. Дарҳол ишга киришиш керак
-
миш, – деб тўнғиллади Клеменца.
Шундай бўлдики, Хейген якшанба куни кечқу
-
рун хотини билан хайрлашиб, аэропортга жўнади.
Кун оғир бўлди, лекин Том Хейген учун омад
-
ли кун бўлди. Тунги соат учда Женко Аббандандо 
оламдан кўз юмди. Дон Корлеоне касалхонадан 
қайтаётиб, Хейгенни расмий равишда ўзининг 
янги маслаҳатчиси – соnsigliori этиб тайинла
-
ганлигини айтди. Бу ҳамма нарсадан ташқари 
Хейген бугундан бошлаб бой бўлиб қолганлигини 
билдирарди. Бугундан бошлаб у қанчалик қуд-
ратли бўлиб қолганлиги тўғрисида гапирмаса 
ҳам бўлади.
Дон қадимий ва ҳамма вақт қадрлаб келинган 
анъанани бузди. Асрлардан буён фақат насл-на
-


66
саби асл ҳақиқий сицилияликларгина соnsigliori 
бўла олиши одат тусига кириб қолганди. Хей
-
геннинг дон оиласида тарбияланиб, улғайганли
-
ги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлолмасди. Бу бо
-
рада оmertа талаблари-ю, ҳамма нарсада сукут 
сақлаш, моҳиятан эса бир-бирини қўллаб-қув
-
ватлаш қонуниятлари она сути билан бирга 
қон-қонига сингиб кетган туб сицилияликкагина 
ҳар бир дон имиериясида муҳим позиция бўлган 
маслаҳатчилик лавозимини ишониб топшириш 
мумкин эди.
Корлеоне хонадони уруғ-аймоғи бошида дон 
турар, у хонадоннинг бутун фаолиятини бошқа
-
риб борарди. Дон билан унинг хоҳиш-иродасини 
амалга оширадиганлар, буйруқларини бевосита 
ижро этадиганлар ўртасида учта тўсиқ, учта қат
-
лам бор эди. Жиноятчининг изига тушган бирон
-
та одам ҳам унинг охирига етиб боролмасди. Бу
-
нинг ёлғиз битта шарти бўлиб, соnsigliori хиёнат 
қилмаслиги керак эди. Дон Корлеоне ўша якшан
-
ба куни эрталабоқ Америго Бонасеранинг қизи
-
ни калтаклаган ўсмирларга нисбатан қандай 
йўл тутиш кераклиги тўғрисида батафсил кўр
-
сатмалар берди. Лекин ҳамма гапни якка-ёлғиз 
қолишганда Том Хейгеннинг ўзига айтди. Хейген 
бўлса бу кўрсатмани кундуз куни гувоҳларсиз, 
ёлғиз қолишганда Клеменцага етказди. Буйруқ
-
ни ижро этишни, Клеменца ўз навбатида Поли 
Гаттога топширди. Поли Гатто керакли одамлар
-
ни танлаши ва буйруқни аниқ адо этиши керак 
эди. Лекин Поли Гатто ҳам, унинг одамлари ҳам 
бундай топшириқ нима сабабдан берилганлиги
-
ни, у дастлаб кимдан чиққанлигини билишмай
-
ди. Доннинг бу буйруққа дахлдорлигини исбот
-
лаш учун занжирнинг ҳамма бўғинлари нобоп 
бўлиши керак – аммо ҳеч қачон бундай бўлмаган. 


67
Лекин бундай ҳол юз бермайди, деб ким кафо
-
лат бера олади? Дарвоқе, шундай бўлиб қолганда 
қандай йўл тутиш кераклиги ҳам белгилаб қў-
йилган. Ҳалқалардан энг муҳим бўғини йўқ қи
-
либ ташланади.
Маслаҳатчи дон номидан очиқ-ойдин иш ту
-
тадиган ҳоллар ҳам бўларди. Бундай пайтларда 
ҳам дон бир четда қолиши учун ҳамма иш қи
-
линарди. Ҳозир худди ана шундай иш юзасидан 
Хейген Калифорнияга учиб кетаётганди. Хейген 
унинг соnsigliori лавозимидаги бундан кейинги 
тақдири кўп жиҳатдан шу топшириқнинг қан
-
дай бажарилишига боғлиқ эканлигини яхши ту
-
шунарди. Иш нуқтаи назаридан қараганда Жон
-
ни Фонтейн янги фильмдаги орзу қилган ролини 
олиш-олмаслигининг мутлақо аҳамияти йўқ эди. 
Хейген томонидан шу жумага белгиланган Вир
-
гилий Солоццо билан бўладиган учрашув маса
-
ласи муҳимроқ эди. Лекин дон нуқтаи назари
-
дан қараганда, ҳар икки масала тенг қимматга 
эга эканлигини, ақлли


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет