САККИЗИНЧИ БОБ
Суиқасд қилинган куннинг эртасига иш жуда
кўпайиб кетди. Майкл телефон олдида ўтириб,
олинган маълумотларни Соннига етказарди. Том
Хейген Солоццо билан музокаралар олиб бориш
учун ҳар икки томонга манзур бўладиган воси
-
тачи изларди. Клеменца ва Тессионинг одамлари
унинг изини қидириб, шаҳарнинг ҳар бир кўча
-
сида изғиб юришганидан хабар топган бўлса ке
-
рак, Турк инидан чиқмай қўйди. Солоццо ҳам,
Таттальялар оиласининг юқори табақаси ҳам
пусиб кетди. Ана шундай эҳтиёткорлик чораси
кўрилишини Сонни олдиндан биларди.
160
Клеменца Поли Гаттони саранжом қиладиган
бўлди. Тессиога Люка Бразининг қаердалигини
аниқлаш юзасидан топшириқ берилди. Икки кун
-
дирки, у уйида йўқ – бу яхшилик нишонаси эмас.
Тўғри, Брази сотқинлик қилганига ёки ғафлатда
қўлга тушиб қолганлигига Сонни ишонмасди.
Корлеонеларнинг онаси шаҳардаги дўстлари
-
никида, касалхонага яқинроқ жойда тунаб қол
-
ди. Куёв Карло Рицци хизматини таклиф қилди,
лекин унга ўзининг иши билан шуғулланишни
тавсия қилдилар. У Манхэттеннинг италянлар
яшайдиган районида пойгада отларга пул тикиб
ўйналадиган томошани ташкил этувчи бюро
-
да ишлар, яъни тотализаторлик қиларди. Она
-
си билан бирга отасини кўриб келган Конни ҳам
таниш лариникида эди.
Кўпроқ уйқу дори берилган Фредди ҳали уйғон
-
маганди. Хабар олгани кирган Сонни ва Майкл
у ўзини олдириб қўйганлигини кўришиб, ҳайрон
бўлишди. Дон Корлеоне вақт-соати келиб, ўртан
-
ча ўғлининг ташкилотда ўзига лойиқ ўрин эгал
-
лай олармикин, деб бекорга ташвишланмаган
экан. Фредди калтафаҳмроқ эди, бунинг устига
унда қатъият, ирода кучи, ўзига нисбатан ишонч
етишмасди...
Кечқурун Голливуддан Жонни Фонтейн қўнғи
-
роқ қилди. Гўшакни Сонни олди.
– Йўқ, Жонни, келишнинг фойдаси йўқ. Би
-
ринчидан, отамнинг аҳволи оғир, олдига кири
-
тишмайди, иккинчидан, газеталарда шов-шув
кўтарилади. Буни дон маъқулламайди. Сабр қил,
сал ўзига келсин, уйга олиб тушайлик, ўшанда
келсанг бўлади. Айтиб қўяман, албатта айтиб
қўяман, раҳмат.
Сонни гўшакни илиб, Майклга ўгирилди.
161
– Калифорниядан Жонни йўқлаб учиб келмоқчи
бўлганлигини эшитса, чол беҳад хурсанд бўларди.
Кейинроқ Клеменцанинг йигитларидан бири
Майклни ошхонадаги шаҳар телефонига чақи
-
ришаётганини айтди. Қўнғироқ қилган Кей эди.
– Отанг яхшими? – сўради у. Кейнинг овозида
безовталик, ғайритабиийлик бор эди. Ҳали ҳам
ишонмаяпти, ўйлади Майкл. Унинг отаси газета
-
лар тили билан айтганда ҳақиқатан ҳам гангстер
эканлигига ишонмаяпти.
– Тузук, – деди Майкл.
Орага ноқулай жимлик чўкди. Кейин Кей сўради:
– Ўзинг-чи, Майк, ўзинг ҳам тузукмисан?
Соғ-саломатмисан?
– Ўзинг биласан-ку, мен нозикниҳол одамман,
ёпишмаган чипта ямоқман. Мендан ким ҳам
қўрқарди? Ўз навбатида мен кимга ҳам керак
бўлардим? Ҳаммаси ўтди. Кей, ҳаммаси тугади.
Умуман олганда, бу бир тасодиф бўлди. Учраш
-
ганимизда ҳаммасини айтиб бераман.
– Қачон учрашамиз ахир? – сўради Кей.
Майкл ўйланиб қолди.
– Балки бугун кечқурун учрашармиз. Меҳ
-
монхонада, сенинг хонангда овқатланамиз,
қиттак-қиттак оламиз. Кейин мен касалхонага,
отамнинг олдига ўтаман. Телефон олдида ўтира
-
вериш жонга тегиб кетди. Келишдикми?
– Келишдик, – деди Кей. Майкл гўшакни илиб
қўйди.
Ниҳоят топшириқ билан кетган Клеменца қай
-
тиб келди. Бир неча дақиқадан кейин ҳаммаси
хонага тўпланишди. Сонни қисқагина қилиб
Клеменцадан сўради.
– Қалай, иш жойидами?
Клеменца маъқуллаш маъносида бош ирғади.
– Энди у билан ҳеч қачон кўришмайсизлар.
Майкл бу жумбоқни дарҳол тушунди: ахир улар
162
Поли Гатто ҳақида гаплашишяпти-ку – кичкина
Поли ўлдирилган, уни мана шу Клеменца, синг-
лисининг тўйида очилиб-сочилиб ўйинга тушган
Клеменца ўлдирган.
Сонни Хейгендан сўради:
– Ҳали Солоццо билан боғлана олганинг йўқми?
Хейген бош чайқади.
– Нима учундир музокара бошлашга шошил
-
маяпти. Бари бир мажбур бўлади. Бошқа иложи
йўқ. Учрашиш ҳақида эртага шартлашиб ола
-
миз. Бу аниқ.
Эшикни Клеменцанинг одамларидан бири
чертди. У кириб:
– Ҳозиргина радиодан эшиттиришди, полиция
Поли Гаттонинг жасадини машинасидан топиб
-
ди, – деди.
Клеменца бошини ирғади:
– Бор, сен бунинг ташвишини қилмай қўя қол,
– деди.
Йигит ўзининг сароregimeсига таажжубланиб
қараб қўйди, унинг гапини тушунди ва хонадан
чиқди.
Сонни Хейгендан сўради:
– Доннинг соғлиги қандай, тузукми?
Хейген бош қимирлатди.
– Сал тузук, лекин ҳозирча гапира олмайди.
Онанг кун бўйи ёнида ўтирди. Конни ҳам ўша
ерда. Касалхона тўла полициячи. Ҳар эҳтимолга
қарши Тессионинг йигитлари ҳам яқин атрофда
юришипти. Икки кундан кейин анча ўзига келиб
қолади. Ўшанда кўрамиз, нима деркин. Ҳозирча
Солоццонинг ҳаддидан ошишига йўл қўймаслик
керак. Шунинг учун ҳам у билан музокара бош-
лашни сендан талаб қиляпман.
– Клеменца билан Тессио уни излаб топиш лари
керак, ахир, – ғўлдиради Сонни. – Балки ўшанда
163
бир зарба билан бу тугунни ечиб ташлашга му
-
ваффақ бўлармиз.
– Бунга умид қилма, – деди Хейген. – Солоццо аҳ
-
моқ эмас. – У жим қолди. – Агар музокара бошлан
-
са, кўп жиҳатдан ён босишга мажбур бўлишини
у яхши билади. Шунинг учун ҳам шошилмаяпти.
Кўринишидан дон розилик бергач, уни йўқ қи
-
либ ташлашимизнинг олдини олишга, Нью-Йорк-
даги бошқа оилаларнинг қўллаб-қувватлашларига
ишонч ҳосил қилмоқчи бўлса керак.
Сонни қовоғини солди:
– Нима учун қўллаб-қувватлашади?
Хейген шошилмасдан тушунтирди:
– Хунрезлик бўлмаслиги учун. Хунрезликдан
ҳамма зарар кўради, газеталар қўшиб-чатиб ёза
-
ди, ҳукумат аралашади. Бунинг устига Солоц
-
цо уларнинг наркотиклар билан савдо қилишда
пай чи сифатида иштирок этишига ваъда берган.
Ўзинг биласан, бу тубсиз олтин булоқ. Корлеоне
-
лар оиласи бунингсиз ҳам иложини қилади – биз
-
нинг қиморхоналаримиз бор. Бу энг қулай усул.
Бироқ бошқалар пулга ўч. Солоццо пихини ёрган
одам, у ишни ривожлантириб юборишига шубҳа
қилмаса ҳам бўлади. Корчалонлар учун тирик
Солоццо – сармоя, ўлик Солоццо кўнгилсизлик
-
дан бошқа нарса эмас.
Сонни Тессиога ўгирилиб қаради.
– Люка қаердалигини аниқладингми?
Тессио бошини чайқади.
– Йўқ. Туркнинг қўлига тушиб қолган бўлса керак.
Хейген секин деди:
– Солоццонинг Люкани менсимаслиги менга
ёқмаганди. У жуда ақлли одам. Люкадай одамни
менсимаслиги учун бирор асоси бўлиши керак.
Балки Солоццо уни саранжомлаб бўлгандир?
– Фақат Люка бизга қарши чиқмаса бўлгани.
Мен қўрқаётган яккаю ягона нарса шу. Клемен
-
164
ца, Тессио, сизлар қандай фикрдасизлар? – деб
тўнғиллади Сонни.
Клеменца шошилмай гапирди:
– Ҳар бир одам панд бериши мумкин. Ана, По
-
лини олиб кўринг. Лекин Люка панд бермайди.
Унинг битта худоси бор – у ҳам бўлса Чўқинтирган
ота. У фақат ўшандан қўрқади. Фақат қўрқиб
-
гина қолмасдан, сенинг отангни ҳаммадан кўра
кўпроқ ҳурмат қилади. Биласанми, Чўқинтирган
отани ҳамма ҳурмат қилади. У бундай ҳурматга
лойиқ. Йўқ, Люка ҳеч қачон сотқинлик қилмай
-
ди. Ҳатто маккор Солоццо ҳам уни ғафлатда қол
-
дириб, қўлга туширолмайди, деб ўйлайман. Люка
ҳаммадан ва ҳар бир одамдан шубҳаланарди,
энг муҳим воқеаларга ҳам доим тайёр турарди.
Бир-икки кунга бирор ёққа кетворган бўлса ке
-
рак. Тез орадаёқ пайдо бўлиб қолади.
Сонни Тессиога қаради. Бруклинлик са
-
роregime елкасини қисди.
– Ҳамма сотқинлик қилиши мумкин. Люка
кўнгилчан одам. Балки дон уни бирор нарсада
хафа қилгандир. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Лекин мен ҳар ҳолда уни Солоццо қўлга тушир
-
ган деб ўйлайман. Соnsigliori ҳаққа ўхшайди. Но
-
хуш хабар кутишга тўғри келади.
– Тез орада Поли Гатто тўғрисидаги хабарни
эшитади. Бу хабарни қандай қабул қиларкин? –
деди Сонни.
Клеменца хўмрайиб жавоб берди:
– Яхшилаб ўйланади. Корлеонелар оиласидаги
-
ларнинг ҳаммаси ҳам лапашанг эмаслигини ту
-
шунади. Куни кеча осон қутулгани, иш ўнгидан
келганлиги ҳақида ўйланади.
Сонни кескин деди:
– Иши ўнгидан келганлиги нимаси? Солоццо
бу суиқасд тўғрисида кўпдан бери бош қоти
-
165
риб юрган. Аксинча, унинг иши ўнгидан келмади.
Ишни лапашангларга топширган. Отамиз эса ер
-
нинг тагида илон қимирласа сезади. Агар отамни
ўлдиришганда, менинг Солоццо билан музокара
тузишдан бошқа иложим қолмасди. Бундан эса у
ютган бўларди. Тўғри, фақат ҳозир ютган бўлар
-
ди. Лекин беш ёки ўн йилдан кейин мен уни ал
-
батта ўлдирган бўлардим. Ҳа, иши ўнгидан келди.
Унингсиз ҳам кейинги йилларда Солоццога ўхшаб
бизга тишини қайраганлар кўпайиб кетди.
Кимдир ошхонадан товоқда спагетти, ли
-
копча, санчқи, вино келтириб қўйди. Ҳаммаси
овқатланишга киришишди.
– Албатта, мен бу ишларга яхши тушунмайман,
– деди босиқлик билан Майкл. – Лекин сизлар
-
нинг Солоццо ҳақидаги гапларингизга, шунинг-
дек, Том билан музокара олиб боришдан қочиб
юрганига қараганда, менимча, унинг қандайдир
қаттиқ ишонаётган бир нарсаси бор. Эҳтимол
устунликка эга бўлиш учун яна бирор нарсани
режалаштириб юргандир. Агар унинг мақсадини
аниқ билганимизда, биз ютиб чиққан бўлардик.
– Мен ҳам бу ҳақда кўп ўйландим, – деди Сон
-
ни истар-истамас. – Унинг ишонган нарсаси
Люка бўлиб чиқмасайди, деб қўрқаман. Ҳозирча
шубҳа остида экан, Люка пайдо бўлиши биланоқ
бу ерга олиб келишларини тайинладим. Яна бир
фикр бор. Солоццо Нью-Йоркдаги бешта синди
-
кат билан битим тузган ва агар Туркнинг шарт
-
ларига кўнмасак, эртага улар бизга қарши уруш
эълон қилганини эшитамиз. Тўғрими, Том?
Хейген бош ирғади:
– Ҳа, шунақага ўхшайди. Отангсиз бунақа
душманларга бас келолмаймиз. Фақат дон Беш
оилага қарши тура олади. Доннинг сиёсий алоқа
-
лари бор. Душманларда эса худди шундай алоқа
166
йўқ. Музокаралар давомида агар зарурат туғил
-
са, дон худди шу алоқаларни ишга солади.
Сонни Тессиодан сўради:
– Касалхонада нима гап? У ерда одамларинг
борми?
Суҳбат бошлангандан бери Тессио биринчи
марта дадил ва ишонч билан жавоб берди.
– Ичкарида ҳам, ташқарида ҳам одамларим
бор, – деди у. – Куну тун соқчилик қилишяпти.
Полициячилар ҳам етарли. Палатанинг эшиги ол
-
дида кўрсатма олиш мумкин бўлган вақтни ку
-
тиб, айғоқчилар ўтиришипти. Кулгили... Ошхо
-
надан ташвишланмаса ҳам бўлади. Донни ҳозир
-
ча най ча орқали овқатлантиришяпти. Акс ҳолда
Турк заҳарлашдан ҳам тоймайди. Йўқ, донга
етишга уларнинг қўли калталик қилади. Мутлақо
унга етиша олмайди.
Сонни ўзини орқага ташлади.
– Менинг пайимга тушишмайди. Чунки улар
мен билан музокара олиб боришади. Уларга биз
-
нинг ташкилотимиз керак. – У кулиб Майклга
қаради. – Балки сенинг пайингга тушиб юриш
-
гандир? Балки Солоццо сени тузоққа илинтириб,
биз унинг шартларини қабул қилмагунимизча га
-
ров сифатида ушлаб турмоқчидир?
Кей билан бўладиган учрашувга ҳам чечак
чиқди, ўйлади Майкл ранжиб, Сонни энди мени
уйдан бир қадам ҳам ташқарига чиқармайди.
Лекин Хейген шошилиб шундай деди:
– Йўқ, агар Солоццо эҳтиёткорлик чорасини
кўрмоқчи бўлганда, Майклни хоҳлаган пайтида
қопқонга тушириши мумкин эди. Майкл биз
-
нинг ишларимиздан олислигини ҳамма билади.
У пашшага ҳам озор бермайдиган одам. Агар Со
-
лоццо Майклни ушлаб олгудек бўлса, Нью-Йорк
-
даги ҳеч ким уни қўллаб-қувватламайди. Ҳатто
167
Таттальялар ҳам унга қарши чиқишади. Меним
-
ча бу иш жуда ўнғай. Эртага ҳузуримизга Беш
оила вакили келади ва Турк таклиф қилаётган
ишга қўшилиш керак дейди.
– Жуда соз, – деди Майкл енгил нафас олиб. –
Бугун эса мен шаҳарга чиқаман.
– Нимага? – сўради кескин Сонни.
Майкл кулиб қўйди.
– Касалхонага бориб отамга учрайман, ойим
-
ни ва Коннини кўриб келаман. Бошқа баъзи бир
ишлар ҳам бор.
Худди донга ўхшаб Майкл ҳам ишларини сир
тутарди. Зарурат бўлмаса индамай қўя коларди.
Одати шунақа. Ҳозир ҳам Кей Адамс олдига ке
-
таётганини айтмади.
Ошхонадан ҳар хил овозлар эшитилиб қолди.
Клеменца нима гаплигини билиш учун чиқди. У
Люка Бразининг камзул-совутини кўтариб кир
-
ди. Совутга катта ўлик балиқ ўраб қўйилганди.
Клеменца қуруққина қилиб:
– Мана, Турк Поли Гатто ўлимидан хабар то
-
пибди, – деди.
Тессио ҳам қуруққина:
– Энди биз ҳам Люка Бразимизнинг қаердали
-
гидан хабардор бўлдик, – деди.
Сонни сигара туташтирди, кейин вискидан
ҳўплади. Ҳеч нарсага тушунмаган Майкл сўради:
– Нега совутга балиқ ўралган? Бу нимани бил
-
диради?
Унга соnsigliori, ирландиялик Хейген жавоб
берди:
– Бу Люка Брази океан тубида тинч ухлаяпти,
деган маънони англатади. Қадим замонлардан
бери Сицилияда бундай воқеа ҳақида шундай
йўл билан хабар қилишади.
168
Достарыңызбен бөлісу: |