Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет35/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
— Жуда тўғри қилибсиз, Сафаржон, — деди Парпиев катта бир хатодан ҳоли бўлгандек. — 
Ишқилиб портретлар панадами? Офтобдан қовжираб ётган бўлмасин.  
— Йўқ, — деди Мўйдинов дадил овоз билан. — Панада. Скамейкага тахлаттириб қўйдим. 
Йўлакдаги скамейкага. Дарахтнинг соясида.  
— Гуллар нима бўлди?— мамнун ҳолда сўради Парпиев. — Букетлар? 
—  Ҳозир  олиб  келишади, — деди  Мўйдинов  босиқ-хотиржам  овозда. — Сувга  солдириб 
қўямиз. Кечирасиз...  
Трубка  қисқа  дудулай  бошлади,  Парпиев  ҳайрон  бўлиб,  трубкани  телефон  аппаратига 
қўйдм, кўнгли яна алланечук ғулғулага тўла бошлади.  
«Бунақа одати йўқ эди-ку Мўйдиновнинг— Деб ўйлади Парпиев таажжубда, — мен гапгйа 
чек  қўймагунимча  суҳбатни  бўлмасди...  Яна  нима  ҳол  рўй  берди  экан?  Ё  яна  биронта  аёл 
ҳушидан  кетиб  қолдимикин?Бояги  кутубхоначи  аёл  ним  қоронғи  зах  хонага  ўрганган,  ташқа-
рига  кам  чиқади,  офтоб  урган  бўлиши  мумкин,  аммо  бошқалар  дала  одами-ку,  унақа-мунақа 
жазирамани  писанд  қилишмайди  ҳам...  Аммо  нима  учўн  Мўйдннов  трубкани  ташлади?  Нима 
бўлиши мумкин? 
Шундай нотинч хаёллар искайжасида Парпиев яна кабинетнинг у бошндан бу бошига юра 
бошлади.  Қизил  телефон  аппарати  ҳамон  жим,  портлаш  моддаси  ўрнатилгандеқ  сирли  сукут 
сақлар, Парпиевнинг сабрини асбоб торидек таранг ушлар, асабинн зирқиратарди.  
Парпиев бир неча кунлар мобайнида Раҳбарни кутиб олиш билан боғлиқ тузилган тадбирлар 
рўйхатини бирма- бир хаёлидан ўтказа бошлади, райком боғидаги мармар жиғали сой бўйида, 
баҳайбат  чинорлар  остида  зиёфат  учун  қурилган  столлар,  масаллиқлар,  ичимликлар  тахт, 
қўйлар  сўйилган,  нимталанган,  гўшт  парчалари  қовурға  суяклари  билан  сихланган,  балиғу 
паррандалар хам тайёр, ошпазлар, машшоқлар, раққоса қизлар шай, имони кутиб ўтиришибдиб, 
кўчаларга  бир  неча  марталаб  машиналар  сув  сепиб  чиққан.  Маданият  Сароййда  гиламлар 
солинган,  ўттизта  совуқ  ҳаво  берўвчи  кбндиционерлар  тундан  бери  тинмай  ишлаб  турипти, 
ҳамма  қандиллар  ёниб  ётипти,  микрофоилар  ўрнатилган,  Лениининг  ярим  тонна келадиган  оқ 
бюсти  саҳнанинг  орқасида  мағрур  туригпти,  сават  гуллар,  духоба  парда,  ленталар, 
прожекторларнинг нурлари, милиция, тез-ёрдам...  
Шу  пайт  телефон  жиринглаб,  Парпиевни  сескантириб  юборди.  Бироқ  бу  қизил  телефон 
аппарати эмас, маҳаллий алоқа учун ўрнатилган аппарат эди.  
—  Алё, — деди  Парпиев  трубкани  олиб.  Қизил  телефон  жирингламагани  учун  унинг 
ҳафсаласи пир бўлган- 
— Вали Парпиевич, бу мен, — деди Муйдиновнииг узрли товуши, — Боя тўсатдан трубкани 
ташлаб қўйдим, кечирасиз...  
— Нима гап, тинчликми?— безовталаниб сўради Парпиев.  
— Нима десамикин, — деди Мўйдинов мижғовланиб.  
— Айтинг, одамни хуноб қилмай!— кескин деди Парпиев.  
— Доҳийларимиз портретларини четга, скамейкага тахлатиб қўйдим, девдим сизга...  
— Хўш? — ўшқирди Парпиев ва ҳапқира бошлаган юрагига кафтини босди.  
—  Шу,  денг,  сув  сепадиган  машина  шалаббо  қилиб  кетди,  ҳаммаёқ  шовқин,  ҳа-ху 
деганимизни  шофер  эшитмади. — Мўйдиновнинг  овози  ўлим  ҳукмини  кутаётган  маҳ-
бусникидек дағиллар, нажот кутар эди.  
— Ярамайдими? 
— Расво, — деди Мўйдинов аранг. — Ранглари суйкалиб кетипти.  
—  Кўз-қулоқ  бўлиб  туринг  десам,  мента  кўрсатган  кароматингиз  шу  бўлдими?!—  деди 
Парпиев тутоқиб. — Вақт тиғиз пайтда! Тўрт-беш минут қолганда меҳмонларнинг келишига! Э, 
ўргилдим  сиздан!Шунақаям  ношуд  бўладими  одам  деган?—  Парпиевнинг  боши  қотиб  сукут 
қилди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет