УЧИНЧИ БОБ
Хейгенни ҳам қўшиб ҳисоблаганда машина
-
да беш киши бор эди. Уни орқага, кўчада тўсат
-
дан орқасида пайдо бўлган икки киши ўртасига
ўтқазишди. Солоццо олдинда ўтирарди. Хейген
-
нинг ўнг томонида ўтирган кимса унга қараб
шляпасини кўзигача бостириб қўйди. Хейген ҳеч
нарсани кўрмай қолди.
Анча узоқ, йигирма дақиқалар чамаси йўл
юришди. Машинадан тушишганда Хейген қаерга
келиб қолишганини аниқлай олмади – қоронғи ту
-
шиб қолганди. Уни ярим ертўлага олиб киришиб,
стулга ўтқазиб қўйишди. Солоццо рўпарасидаги
стол орқасига ўтирди. Унинг буғдойранг юзида
бургутга хос қандайдир ваҳшиёна ифода бор эди.
– Сен қўрқмасанг ҳам бўлади, – деди у. – Сен
Корлеонелар оиласининг мияси эканлигингни,
ишни бошқалар қилишини биламан. Мен уларга
ҳам, менга ҳам ёрдам беришингни истайман.
Хейген сигарета тутатди, унинг қўллари қалти
-
рарди. Кимдир бир шиша арақ келтирди. Қаҳва
ичиладиган финжонга арақдан қуйиб, унга узат
-
ди. Хейген арақни ютоқиб ичиб юборди. Титроғи
босилди, оёқларига ҳам мадор киргандай бўлди.
– Хўжайининг нариги дунёга равона бўлди, –
деди Солоццо ва жим бўлиб қолди. Хейгеннинг
кўзлари ёшланганди. Солоццо давом этди: – Уни
кўчада, шундоққина идорасининг олдида отиб
ўлдиришди. Менга хабар беришлари биланоқ се
-
127
нинг олдингга жўнадим. Сонни билан битим ту
-
зишимизга ёрдам берсанг.
Хейген жим ўтирарди. Доннинг ўлимини эши
-
тиб, чуқур қайғуга тушганидан ўзи ҳайратда
эди. Ўлим ва қўрқиш ҳис-туйғуси аралаш-қура
-
лаш бўлиб кетди. Солоццо давом этди:
– Сонни менинг таклифимни қабул қилган
бўларди. Тўғрими? Сен ҳам яхши биласан, бу –
шуғулланса арзийдиган иш. Келажак наркотик
моддалар билан савдо қилувчиларники. Икки
йилдан кейин ҳаммамиз бойиб кетамиз. Бу иш
-
нинг таги олтин. Дон ҳаётдан орқада қолган одам
эди, унинг даври ўтганди. Буни ўзи ҳам сезмай
қолди. Куйиниб нима қиласан, фойдаси йўқ, ўл
-
ган одамни тирилтириб бўлмайди. Мен яна би
-
тим тузишга тайёрман, сен эса Соннини рози бў
-
лишга кўндирасан.
– Бу беҳуда иш, – деди Хейген. – Сонни охирги
қони қолгунча қасос олади.
Солоццо унинг гапини бўлди:
– Дастлабки пайтларда қизиққонлик қилиб,
шундай дейди. Ақлини жойига келтириб қў-
йиш керак. Мени Таттальялар ва улар тарафи
-
даги ҳамма одамлар қўллаб-қувватлайдилар.
Нью-Йоркдаги бошқа корчалон оилалар эса очиқ
урушни бартараф этиш учун ҳамма ишни қила
-
дилар. Чунки уруш бўлса одамлар ўлади, иш ўл
-
да-жўлда қолиб кетади. Агар Сонни билан бир
битимга келиша олсак, Америкада бирорта ои
-
лавий синдикат, ҳатто доннинг энг қадрдон эски
дўстлари ҳам бизга халақит беролмайди.
Хейген тирноқларига тикилиб жим ўтирарди.
Солоццо тилёғламалик билан давом этди:
– Энди дон илгаригидек абжир, сезгир дон
эмасди. Илгари уни ғафлатда қолдириб бўлмас
-
ди. Сени ўзига consigliori қилиб тайинлагани
128
учун ҳам бошқа оилалар унга ишонмай қўйиш
-
ди. Ахир сицилиялик эмассан-да, ҳатто италия
-
лик ҳам эмассан. Агар иш урушгача бориб тақа
-
ладиган бўлса, Корлеонелар оиласи тамом бўлди,
деявер. Бундан ҳамма ютқазади, шу жумладан
мен ҳам. Корлеонеларнинг сиёсатдонлар билан
алоқаси мен учун пулдан кўра муҳимроқ. Сон
-
ни билан, сароregimeси билан гаплашиб кўр, қон
тўкилишининг олдини олишга ёрдам бер.
Хейген финжонни узатди, унга яна арақ қу-
йиб беришди.
– Уриниб кўраман, – деди Хейген. – Тўғри, Сон
-
нини кўндириш қийин. Люка Бразини эса Сонни
ҳам тўхтатиб қололмайди. Сизлар Люкадан эҳти
-
ёт бўлишинглар керак. Агар сизлардан воситачи
бўлиб борадиган бўлсам, мен ҳам ундан эҳтиёт
бўлишим керак.
– Люкани менга қўйиб бер, – деди Солоццо бе
-
парво. – Сен Сонни ва доннинг қолган ўғиллари
билан шуғуллан. Менга қара, уларга айтиб қўй, бу
-
гун менинг йигитларим Фреддини ҳам отаси билан
қўшмозор қилишлари мумкин эди, мен рухсат бер
-
мадим. Муносабатларни беҳуда чигаллаштириш
-
нинг нима кераги бор? Айтиб қўй, Фредди тирик
қолганлиги учун мендан бир умр қарздор.
Хейген ниҳоят ўзини тутиб олди. Фақат энди
-
гина Солоццо уни ўлдирмоқчи эмаслигини ту
-
шунди. Ўлим ваҳимаси чекинди. Хейген аллақан
-
дай енгиллик ҳис қилди ва уялганидан қизариб
кетди. Солоццо масхаромуз илжайиш билан унга
қараб турарди.
Қандай йўл тутса тўғри бўларкин? Агар Солоц
-
цонинг воситачиси бўлишдан бош тортса ўлди
-
риб юборишлари мумкин. Нега бош тортади? У
Солоццонинг таклифини батафсил баён этади,
холос. Бу ҳар қандай consiglioriнинг вазифасига
129
киради. Агар жиддий ўйлаб кўриладиган бўлса,
Солоццо унчалик ҳам ноҳаққа ўхшамайди. Тат
-
тальялар ва Корлеонелар ўртасида хунрезлик бў
-
лишига ҳар қандай вазиятда ҳам йўл қўймаслик
керак. Корлеонелар оиласи донни охирги йўлга
кузатиб, ҳамма нарсани унутишса ва бир би
-
тимга келишса яхши бўларди. Вақти келиб Со
-
лоццо билан ҳисоб-китоб қилиб олиш мумкин.
Хейген бошини кўтарди – Солоццо унинг
ўй-фикрларини ўқиб турганга ўхшарди. У ку
-
либ қўйди. Шу пайт Хейгеннинг миясида чақмоқ
чақилгандек бўлди. Люка Брази қаерда, нега
Солоццо бепарво кулимсираб ўтирипти? Люка
буларга сотилган бўлса-я! Хейген дон Корлеоне
Солоццонинг таклифини рад этган куни Люка
Бразини ҳузурига чақирганини эслади. Улар ўр
-
тасида қандай суҳбат бўлиб ўтганини ҳеч ким
билмади. Ҳозир ўша гапларни эслайдиган пайт
-
ми? Ҳозир фақат бу қашқирлар қўлидан соғ- омон
чиқиб, Корлеонелар оиласининг Ланг-Бичдаги
мустаҳкам қўрғонига кириб олиш тўғрисида ўй
-
лаш керак.
– Қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан, –
деди у Солоццога. – Гапларингиз тўғри деб ўй
-
лайман. Бундай вазиятда дон Корлеоненинг ўзи
бизга фотиҳа берган бўларди.
Солоццо мамнун бўлгандай бош қимирлатди.
– Жуда соз, – суҳбатга якун ясади у. – Қон
тўкилишини ёқтирмайман. Мен корчалон одам
-
ман, қон тўкилиши эса қимматга тушади.
Телефон жиринглади, Хейгеннинг орқасида
ўтирганлардан бири гўшакни олди. Бир оз жим
тургач, қисқа қилиб:
– Хўп, айтиб қўяман, – деди.
У Солоццонинг олдига келиб, унинг қулоғига
алланималар деб пичирлади. Туркнинг юзи дока
-
130
дай оқариб, кўзлари чақнаб кетди. Хейгеннинг
бутун танасида чумоли ўрмалаб юргандай бўлди.
Солоццо бир нарсаларни ўйлагандай унга қара
-
ди. Бирдан Хейген қўйиб юбормасликларини ту
-
шуниб қолди. Нимадир юз берди, у билан ўлим
-
нинг ораси яна икки қадам бўлиб қолди.
– Чол ўлмапти. Бу сицилиялик тўнғизнинг та
-
наси бешта ўқ билан илма-тешик бўлса ҳам ўл
-
мапти, тирик қопти.
Солоццо тақдирга тан бергандай елкасини
қисди.
– Омадимиз келмади, – деди у Хейгенга. – Се
-
нинг ҳам, менинг ҳам. Омад биздан юз ўгирди.
Достарыңызбен бөлісу: |