БЕШИНЧИ БОБ
Саҳар соат тўртга яқин Сонни, Майкл, Том
Хейген, Клеменца ва Тессио дон Корлеоненинг
хонасига тўпландилар. Тереза Хейгенни уйига
чиқиб кетишга кўндирдилар. Тессио одамлари
-
га Поли Гаттодан кўз узмасдан кузатиб туришни
топширди. Буни хаёлига ҳам келтирмаган Поли
Гатто ҳамон меҳмонхонада кутиб ўтирарди.
140
Том Хейген тўпланганларга Солоццонинг
шартларини айтди. Доннинг ўлмай қолганлигини
эшитгандан кейин Солоццо Томни ўлдирмоқчи
бўлганлигини айтиб берди. Хейген кулимсиради.
– Ҳатто Олий суд олдида ҳам бугун бу лаъна
-
ти Турк олдидагидек ўлиб-тирилиб сайрамаган
бўлардим.
Дон тирик қолганлигига қарамасдан, оиланинг
у билан шартнома тузишига кўндиришга ваъда
бердим. Мен сени, Сонни, бу масалада бемалол
қўғирчоқ қилиб ўйнатаман, дедим. Болаликдан
бери дўстлигимизни айтиб бердим. Кўнглингга
келмасину, сен оила бошлиғи ўрнини эгаллашга
қарши эмаслигингни ҳам шама қилиб ўтдим. Пар
-
вардигори олам, ўзинг кечир, осий банданг ни.
У айбдордек Соннига қараб кулиб қўйди. Сон
-
ни ҳаммасини тушунаман, деган маънода кафти
очиқ қўлини юқори кўтарди.
Телефон олдидаги креслога ястаниб ўтириб ол
-
ган Майкл уларнинг ҳар иккисини ҳам кузатиб
турарди. Хейген хонага кирганда Сонни дарҳол
ўрнидан турди-да, уни қучоқлаб қарши олди.
Кўп жиҳатдан унга нисбатан Том Хейген акасига
қадрдонроқ эканлигига ғайирлиги келди.
– Энди ишга киришайлик, – деди буйруқ оҳан
-
гида Сонни. – Ҳаракат режасини ишлаб чиқиши
-
миз керак. Тессио билан биргаликда баъзи бир
нарсаларни белгилаб қўйдик. Тессио, рўйхатни
Клеменцага узатвор.
– Агар биз қарор қабул қиладиган бўлсак, Фред
-
дини ҳам йиғилишга чақириш керак, – деди Майкл.
– Фреддисиз иш қилишга тўғри келади, –
ғамгин жавоб берди Сонни. – Врач унинг қаттиқ
ҳаяжонланганини ва унга тинчлик, осудалик ке
-
раклигини айтди. Отамнинг жароҳатланганини
кўриб, қўрқиб кетган бўлса керак. Отам унинг
141
учун доим худо билан тенг эди-да. Биз Майкл ик
-
кимиз бошқачароқмиз.
– Бўлди, Фреддини қўйинглар, – деди Хейген
шошиб. – Унга тегманглар, умуман, бу ишнинг
унга дахли бўлмаслиги керак. Қулоқ сол, Сонни,
ҳамма ишимиз кўнгилдагидек тугамагунча кў
-
ча-кўйда қорангни кўрсатмайсан. Бу ер мутлақо
хавф-хатарсиз жой. Шу ердан ҳеч қаёққа жилмай
-
сан. Солоццога кўз-қулоқ бўлиб туриш керак, уни
эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Ўз ишида у устаси
фаранглардан. Касалхонада соқчилар борми?
Сонни бош ирғади.
– Полиция дарвоза олдига соқчилар қўйди.
Менинг йигитларим эса отамдан кўз узмай ўти
-
ришипти. Хўш, Том, рўйхатга нима дейсан?
Хейген рўйхатни ўқиркан, қовоғини солди.
– Сонни, сен эҳтиросга берилиб кетяпсан. Ат
-
танг, дон бошқача йўл тутган бўларди. Ахир тушун
-
санг-чи, ҳозир энг муҳими Солоццо. Ўшани гумдон
қилсанг, қолган ишлар ўрнига тушиб кетади. Ана
-
ви Таттальяларнинг сенга нима кераги бор?
Сонни ҳар икки caporegime қаради. Тессио
елка қисди:
– Тўғри, бу осон иш эмас.
Клеменца сукут сақлади. Бу Тессио фикрини
маъқуллаш ифодаси эди.
Сонни Клеменцага:
– Бир нарса аниқ. Полини гумдон қилиш ке
-
рак, – деди. – Бу борада баҳслашиб ўтиришнинг
зарурати бўлмаса керак. Майли, биринчиси Поли
бўлсин.
Бақалоқ caporegime бош қимирлатди.
– Люкага нима бўлди? – сўради Хейген. – Ме
-
нимча, Солоццо ундан мутлақо хавфсирамаяпти.
Шунинг учун мен Люкадан ташвишланяпман.
Агар Люка бизни сотиб қўйган бўлса, ишимиз па
-
142
чава. Энг аввало шуни аниқлашимиз керак. Ким
у билан боғлана олди?
– Ҳеч ким, – жавоб берди Сонни. – Кечқурун
жуда кўп марта қўнғироқ қилдим.
– Майк, жавоб беришгунча қўнғироқ қил. Ҳар
ўн беш дақиқада қўнғироқ қилавер, – деди Хейген.
– Менга қара, Том, – деди шошиб Сонни. – Ахир
сен маслаҳатчисан. Шундай бўлгач, маслаҳат
бер. Биз нима қилайлик? Сенингча қандай йўл
тутсак, тўғри бўлади?
Хейген ўзига виски қуйди.
– Отанг тузалиб чиқиб, ҳамма ишни қўлга ол
-
гунга қадар Солоццо билан музокара олиб бо
-
рамиз. Иложи қолмаган тақдирда, ҳатто битим
тузишимиз ҳам мумкин. Дон тузалиб чиққандан
кейин ҳамма нарсани ўзи ҳал қилиб, жой-жойига
қўйиб олади. Биз оила аъзолари эса у тутган йўл
-
ни маъқуллаймиз.
Соннининг жаҳли чиқди.
– Демак, сенингча мен Солоццога бас келол
-
майман, шунақами?
Том Хейген унинг кўзларига тик қаради.
– Бас келасан. Корлеонелар оиласи кучли. Кле
-
менца ва Тессио сингари кучли одамларинг бор.
Бироқ, агар масала урушгача бориб тақалгудек
бўлса, уларнинг ҳар бири минглаб одам тўплай
олади. Унда бутун Шарқий соҳилда хунрезлик
бошланади. Қолган оилаларнинг ҳаммаси айбни
Корлеонеларга тўнкайди. Ўзимизга душман орт
-
тириб оламиз. Отанг бундай пайтларда бошқача
йўл тутишни ўргатган.
– Агар отам тирик қолмаса-чи, унда қандай
маслаҳат берасан, маслаҳатчи? – деди Сонни.
Хейген оғир-босиқлик билан жавоб берди:
– Биламан, сен менинг фикримга қўшилмай
-
сан. У ҳолда Солоццонинг таклифини қабул қи
-
143
либ, наркотиклар билан савдо қилишни бошлаб
юборганинг маъқул. Отангнинг алоқаларисиз,
унинг шахсий таъсирисиз Корлеонелар оиласи
-
нинг куч-қудрати икки баравар камаяди. Ақалли
узоқ давом этадиган қирғинбаротлик урушининг
олдини олиш учун ҳам Нью-Йоркнинг бошқа ои
-
лавий синдикатлари Солоццо ва Таттальяни қўл
-
лаб-қувватлайдилар. Агар отанг ўлиб қолгудек
бўлса, сен Солоццонинг шартларига рози бўл.
Кейин бир гап бўлар.
Ғазабдан Соннининг юзи докадай оқариб кетди.
– Сенга айтишга осон-да, а? Сенинг отангни
отишмаган-да!
Хейген шошиб, ғурур билан деди:
– Мен ҳам унга худди сенга ёки Майклга ўхшаган
ўғилман, балки ўғилдан ҳам яқинроқдирман. Сен
билан мен ҳозир маслаҳатчи сифатида гаплашдим.
Агар сени шахсий фикрим қизиқтираётган бўлса,
билиб қўй: уларнинг ҳаммасини бирма-бир шу қўл
-
ларим билан бўғиб ўлдирган бўлардим.
Сонни хижолат бўлиб:
– Кечир, Том, ўзимни тутолмай қолдим, – деди.
Аслида у ўзини тутолмай қолмагандир. Қарин
-
дош қариндош экан-да, начора, нима ҳам қила
олардинг. Сонни ғамгин ўйланиб қолди. Ҳамма
ноқулай вазиятда, унинг нима дейишини кутар
-
ди. Мана, ниҳоят Сонни оғир хўрсинди-да, секин
гапира бошлади.
– Майли, отам тузалиб чиққунча кутиб ту
-
рамиз. Лекин сен ҳам, Том, шу ерда ўтирасан,
беҳуда таваккалчиликнинг кераги йўқ. Сен ҳам
Майк, гарчи Солоццо бутун оила аъзоларимиз
-
ни пичоқлаб ўлдиришга аҳд қилмаган бўлса-да,
эҳтиёт бўл. Тессио, одамларинг тайёр бўлиб ту
-
ришсин. Шаҳарда бўлаётган воқеалардан ўз
вақтида хабардор бўлишсин. Клеменца, Гаттони
144
гумдон қилганингдан кейин одамларингнинг бир
қисмини касалхонага, Тессио йигитларининг ўрни
-
га жўнатасан. Тессио, ҳар эҳтимолга қарши сенинг
йигитларинг ҳам ҳозирча касалхонада туратуриш
-
син. Том, эртага эрталабданоқ телефон ёки восита
-
чи орқали Солоццо ва Таттальялар билан музока
-
рани бошлайвер. Майк, эртага Клеменца йигитла
-
ридан икки нафарини олиб, Люканикига бор, уни
кут ёки қаерга ғойиб бўлганлигини билиб кел. Агар
юз берган воқеадан хабардор бўлса, эҳтимол Со
-
лоццонинг бўғзидан олгандир. Турк унга қанчалик
катта бойлик ваъда қилмасин, Люка доннинг юзи
-
га оёқ босишига ишонмайман.
– Бу ишга Майклни аралаштириш зарурми
-
кин? – сўради шубҳа билан Хейген.
– Сен ҳақсан, – деди Сонни. – Майк, ҳамма топ
-
шириқ бекор қилинади. Телефон олдида ўтир, бу
мен учун муҳим.
Майкл индамади. У ноқулай вазиятга тушиб,
ҳатто хижолат бўлиб қолди. Тессио ва Клеменца
уни назар-писанд қилишмаётганини яширишиб,
бепарво ўтиришарди. Майкл гўшакни қўлига
олиб, Люка Брази телефони рақамларини терди.
Гўшакни қулоғига босиб, узун-узун ту-тулаган
овозини эшита бошлади.
Достарыңызбен бөлісу: |