Йигирма олти аср ушбу ривоят Эрк севар қалбларга бахш этар хайъат



Дата08.12.2019
өлшемі37,75 Kb.
#53219
Байланысты:
томарис

Автор: Йигирма олти аср ушбу ривоят

Эрк севар қалбларга бахш этар хайъат

Кир исмли дунёни забд этган подшо

Тўмарис қалбига йўл топмас бироқ

Массагет қавмидан бўлган бу аёл

Гох Кирнинг ақлини қилганича лол

Ул зотнинг инъомин қилдида инкор

Бўлайлик деди у дўст ила ҳамкор



Элчи: Шаҳаншоҳи Эрон аълоҳазратлари сен улуғ маликага беҳад салом ва совғалар юбордилар, Сенга соғлиқ, туман бойлик ва узоқ умр тилаб қолдилар.

Автор: «Шуям малика бўлди-ю, — деб  ўйларди у:— ўз фуқаролари билан ёнма-ён ўтириб овқат ейди, сочлари ўсиб елкасига тушган йилқичилар қўл чўзиб, унинг олдидан ёғлиқ гўштни олиб ейдилар, на остида олтин тахти бор ва на бошида тожи. Аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ён ўтириб, бир-бирларига гап отиб, гўшт чайнашларини қаранг. Бу хотинларнинг эрлари рашк нима эканини билмасалар керак. Тавба, аёл киши ҳам қурол тақадими? Буларда на қул бор ва на хизматкор, ҳаммалари топганларини ўртада баҳам кўрадилар. Ёввойи халқ-да! Қул бўлишдан бошқа нарсага ярамайди булар!»

Элчи: — Оламда шу маҳалгача ҳеч бир заифа шундог улуғ мамлакатга ҳукмдор бўлмаган, ер юзи сендек адолатли маликани кўрмаган.— Офтоб тангриси сенга ҳам ҳусн берибдур, ҳам шон-шавкат. Агар сен ўз тақдирингни бизнинг шаҳаншоҳ тақдири билан боғласанг, дунёда ҳеч бир подшоҳ бизга бас келолмайдур. Мен ёлғиз элчи эмас, совчи ҳам бўлиб келдим. Шаҳаншоҳи олам сенга ғойибона ошиқ бўлганлар.

Тўмарис: — Не дединг? Совчи бўлиб?

Элчи: — Ҳа, совчи бўлиб — Эринг ўлганига бир йилдан ошди, ҳали ёшсан, гўзалсан. Фақат шаҳаншоҳи олам Кайхисрав каби улуғ ҳукмдорга муносиб қаллиқдурсан.

Тўмарис: — Нима, унинг хотинлари ўлиб, ўзи сўққабош бўлиб қолдими?
Элчи:— Йўқ, хотинларинииг ҳаммаси соғ-саломат. Ул кишига куёвга чиқсанг, сен бош  хотин, барча хотинлари сенинг чўринг бўладилар.

Тўмарис: — Шаҳаншоҳ менга эмас, менинг юртимга, бойлигимга ошиқ бўлгандир,— Мен эмас, шу сербарака юртим унга керак бўлиб қолган. Сиз, элчи жаноблари, ўз тождорингизга бориб айтинг: мен унинг таклифини қатъий рад этаман. Мен унга қаллиқ бўлишни, ўз элимни унга қул қилиб топширишни истамайман.

Элчи:— Шаҳаншоҳнинг таклифларига рад жавоб боришдан аввал саркардалар ва улуғ оқсоқолларингнинг маслаҳатини олишинг, ўйлашиб кўришинг керак эди

Оқсоқол: — Бу тўғрида ўйлаб бош қотиришнинг ҳожати йўқ. Юртимизнинг улуғи рост гапни айтди. Ҳукмдорингга бориб: «Тўмарис сенга хотин, улуси қул бўлишни истамас эмиш», деб айт. Агар шаҳашноҳ бизга меҳмон бўлиб келса, яхшилаб зиёфат қиламиз, оёғига қирқ қўчқор сўямиз. Аммо қилич билан келса, бари аскарларини қириб ташлаб, уларнинг қонини ўзига ичирамиз.

Элчи: — Улуғ шаҳаншоҳи Эроннинг шаъниларига ярашмайдиган гап бўлди. Улуғ тождор мени яхши ният билан юборган эдилар. Сизлар улуғ шаҳаншоҳнинг эзгу ниятларини пайқамадингиз. Бунинг оқибати сиз учун хайрли бўлмас.

Тўмарис:— Агар элчи бўлмаганингизда, шул гапни айтган оғзингизни қум билан тўлдирар эдим. Қаерда эканлигингизни унутманг, жаноб! Орқа-ўнгингизга қараб гапиринг. Шаҳаншоҳи Эроннинг нияти бизга маълум бўлди. Бошимиздае зар сочганларингда ҳам биз эрқинликни қулликка алиштирмаймиз.

Оқсоқоллар:— Рост гап! Рост гап!

2

Кир жангчиси: —  Балиқ дарёда ўзини қандай сезса, бу лаънати кўчманчилар ҳам шу сувсиз чўлларда ўзларини шундай сезадилар,  Чўл-биёбон уларнинг ўз бағрида ўстирган меҳрибон онаси, биз учун эса ўгай онадан баттар. Массагетлар қаерда булоқ, қаерда қудуқ бор, яхши биладилар…



Кир: — Хўш, уларни тор-мор қилмоқ учун қандай чоралар кўришни тавсия этасиз?

Кекса жангчи: Уларни тор-мор қилмоқ учун шундай бир найранг ишлатмоқ керак. Қўшинимизни учга бўлиб, бир қисмини орқада қолдирсак ва уларни озиқ-овқат, шароб-ноб билан мўл кўл таъмин этсак… Қолган икки қисм билан юришни давом эттирсак.

Автор:

Эй форслар подшохи шухратинг камми

Нахот мафқ қилмоқси бўлсанг оламни

Одамлар қонини тўкмоққа ахир

Нечун жазм айладинг форслар шохи кир
Эрон шоҳи кўпни кўрган кекса жангчининг макр-ҳийладан иборат бўлган режасини завқ билан тинглаб ўтирди. Соддадил массагетлар дарёдан ўтишимизга монелик қилмай, мардлик кўрсатди-ю, бизлар ҳийла ишлатиб, номардлик қиламизми?»— деган фикр кўнглининг кўчасига ҳам келмасди. Ироқ ва Мисрни, Ўрта Осиёнинг жанубий қисмини қурол ва олтин, макр-ҳийла билан босиб олиб, буюк Эрон давлатини барпо этган бу шуҳратпараст шоҳ мақсадига эришиш йўлида ҳар қанақа номардликлардан тап тортмасди.

Кир аскариннг учдан икки қисмини бошлаб илгарилаб кетди, орқароқда қолган жангчилари худди зиёфатга тайёрланаётгандай ипак чодирлар қуриб, ер ўчоқлар қазий бошладилар. Ўз айғоқчилари орқали бундан хабар топган Тўмарис асосий қўшиндан ажралиб орқада қолган душман қисмини тор-мор этиш пайига тушди. У аскарларининг учдан бир қисмини ўғли Сипарангизга топшириб, буюрди:

3

Тўмарис: — Сен уларни тўзғитиб юборгандан кейин ҳаялламай, дарҳол Кирга орқа томондан от сол, биз манглайидан урамиз. Қуёш тангриси бизни ёрлақаса, шаҳаншоҳи Эрон аскарлари қуршовда қолган жайронлардай, қочгани жой тополмай қолгайлар. Уқдингми?

Спарангис:— Уқдим.

Тўмарис:— Бор, ўғлим, Қуёш тангриси мададкоринг бўлсин.

Автор:Қадимий удум бу массагет ўғлон

Олис сафар олди тишлар эди нон

Ўғлонлар нон тишлар бир тишлам аммо

Унинг замирида бир олам маъно

Хавотир домида қолди Тўмарис

Ахир жангга кирар ўғли Спарангиз

Тўмарис келини ночор шу дамда

Ёрини кузатти қайғу аламда


4

Автор:Массагет отлиқ аскарлари орқада қолдирилган эронийлар қароргоҳига бостириб кирганларида улар энди овқатларини сузиб, шароб тўла мешларни дастурхон ёнига келтириб қўйган эдилар. Қисқа жангдан сўнг эронийлар орқаларига қарамай қочдилар. Уларнинг бир қисми қиличдан ўтқазилди, бир қисми қўлга туширилди.

Асир тушган бир эроний сўроқ вақтида Сипарангизга шундай деди:



Эроний:— Улуғ саркарда экансиз, бизни ғафлатда қолдириб, устимизга бало-қазодай бостириб келиб қолдингиз. Биз энди базми жамшид бошлаган эдик. Булар бизга эмас, сизларга насиб қилган экан.

Спарангис:— Овқатларингиз, шаробларингиз ўзингизга буюрсин, бизнинг зиёфат емоққа вақтимиз йўқ.

Ёш сардорнинг йигитларидан бири — Йигитлар йўл юриб, жанг қилиб чарчади, отлар ҳам толиқди, уларга бир оз дам бермоқ керак. Тамадди қилиб, сўнг дарҳол отланамиз.

Йигитлар: — Тўғри, озроқ дам олайлик, тамадди қилайлик,

Сипарангиз :— Ҳой, чол.Бошинг учун рост сўйла, овқат ва шаробларга заҳар солинган эмасми?

Эроний:— Ўзимиз емоқчи бўлган овқатга нега заҳар солайлик? Нима, ўзимизга ўзимиз душманмизми? Барча худоларнинг худоси Аҳурамаздани шафе келтириб қасамёд  этаманки, биз бу ноз-неьматларга заҳри қотил солганимиз йўқ.


Сипарангиз :— Сўзларингнинг тўғрилигини исботлаш учун булардан еб-ичиб кўр-чи!

Автор: Асир шароб ичиб, товокдаги гўштдан еб кўрсатди. Қўлга туширилган бошқа эронийларга ҳам шароб ичириб, овқат едириб, уларнинг эаҳарланмаганига қаноат ҳосил қилгандан сўнг, йигитлар дастурхонлар  ёнига ўтирдилар-да, шаробларни нўш этиб, пишириб қўйилган  гўштларни тушира кетдилар. Ўткир шароб умрида ичкилик ичмаган ёшларга дарров таъсир қила қолди. Улар ҳиринглашиб, бир-бирлари билан аския қила бошладилар. Қоровулга қўйилган отлиқлар ҳам бенасиб  қолмасинлар, деб уларга овқат ва май обориб бердилар. Бир оз овқатланиб отланмоқчи бўлган йигитлар оғизларига ичкилик тегиши билап хурсандчиликка берилиб, қанча вақт ўтганини билмай қолган эдилар.

5

Автор: Хуллас, душманнинг найрангига учиб, ҳушёрликни қўлдан берган Сипарангиз ўзининг бир неча йигити билан асир тушиб қолди. Уларнинг оёқларига кишан солиб, қўлларини орқаларига боғлаб Кайхисравнинг рўпарасига турғизиб қўйишди. Шоҳ истеҳзоли илжайиб, асирларни кўздан кечирди.



Кир: — Ҳа, қўлга тушдннгми? Ҳолинг шу-ку, мен билан жанг-жадал қилмоқчимидинг, она сути оғзидан кетмаган тирмизак!

Сипарангиз :— Ҳа, сен билан жанг-жадал қилмоқчи эдим, аммо бу бахт менга муяссар бўлмади, Сен очиқ ерда расмана жанг қилишдан қўрқиб, ҳийла-макр билаи бизни қўлга туширдинг. Афсуски, ёшлик қилиб, қилич дастасини ушлаган қўлимга манфур шароб косасини олдим ва тузоққа илиндим. Агар сен номардлардек…

Аскарбошилардан бири: — Бас қил, аҳмоқ!

Сипарангиз : Кулинг-а, кулинг, кўп ўтмай йиғлайсиз, қон йиғлайсиз. Ҳийла ва макрларингиз энди иш бормайди, арслон терисипи ёпинган тулкилар…

Кир: — Биз қаҳр-ғазаб қилишни ҳам биламиз, лутфу-карам қилишни  ҳам, Хусусан, биз сен каби болаларга шафқатлимиз. Эҳтимол, онангни соғингандирсан, истасанг, сени қўйиб юборамиз.

Сипарангиз : — Қўлимни ечиб қўйинглар.

Кир: — Мард йигит экан, Ўлимни номусдан афзал кўрди. Ўлмаганда, эҳтимол, улуғ саркарда бўлар эди. Майли, бўлар иш бўлди, энди мана буларни ҳам, ўз саркардаси ортидан нариги дунёга жўнатинглар.

Автор:О йиғла фарёд қил гўзал Тўмарис

Ғанимлар қўлига тушмиш Спарангиз

Қонхўр Кир қалбидан кезар мудхиш хис

Энди бошин эгар қайсар Тўмарис

Лек буколмас ботир бошини ғаним

Спарангиз хечхақон сотмас ватанин

Беадад ғам алам ила Тўмарис

Дея олди фақат ўғлим Спарангиз

Массагетлар юрти ғам ичра шу кун

Малика дардидан оғ чекди маъсум

Юрт ахли аламдан нолон тўлғонди

Шўрлик она тош маъбуга юзланди

Ў муқаддас Мигра қўллагин хақни

Ўзинг асрагин элк севар халқни

Эй халқим гар озод бўлмоқ истасанг

Тезроқ отлан сени кутар улуғ жанг

6

Тўмарис: — Оталар, оналар, укалар, аҳволимиз танг, фалокат бойқушлари тепамизда учиб юрибдур, Ёвуз душман навқирон йигитларимизни макр билан қириб ташлади. Биз уларнннг ўчини олмоғимиз, бор кучимизни тўплаб, ёвни юртимиздан ҳайдаб чиқармоғимиз керак. Шу тўғрида сизнинг маслаҳатингизни олмоқчимиз.

Чол: Бепарво бўлганимиз, ғафлат боснб бемаслаҳат ип қилганимиз учун бизни Миҳра  жазолади. Агар биз юборган қўшинга Сипарангнз эмас, кўп жангларда суяги қотган, зҳтиёткор бир киши бошчилик қилганда навқирон йигитларимиздан ажралиб қолмас эдик. Сипарангиз мард бўлса-да, аммо кўп жанг кўрмаган, тажрибаснз йигит эди. Кейинчалик у зўр саркарда бўлиб етишарди, афсуски, умри қисқа экан.

Тўмарис:Рост айтасиз, Мен суяги қотмаган ўғлимни бу қўшинга бемаслаҳат бош қилиб юбордим ва манманликнинг жазосини тортдим.

Чол:— Бўлар иш бўлди, отилган ўқни қайтариб бўлмас, Биз энди бундоқ қилсак: барча қариялар ва болаларни моллар билан орқага юбориб, барча эр-хотин, йигит-қизларни қуроллантирсак ва душманни чўл ичига алдаб олиб кириб, ўша ерда қириб ташласак….

Тўмарис:— Эй, бутун мавжудотни — еру кўкни, сув ва ўтни яратган Қуёш тангриси! Сен кўзингни очсанг — олам нурга тўлади; кўзингни юмсанг — ер юзини қоронғилик лашкари босади. Одамларга ўт берган ҳам сен, дарёларни тоширган, экинзор ва ўтлоқларга сув берган ҳам сен! Қўй ва кийикларни кўпайтирган, дон-дунга барака берган ҳам сен! Эй, улуғ Қуёш тангриси, бизни эронийларга хор қилма, дилимизга ғайрат, билагимизга қувват ато қил, юрагимизга ўч оловини сол! Қиличимизни ўткир қил, токи, юртимизни оёқ ости қилган маккор душманни тор-мор айлаб, қуллик балосидан халос бўлайлик!

Тўмарис:— Опа-сингиллар, ака-укалар, қаерга кетаётганингизни ҳаммангиз биласиз. Шу кетганимизча ё ҳаммамиз битта қолгунча қирилиб, ўз қонимиз билан шаънимизга тушган доғни ювиб ташлаймиз ёки душманни қириб юбориб, ғалаба билан қайтамиз. Ишонаман: орамизда Эрон шоҳи олдида тиз чўкадиган номард йўқ. Биз албатта енгамиз! Шафқатсизликни бизлардан кўрсин Эрон шоҳи!

Халқ:— Бизни жангга бошла,! Душмандан интиқом олиб, дудини димоғидан чиқарайлик!

Отахон: — Эл-юрт аёл кишининг фотиҳасини олди, ғалаба бизга ёр бўлгай.

Музаффар бўлмоқлик ўқу ёй ила

Мушкул ишлатмоқ керакки хийла

Ёвуз Кир қўшини яна от солди

Лекин массагетлар кўздан йўқолди

Ғанимлар бу ғолдан бўлдики ҳайрон

Кимсасиз саҳрода боқар тўрт томон

массагетлар қани кўринмас нечун

Кимсасиз саҳрода хечким йўқ дей ул

форсийлар адашар холлари хароб

Уларга кўринар гўёки сароб

Тўмарис қўшини кўринарди гох

Шу тахлид кўзлардан йўқолар ногох

Шох Кирнинг бошидан учади қуши

Тугаб борар эди лашкарин кучи

Ниҳоят бир куни тонг отганида

Массагетлар турди форслар қаршида

Кўз ўнгида пайдо бўлган манзара

Қонсираган шохни солди ларзага

Токи шафақ узра турар қилт этмай

Тўмарис қўшини жангга бўлиб шай

Ва ногох рақиблар жангга ташланди

Жанггохда беадад қирғин бошланди

Гарчи форс лашкари бўлсада кўпроқ

Холдан тойган эди бу қўшин мутлоқ

Юрт учун эрк учун аёллар хатто

Тайёрлар жонини қилмоққа фидо

Хақсизлик отига минганлар учун

Ўзга бир мамлакат эрур мисли тун

Лек юртин асрашга отланган ўғлон

Жанггохда музаффар бўлар бегумон

Шу он Мигра қўллади ёвуз хоқон

Найзанинг зарбидан таслим қилди жон

Тўмарис қиличин ўйнатган замон

Ғанимлар қўрқувда қочдилар ҳар ён

Тўмарис: — Кирнинг … калласини кесиб олиб келинглар!

Тўмарис: — Энди бир мешга қон тўлдириб келинглар!

Тўмарис:— Эй Кайхисрав, умр бўйи жанг қилиб одам қонига тўймадинг, мана энди тўйгунингча ич!

Тўмарис ҳақдаги ушбу ривоят

Ҳайрли сўнггига етти ниҳоят

Мана 26 аср бу достон

Дилдан дилга кўчиб келади ҳамон

Яхшилар тутингиз ёдда бир умр

Алқисса ривоят мағзи шу эрур

Беҳуда тўкилган ҳарбир қадра қон

Хунун талаб қилар бир кун бегумон

Малика Тўмарис жасорати икки дарё атрофи ва оралиғида яшовчи халқлар тарихида ўчмас из қолдирди. Шу сабабдан муаррихлар бу қаҳрамон аёлни гоҳ бу, гоҳ у халққа мансуб бўлгани ҳақида ёзадилар. Аммо тарих фақат муаррихлар мулки эмас, тарих халқ ёдномаси ҳамдир. Мозийда бўлиб ўтган ҳар бир воқеа фақат тарихчи битигида эмас, энг аввало халқ хотирасида ўзининг боқий изини қолдириши шак-шубҳасиз.

Қадим мозий битикларини варақлаган инсонлар дунёнинг ярмини титратган форслар ҳукмдори Кир номини эмас, балки она юртини ҳимоя қилиб босқинчиларни мағлуб этган массагетлар маликаси, мағрур ва қўрқмас Тўмарис номини улуғлайдилар. Бундан қарийб етти аср бурун яшаган, инсониятнинг улуғ даҳоси Данте ўзининг ўлмас “Илоҳий комедия” асарида Турон маликаси жасоратини илк бор шеърда мадҳ этган эди. Кир устидан ғалаба қозонган Тўмарис ҳақида ёзар экан, Данте биз – бугунги авлодлар юрагини ҳаяжонга соладиган сатрларни битади:



Пайдо бўлиб гўё даҳшатли ўч қиличи,
Кирга ҳайқирганча сўзлар Тўмарис:
— Қонга жуда ташна эдинг, энди ич, қонхўр

Йигирма олти аср ушбу ривоят

Эрк севар қалбларга бахш этар хайъат

Кир исмли дунёни забд этган подшо

Тўмарис қалбига йўл топмас бироқ

Массагет қавмидан бўлган бу аёл

Гох Кирнинг ақлини қилганича лол

Ул зотнинг инъомин қилдида инкор

Бўлайлик деди у дўст ила ҳамкор

Баҳор фасли эди халқ эди шодон

Келажак балодан қилмасди гумон

Наврўзни нишонлар улус ушбу кун

Ёш қари ҳайётдан эди кўп мамнун

Оламга таралар шўхчан кулгулар

Қалбларда барг ёзар эзгу орзулар

Лек хушёр балиқчи худди шу дамда

Тўмарис қошига шошар аламда

Бир йил бурун ёлғиз қолган малика

Содиқ эди уни севган халқига

Қуёш маъбудига сиғинарди у

Бўлсиндея массагетлар озод хур

Малика саждага бошини эгар

Шу онда айтишар унга шум хабар

Наҳот уруш бўлса эй қодир ҳаёт

Наҳотки кўкларга ўйласа фарёд

Эй форслар подшохи шухратинг камми

Нахот мафқ қилмоқси бўлсанг оламни

Одамлар қонини тўкмоққа ахир

Нечун жазм айладинг форслар шохи кир

Вале бу нидони писанд этмай шох

Қахр ила амр этти жанг бошланг шу чоғ

Қадимий удум бу массагет ўғлон

Олис сафар олди тишлар эди нон

Ўғлонлар нон тишлар бир тишлам аммо

Унинг замирида бир олам маъно

Хавотир домида қолди Тўмарис

Ахир жангга кирар ўғли Спарангиз

Тўмарис келини ночор шу дамда

Ёрини кузатти қайғу аламда

Массагет юртига айни тонг чоғи

Юришин бошлади бешавқат гохин

О йиғла фарёд қил гўзал Тўмарис

Ғанимлар қўлига тушмиш Спарангиз

Қонхўр Кир қалбидан кезар мудхиш хис

Энди бошин эгар қайсар Тўмарис

Лек буколмас ботир бошини ғаним

Спарангиз хечхақон сотмас ватанин

Беадад ғам алам ила Тўмарис

Дея олди фақат ўғлим Спарангиз

Массагетлар юрти ғам ичра шу кун

Малика дардидан оғ чекди маъсум

Юрт ахли аламдан нолон тўлғонди

Шўрлик она тош маъбуга юзланди

Ў муқаддас Мигра қўллагин хақни

Ўзинг асрагин элк севар халқни

Эй халқим гар озод бўлмоқ истасанг

Тезроқ отлан сени кутар улуғ жанг

Музаффар бўлмоқлик ўқу ёй ила

Мушкул ишлатмоқ керакки хийла

Ёвуз Кир қўшини яна от солди

Лекин массагетлар кўздан йўқолди

Ғанимлар бу ғолдан бўлдики ҳайрон

Кимсасиз саҳрода боқар тўрт томон

Ассагетлар қани кўринмас нечун

Кимсасиз саҳрода хечким йўқ дей ул

Орсийлар адашар холлари хароб

Уларга кўринар гўёки сароб

Тўмарис қўшини кўринарди гох

Шу тахлид кўзлардан йўқолар ногох

Шох Кирнинг бошидан учади қуши

Тугаб борар эди лашкарин кучи

Ниҳоят бир куни тонг отганида

Массагетлар турди форслар қаршида

Кўз ўнгида пайдо бўлган манзара

Қонсираган шохни солди ларзага

Токи шафақ узра турар қилт этмай

Тўмарис қўшини жангга бўлиб шай

Ва ногох рақиблар жангга ташланди

Жанггохда беадад қирғин бошланди

Гарчи форс лашкари бўлсада кўпроқ

Холдан тойган эди бу қўшин мутлоқ

Юрт учун эрк учун аёллар хатто

Тайёрлар жонини қилмоққа фидо

Хақсизлик отига минганлар учун

Ўзга бир мамлакат эрур мисли тун

Лек юртин асрашга отланган ўғлон

Жанггохда музаффар бўлар бегумон

Шу он Мигра қўллади ёвуз хоқон

Найзанинг зарбидан таслим қилди жон

Тўмарис қиличин ўйнатган замон

Ғанимлар қўрқувда қочдилар ҳар ён

Тўмарис ҳақдаги ушбу ривоят

Ҳайрли сўнггига етти ниҳоят

Мана 26 аср бу достон

Дилдан дилга кўчиб келади ҳамон

Яхшилар тутингиз ёдда бир умр

Алқисса ривоят мағзи шу эрур

Беҳуда тўкилган ҳарбир қадра қон

Хунун талаб қилар бир кун бегумон

Малика Тўмарис жасорати икки дарё атрофи ва оралиғида яшовчи халқлар тарихида ўчмас из қолдирди. Шу сабабдан муаррихлар бу қаҳрамон аёлни гоҳ бу, гоҳ у халққа мансуб бўлгани ҳақида ёзадилар. Аммо тарих фақат муаррихлар мулки эмас, тарих халқ ёдномаси ҳамдир. Мозийда бўлиб ўтган ҳар бир воқеа фақат тарихчи битигида эмас, энг аввало халқ хотирасида ўзининг боқий изини қолдириши шак-шубҳасиз.

Қадим мозий битикларини варақлаган инсонлар дунёнинг ярмини титратган форслар ҳукмдори Кир номини эмас, балки она юртини ҳимоя қилиб босқинчиларни мағлуб этган массагетлар маликаси, мағрур ва қўрқмас Тўмарис номини улуғлайдилар. Бундан қарийб етти аср бурун яшаган, инсониятнинг улуғ даҳоси Данте ўзининг ўлмас “Илоҳий комедия” асарида Турон маликаси жасоратини илк бор шеърда мадҳ этган эди. Кир устидан ғалаба қозонган Тўмарис ҳақида ёзар экан, Данте биз – бугунги авлодлар юрагини ҳаяжонга соладиган сатрларни битади:



Пайдо бўлиб гўё даҳшатли ўч қиличи,
Кирга ҳайқирганча сўзлар Тўмарис:
— Қонга жуда ташна эдинг, энди ич, қонхўр!

Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет