Б О Р Л И Қ А С О С И
С Ў З Б О Ш И
Ҳукмингизга ҳавола қилинаётган “Борлиқ асоси” хухусидаги қўлёзма, олти минг бетлик мустақил фикр мулоҳазалар эвазига туғилган янги диалектик қонун қоидаларнинг маҳсули ва мевасидир.
Ушбу қўлёзмада, асосан “борлиқ ва йўқлик”, “макон ва замон”, “моҳият ва ҳодиса”-ларнинг назарий, фалсафий ва илмий амалий келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиш қонун-қоидалари хусусида фикр-мулоҳазалар юритилган ва шу аснода, худди шу масалаларни назарий, фалсафий ва илмий ҳал қилиш усуллари ва шу мураккаб масалаларни ҳал қилишга қаратилган янги диалектик қонун-қоидалар кашф этилган. Ушбу янги диалектик фикр-мулоҳазалар мутлақо янги бўлганлиги сабабли, ушбу қўлёзмада кўриладиган масалаларнинг асосий мавзулар рўйхати “БОРЛИҚ АСОСИ” қўлёзмасининг биринчи бетидаёқ келтирилганки ва шу қўлёзманинг асосий мазмун-моҳияти шуни кўрсатадики, унда асосан: Борлиқ ҳодисасининг келиб чиқиши, пайдо бўлиши, ташкил топиши ва унинг асосий қонун-қоидалари кўрилганлигини гувохи бўласиз. Демак, шундай экан, ушбу “Борлиқ асоси” қўлёзмасида кўриладиган масалаларнинг рўйхати куйидагичадир:
Борлиқ ҳодисаси ва унинг мавжудлик усули; асосий қонун-қоидалари;
Борлиқ ҳодисасининг туб моҳият ва хосият асослари;
Бош-бошланғич туб моҳият Бўшлиқнинг асосий хусусиятлари;
Борлиқ асоси-Кўёшнинг назарий, фалсафий ва илмий асоси;
Борлиқ масаласининг “Макон ва замон” хусусиятлари;
Қуёш тузилиши ва қурилишининг илмий-назарий асоси;
Бош-бошланғич ҳаракатнинг ва ҳаракатларнинг ва элементар заррачаларнинг келиб чиқиш асослари хусусида янги назрия;
Қуёш тизими – Сайёраларнинг келиб чиқиш, ташкил топиш ва шаклланиш асослари хусусида мутлақ янги илмий-назарий ва илмий-фалсафий фикр –мулоҳазалар;
Сайёраларнинг вазнсизлик асоси ва уларнинг узликсиз, доимий айланиш ва ҳаракатланиш асослари, сабаблари ва ҳаракат турлари;
Умумий олам ва унинг мавжудлиги хусусида янги илмий-назарий ва янги фалсафа маълумотлари ва шу ҳақда фикр-мулоҳазалар.
Юқорида келтирилган мавзулар, яъни мустақил равишда кузатилган ва мустақил ўрганилган мавзу ва масалалар рўйхати шуни кўрсатадики, ҳали ҳеч бир фан соҳаси, Борлиқ ҳодисасининг мавжудлик усусли хусусида ва унинг асосий қонун-қоидаси тўғрисида мукаммаллашган ва ёки мужассамлашган илмга ҳам, диалектикага ҳам эга эмас. Шундай экан, Борлиқ асоси хусусида ва унинг мавжудлик усули тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар, айтиш мумкинки, мутлақ янгидир. Шу уринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Борлиқ масаласини, асосан физика фани мўтахасислари кўради, деган ноътўғри фикр бор, аммо физика фани мавзусининг асосий кўрадиган максаласи Борлиқ эмас, балки, муайян моҳият ҳодисасининг хусусиятини ўрганувчи фандир. Яъни физика фани айнан моддий жисмлар тузилиши ва қурилиши хусусиятини ўрганувчи фандир. Шундай экан, физика фани борлиқнинг мавжудлик усули ва унинг асосий қонун-қоидаси хусусида фикр ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас. Сабаби физика фани фақат мавжуд нарсалар ва уларнинг физик хусусиятлари тўғрисидагина, муайян фикр ишлаб чиқиш билангина чекланади.
Шундай қилиб, юқоридаги масалалар, яъни асосий борлиқнинг мавжудлик усули ва унинг асосий ва энг мухим қонун-қоидаси хусусида, мустақил фикр-мулоҳаза юрита олиш имеконияти фақат ва фақат фалсафа илмидагина мавжуд. Чунки “фалсафа” – ўз мазмун-моҳияти ва унинг мақсад- муддаоси бўйича, асосий моҳият ҳодисаси – Борлиқни – БИЛИШ деган маънони билдиради. Юқорида келтирилган масалалар, яъни борлиқнинг мавжудлик усулини ва унинг асосий қонун-қоидаларини мустақил билиш учун, албатта, мустақил фикрга эга бўлиш лозим. Шундай экан кўрилаётган ва мустақил кузатилаётган Борлиқ ҳодисаси ўта мураккаб назарий масала бўлганлиги учун, ушбу ўта мураккаб масала муаммосини илмий ҳал қилиш учун, авваламбор шу мавзу масаласига қаратилган фалсафий фикрлар ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Билъакс, бу масалалар хусусида, яъни асосий моҳият ҳодисаси – Борлиқ тўғрисида ҳеч қандай фикр-мулоҳаза юритиб бўлмайди. Шунинг учун ушбу Борлиқ асоси хусусидаги қўлёзманинг бош-бошланғич мулоҳазаларида, мутлақ янги фалсафий фикрлар, яъни бош-бошланғич ҳолатнинг айният асосларини илмий-назарий билиш учун ишлаб чиқилган бир нечта “аксиома”-лар келтириладики, ушбу назарий ва фалсафий фикрлар асосида, биз, Борлиқ
ҳодисаси мавжудлигининг асосий қонун-қоидалари нима эканлигини билиб оламиз. Аслида ҳам, сизу-бизнинг онггимиз мавжудлик хусусида муайян фалсафий фикрга ва фикр-мулоҳазаларга эга бшлмай туриб, бирор бир масала тўғрисида, ҳеч қандай мулоҳаза натижасига эриша олмайди. Чунки, кўрилаётган ва кузатилаётган Борлиқ масаласи ва унинг мавжудлик усули хусусида мустақил фикр юритиш учун, авваламбор, мантиқий ўйлаш, фал-сафий фикрлаш ва диалектик таққослаш имкониятини берувчи муайян илмий-назарий ва ёки илмий-амалий фикр ва ёки тўлиқ англаб етилган бирор-бир фалсафий ғоя бўлиши шарт. Демак шундай экан, фалсафий фикр-мулоҳазалар тизимини, асосан қўлёзманинг ўзи ташкил этса, унда олға сурилган, яъни янги фалсафий ғояни шу қўлёзмада кўрилган масалаларнинг мазмун-моҳияти белгилаб беради. Бу дегани муайян илмий-назарий ва илмий-амалий ғояни бунёд қилиш учун қўлёзмада акс этган барча назарий, фалсафий ва амалий фикр-мулоҳазаларнинг мазмун-моҳиятини, мақсад-муддаосини, кўрилаётган масалани қандай назарий қоида ва ёки қандай фалсафий қонун орқали ечилишига ва ечилганлигига қараб баҳоланади. Мисол учун, сизу-бизнинг онггимизда Борлиқ масаласи ва унинг мавжудлик усули хусусида, ҳам назарий, ҳам фалсафий ва ҳамда амалий муаммолар мавжуддирки, худди шу муаммони ижобий ҳал қилиш учун, албатта, шу масала бўйича билдирилган ва ёки шу масалани амалий ҳал қилишга қаратилган муайян фалсафий фикр бўлиши ва ёки ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Худди шундай фикрларни, илм-фанда – “аксиома – (яъни), исбот талаб қилмайдиган ва шу билан бирга, исбот қилишга мутлақо эҳтиёжи бўлмаган бошланғич ҳолат”-ни тўлиқ¸ илмий-назарий, илмий-фалсафий ва илмий амалий ифодаловчи ва у¸ шу масалани ўзлаштириш учун ишлаб чиқилади. ( юқоридаги илова, ФАЛСАФА – қомусий луғатдан олинди. Тошкент- 2004. 17-бет.)
Худди шундай, “бош-бошланғич ҳолат”-ни, тўғрироғи бош-бошланғич вазиятни тўлиқ илмий-назарий ва илмий-амалий ўзлаштириш ва унинг асосий моҳият мазмунини билиш учун ишлаб чиқилган фалсафий фикрни келтириб ўтишимиз мумкин. Масалан, бош-бошланғич Борлиқ асосини муайян мантиқга тортиш ва унинг моҳият мазмунини белгилаб олиш учун, қўйидаги фалсафий фикр ишлаб чиқилган: Кенг-кенгликнинг манфий варажаси – тенг-тенгликнинг мусбат даражасига тенг, деб.
Биз, мана шу юқорида келтирилган фалсафий фикрни “аксиома” эканлигини, яъни бош-бошланғич ҳолатнинг вазият бирлигини аниқлашга
қаратилган янги фалсафий фикр ва ҳатто айтиш мумкинки, янги диалектик қоида эканлигини кейинчалик билдик. Чунки юқорида келтирилган: Кенг-кенгликнинг манфий варажаси – тенг-тенгликнинг мусбат даражасига тенг эканлигини исбот қилувчи фикр-мулоҳазалар айнан шу қўлёзмада ўрин оглган. Биз, айнан шундай фалсафий фикрларни, бош-бошланғич ҳолатни илмий-назарий ва илмий-амалий ифодаловчи, яъни ўзлаштириб олиш услубини “аксиома”, деб эмас, балки “ТЕНГЛАМА”- деб билганмиз ва шундай деб номлаганмиз. Бунинг сабаби, яъни аксиоманинг, аниқроғи муайян фалсафий фикрни - “тенглама” деб номлаш ва “тенглама” деб билиш учун кўрилаётган масаланинг ниманинг нимага тенглаштирилаётганлигига қараб белгиланади. Яъни юқоридаги тенглама: “кенг-кенгликнинг манфий варажаси – тенг-тенгликнинг мусбат даражасига тенг, деб кенг-кенглик бўшлиғининг мусбат борлиғи – тенг-тенгликнинг моҳият ҳодисасига тенг эканлигини ва бу тенгликнинг ўзи БОРЛИҚ ҳодисаси эканлигини билдиради. Бу фалсафий фикрда икки қарама-қарши моҳиятларни тенглаштириш эмас, аксинча кенг-кенгликнинг бир ва бор кенгликка тенг эканлигини, яъни бўшлиқ – борлиққа тенг эканлиги исботланаяпти, холос.
Фалсафа юритишнинг ва фалсафа амали билан шуғулланишнинг асосий мақсади ҳам худди шу, яъни муайян номаълум моҳият ҳодисасининг энг муҳим аломат белгисини аниқлаб олишдан иборатдир.
Муайян масала бўйича фалсафа юргизиш ва ёки фалсафа юритиш учун, кўрилаётган ва акмалда кўзатилаётган масала моҳиятига нисбатан фикр ишлаб чиқилади. Ва шу фикр асосидагина худди шу масаланинг мазмун-моҳияти ва унинг моҳият мазмуни ўз аксини топади. Бу дегани, муайян моҳият масаласини ўрганаётганда, худди шу моҳият масаласига тўғри келувчи фалсафий фикр, худди шу масаланинг бош-бошланғич ҳолат белгисини ва унинг ҳолат вазиятини бир қадар аниқлаб олишга ёрдам беради. Шундай экан, муайян фалсафий фикрлар, масалан “аксиомалар”, “теоремалар” ва ҳаттоки “теория”лар, (назариялар) асосий моҳият ҳодисаси – Борлиқни билишда энг муҳим уринни эгаллайди.
Фалсафий фикр ва ёки фалсафий фикрлар деган тушунчанинг ўзи, билиш учун қўлланувчи ва ёки билишга қаратилган фикр эканлигини билдиради. Ва шунинг учун ҳам билишнинг биринчи услуби – фикрни, фикр – деб аташмайдида, уни лунда қилиб “фалсафа” деб номлашади. Ва сизга маълумки, фалсафа фанининг ўзига яраша билиш қонун-қоидалари бор, албатта. Яъни, бирор бир масала моҳиятини билиш йўл-йуруғини мустақил йўлга қўйиш учун, муайян диалектик категориялар ишлаб чиқилган, мисол учун эски материалистик диалектикалардан: “Макон ва завмон”, “моҳият ва ҳодиса”, “имкон ва воқелик”, “зарурият ва тасодиф” ва бошқалар каби. Аммо Борлиқ ҳодисаси асосини илмий-назарий ва илмий-амалий билиш учун юқорида келтирилган диалектик категориялар камлик қилади. Чунки, юқорида келтирилган эски диалектик категориялар, Борлиқ ҳодисаси асосининг моҳият мазмунини эмас, балки муайян моҳият ҳодисасисиз, муайян воқелик имконсиз ва муайян замон маконсиз бўлмаслигини аниқлаб беради, ҳалос. Шу сабаб, Борлиқ ҳодисаси асосини мустақил ўрганишда, ҳам диалектик қоидаларга риоя қилиш ва ҳамда диалектик фалсафага муносиб фикр юритиш лозим бўлади. Бу деганимиз фалсафа юритиш орқали янги фалсафани ишлаб чиқиш учун, бир вақтнинг ўзида, ҳам билиш қоидасига ва ҳамда англаб етиш қонунига эга бўлиш лозим. Олдинги фалсафа фанида билиш диалектикаси, яъни билиш назарияси ишлаб чиқилган, аммо, ушбу билиш назарияси ривожлантирилмаган ва такомиллаштирилмаган. Мисол учун мустақил билишнинг биринчи қуроли, бу – фикр юритишдир, эски фалсафада фикр ҳақида ва ёки ғоя тўғрисида ҳеч қандай фикр билдирилмаган, бу дегани, гўё фалсафа фани фикрсиз ва шу аснода у “диалектикасиздек, гап.
Аслида “диалектика” – суҳбат ва мунозара – деган маънони билдирса, муайян фикр, муайян моҳият ҳодисасини ўрганиш ва текширишдан келиб чиқувчи мазмундир. Демак шундай экан, муайян фалсафий фикр, диалектика асоси бўлиб хизмат қилади. Албатта фалсафий фикрлар асосан туб моҳият ҳодисасининг энг муҳим хусусиятини ва ёки хосиятини аниқлаб олишга қаратилади. Умумий Борлиқ масаласини илмий-назарий ва илмий-амалий ҳал қилиш учун, ҳатто фалсафа фани учун ҳам, муайян ғоя, яъни асосий моҳият ҳодисаси бшлмиш Борлиқ ва борлиқнинг энгн муҳим аломатини белгилаб берувчи, илмий-назарий, илмий-фалсафий ва илмий-акмалий ғоя лозим бўлади. Яъни, Борлиқ ҳодисаси ўта мураккаб ва жиддий масала бўлганлиги учун, шу Борлиқ ҳодисасининг моҳият-мазмунига ва мазмун-моҳиятига тўғри келувчи муайян фалсафий ғоя бўлиши лозимдир. Билъакс, юқорида таъкидлаганимиздек, бу масалани кўришдан ҳеч қандай ҳожат ҳам ва ундан ҳеч бир натижа ҳам йўқ, шунинг учун ушбу қўлёзмада фақат битта назарий, фалсафий ва ҳатто айтиш мумкинки илмий ҒОЯ бор; у ҳам бўлса: “Йўқдан бор бўладиган – Куч”-дир.
Нима сабабдан фалсафа ва мустақил фалсафа юритиш, бирор-бир ғояни асос қилиб олмасдан туриб, бирор-бир моҳият ҳодисасининг моҳият-мазмуни ва ёки мазмун-моҳияти хусусида фикр-мулоҳаза юрита олмайди. Бунинг жуда оддий сабаби бор, яъни кўрилаётган ва кузатилаётган масаланинг муайян моҳият-мазмуни ва ёки мазмун-моҳияти бирор-бир назарий, фалсафий ва ёки амалий ғояда акс этмаса, унинг шу ҳолат вазияти асоссиз ҳисобланади. ВА бу ҳолатда ҳеч қандай ғоя, шу қўлёзмада илгари сурилмаган ва ўз исботини топмаган бшлади. Шунинг учун ўрганилаётган ва кузатилаётган масаланинг мазмун-моҳияти ва унинг моҳият мазмунига нисбатан ишлаб чиқилган т ғоя, (яъни шу қўлёзмада) фақат биттадир. Яъни, муаллиф (камина), умумий Борлиқ ҳодисаси -----йўқдан бор бўладиган---Куч асосида мавжуд эканлигини, айнан шу қўлёзмада, мустақил фикр мулоҳазалар юритиш ва шу ўта мураккаб масалаларни илмий-назарий ва илмий-амалий ҳал қилишга қаратилган фалсафий фикрлар юритилган вак ишлаб чиқилган.
Фалсафанинг ва фалсафа илмининг энг қейин соҳаси, бу албатта – мустақил ўйлаш, мустақил фикрлаш, мустақил фикр ишлаб топиш ва мустақил фикр ишлаб чиқаришдир.
Агар фалсафада---мустақил ўйлаш---мустақил фикрлаш---мустақил билиш ваа англаш учун, муайян фикр ва ёки ғоя амалда ишлаб топилса ва ишлаб чиқарилса, бас..., шундай экан, ушбу “Борлиқ асоси” қўлёзмасида, нафақат бир ғоя, балки худди шу ғоя асосидан келиб чиқувчи бир нечта янги назарий, фалсафий ва акмалий қонун-қоидалар, яъни Борлиқ ҳодисасининг мавжудлик усулини тўлиқ илмий-назарий ва илмий амалий акс эттирувчи янги фалсафий қонун-қоидалар кашф этилган.
Ушбу “Борлиқ асоси” тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларнинг янги какшф этган диалектикасини ва уларнинг мақсад-муддаосини, алоҳида тайёргарликсиз, яъни Борлиқ ҳодиаси хусусида муайян фикрга ва тасаввурга эга бўлмасдан туриб, уни тўғри тушуниб бўлмайди. Яъни, демоқчимизки, ушбу қўлёзмани ўқишда, ўқувчи мустақил ўйлашга, мустақил фикрлашга ва мустақил англаб етиш имкониятига эга бўлиши лозим. Билъакс, шу қўлёзмада акс этган ва амалда уқиб олинган моҳиятлар мазмунининг маъносини, мустақил ўйлашсиз ва мустақил мушоҳада қилмасдан, тушуниб ҳам, англаб ҳам бўлмайди. Бу ҳолни биз тажрибамиздан биламиз.
Чунки 2004-йил, “Фалсафа ва ҳуқуқ” илмий текшириш институтига тақриз ва муҳокома учун тақдим қилинган қўлёзмамиз: “Бутун олам назарияси”, ана шундай англашилмовчилик такрорланмаслиги учун, яъни, юқорида келтирилган “Бутун олам назарияси” қўлёзмаси билан танишиб чиққан профессорларимиз, бир авоздан, шу қўлёзма ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмас, деган хулосани берган эдилар. Аммо, бизнинг фикримизча, ўша қўлёзма билан танишиб чиққан кишилар, “Бутун олам назарияси”- деган тушунчанинг ўзи ---- умумий оламнинг асосий қонун-қоидаси хусусида, янги фикр-мулоҳазалар эканлигини билганларида эди, бу ҳолатда, шу мавзунинг, яъни, оламнинг асосий қонун-қоидаси нима экан, деган савол билан ёндошилган ва унда шу саволга муносиб янги қонун-қоидалар кашф этилганлигига, албатта гувоҳ бўлишарди. Албатта, биз, бу билан профессорларимизни тушунмаганликда айбламоқчи эмасмиз, Биз шу нарсани жуда яхши биламизки, у ҳам бўлса, мустақил билим учун, мустақил уқиб олиш лозим бўлади, мустақил уқиб олинмаган билим, у билим ҳам эмас, у кимнингдир сўзи ва ёки у кимнингдир фикридир, холос. Мустақил билимга эга бўлиш учун, Миллий онг доирасида, мустақил фикр юрита олиш маҳорати бўлиши лозим, Биз шу кунга қадар, яъни мустақиллигимизгача бўлган даврда, асосан ғарб фалсафаси ва мафкўраси ва ўйлаб топган диалектикаси асосида ўқиганмиз ва ўрганганмиз. Шунинг эвазига, юртимизда (барча соҳаларда), мустақиллигимиз туфайли бунёд бўлаётган – мустақиллик – мустақил фикр фалсафасининг мазмун-моҳиятини, унинг қамраб олаётган Миллий ғояси ва Миллий ғоя фалсафасининг амалда эришаётган ютуғини ўз вақти-соатида тушунмаслик, яъни Миллий ғоя ва Миллий ғоя фалсафасини, кўр-кўрона ғарб фалсафаси диалектикаси улчови билан улчаш, бу бизнингча, ўз фалсафасини ва ўз Миллий ғоя дунёсини тушунмасликдан, менсимасликдан бошқа нарса эмас. Бизнинг, яъни муаллифнинг профессорларимизга ва ўзини-ўзи билимдон, олий маълумотга эга шахсман, деб юрган илм аҳлига янги бир фикримиз бор, яъни: МУСТАҚИЛЛИК ва мустақилликнинг мустақил фикр фалсафаси -- деган янги давр тушунчасини ҳеч эшитганмиз?... (Минг афсус, минг афсус, яна бир бор минг афсус, айнан аниқ-- фундаментал фанларнинг ҳаммасида --- мустақил фикр фалсафаси у ёқда турсин--- мустақил фикр юритиш асосининг ўзи йўқ у ерда. Бу фанларнинг ҳаммаси бир қолипга кириб олган ва шу қолипдан
ҳеч қаерга чиқа олмас. Бу қолип---тортишиш, тортишиш ва яна тортишиш ва умумий тортишишда “портлаш” ғоясидан бошқа нарса йўқ, у ерда.)
...Агар эшитмаган бўлсангиз эшитиш олинг, ҳар бир давр, ўз моҳият ҳодисасига нисбатан янги фалсафасини тугади ва янги фалсафий дунёни ташкил этиб беради, Янги даврни эски фалсафа диалектикаси улчови билан улчаб ҳам ва ҳамда баҳолаб ҳам бўлмайди. Чунки у янги давр, чунки у янги моҳият, чунки у янги моҳият ҳодисасининг янги фалсафаси, бир сўз билан айтганда, барча моҳият ҳодисалари –мустақил ва мустақиллик даврининг мустақил фикр юртишни тақоза қилувчи давр ва даврийликдир.
Шундай экан, бугунги кунда, яъни мутлақ мустақиллик даврида ёзилаётган, тўқилаётган ва мустақил равишда ишлаб чиқилаётган муайян қўлёзмалар, бу албатта, ҳар тамонлама, ҳам моддий, ҳам маданий ва ҳамда илмий амалий мустақиллигимиз туфайли бунёд бўлаётган Миллий ғоя фалсафамизнинг маҳсули ва мевасидир. Шунинг учун ҳам, уни эски диалектика қонун-қоидалари тарозиси бўйича эмас, балки Миллий ғоя ва Миллий ғоя фалсафаси тамойиллари бўйича баҳоланиши лозим.
Демак, шундай экан, хукмингизга хавола қилинаётган, «Борлиқ асоси» қўлёзмаси ҳам, худди шу мутлақ мустақиллигимиз туфайли дунёга келган. Ва у осмон жисмларининг келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиши қонун-қоидаси хусусида амалда юритилган мустақил фикр-мулохазалардир. Олдинги тушунмовчилик, яъни англашилмовчилик такрорланмаслиги учун, шуни алохида таъкидлаб ўтмоқчиманки, ушбу қўлёзмада, асосан, осмон жисмларининг келиб чиқиш, пайдо бўлиш ва ташкил топиш назарияси (қонун-қоидаси) ва уларнинг мавжудлик асослари батафсил ва атрофлича мухокама ва мушохада қилинган. Албатта Миллий ғоя ва Миллий ғоя фалсафаси доирасида.
Ушбу қўлёзманинг асосий мавзуси, энг мураккаб масалалар бўйича: Борлиқ ва йуқлиқ, «Макон ва замон», «Моҳият ва ходиса», «имкон ва воқелик», «зарурият ва зарурийлик» каби, Борлиқ ходисасига бевосита таълуқли бўлган моҳиятлар мазмуни мустақил равишда назарий ўрганилган ва илмий-фалсафий мушохада қилинган. Унда асосан, Борлиқ асоси - Қуёшнинг назарий, фалсафий ва амалий тузилиши ва қурилиши, асосли қонун-қоидалар асосида ифода этилган. Ва шу бош Борлиқ - Қуёшнинг мавжудлик шакли, бўш-бўшликнинг ўз-ўзига торайиши, асосий сабаб қилиб кўрсатилган ва шу бошланғич сабаб қуйидаги: «бутун олам торайиш қонун»-и билан мустахкамланган. Шу қонун қуйидагича қоида билан ифодаланади. Куч - масофа хосияти - бу - Бутун олам торайиш қонуни. Ва шу қонун бош-бошланғич Борлиқ - Қуёшнинг мавжудлик шакли бўлган-лиги учун, шу матлак қонунга нисбатан иккинчи қонун, яъни, айнан шу Куч - масофа хосияти бўлиб ва у - Бутун оламнинг торайиши бўлса, демак шу биринчи Борлиқ шакли - Қуёшдан келиб чиқувчи иккинчи қонун бу - Бутун олам кенгайишидир. Ва бу қонуннинг қоидаси қуйидагича ифодаланади. Куч - ходиса моҳияти - бу - Бутун олам айланиш қонуни. Юқоридаги қонунларни, хеч бир назарий, фалсафий ва амалий хисоб-китобсиз ва шу масалани батафсил ва атрофлича ўрганмасдан ва мустақил ўқиб ва тушуниб олмасдан, бош-бошланғич Борлиқ - Қуёшнинг ва Қуёш тизимининг мавжудлик шаклига тадбик қилиш ва ёки уни худди шу қонунлар асосида мавжуддир, дейиш мумкинми? Албатта йўқ. Фалсафада ва фалсафа илмида бирор-бир назарий ва ёки илмий-амалий ғояни илгари суриш учун, авваламбор, худди шу қурилаётган ва амалда кўзатилаётган моҳият ходисасининг барча масалалари атрофлича ўрганилсагина ва уни назарий, фалсафий ва амалда тадқиқ қилинсагина, шу масаланинг моҳиятлар мазмунини, муайян қонун-қоидага олиш мумкин. Фалсафа фани мўтахассисларига шуни алохида таъкидлаб ўтишни лозим топаманки, фалсафанинг асосий вазифаси: муайян моҳият ходисалари бўйича - мустақил фикр ишлаб топиш ва мустақил фикр ишлаб чиқариш эвазига, қурилаётган ва кўзатилаётган масаланинг энг мухум аломатини ифода эта олишликдан иборатдир. Мана масалан, Юқорида келтирилган икки қонун, биринчиси:
Куч - масофа хосияти - бу - Бутун олам торайиши - деб ифода этилган. Асл моҳият эса қуйидағича ифода этилади, яъни: бош-бошланғич Куч -масофа хосияти, аммо у бўм-бўш бўшлиқнинг ўз-ўзига торайишидир. Уни лўнда қилиб: Куч - масофа хосияти - бу - Бутун олам торайиш қонуни - деб олинаяпди. Ва яна шунга ўхшаш холатни иккинчи қонунда ҳам кўзатишимиз мумкин. Яъни, Куч - масофа хосияти - бу - Бутун олам торайиши бўлганли-ги учун, худди шу бўм-бўш бўшлиқнинг бир нуқтага нисбатан мутлақ торайишидан келиб чиқувчи моҳият бу - мутлақ қизиб кенгайиш бўлганлиги учун, уни Куч - ходиса моҳияти - бутун олам кенгайиши ва кенгайиш қонуни демасдан, амалдаги заруриятнинг ва амалдаги айниятнинг ўзи қандай содирликда бўлса, худди шундай, яъни, мутлақ торайиш - мутлақ қизиб кенгайиш ва бир тизимнинг иккинчи тизимга ўтиши зарурий ва табиий ходиса бўлганлиги учун, уни: Куч - ходиса моҳияти - бу - Бутун олам айланишидир, деб қўйилган. Янги қонунлар қаердан ва қайси сабабга кўра келиб чиқаётганлигига келсак, худди шу фалсафий қонуннинг ўзи ифода этадиган мазмунидан кўриниб турибди. Шундай экан, илм-фанда, қуруқ сўз, гап ва ёки сафсата учун мукофат берилмайди. Илм-фанда, муайян моҳият ходисасини муносиб илмий-назарий ва илмий-амалий ўрганилганлиги ва шу масалани илмий-фалсафий ҳал қилинганлиги учун, у муносиб тақдирланиши мумкин. Умуман олганда, фалсафа ва фалсафа қилиш, бир максад учун юритилади ва юргизилади. У ҳам бўлса мустақил билиш ва мустақил англаб етиш учун. Шунинг учун ҳам, фалсафа фанини фанларнинг «отаси» деб, бежизга айтишмаган. Чунки фалсафа юритиш ва мустақил фалсафани юргизиш учун амалий ҳаракат, яъни муайян моҳият ходисаларига нисбатан мустақил фикр ишлаб топиш ва шу моҳият ходисасининг мазмунига нисбатан муносиб фикр ишлаб чиқариш керак бўлади. Фалсафани, «Фан» деб хисобламайдиганлар, ўз ақл заковатига ва ўз фахм-фароситига ишонч хосил қилмайдиганлар, деса бўлади. Чунки фалсафий мулохаза ва фалсафий мушохада юрита олиш санъати - бу ақл-заковатимизнинг буюк инъомидир. Хар бир сохада, фалсафа ва фалсафий билиш ва англаш фаолияти фаол бўлиши лозим. Бил, акс, онгимиз бўм-бўш, ақл-заковатимиз заиф бўлади. Бугунги кунимиз, яъни мустақиллигимизда ва мустақиллигимизга, янғича фикрлаш, янғича ўйлаш ва янги ва янги назарий, фалсафий, амалий ва маданий-маърифий ғояларни ўйлаб топиш, излаб топиш ва ишлаб чиқариш энг долзарб масаладир. Хукмингизга хавола қилинаётган «Борлиқ асоси» қўлёзмаси ва унда акс этган фикр-мулохазалар, айтиш мумкинки, у мутлақ янги диалектика асосида ёзилган ва дунёга келган. Чунки, ушбу қўлёзмани «янги диалектика» деяётганимизнинг сабаби шундаки, унда, эски материалистик диалектикадан асар ҳам йўқ. Ушбу қўлёзманинг кўрилиши ҳам, тузилиши ҳам, ёзилиши ва мустақил ўқиб олиш фалсафаси ҳам, мутлақ янги диалектика билан йуғрилган ва шу янги диалектика асосида, асосан, осмон жисмларининг келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиш назарияси (қонун-қоидаси) ўз аксини топган.
Ушбу қўлёзма: «Борлиқ асоси» хусусидаги фикр-мулохазаларни, «ЯНГИ» ва «ЯНГИ ДИАЛЕКТИКА» деяётганлигимизнинг асосий сабаби шундаки, унда осмон жисмларининг келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиш асослари, мутлақ янги ғоя асосида ўрганилган, тадқиқ қилинган ва шу янги ғоя диалектикаси асосида, уларнинг мавжудлик шакллари, муайян қонун-қоидага келтирилган.
Сизга маълумки, фалсафа тарихи ва фалсафий билиш диалектикаси тарихида, Борлиқ масаласи ва ходисаси бўйича, асосан икки қарама-қарши нуқтаи назар, бир-бирларини инкор этишган. Яъни материалистик дунёқараш, Борлиқни - Бирликдан келиб чиққан, деб хисобламасдан, Борлиқни -«Материя»-дан келиб чиққан деб, хисоблашган. Кўпчилик, яъни хақиқий файласуфлар, «материя»-дан «материя» келиб чиқмаслигини эътироф этишган бўлсада, материалистлар бу борада устун келганлигининг асосий сабаби шундаки, улар асос қилиб олаётган манбаа, хақиқатан ҳам амалда бўлган «модда» бўлганлиги учун, улар доим «хақ» бўлиб чиқаверган. Аммо, ўша замонларда, бор нарсани, яъни мавжудликни, хақиқатан ҳам борми ва ёки у бизга туш сифатида кўринаятими, деган масалани ҳал қилиш учун, «материя» тушунчаси, худди шу мавжудликнинг туш эмаслигини тасдиқловчи «категория» бўлиб хизмат қилган, холос. Бугунги кунда, худди шу «материя» туш эмаслиги ва у амалда худди шундай мавжудликда эканлигига, хеч кимда, хеч қандай шубха уйғотмайди.
Бугунги давр фалсафасининг асосий масаласи, худди шу «материя» - деб олинган Борлиқнинг энг мухум ва асосий мавжудлик шакллари, яъни унинг қайси ва қандай қонун-қоида асосида келиб чиққанлиги, пайдо бўлганлиги, ташкил топганлиги ва худди шу «материя», нима сабабдан мана шундай ёруғ оламга айланганлигини билиш, Кўпроқ қизиқтиради. Яъни демоқчимизки, асосий моҳият ходисаси Борлиқ оламининг келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиш қонун-қоидасини илмий билиш ва амалий англаш мухумдир. Чунки, материалистларнинг «Материя» тушунчаси «категория»-сидан - Борлиқ - деган асосий тушунча келиб чиқмайди. Сабаби, агар, «материя» —> «материя»-дан келиб чиққанида, пайдо бўлганида ва ёки ташкил топганида эди, «материя» - модда бўлгани учун, у ўзига ўзи Борлиқ бўлолмайди. Масалан, бор нарса (мавжуд нарса), яна бир бор Борлиқ хосил қилиш учун, унга қандайдир, инкор этиб бўлмайдиган зарурий сабаб керак, тўғрироғи бор мавжуд нарса - Борлиқ хосил қилиши учун, у ё «портлаши» керак ва ёки «портлаш» дарасига келган холда, у ўзининг барча моддаларини шу «портлаш» ва ёки «портлаш» даражасига сарф этиши лозим. Акс холда, бош-бошланғич қора моддалар хеч қандай моҳият ходисасини келтириб чиқармайди, пайдо қилмайди ва ташкил эта олмайди. Шунинг учун ҳам, сўнги пайтларда, бир гурух физик олимлар, Борлиқнинг келиб чиқиш, пайдо бўлиш, ташкил топиш ва ривожланиш асоси қилиб: "Бундан 19,5 млд. йил олдин бўлиб ўтган жуда катта портлаш"-ни сабаб қилиб олишга ундовчи асос, бу албатта, худди шу бош-бошланғич холатни нотўғри бахоланганлигидандир. (Илова, ўша китобдан олинди, 79-бет.)
Чунки, бош-бошланғич холатни «материя» - деб бахолаш ва шу «материя»-ни амалдаги Борлиқка, илмий-назарий, илмий-фалсафий ва илмий-амалий айлантириб олиш учун, материалистларга бирор-бир сабаб керак. Акс холда, «материя», ўша холатда «материя» бўлиб қолаверади.
Ушбу англашилмовчиликни, яъни, бош-бошланғич холатни «материя» - деб хисоблаш ва ундан бор Борлиқни хосил қилиб олиш учун, унинг барча моддийликларини ва моддаларини бир марказга тортилиб «портлаган» деб бахолашнинг ўзи кулгили. Чунки, мисол учун, муайян очиқ майдоннинг умумий моддаси бир марказга нисбатан тортишиб «портласа», худди шу «портлаш» ниманинг эвазига амалга ошганлигини ва бу «портлаш»-дан сўнг «материя»дан асар ҳам қолмаслигини, нахот фахмлаш қийин бўлса. Аслидаку, очиқ коинот тизимида моддаларга тўла майдон бўлган тақдирда ҳам, худди шу моддаларнинг бир марказга сиқиб келувчи, бош-бошланғич сабаб керак. Бундай сабабни, материалистик метафизиклар, умумий материянинг тортишиши қилиб кўрсатганларида ҳам, шу нарса аниқ равшан-ки, аввалдан бор, мавжуд моддалар, бир марказга нисбатан мажбурий ва зарурий «портласа», билингки, аввалги бор нарсаларнинг ҳаммаси шу «портлаш» ходисаси учун сарфланган бўлиб чикади. Ва бу «катта портлаш»-нинг оқибати эса, моддасизликда қолган очиқ майдонга шунчалик тез тарқалиб кетадики, шу «портлаш»-нинг қувват даражаси шу зохатиёқ сўнади. Чунки, агар «катта портлаш» ходисаси бир марказда, муайян мойданнинг барча ва ҳамма моддалари эвазига амалга ошса, аввалги, «портлаш»-дан олдинги жой бўм-бўш қолади, ва албатта «портлаш» қуввати худди шу очиқ майдонга сарфланиб йўқ бўлиб кетади. Бир сўз билан айтганда, материалистик метафизиклар ўйлаб топган, коинотда, «катта портлаш» ғояси ноўрин ва асоссиздир. Сўнги пайтларда, "СИНЕРГЕТИКА - ўз-ўзини бошқариш, ночизиқли ходисаларни ўрганиш, ўз-ўзидан ташкил бўлиш назарияси" ҳам олға сурилаяпди. (Илова ўша китобдан, 369-бет.) Ушбу «назария», яъни «ўз-ўзидан ташкил бўлиш» ғояси, албатта, Борлиқ ходисаси учун муносиб фикр. Аммо, «синергетика» - деган тушунча - икки ёқламали қувват деган маънони англатса, «ўз-ўзидан ташкил бўлиш назарияси», қайси ва ёки қандай икки ёқламали ва ёки биргаликдаги қувватни кўзда тўтаётганлиги ҳали ҳам номаълумлигича қоляпди. Гап, бу ерда, агар, бирор шахс, бирор-бир ғояни ва ёки назарияни илгари сурар экан, шу олға сурилаётган ғоя ва ёки назария, муайян фикр-мулохазалар орқали ифода этиши лозим бўлади. Яъни, масалан, муайян моҳият ходисаси, қандайдир назария (қонун-қоида)-га ва ёки назарийликка олинаётган экан, у ўзи ифода этаётган ва ёки ифода этмокчи бўлган қонун-қоидасини, муайян фалсафий фикрлар асосида ифода этиши билан бирга, «катта портлаш» ва ёки «синергетика - ўз-ўзидан ташкил бўлиш» назариялари қайси сабабга кўра юз берганлигини ва ёки юз бериши мумкинлигини амалда исбот қилиши лозим. Мисол учун, агар бош-бошланғич материяни - коинотда «катта портлаш» натижасида келиб чиққан, деб хисобланса, у холда, ушбу холатни қонунлаштириш мумкин.
Масалан, мана бундай: «умумий коинот матриясининг тортишиши ва умумий тортишиш қонуни» деб. Хўш, нима сабабдан, коинотда «катта портлаш» ходисаси хусусида ғоя илгари сурилаяпдию, аммо унинг қонун ва ёки қонуният даражасини қоидага олиб бўлмайди. Чунки, илгари сурилаётган «портлаш» ғояси асоссиздир. Агар у Борлиқ ходисасида асосли бўлганида, у холда уни юқоридаги каби қонунлаштириб олиш мумкин бўларди. Шундай экан, фалсафа (билиш) илмида, бирор-бир ғоя илгари сурилаётган экан, унда, унинг шу ғоясига нисбатан келиб чикувчи янги қонун-қоида бўлиши шарт. Чунки, хақиқатда юритилган ва юргизилган фалсафий фикр-мулохазаларнинг амалий тасдиғини, факат ва факат унинг ўзи кузатаётган ва кўраётган масалани қандай қонун қоидалар орқали ечганлиги ва илмий-амалий ҳал қилганлиги билан баҳоланади. Қўлёзмамизда, барча моҳият ходисаларининг мавжудлик шакли, яъни қурилаётган ва кузатилаётган масаланинг моҳият-мазмунига ва мазмун-моҳиятига нисбатан ишлаб чиқилган янги диалектик тушунчалар ўйлаб топилган ва ишлаб чиқарилганки, бундай тушунчаларни, бир сўз билан айтганда янги диалектика асоси дейиш мумкин. Чунки, ушбу қўлёзмада, материалистик диалектика хисоблагандек: асосий Борлиқ «материя»-дан келиб чиқмаслиги, пайдо бўлмаслиги ва ташкил топа олмаслиги, тўлаконли далиллар асосида исбот қилинганлиги сабабли, мутлақ янги диалектика: «йўқдан бор бўладиган - Куч» тушунчаси ишлаб чиқилган. Яъни, шу вактгача, Борлиқ масаласи - йўқлик ходисаси билан чамбарчас боглик моҳият ходисаси эканлигига шубха қилишган. Айникса, материалистларнинг ..."бордан йўқ бўлмайди, йўқдан бор бўлмайди"..., деб билдирган фикрлари Кўпчиликка маълум ва машхур бўлган эди. (Юқоридаги илова, «Марксча-Ленинча фалсафа асослари». «Ўқитувчи» нашриёти. Тошкент-1973. 66-бетдан олинган.) Аммо, ўша даврлардаги, назариётчи ва материалистик файласуфлар ўртасидаги тортишувнинг асосий сабаби, юқорида айтиб ўтганимиздек, шу мавжуд нарсаларни «борми ва ёки йўқми» деган масала бўйича бўлган. Бахтни қарангки, вақти-соати келиб, Борлиқ масаласида - «Йўқлик» масаласи ва «йўқ»-ликнинг моҳияти, хусусияти ва ёки унинг ўзига хос ва мос хосият хоссасини ўрганишни, даврнинг, қолаверса фалсафанинг ўзи талаб қилар экан. Мен, албатта, янги диалектик ғоя: «Йўқдан бор бўладиган - Куч» ғоясини, осмондан ва ёки уни ўзимга-ўзим ўйлаб топган ва ёки олға сурилгани йўқ. Ушбу янги диалектик ғояни олға суриш учун, мен олти йил давомида етти минг (7000) бетлик ўзбек тилида ва бир ярим (1500) бетлик рус тилида, Борлиқнинг асоси хусусида мустақил фикр-мулохазалар амалда ишлаб топилганлиги ва шу ўта мураккаб масалалар бўйича мустақил фикр ишлаб чиқарилганлигининг эвазига, худди шу: «йўқдан бор бўладиган - Куч назарияси», ва унинг, юқорида келтирилган қонун-қоидалари ишлаб чиқилган. Янги диалектиканинг янгиликлари ва шу диалектика асосида кашф этилган илмий-амалий кашфиётларга келсак, уни бошдан айтиб ўтишдан кўра, фалсафа қоидасига риоя қилган маъқул деб биламан.
Чунки, фалсафада шундай олтин қонун-қоида борки, билиш учун мустақил ўқиб олиш лозим бўлса, мустақил фалсафага эга бўлиш учун эса, худди шу мустақил ўқиб олинаётган моҳият ходисаларининг туб мазмунини акл тарозисида таққослаб муайян билимга эга бўлиш мумкин. Худди мустақил билишдан, мустақил англаб етиш каби. Янги диалектика ҳам худди шу усулда қурилади ва тузилади. Яъни, мустақил билиш учун, авваламбор, қўрилаётган масалага нисбатан муайян фикр излаб топилади ва шу фикрнинг қанчалик тўгри ва ёки нотўғрилигини аклнинг ўзида мухокама ва мушохада қилиниб, шундан сўнгина, шу ходисанинг моҳият-мазмуни қандай қоидага ва ёки қайси такрорланувчи қонунга риоя қилаётган ва ёки мос келаётган бўлса, худди шу такрор хосил бўлувчи мантиқнинг ўзига нисбатан фикр ишлаб чиқарилади. Фалсафада фикр излаб топиш дегани - бу, шу қурилаётган масала бўйича уйлаш бўлса, фикр ишлаб чиқариш эса, худди шу амалда қўрилаётган ва кузатилаётган масала моҳиятининг мазмунига тугри келувчи фикрни ишлаб чиқиш, яъни шу моҳиятнинг ўзига нисбатан муносиб фикрни куллай олиш демакдир. Агар фалсафани билиш куроли деб олинса, унинг диалектикаси - ўйлаб топилаётган ва ишлаб чиқарилаётган - фикр бўлади. Муайян фикреиз - фалсафа диалекасиз, диалектика эса фалсафасиздир. Фалсафани фалсафа қилиб тўрган ҳам, диалектикани - диалектик билиш қилиб тўрган ҳам - фикрдир. Яъни, фалсафа илмидаги муайян фикр - англаб етилган хис-туйгу бўлса, худди шу англаб етилган муайян фикрнинг асоси, қанчалик тугри, аниқ ва тўлиқ англаб етилса, у ғоя хисобланади. Чунки, фикрнинг ўзи, муайян моҳият хосасини билиш хис-туйгуси бўлса, худди шу моҳият ходисасининг туб моҳият мазмунининг тўлиқ англаб етилиши -ғоядир. Фалсафада - ғоя - тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, яъни гултожиси, айтиш мумкинки умумий йиғинди - магзи хисобланади. Демак, шундай экан, муайян илмий ва ёки илмий-амалий ғояга эришиш учун, авваламбор, Миллий ва илмий фалсафа тарихинининг энг мухум тамойилларини билиш ва шу билан бирга, барча масалалар бўйича мустақил фикрга ва мустақил нуқтаи назарга эга бўлишликнинг аҳамияти катта-дир. Хукмингизга хавола қилинаётган, ушбу фалсафий иш, ўзи кашф этган диалектика асосида фикр юритади. Худди шу янги диалектика талаб қилган фикрларни, қурилаётган масаланинг моҳият-мазмунига ва мазмун-моҳиятига нисбатан ишлаб чикади. Ушбу холатнинг мукаррар экинлигини, хурматли профессор домлаларимизга тушунтиришнинг хожати бўлмаса керак. Чунки, қурилаётган ва амалда тадқиқ қилинаётган масала қанчалик мураккаб бўлса, худди шу мураккаб масалани ечимга олиш даражасини белгилаб келувчи фикр ҳам, ифода этувчи тушунча ҳам шунчалик мураккаб бўлади. Шуни, алохида уктириб ўтишни, бурчим деб биламанки, янги фикрни ва ёки янги диалектик ғояни, эски фалсафа диалектикасининг тарозиси билан улчаб бўлмайди. Чунки, янгилик - янгича уйлаш, янгича фикрлаш ва албатта, амалдаги моҳият ходисасининг янги қирраларини мустақил Ўқиб олиш ва унинг моҳият-мазмунини ва мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етишликдан хосил бўлади.
Шунинг учун ҳам, янги ғоя ва ёки янги диалектик фикрлар билан йугрилган фалсафанинг дўстидан кўра «душмани» Кўпроқ бўлади. Бунинг сабаби ҳам, худди юқорида билдирилган фикримиз кабидир. Яъни, сиз билан биз, шу кунгача, эски диалектика қоидалари асосида иш юритганмиз ва шу диалектика асосида фикр юртишга ўрганиб қолганмиз. Хўш, унда, янги диалектиканинг тугилишига нима сабаб бўлган ва ёки бўлади? Нимага ва нима учун янги диалектика ишлаб чиқишга эхтиёж бор? Ушбу уринли саволга жавоб беришдан олдин, «диалектика» сўзининг ўзи қандай маънони англатишини билиш лозим бўлади. Мен, олти йиллик, тинимсиз аклий иш фаолиятим давомида «диалектика» сўзи: «тенглама» эканлигини, яъни «диа» «икки», «лектика» - «таққослаш», бу дегани икки қарама-қарши фикрни ва ёки моҳиятни бир-бирлари билан таққослаб, муайян натижага эришиш демакдир. Ва бу «диалектика» сўзини, мен, ушбу қўлёзмада: «аломат тенглама», яъни тенглама аломатидан олинаётган натижа деб ва шу тенглаштиришнинг махсулини мен - мантиқ деб хисоблайман. Демак, бундан чикадики, диалектиканинг асосий вазифаси тенглаштирилаётган ва таққосланаётган, асосий ва умумий моҳият масаласининг энг мухум ва асосий аломат мантигини етилтириб олишдир. Аслида, «аломат тенглама» ва ёки «аломат тенгламалар» диалектикасининг туркум тушунчаларига куйидагиларни келтириб ўтиш мумкин. Масалан: бўшликни - Борлиқка, йўқликни - мавжудликка, совуқни - иссикликка, қоронгуликни - ёруғликка, тунни - Кунга, кечани - кундузга, сифатни - сийратга, моҳиятни -моҳиятлиликка, имконни - воқеликка каби, кўпгина, шунга ухшаш тенглаш-тиришларнинг ўзи, «аломат тенглма»-ларга мисол бўла олади. Янги ғоя ва ёки янги фалсафий ғоя, юқорида келтирилган аломат тенглама диалектикасиз дунёга келмайди. Чунки фалсафа - аломат тенгламаларсиз хеч қандай илмий-амалий натижага эриша олмайди. Бунга мисол тарикасида материалистик метафизикларнинг фалсафа диалектикаси қонун-қоидасига риоя қилмасдан, Борлиқ масаласи бўйича ўйлаб топган «катта портлаш» ғояси мисол бўла олади. Чунки, диалектика бўйича, агар «материя» бир маконда бўлса, худди шу маконнинг замон даражаси нима бўлади? «портлаш»-ми? ва ёки шу маконнинг уз хусусияти билан порлашими? Куриниб турибдики, бир макон замон хосил қилиши учун шарт бўлган шароит, яъни имкон, унинг ўзида бўлиши лозим. Унинг куйнига «материя»-ни солиб куйиш билан ва шу «материя»-ни мажбуран «портлатиш»-га хеч қандай хожат йўқ. Сабаби маконнинг ўзи, уз хусусияти ва уз хосияти билан замон хосил қилган. Бу дегани, «материя»-дан макон эмас, балки, аксинча, макондан «материя», яъни замон хосил бўлаяпди. Шу билан биз кириш сўзини якунлаймиз. Ва қолган масалаларнинг энг мухум аломатлари ва хосияту-хусусиятларини асосий қўлёзмамиздан Ўқиб оласиз, деган умиддамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |