Б о р л и қ асос и с ў збоши



бет6/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

тенглама: Бир нукта - бир нуктадир ва бу бир нукта ўзига тенгдир.

  • тенглама: Бир нуктанинг бир ўзи ва шу нуктанинг Факат икки томони бор.

  • тенглама: Бир тўғри чизикнинг факат бир нуктаси бўлади.

  • тенглама: Бир илдиз, факат бир нуктали, бир турга, бир тубга, бир асосга ва бир мантиқли, бир, батта маконга эга.

    Экоридаги тенгламаларни сиз ҳали хеч бир илмий укув кулланмаларида учратган ва ёки укиганингиз йўқ.
    Сабаби, сиз билан биз «Борлиқ асоси»-ни мустақил ўрганишни, илмий тадқиқ қилишга карор қилган ва шу ҳаракатни амалга оширмокчи эканмиз, биз хар бир фалсафий атамалар ва тушунчаларнинг туб маъносини ва унинг онгда хосил қиладиган мазмунини тўлиқ тушунмасдан туриб, борлиқ ходисаси ва унинг моҳияти тўғрисидаги илмга ва билимга эга бўлолмаймиз. Аввал, бошда айтганимиздек, билиш услуби сўз, тушуниш куроли фикр, тўлиқ ўзлаштириш манбааси ғоядир.
    Айнан мана шу юқорида келтирилган «тенгламалар», муайян маънода сизу-бизнинг билиш услибимиз, тушуниш куролимиз ва англаб етиш манбаимиз хисобланади. Чунки борлиқ асоси, асосан ана шундай «нукта», «илдиз», «асос», «чизик», «айният», «макон», «замон», «моҳият», «хосият», «хол», «холат», «вазият» ва кўпгина шунга ўхшаш мантиқий уйлаш ва фалсафий фикрлай олишликлар эвазидангина амалий натижа беради. Биз, юқоридаги, янги мантиқий уйлаш ва янги фалсафий билиш «тенглама»-ларимизни; "АКСИОМА ( юн. axijma - кабўл қилинган қоида) - исбот талаб қилмайдиган ва шу билан бирга, исбот қилишга мутлақо эхтиёж бўлмаган бошланғич холат. Шу холатга асосланган тарзда маълум концепция ёки на-зариянинг барча колган иборалари уларда кабўл қилинган қоидаларига мувофик хулоса чиқарилади. Аксиома бевосита ишонтира оладиган бўлгани учун мантиқий исботсиз кабўл қилинадиган хакикат"., (Қаранг: уша «ФАЛСАФА қомусий луғат. 17-бет.), сифатида билимиз мумкин, качонки, шу юқорида келтирилган ва янги уйлаб топилган назарий ва фалсафий «аксиома»-тик тенгламалар, шу бош «бошланғич холат»-нинг моҳият мазмунини тўлиқ исбот этишда асос ва асосий омил бўлиб хизмат қилса. Эски фалсафада, айникса «материалистик» фалсафада, ушбу «тенглама»-«аксиома»-ни, «диалектика» деб билишган.
    "ДИАЛЕКТИКА (юн. dialektike - сухбат, мунозара қилиш) - тараккиёт тўғрисидаги таълимот, илмий билиш методларидан бири. Диалектика кадимда сухбатлар, мунозаралар, бахслаш хакикатни очиш йули ва усули тарзда тал-кин қилинган". (Қаранг: уша китоб. «ФАЛСАФА- қомусий луғат». 109-бет). Кўриниб турибдики, «диалектика»-га нисбатан, аниқ ва муайян хулосага олиб келувчи билиш, тенглама, «аксиома»-лар, мантиқий ва фалсафий билишда катта ўринни эгаллар экан.
    Аслида, «материалистик диалектика», тенглаштириш, таккослашлар: икки қарама-қарши фикр орқали муайян мазмунга эга бўлиш эканлигини эслатиб ўтиш жоиздир. Мана, мисол учун, унга материалистларнинг «диалектик категориялари»: «Алохидалик ва умумийлик», «Мазмун ва шакл», «Моҳият ва ходиса», «Сабаб ва оқибат», «Зарурият ва тасодиф», «Имконият ва воқелик», (Қаранг: Марксча -Ленинча фалсафа асослари. «УКИТУВЧИ» нашриёти. Тошкент -1973. мундарижа. 423-бет.), кабилар, икки қарама-қарши фикрлар асосида ётган мазмунни, таккослашлар эвазига билиш ва тушуниш демакдир. Албатта, юқоридаги «диалектик категория»-ларнинг ҳам, илм-фанда ўз қадр-қиммати бор, буни хеч ким инкор этмайди.
    Аммо, ҳамма гaп Кўриладиган ва кузатилаётган масаланинг моҳият тубига ва унинг асосий хусусият бирлигини аниқлашга каратилган мантиқий уйлаш ва фалсафий фикрлай олишликка келганда, «диалектика»-нинг, аломат тенгламанинг ва «инкор этиб бўлмайдиган аксиома»-нинг асос қилиб олаётган туб мазмуни, илмда, билимда ва билишда катта аҳамиятга эгадир. Юқоридаги фикр мулохазаларимиздан шу нарса келиб чиқадики, маъно ва мазмун касб этадиган, тафаккуримизда муайян мантиқ хосил қила оладиган мантиқий уйларнинг фалсафий тушунчалари, мустақил билишга катта ёрдам беради. Яъни мустақил фикрга ва мустақил ғояга эга бўлишлик, ўрганилаёт­ган масаланинг бош ечилиш омилидир.
    Мустақил фикрга ва мустақил ғояга эга бўлмасдан, ўрганилаётган масала­нинг хеч бир томони ўз ечими топмайди.
    Бу дегани, мустақил билиш, тушуниш ва ўзлаштириш учун, албатта мустақил фикрга, мустақил ғояга ва албатта, шу мустақил фикр ва ғоя асосида ётувчи моҳият ходисасини тафаккур кучи орқали муайян мантиқийликка ва фалсафийликка олиш имконияти демакдир.
    Юқорида келтирилган тўрт тенглама худди шу борлиқ асосини, муайян наза­рий ва фалсафий тушунчалар орқали, улар хосил қилаётган бош-бошланғич холатларнинг хусусиятига, аломатига ва улар билдириб келаётган мазмунига караб шу масаланинг муайян моҳият ходисаси мантиқийликка ва фалсафий-ликда топилади.
    Мисол учун «Бир нукта -бир нуктадир ва бу бир нукта ўзига тенгдир» деган тенглама: «макон ва замон», «борлиқ ва йўқлик», «моҳият ва ходиса», «имкон ва вакелик» каби фалсафий тушунчаларнинг бир-бирларига солиштириш, таккослашлардан келиб чиқаётган энг мухум аломати бир нукта эканлигини ва шу нукта ўзига тенглигини билдиради. Масалан «макон», «замон», «борлиқ», «йўқлик», «моҳият», «ходиса», «им­кон» ва «воқелик» каби фалсафий тушунчалар, факат бир нуктани ва бир нуктавий хусусият ва ёки хосиятни билдириб келиши ва келаётганлигини шу моҳият ходисасининг ўзи-ўзига тенглигини албатта билдиради. Иккинчи тенгламамизга келсак: «Бир нуктанинг бир ўзи ва унинг факат икки томони бор», деган назарий тушунча, худди шу биринчи тенглама­нинг иккинчи тасдиги, бир нукта - бир нукта ва шу бир нукта ўзига тенг бўлса, демак бу нуктанинг факат икки томони: олд ва орқа томони борлиги кундек равшан. Сабаб: бир нукта - бир нуктадир, холос.
    Энди учунчи тенглама: Бир тўғри чизикнинг факат бир нуктаси бўлади.
    Ушбу тенглама қўйидагича изохланади, яъни унинг ички мазмуни қўйидагичадир: Узликсиз бир тўғри чизикнинг факат бир ўзи, бир нуктаси ва битта борлиги бор.
    Сабаб: мана, мисол учун бир тўғри чизик, икки томонга ҳам узликсиз давом этадиган бир тўғри чизик бўлса, худди шу тўғри чизикдан бошқа нима бор ва у бир нукта каби ўзига тенгдир.
    Бу тенглама, муайян «геометрик» улчамлар учун эмас, балки коинот, борлиқ, макон ва замон каби моҳият ходисаларини, мантиқий билиш, фалсафий англаш учун ишлатилади.
    Аслида ҳам, бир тўғри чизикнинг факат бир нуктаси борлиги ва унинг икки томони ҳам узликсиз эканлиги аниқ.
    Энди тўртинчи тенгламага изох ва таъриф берамиз: Бир илдиз, факат бир нуктали, бир турга, бир тубга, бир асосга ва бир мантиқли -бир - битта маконга эгадир.
    Тўртинчи тенглама «алгебрик негизлар» тенгламаси эмас, аксинча, «алгео-метрик» «ИЛДИЗ - УК», «ИЛДИЗ - АСОС», «ИЛДИЗ - ТУБ», факат бир негизга эга бўлган маконнинг факат бир илдизли, бир негизли замон бирли-гини билдириб келувчи назарий тенгламадир.
    Мисол учун, макон ҳам ва унинг замони ҳам кайси негиз ва ёки кайси илдиз ук асосида мавжуд эканлиги, ҳали фанга номаълум бўлса, худди шу номаълумликни муайян мантиқийликка олишликда худди шу назарий тенглама бош-бошланғич холатнинг муайян бир хил хусусиятга эга эканлигини, албатта билдириб келади.
    Масалан маконнинг ва ёки борлиқнинг илдиз ук, асос негизи нима деган саволга жавоб топиш учун, муайян назарий тенглаштириш, солиштириш ва ёки бирор бир бир мантиқийликни таккослаш лозим бўлади. Биз бу тенгламада, аниқ равшан қилиб: бир илдиз, факат бир нуктали, бир турга, бир тубга, бир асосга ва бир мантиқли - бир- битта маконга эга, деб билишимизнинг асоси сабаби, бир борлиқ бир борлиқдир ва у бир илдизга, бир негизга, бир турга, бир тубга, бир асосга ва бир мантиқка эга эканлиги, назарияда ҳам, фалсафада ҳам ва хаттоки илм-фанда ҳам кундек равшан. Буни хеч ким инкор эта олмайди.
    Юқорида келтирилган «тенглама»-лар, аслида назарий фикрлардир. «Тенглама» - аслида - солиштириш, таккослаш деган маънони англатади. Балки биз, шу юқоридаги «тенглама» деб атаган назарий фикрларни «аксиома» деб олишимиз ва уларни бош-бошланғич холатлар учун «аксиома»-лар, «ФАЛСАФА қомусий луғат»-да таъкидланганидек: «...исбот талаб қилмайдиган ва шу билан бирга, исбот қилишга мутлақо эхтиёж бўлмаган бошланғич холат», назарий фикр, деб олсак, тўғри бўлар. Чунки, худди шу юқорида келтирилган мантиқий уйлашнинг, назарий фикр-ларини тасдик этувчи, яна бир неча назарий ва фалсафий «аксиома»-лар борки, уни биз хозир диккатингизга хавола қиламиз.



    1. Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




    ©engime.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет