Б о р л и қ асос и с ў збоши


эслатма: Хулосаланган фикр - уликдир



бет4/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

эслатма: Хулосаланган фикр - уликдир.

Сабаб: фикр - муайян моҳият ходисаси мазмунини билдириб келувчи маъно хусусиятидир. Шунинг учун, фалсафанинг, яъни билишнинг биринчи шарти, ўрганилаётган масаланинг моҳият мазмунини фикрий хулосага тортмаслик, ғоя етилиши ва вояга етишининг асосий омилидир.
Агар, муайян масаланинг туб моҳиятига кириб бормасдан, унинг юзаки хусусияти фикрийликда хулосага тортилса, худди шу бош масаланинг мазмун-моҳияти шу фикр доираси билан чекланганлиги билан яроқсиздир. Аслида ҳам ва амалда ҳам хеч бир фикрни хулосага тортиб бўлмайди. Мисол учун фикр - тўлиқ англанган ҳис-туйғу бўлса, худди шу ҳис-туйғу инсон онггида, у хиссиётдир. Ва шу нарса сизга маълумки, инсон хиссиётини хулосага тортиб ҳам ва уни бирор бир тарозига тортиб ҳам бўлмайди. Бундай хулосани, факат ва факат онгнинг ўзи, ўзининг туб асосида мантиқ сифатида ва ёки ўзи англаб ета олган мазмун сифатидагина олиш мумкин. Аммо, фалсафада, яъни билиш доирасида, хеч бир фикрни хулосага тортиб бўлмайди.
Шунинг учун, уқилаётган фалсафанинг (билишнинг) муайян фикр мулохаза-ларини хулосага тортмасдан, худди шу фикр мулохазалардан келиб чиқаётган фикрларнинг орқасидан эргашиш ва унинг излаб ва ишлаб топаётган фикрлар гулдастаси аниқлаётган ғоя сари узликсиз ҳаракат қилишлик, фалсафа (билиш) масаласининг ижобий ҳал қилинишини таъминлайди.

  1. эслатма: Тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси-ғоя-туб моҳиятдир. Кўриб турганингиздек: тўлиқ англанган ғоя ва ғоянинг ўзи туб моҳият ходисасининг ўзи экан. Шунинг учун ҳам, олдинги, кўпчилик файласуфларимиз туб моҳият ходисаси мазмунини хулосага тортмаган ва бу холатнинг, яъни туб моҳиятни фикрий хулосага ва ғоявий тўхтамга олиб бўлмаслигининг асосий сабаби шундаки, худди шу борлиқ асосини мукаммал ўрганмасдан туриб, унинг туб моҳияти тўғрисида, муайян хулосага келиш мумкин эмаслиги кундек равшан.

Бу борада, алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, фикрни хулосага тортишдан кўра, хулосаланмайдиган, доимий билиш доираси орқасидан йуналган ва йуналтирувчи фикрларни ишлаб чиқариш, мустақил билиш услубининг бош омилидир. Шундай экан, тўлиқ англаб етилган туб моҳият ходисасининг ўзини ўрганиш ва унга нисбатан сўз юрғизиш, фикр юритиш ва унинг мазмуни хусусида ғоя ишлаб топишликнинг аҳамияти каттадир.

  1. эслатма: Фалсафа- муаммога нисбатан фикр, масалага нисбатан ғоя, асосга нисбатан қонун ишлаб чиқиш эхтиёжи ва ишлаб чиқиш шартлилиги, мустақил билиш назариясининг асосидир.

Кўриниб турибдики, энг кейин фан - бу фалсафа, яъни англаш, билиш, тушуниш ва мустақил ўзлаштириш: муаммога нисбатан фикр, масалага нис­батан ғоя ва асосга нисбатан қонун ишлаб чиқаришликдир. Шундай экан, фалсафа фани, яъни мустақил англаш, мустақил билиш, мустақил тушуниш, мустақил ўзлаштириш санъати ва мустақил назария (қонун-қоида) ишлаб чиқа олишлик махорати, ўз навбатида илмдир. Илмни ва билимни хеч ким, ташқил қилиб бермайди. Илм ва билим мустақил англаш: билиш, тушуниш ва ўзлаштиришликнинг махсулидир. Ўқувчиларимизда қўйидаги маънода савол туғилиши мумкин: яъни бизгача ёзилган фалсафа фанида қандай илмий нуқтаи назарлар мавжуд? деган саволга, биз, шундай жавобни берамизки, яъни инсон онгги томонидан илгари сурилган ва ишлаб чиқилган барча сўзлар, фикрлар, ғоялар ва кашф этилган қонунлар, инсоният тафаккўрининг буюк ва улуғ махсулидир.

  1. эслатма: инсон тафаккури томонидан ишлаб чиқилган сўз, фикр, ғоя ва қонун-қоидалар, инсоният тафаккури тарихининг бекиёс бойлигидир.

Сизга маълумки, хар қандай сўз ҳам, фикр ҳам, ғоя ҳам ва хатто қонун ҳам, энг мукаммал фалсафа, барча муаммо ва масалаларни илмий асослай оладиган назария деб бўлмайди.
Мана, мисол учун И. Ньютоннинг «Бутун олам тортишиш», А. Эйнштейн-нинг «нисбийлик» ва ёки «синергетика - ўз-ўзидан ташқиллашиш назария»-лари ҳам, юқорида таъкидлаганимиздек, фалсафа масаласи олдида кундаланг турган муаммони, масалани ва асосни муайян фикр, ғоя ва ёки қонун орқали ҳал қилишга бўлган ҳаракат эканлигини билдиради.
Ва шунга асосан, инсоният тафаккури тарихида муносиб ўрин олган муайян фикрлар, ғоялар ва илмий назарий қонун-қоидалар, ўз даврининг юксак ва илғор фалсафаси хисобланган ва уларнинг кўпчилиги бугунги кунда ҳам ўз қадр қимматини йўқотмаган.
Биз, шу юқорида келтирилган «тортишиш», «нисбийлик» ва «синергетика» назариялари, уларнинг фалсафа муаммосини, масаласини ва асосни ҳал қилишга каратилган муайян мазмуни тўғрисида, сухбатимизнинг ички мулохазаларида таърифлашга ва изох бериб ўтамиз.
Бизнинг асосий мақсад, борлиқ асосини мустақил англаш, билиш, тушуниш ва унинг моҳият-мазмунини мустақил ўзлаштиришдан иборатдир. Шундай экан, ўзгалар назариясини тафтиш қилишдан кўра, ўзликнинг мустақил билиш, тушуниш ва ўзлаштиришликнинг йул-йурикларини мустақил хосил қилиб олишликнинг аҳамияти каттадир, албатта. Шундай қилиб биз борлиқ ходисасининг ўзини мустақил билишга ўтамиз.

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет