Б о р л и қ асос и с ў збоши


тенглама: Чексизликнинг хад нисбати бир нуктага тенг - бир нукта хадсизликка тенг



бет8/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

тенглама: Чексизликнинг хад нисбати бир нуктага тенг - бир нукта хадсизликка тенг.

Кўриниб турибди-ки: чексизлик хади (нисбати) бир нуктага тенг ва шу бир нукта, чексизликнинг хад ва хол нисбатига тенгдир.
Шу ўринда биз, «ХАД» ва «ХОЛ» каби фалсафий тушунчаларга, «Ўзбек тилининг изохли луғати»-да берилган изохни бериб ўтамиз. "ХАД 1 (а) (3-ш. бирл. хадди) 1 экс. кт. Бирор территория тугайдиган жой; чегара. 2 кучма Бирор белги ёки ҳаракатнинг одатда юз берадиган энг ортик даражаси, сўнги нуктаси; чек; нихоя; меъёр." (671-бет).
"ХОЛ (а) 1 Турмушда пайдо бўлган, юз берган вазият, шароит, ахвол.
2 Кимса, нарса ва унинг кисмларининг фазода жойланиш тарзи, куриниш, холат, вазият. 4 Иш-ҳаракатнинг урни, пайти, сабаби..." (Қаранг: Ўзбек тилининг изохли лухати. 1981. 671-705 -бетлар). Нима сабабдан биз, ўзбек тили сўзини, убек Ўқувчиси тушуна оладиган тушунчага изох бераётганлигимизнинг асосий боиси шундаки, бугунги кунда «хад» ва «хол» каби сўзлар диярли муомиладан колган.
«Хад» сўзи, аслида бирор бир майдоннинг, масофанинг ва ёки маконнинг ўзига яраша хадди-худудига ва унинг меъёрига нисбатан ишлатилади. Ва «хол» сўзи эса, худди шу муайян майдон, масафа ва ёки маконнинг вазият, шароит бирлиги, унинг қандай холда, холатда эканлиги, сўнги нуктаси, аниқрок айтадиган бўлсак мутлақ нуктаси, асоси кўзда тутилади. Масалан, «хол» сўзи бугунги кунда: «холинг, ахволинг калай» деган маънода ишлатилса, шу суралаётган кишининг холи-ахволи, умуман олганда «кучинг каланг» деган мазмунга нисбатан ишлатилади.
Биз, бу тенгламада кишининг ахволи тўғрисида эмас, аксинча, фазонинг бош-бошланғич хол даражаси, унинг энг мухум хусусиятига нисбатан, яъни фазо кенглиги, ҳам хадга - ва ҳамда холга эгадир. ХАД - фазо худудининг ўзи бўлса, ХОЛ - унинг бирлигидир. Хад агар майдон меъёри бўлса, ХОЛ - шу майдон худудининг вазиятидир. Албатта, хар бир мантиқий уйлашнинг, фалсафий мушохаданинг, ўзи илгари сураёган фикрлар жаъмулжами бичими (формуласи)-ни, назарий фикрлар йиғиндиси ва йигмасини, муайян шаклга олиш, билиш қонун-қоидасида асосий ўринни эгаллайди.
Бу дегани, биз томондан билдирилаётган ва олға сурилаётган назарий, фалсафий мушохадалар йиғиндисини, муайянликка олиш, улар исбот қилмокчи бўлган асос -далилнинг шакл-шамоилини умумий тарзда ифодалаш, тасвирлаш демакдир.
Масалан, бичимлар - «формула»-лар, муайян масалани ечиш учун- ечим ва ечиш шакли, бир шаклда ва бир «форма»-да курилаётган масалани ҳал этишни ва шу холатни муайянликка олиш эканлигини билдиради. Шундай экан, юқоридаги назарий, ҳамда фалсафий «аксиома»-ларнинг умумий аломат билдириб келаётган мазмунини ихчамлаштириш ва уни муайян бирликка олиб келиш, курилаётган ва ўрганилаётган манбаанинг моҳият ва хосият бирлигини аниқлашда ва уни илмий асослашда кул келади. Мисол учун, борлиқнинг бош-бошланғич холат бирлиги ва унинг муайян шакл-шамоили аниқ бўлмаса, худди шу холат учун бир нукта ва шу нуктани ташқил этган майдон ва ёки масофанинг энг мухум аломат бирлигини муайян чизмага, шаклга, «форма»-га келтиришнинг аҳамияти каттадир. Масалан курилаётган масала - бу борлиқ ва борлиқ асосини аниқлаш деб олсак, борлиқ моҳияти ва хосиятини аниқликка олиш учун ишлаб чиққан на­зарий «тенглама»- «аксиома»-ларимизнинг онгда ва тафаккуримизда хосил қилаётган энг мухум томонини муайян белгилар орқали ифода этишлик, худди шу курилаётган масалани ечиш бичими, «формула»-си эканлигини билдиради. Айтайлик юқорида хавола қилинган назарий тенгламалар ва фалсафий «аксиома»-лар мазмунида катнашувчи энг мухум жихатлар: бу бош-бошланғич холат; шу бош-бошланғич холатнинг энг мухум бир хил хусусияти ва унинг аломат бирлиги факат бир нукта, бир чизик ва бир майдон масофасининг нисбати эканлиги ва уларни биз белгилар асосида ифода этсак; у қўйидагича куриниш олади.
Аввало бичимнинг назарий тенгламасини ва унинг фалсафий «аксиома»-тик асосини аниқлаш учун, курилаётган масаланинг энг мухум хусусияти белгиси қилиб, «ХАД»-ни оламиз ва «хад» белгиси қилиб ( кавсни оламиз. Ва бу (кавс), ( хад умумий майдон, худуд белгисини белгилайди. Энди, бош-бошланғич умумий майдон ( хад бўлса ва у бош-бошланғич холатда масофа бўлса ва бу масофа, бизга номаълум бир тўғри чизик бўлса, уни биз менус - қилиб белгилаймиз. Ва шунда, мана бундай чизма шакл ( -пайдо бўлиб, у худуд хадининг ( масофаси - деган маънони англатади. Ана энди, юқорида келтирилган энг мухум аломат колди, холос, у ҳам бўлса бир нуктадир. Ва шунга асосан биз, мана бундай шаклни ясаб оламиз, яъни
(— ' —), майдон худудининг масофа хад нисбати доим бир нуктага тенг ва бир нукта майдон масофасининг хадига тенг.
Ушбу фалсафий бичим - «формула», қўйидагича таърифланади: майдон худудининг хад нисбати бир нуктага тенг ва бир нукта, шу майдон худудининг хад нисбатига тенг.
Унинг қоидаси, юқорида келтирилган бешинчи «аксиома» билан ифодала-нади, яъни: Кенг кенгликнинг манфий варажаси тенг тенгликнинг мусбат даражасига тенг, деб.
Ушбу бичим: (— * —) «форма»-дан кўриниб турибдики, бош-бошланғич холат муайян хадга ва шу муайян майдон масофа нисбатига ва шу масофа нисбати муайянликка ва бу муайянлик бир нуктага ва бир холга тенгдир. Агар бош-бошланғич холат майдондан, масофадан ва унинг хад нисбатидан иборат бўлса, бизга маълум бўлган бир борлиқ, бу албатта бир нуктадир ва шу нукта, шак-шубхасиз туб асосдир.
Ана энди биз «аксиоматик» тенгламаларимиз исботини исботлашга ўтамиз. Ўзингизга маълумки, хар қандай назарий ва фалсафий фикр ва ёки нуқтаи назар ғояси, ўз исботи билан амалий фалсафа эканлигини билдиради. Аввал, фазовий ва самовий бир нукта нима эканлигини аниқлаш лозим бўлади. Ва шунга асосан биз «геометрик аксиома», яъни, юқорида келтирилган «аксиоматик» тенгламаларимизга асосланиб, «фазовий тенглама» ишлаб чиқарамиз. В а бундай тенгламани биз «геометрик аксиома» деб атаймиз.
1-геометрик аксиома: Бир кичиқ нуктадан чиқувчи икки тўғри чизик оралиги, шу кичиқ нуктага нисбатан кенг ва улар шу кенгликка қанчалик тортилмасин улар оралиги чексиз катталашиб, кенгайиб боради. Ва унинг чизмаси:

1- чизма.

2- геометрик аксиома: Энг кичиқ фазовий нуктадан, турли ва ҳамма


томонларга ихтиёрий чиқувчи ва таралувчи тўғри чизиклар, шу кичиқ
нуктадан узоқлашган сайин, улар оралиги кенгайиб боради ва уларнинг
барчаси чексизликка сингиб, йўқ бўлиб кетади
.
Ва унинг чизмаси:


  1. чизма.

  2. геометрик аксиома: Фазонинг, энг кичиқ бир нуктасидан барча томонларга чиқувчи ва таралувчи тўғри чизиклар туркумининг, бир хил узунликдаги масофа шакл хади шар шаклини ташқил этади ва шу шар шакли хадининг кок марказга йуналган тўғри чизиклар туркум йиғиндиси, бир хил масофа ўзинлигида, бир нуктада кесишади, тўташ келади ва уларнинг ҳаммаси ва умумий суммаси, факат бир нуктани белгилайди.

Ва унинг чизмаси:

3-чизма.

Биз, юқорида келтирилган «геометрик аксиома»-лар билан: "Текисликдаги битта нуктадан баравар узоқликда ётадиган нукталар тупламига айлана дейилади",(Қаранг: «ФАЛСАФА-қомусий луғат». 17-бет.), деган «аксиоматик система»-нинг, Юм-юмолок «шар» шакли эканлигини яна кайта исбот қилиш эмас, балки, аксинча, бир кичиқ нуктага нисбатан майдон масофасининг, ўта кенглигини ва шу кенгликнинг бир нуктага нисбатан чексиз эканлигини исбот қилмокчимиз, холос, бу назарий чизмалардан. Хакикан ҳам, бир кичиқ нуктага нисбатан майдон ҳам, масофа ҳам ўта кенг-кенглик ва бу кенг-кенгликнинг, бош-бошланғич холат бирлиги нимани асос-лаётганлиги ўз-ўзидан аён.


Чунки, агар, бир кичиқ нуктага нисбатан, унинг томонлари чексиз кенг бўлса, бу кенглик факат майдондан, масофадан ва чексизликдан иборат эканлигини билдиради.
Сабаб: бир нуктадан, барча томонларга чиқувчи чексиз тўғри чизиклар туркуми, хеч қандай қаршиликка учрамасдан, уларнинг барчаси ва ҳаммаси, шу кенг-кенгликнинг чексиз майдонлар масофасига сингиб кетади ва уларни истаганча чўзиш ва чизиш мумкин.
Бу дегани, бир нуктага нисбатан кенг-кенглик чексиз эканлигини ва шу кенг-кенгликнинг майдон масофасининг хад нисбати, шу кенгликнинг ўзига, яъни майдон масофаси, факат бир нуктага тенг эканлигини билдиради. Масалан, муайян майдоннинг томонлари чексиз кенг бўлса, худди шу май-донни ташқил этувчи холат, факат масофадан иборат худуд деб олинса, худ­ди шу майдон масофаси худудининг факат бир хил нисбати бўлади, холос.
Яъни у, чексиз масофа нисбатига, аниқрок қилинса, чексиз майдон масофасининг хади ўзигагина тенгдир. Хуш, агар, майдон, масофа ва унинг шу кенглиги ва чексизлиги факат бир белги, чизикча- «—»-лар билан ва бу бош-бошланғич холат бир нукта деб олинса, юқорида келтирилган фалсафий «формула», худди шу фазовий кенглик-тенглигининг, энг тўғри назарий бичими ва фалсафий ечими эканлигини билдиради.
Чунки, «формула»-нинг қоидаси қўйидагича ифодаланган: Кенг-кенгликнинг манфий варажаси - тенг-тенгликнинг мусбат даражасига тенг, деб. Гапнинг очигини айтганда фалсафа амали фикр ишлаб чиқиш ва шу ишлаб чиқилаётган фикрлар мазмунининг туб асосини муайян шаклга «форма»-га келтириш, бу албатта фалсафа исбот қилаётган назарий билишнинг амалий хисобати ва унинг амалдаги ечими эканлигини, албатта билдиради. Сизга маълумки, фалсафа фанида «формула» йўқ эди. Сабаб: фалсафа хар доим фикр асосига Кўриладиган билиш эди.
Ва бу фалсафанинг билиш куроллари: сўз, фикр ва ғоя ишлаб чиқиш бўлса, худди шу муайян сўз, фикр ва ғоянинг «форма»-си ва ёки уни «форма»-га олишлик, билдирилаётган фикрнинг мантиқ нуктаси ғоя эканлигини тасдикловчи асос бўлиб хизмат қилиши турган гaп.
Сизга маълумки хар қандай фикр ва ёки фикрлар суммаси ғоя, албатта, у ўзида муайян тугалланган мазмунни ва ёки муайян мантиқ асосни асослаб ва ёки тасдик этувчи кучга эгадир.
Юқоридаги барча назарий ва фалсафий фикрлар борлиқ асосини мустақил билиш «назарияси» (қонун-қоидаси)-дир.
Худди шу юқорида келтирилган «тенглама»-лар, «аксиома»-лар, мустақил билиш қонун-қоидаларини ташқил этади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, бундай билиш қонун-қоидаларини «диалектика» -назарий, фалсафий ва илмий фикр юритиш демакдир. 11-эслатма: Эркин фикрлаш ҳаммада ҳам бўлавермайди - унинг хар бир кадами буюкликдир.
Эркин фикрлаш - илмий фикр юрита олишлик билан баробардир. Чунки, эркин фикрлаш дегани, барча моҳият ходисалари асосини озод ва эркин мушохада қилиш, ташки ва ички зиддиятлардан холи, туб моҳият ходисаси қандай тасаввур уйготса ва тафаккур этилса, худди шу холат асосини билиш, тушуниш ва ўзлаштириш, бу албатта билишдир, билимдир ва у илмий нуқтаи назар чуккиси ва асосидир.
Эркин фикрлаш ва ёки озад фикр юритиш ҳаммада ҳам бўлавермаслигини эътиборга олсак, илмий фикрлаш кобилияти камдан-кам учрайдиган холат Эканлиги ўз-ўзидан аён.
Шундай қилиб биз, борлиқ асосини мустақил билиш учун мустақил билиш қонун-қоидаларини, бош-бошланғич холат учун энг мухум шартларнинг муайян тўхтамини хукмингизга тортик қилдик ва бу билан биз борлиқ асосини ўрганишга кириш услуби, ана шундай тенглама ва «аксиома»-ларни талаб қилиши табиий холдир, албатта.
Мустақил билиш, тушуниш ва ўзлаштириш учун ҳам, албатта, муайян билиш қоидаси, тушуниш қонуни ва ўзлаштириш амалиёти керак бўлар эканки, шу билиш куролларисиз хеч қандай моҳият ходисаси мазмунини англаш ҳам, билиш ҳам ва уни ўзлаштириб ҳам бўлмаслиги, фалсафа тарихидан маълум. Мустақил фалсафа - билиш - тарихида учрайдиган мустақил фикрлар ва фикрларда акс этган ғоялар, борлиқ масаласи бўйича унчалик кўп эмас. Агар сиз фалсафа тарихидан хабарингиз бўлса, борлиқ масаласи бўйича ва уни мустақил билиш доираси ичида, факат мустақил фикр ишлаб чиқиш орқали ўзлаштирилганлигини кузатасиз. Мана, масалан, борлиқни, утган файласуфларимиз «макон» деб олишган ва бу «макон» тунгунчаси борлиқни ва шу борлиқнинг битта макони ва битта замони бор эканлигини уктиришган. Гап, мустақил билиш, яъни мустақил фалсафа устида кетса, «макон» ва «борлиқ» тушунчалари бир-бирларини тулдириб ва асослаб келувчи фалса­фий тушунчалардан. Мисол учун макон бу борлиқдир ва борлиқ бу макондир.
Мустақил билиш қоидасини, мустақил тушуниш қонунини ва мустақил ўзлаштириш амалиётини умумий тарзда «фалсафа» деб, яъни фалсафа амалиётининг асосий масаласи билиш демакдир.
Гап энди шу ўрганилаётган манбаани кайси бир тушунча билан ифода этиш билангина ўз исботини топган фалсафа деб эмас, балки фалсафа, шу курилаётган масаланинг ички хусусияти ва унинг моҳият бирлиги нима эканлигини аниқ равшан ифодаси билан, у хақиқий билиш қоидаси, у хакикатда тушуниш қонуни ва амалдаги ўзлаштириш амалиёти эканлигини билдиради.
Мана мисол учун: «макон» - деган тушунча билан бир туб моҳият ходисаси­нинг асоси макон - туб жой эканлигини ва шу туб жой битта борлиқ ва у бир борлиқ эканлигини исботлаб келувчи фалсафа, билиш, тушуниш ва ўзлаштириш асоси битта эканлигини ва у битта моҳиятга эга эканлигини бе-восита билдиради.
Утган, буюк файласуфларимизни кўп бор уйлатган ва мушохада қилишга ундаган туб масала - бу албатта «макон ва замон» масаласи ва унинг, яъни борлиқ ходисасининг ўзидир.
Борлиқ ходисаси нимага нисбатан: - макон - замонга айланганлигини билиш, тушуниш ва илмий ўзлаштириш - барча фалсафаларнинг бош масаласи бўлган ва у бугунги кунда ҳам шундай.
Макон - бу замон ва у ўз навбатида борлиқ эканлиги ҳаммага аён. Бу масала ва ходиса бўйича хеч қандай тортишув ва ёки келишмовчилик йўқ хисоби. Аммо, назариётчилар, файласуфлар, олимлар, фалсафа фани мўтахасислари Ўртасида шу маконнинг мавжудлик усули - «форма»-си борасида жиндак келишмовчилик, аниқроги англашилмовчилик бор, холос. Яъни, макон - замонга айланиши учун шартлар мавжуд бўлиши лозимки, бу шартларни изох этишда, икки қарама-қарши фикрлар туғилишига сабабчи бўлиб, бўлардан бири бўшлиқ «йўқлик» бўлиб ва у борлиқ ва у макон бўлса, иккинчиси «материя» борлиқ деб хисобланади.
Бош-бошланғич холатни -бўшлиқ ва йўқлик - деб билувчиларни «идеалист»-лар деб ва бош-бошланғич холатни - «материя» - бирлик ва борлиқ- деб билувчиларни «материалист»-лар - деб аташади.
Икки йуналишли - назарий ва амалий билиш фалсафалари, ўзлари олган бош-бошланғич холатларнинг туб вазият бирлиги қандай холатдан макон -замонни белгилаётганлигини ва ёки бир тизимдан иккинчи тизимни хосил қилганлигини тўлиқ исбот қилинмаганлиги сизга аён. Аммо, фалсафа оламида макон - албатта - замонни белгилайди. Назариётчилар - бош-бошланғич маконни бўш-бўшлиқ деб олишган бўлса, материалистлар, шу бош-бошланғич маконни «материя», деб олишган. Ана энди, фалсафа - (билиш)-нинг муаммоси шундаки, бевосита курилаётган масала - бош-бошланғич холат - макон, агар бўш-бўшлиқ деб олинса, бу бўш-бўшлиқдан, назарий жихатдан хеч қандай ходиса ва ёки моҳият келиб чиқиши ва ёки пайдо бўлиши мумкин эмасдек кўринади ва шу фалсафа (билиш) муаммосини амалий ҳал қилиш учун, худди шу бош-бошланғич холат - маконни - «материя» - нарса ва моддаларга тула майдон деб олинса, гуё шу маконнинг замони худди шу манбаадан келиб чиқиши, ташқил топиши ва пайдо бўлиш эхтимоли юқоридек кўринади.
Мана шу масалада, бош-бошланғич холат, агар моддасиз бўшлиқ бўлса, назарий жихатдан ҳам, фалсафий жихатдан ҳам ва ҳамда илмий жихатдан, у бўш-бўшлиқ йўқлик деб аталиши тайин. Агар, шу бош-бошланғич холат, моддасиз бўшлиқ бўлмай, модда ва заррачаларга тула макон бўлса, у хакикатан ҳам «материя» деб аталади.
Барча файласуфларни мураккаб ахволга солиб қўйган масала - бу, шу бош-бошланғич холат - бўшлиқми? ва ёки у «материя»-ми?
Агар, бош-бошланғич холат - «материя» деб олинса, фалсафа (билиш) гуё, билиш амалини мустахкам қилиб олгандек ва у шу услуб билан ўз ғоясини, шу фикр билан исбот қилгандек кўринади.
Аммо, файласуф маконнинг туб хусусияти модами ва ёки моддасиз бўшлиқми? деган шубхани нари суриб, у ўзига, асослаш куроли қилиб олаётган «материя»-ни, билиш «материал»«қилиб олганлиги, бу назарий муаммони фалсафада ўзлаштириш, муайян нарсани, «предметни» олиб асослаш эканлигини билдиради, холос.
Бу билан ва ёки бундай йул билан назарий муаммо ва ёки фалсафий масала ҳал бўлди дегани эмас, албатта.
Чунки, файласуф асослаши керак бўлган масала - бу албатта туб асослар, чексизлик, тубсизлик, хадсизлик, нихоясизликлар асосини асослашдир. Худди шу бош-бошланғич холатни - «материя»-дан иборат ва унинг шу вазияти маконни, борлиқни, замонни хосил қилган, деб билиш, хозирги кунда оддий Ўқувчининг кулидан ҳам келади.
Файласуфнинг ва ёки фалсафанинг вазифаси, аввало бош-бошланғич холатни, чексизлик сабабини аниқлаш ва бу чексизлик нима билан «тулди-рилган»-лигининг энг мухум хусусиятини илмий топа билиш - борлиқ
асосини ва шу билан бирга макон қандай қилиб замон хосил қилганлигини исбот қилиш мумкин.
Демак, шундай экан, мустақил билиш услуби «предмета» фикрдир. Фикр - юқорида таъкидлаганимиздек, англанган ҳис-туйғу. Энди ўзингиз уйлаб кўринг, англанган ҳис-туйғу-фикр урнига «материя» деган сўзни қўйиб кўринг. Демак илк англанган ҳис-туйғу, билиш услубида нарса, «предмет» қилиб «материя»-ни олаяпди. Аммо фалсафанинг асоси «материя» ҳам, модда ҳам эмас, фалсафанинг асоси - билишдир. У моддага тула «материя» бўладими ва ёки моддасиз бўм-бўш бўшлиқ бўладими, фалсафанинг асл мақсади, туб, бош-бошланғич холат ва вазиятни билишдир. Албатта - бош-бошланғич холатни «нарса»-га тулдириб қўйиб, ундан «модда» хосил қилиб олиш осон. Аммо, амалдаги бош-бошланғич холатнинг ўзини, қандай бўлса худди шундай деб билиш ва уни ўрганиш, албатта кейин. Чунки, бу - бош-бошланғич холатни, назарий ушлаш мумкин бўлган , нарсаси, фалсафий фахмлаш мумкин бўлган вазияти, худди йўқдай. Демак, шундай экан, юқоридаги фикрларимиздан шундай маъно келиб чиқа-дики, билиш услуби (предмета) фикрни тўғри ва аниқ равшан танлаш керак. Биз, назарий, фалсафий ва илмий билиш муаммосини бартараф қилиш учун, муаммо масалаларига нисбатан муайян фикрлар: тенгламалар, аксиомалар ишлаб чиқдикки, улар ўз навбатида, айнан шу асосий фикрни танлай олиш имкониятини беради.
Биз юқорида келтирган «аксиоматик» тенгламалар асосида факат бир ғоя ўз тасдигини, яъни бир кичиқ нуктага нисбатан кенг-кенглик чексиз катталиги ва бу бош-бошланғич холат шу вазият бирлиги билан бўш-бўшлиқ эканлигини билдириб ва асослаб келаётган бўлса, худди шу борлиқнинг бош-бошланғич холатини биз - БЎШЛИҚ - деб олишга асосимиз бор. Сабаб: тенглама ва «аксиома»-ларимизнинг кўрсатишича ва англатиб келаётган мазмуни бўйича бўшлиқ ҳам ва унинг шу вазиятдаги холат борлиги ҳам биттадир.
Биз, борлиқнинг - бош-бошланғич холат бирлигини ва унинг майдон масофасини «материя» деб эмас, аксинча - бўшлиқ - бўм-бўш бўшлиқ деб оламиз.
Юқорида таъкидланганидек, сиз билан биз, билишнинг осон йулини танламадек. Яъни билиш услуби бўлган фикрни «предмет» ва ёки «матери­ал» қилиш орқали «назария»-ни исбот қилмокчи эмасмиз. Бундай йул, билимсизлар ва укувсизлар учун кул келадиган, муаммони масала «предмети» билан исботлашдек гап.
Масалани муаммо ҳал қилмаганидек, курилаётган ва мушохада қилинаётган масалани муайян англанган ва англаб етилган фикр ҳал қила олади. Шундай экан, энг тўғри фикр - бу инсон онгида табиий тугилувчи, илк ҳис-туйғу фалсафада (билишда) асосий ўринни эгаллайди.
Яъни, у илк ҳис-туйғу бўлганлиги учун ва у шу борлиқ ходисасининг онгда акс эттирган табиий фикрдир. Ва бу ҳис-туйғу онгда англанганлиги билан фикр, тушунилганлиги ва тасаввур уйготганлиги билан, ғоя-деб бахоланади.
Ғоянинг умумий бахоси, юқорида таъкидланганидек, (эслатмада) тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастасидир.
Агар, фикр - англанган ҳис-туйғу ва у тўлиқ англаб етилган фикрнинг гулдастаси (йиғиндиси) - ғоя бўлса, ғоянинг ўзи, юқорида таъкидланганидек, у - туб моҳиятдир.
Илм-фанда, айникса фалсафа илмида «туб моҳият» - «субстанция», деб олинган ва бу туб моҳият деганда, бош-бошланғич холат назарда тутилади. Шундай экан, асосий туб моҳиятни аниқлаштиришда, асосий фикрни ва фикрлар гулдастаси ғояни мукаммалаштириб олишлик, катта аҳамиятга эгадир.
Шундай қилиб, туб моҳият -«субстанция» - бу бўшлиқдир. Чунки, бош-бошланғич моҳият бир хил холатни - бўш-бўшлиқни ва у ўз навбатида чексиз майдон эканлиги ва бу чексизликнинг илк номи бўм-бўш бўшлиқ деб аталади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет