Б о р л и қ асос и с ў збоши


Ушбу қўлёзмада янги назария - бутун оламнинг олтин қонун-қоидаси -Бутун олам айланиш назарияси кашф этилган



бет2/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

Ушбу қўлёзмада янги назария - бутун оламнинг олтин қонун-қоидаси -Бутун олам айланиш назарияси кашф этилган.
Ушбу қўлёзма муаллифи:
Муҳаммадиев Абдулло. Тошкент. 2006.10.06.
ЭСЛАТМА:
Ушбу қўлёзма ва ушбу қўлёзма асарининг ҳажми, ёзилиш тарихи ва муаллифнинг ҳеч қандай тайёргарликсиз, яъни ҳеч қандай олий маълумотга эга бўлмасдан, балки табиий, балки зарурий 1999 –йил, августь-сентябрь ойидан бошлаб, узликсиз, кеча ва кундуз; мустақил билиш, мустақил тушуниш, мустақил англаб етиш ва албатта мустақил англаб етилган моҳият ҳодисаларининг асоси ва асосларини ўзида ифода этувчи ушбу асар, бир сўз билан айтганда—ноёб, ягона, яхлит бир мемуар фалсафий асар, унинг ҳажми диярли ун минг бет (10000бет, ярми ўзбек тилида, ярми русс тилида ёзилган) , ўзбек тилида ёзилган барча қўлёзмамиз шошилинч тарзда русс алифбосида ёзилган ва ўша даврда ёзилган қўлёзмамизнинг ўзини, имкони борича, компьютер ёрдамида (қ.ғ.ҳ.ў) ҳарфларини қўйиб чиқишга ҳаракат қилган бўлсакда, унда бундай камчилик учраши мумкинлигини айтиш билан бирга, унда, яъни ушбу қўлёзмамизда имло ва жумла хатолари учраши табиий ҳол бўлиши билан бирга, унда жуда кўп бор такрорланадиган сўзлар, жумлалар, иборалар, тушунчалар ва ҳаттоки фикрлар учрайдики, бу қуср ва бу камчилигимиз учун биз сиздан минг бор узр сўраймиз. Ва биз шу нарсани жуда яхши биламизки, биз сизга осмондаги ойни олиб бермаймиз, аммо онггимизда ва ўзимизни ва онггимизни ташкил этиб турган умумий оламимизнинг моҳият ҳодисаси ва ҳодисаларида мавжуд бўлган ва бўлаётган моҳият ҳодисаларининг асосини, тубини, негизини, моҳиятини, хосиятини ва ўз онггимизда ақл ва фаросатимиз билан онглаб ва англаб етиш мумкин бўлган моҳиятлар, ҳодисалар ва воқеликлар мазмунини – билиш, тўғри тушуниш ва илмий англаб етиш имкониятини ташкил этувчи, бунёд қилувчи ва ҳосил қилиб бериш илинжи ётади, бу ишда.
(Ушбу қўлёзма таҳрирсиз (имло ва жумла хатолари тўғриланмасдан) қандай ёзилган бўлса худди шундай ҳукмингизга тақдим қилинаяпти, муаллиф: Муҳаммадиев Абдулло.) 2019-йил, 20-июль. Тошкент.

БОРЛИҚ АСОСИ
(Борлиқ асоси хусусида янги фалсафа) Ушбу кулёзмада кўриладиган масалаларнинг асосий мавзулар руйхати:

  1. Борлиқ ходисаси ва унинг мавжудлик усули, асосий қонун-қоидалари;

  2. Борлиқ ходисасининг туб моҳият ва хосият асослари;

  3. Бош-бошланғич туб моҳият бўшлиқнинг асосий хусусиятлари;

  4. Борлиқ асоси - қуёшнинг назарий, фалсафий ва илмий назарий асоси;

  5. Борлиқ масаласининг «Макон ва замон» хусусиятлари;

  6. Қуёш тўзилиши ва қурилишининг илмий назарий асоси;

  7. Қуёш тизими - Сайёраларнинг келиб чиқиш ва ташқил топиш асоси хусусида янги илмий-назарий ва илмий-фалсафий фикр-мулохазалар;

  8. Элементар заррачаларнинг умумий, илмий келиб чиқиш асоси;

  9. Сайёраларнинг вазнсизлик асоси ва уларнинг узликсиз, доимий айланиш, ҳаракатланиш сабаблари ва ҳаракат турлари;

  10. Умумий олам ва унинг мавжудлиги хусусида янги илмий назарий ва янги илмий фалсафий фикр-мулохазалар.

Юқоридаги мавзулардан кўриниб турибдики, биз, сиз билан, фалсафанинг (билишнинг) бош масаласи: борлиқ ходисаси ва борлиқ ходисасининг энг мухум хосияти, моҳияти ва унинг туб хусусиятлари хусусида мустақил фикр-мулохазалар юритамиз, ва шу масалаларни ечиш учун, мустақил фикрлар, ғоялар ишлаб чиқаришга, ва шу аснода, мустақил ишлаб чиқарилаётган фикрлар, ғоялар асосида, назарий, фалсафий ва илмий қонун-қоидалар ишлаб чиқаришга, биргаликда ҳаракат қилиб кўрамиз.
Кўриладиган масала, албатта, ўта мураккаблилиги, сизу-биздан, чуқур, илмий-назарий, илмий-фалсафий фикр-мулохазалар эритишни талаб қилиши билан бирга, борлиқ ходисаси борасида, олдинги, эски фалсафий тушунчалар ва улар асосида ётувчи асосий мантиқларни чуқур билмасдан туриб, бу масала бўйича янги фикр билдириш у ёқда турсин, бу бош масала бўйича янги фикр ва янги ғоя ишлаб чиқиш амри махол.
Шундай экан, ушбу масала, асосан фалсафа (билиш) масаласи бўлганлиги учун, у билан асосан файласуфлар, назариётчилар, қолаверса, мустақил фикр мулохаза юрита олиш кобилиятига эга бўлган шахслар, уларнинг шу масала бўйича билдирган фикр-мулохазалари, борлиқ масаласини ўрганишда мухум ўринни эгаллайди.
Биз ушбу рисолада, олдинги фалсафа (билиш) қонун-қоидалари тўғрисида эмас, ва ёки уларнинг борлиқ тўғрисидаги фикр-мулохазаларининг мазмун-моҳияти хусусида ҳам эмас, аксинча, борлиқ ходисаси асоси хусусида ва унинг мавжудлик қонун-қоидаси тўғрисида фикр-мулохаза, қолаверса, уни мустақил билиш учун муайян янги фикрлар, янги ғоялар асосида, ўз нуқтаи назаримизнинг муайян мазмунини шакллантириб олишга каратамиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет