Б о р л и қ асос и с ў збоши


БОРЛИҚ - БИРЛИК ходисаси ва бутунлик МОҲИЯТИ



бет5/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019


§ 2. БОРЛИҚ - БИРЛИК ходисаси ва бутунлик МОҲИЯТИ

Биз, бу ерда, бира тула, дархол, янги фикр ишлаб чиқишга муяссар бўлдик. Яъни: БОРЛИҚ - бу БИРЛИК ходисаси ва у бутунлик МОҲИЯТИДИР. БОРЛИҚ нима? БИРЛИК нима? ва МОҲИЯТ нима?


Борлиқ -бир моҳият ходисасига эга бир олам, Бирлик унинг борлиги, бутунлик унинг Моҳиятидир.
Борлиқ учун Бирлик, бирлик учун, шу борлиқнинг бош-бошланғич борлиги, асосий шатли омилдир. Яъни бир моҳият ходисасига эга бўлган оламнинг умумий куринишини ташқил этувчи борлиқларга: қуёш, қуёш тизими ва шу тизимда мавжуд бўлган барча оламлар, борлиқнинг бирлигини ташқил этади. борлиқ бирлигининг энг катта ва энг мухум, илк ва туб борлиги - бу қуёш-дир. қуёш борлиқ бирлигининг энг мукаммал хосияти, моҳияти ва ходисасидир.
Борлиқ, умуман олганда энг катта ва улкан ходисадир.
Бу ходисанинг кайси моҳиятдан келиб чиқиши ва ташқил топиш қонун-қоидаси мукаммал ўрганилмаган бўлса ҳам, биз бу мураккаб саволга жавоб топмасдан туриб, унинг асоси ва ёки туб моҳияти тўғрисида фикр билдириш кейин.
Борлиқнинг бош-бошланғич асоси хусусида файласуфларимиз, икки хил фикрни олға сурадилар.
Бўлардан энг мухумлари қўйидагилардан иборат: назариётчи файласуфлар: борлиқнинг борлиги йўқликдан, «материалист»-файласуфлар эса, «материя»-дан, яъ-ни «модда»-дан келиб чиққан ва ташқил топган, деган қарама-қарши фикрларни билдирганлар. Уларнинг кайси бири тўғри ёки нотўғрилигини, шу фикрни олға сўрганларнинг ўзлари, холос.
Биз бу борада, ўзимизга яраша мустақил фикрга эгамиз. Яъни, юқорида таъкидланганидек: борлиқ - бу бирлик ходисаси ва у бутунликнинг бир бутун моҳиятидир.
6-эслатма: МОҲИЯТ- муайян ходисанинг, мутлақ ички хусусияти, унинг туб сийратидир.
Масалан, борлиқнинг мутлақ, туб, ички хусусияти - қуёшдир. Қуёш - борлиқнинг энг туб моҳият ходисаси бўлиб, уни моҳият деб эмас, балки ХОСИЯТ деб, билишлик, шу борлиқнинг ички туб хусусияти нима эканлигини, албатта билдириб келади.
Мисол учун, юқоридаги фикрни асослаш учун қўйидаги «дианетика», яъни тенглама, шу фикрнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Яъни, борлиқнинг асоси қуёш қандай ва ёки кайси моҳият ходисасига нисбатан мавжуд? деган саволга, энг тўғри жавоб бўлса, худди шу фикр асосни асослаш эканлигини билдиради.
Айтайлик, эски «материалистик», аниқроги «метафизик» нуқтаи назар бўйича қуёш «материя»-га нисбатан ва ёки моддага нисбатан мавжуд деган ғояси, қанчалик тўғри ва ёки илмий фикр эканлигини мулохаза қилиш, борлиқ - бирлик ходисаси ва у шу борлиқ бутунлик моҳияти, унинг туб хосияти эканлигини бевосита билдиради.
Агар пайкаган бўлсангиз, юқоридаги фикрда, икки қарама-қарши фикрлар, бир-бирларига нисбатан қарши туради. Яъни, борлиқнинг моҳият хосияти бўлган қуёш, «материалистик» дунёқараш бўйича, у «материя»-нинг махсули моҳиятидир ва у назариётчиларнинг нуқтаи назари бўйича, у борлиқнинг туб, умумий нисбати ва у ўзининг асосий хосиятидир.
Энди, сиз билан биз, туб асосни, ўзимизга аниқ қилиб олмасак, билдираётган фикрларимизнинг мазмуни ўз қадр қимматини йўқотади.
Шундай экан, биз, эски фалсафа мафкўрасидан фарқли ўлароқ, асосни асослашда, шу асоснинг ўзини мустақил билишга, тушунишга ва ўзлаштиришга киришамиз.
Умуман олганда, мустақил билиш, тушуниш ва ўзлаштириш учун, албатта муайян фикр ишлаб чиқариш талаб этилади.
Шундай экан, фикр ишлаб чиқариш майдони, бу албатта борлиқ, ғоя ишлаб топиш мухити, бу албатта, шу борлиқнинг моҳияти ва қонун ишлаб чиқиш тизими эса, худди шу бор борлиқнинг умумий вазияти ва ходисаси асосий омиллар вазифасини ўтайди.

  1. эслатма: инсон онгида хар доим назарий, фалсафий ва илмий тушуна олиш муаммоси бўлиб, бу муаммони, хар бир онг, ўзининг ақлий икдидорлилига нисбатан ечади ва енга олади.

Демак, юқоридаги еттинчи эслатмадан шундай маъно келиб чиқадики, инсон онги нуқтаи назарида кундаланг турган назарий, фалсафий ва илмий билиш муаммоларни, ўзининг мустақил уйлаши, мулохаза қилиши орқали тугилади-ган фикрлари ва ғоялари асосида, худди шу курилаётган масалани ижобий ҳал қилиши мумкин экан.

  1. эслатма: Мураккаб масалаларни мустақил англаш ва билиш учун мукаммал фикр, мужассам ғоя ва ўта мукаммаллашган, билиш назарияси (қонун-қоидаси) талаб қилинади.

Дейлик, борлиқ - бу бор бўлган ва у ўзида мужассам этган бир моҳиятли ходиса бўлса, унинг асоси хусусида, онг ўзида, англашига, билишига, тушу-нишига ва уни тасаввур қилишига нисбатан бирор-бир назарий ғояга эга бўл-сагина, у шу моҳият ходисасини тўлиқ ва аниқ равшан тасаввур эта олади. Мана масалан, олам ва борлиқ нимага нисбатан мавжуд деган, назарий, фалсафий ва илмий саволга, эски фалсафа: «тортишиш»-да, «нисбийлик»-да ва ёйинки «синергетика»-да деб бахолашган.
Мана шу юқорида келтирилган «назария»-лар, ўз навбатида муайян моҳият ходисасининг туб хусусиятини аниқлашга каратилган фалсафа (билиш) назарияси, нуқтаи назар йиғиндисидир. Яъни, улар, асосни тўлиқ англаб етиш учун қилинган ақлий ва фахмий ҳаракатлар, яъни фикрий ва ғоявий амаллардир.
Сизга маълумки, инсон онгги: борлиқни, оламни, Хаётни, ёйинки барча моҳият ходисаларининг мазмунини, ўзининг уй-хаёллари, фикри, ғояси ва
муайян билиш қоидалари орқали билади, тушунади ва у, ўзига худди шу тасаввурларни тафаккур этади.
Умумий борлиқни тасаввур этишда, асосий ўринни фикр ва фикрда акс этган ғоя, инсон акл-заковатининг махсули ва меваси хисобланади. Шундай қилиб, инсон онгги олдида кундаланг турган, моҳият ходисасини, факат ва факат сўз юрғизиш, фикр ишлаб чиқариш ва ғоя ишлаб топиш орқалигина бажарилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, мураккаб масала учун, мураккаб фикрлар, таккослашлар, тенглаштиришлар, бир моҳият ходисасининг энг мухум аломатлари ичига кириб бориш ва уларни аниқлаштиришга сарфланадиган ва унга нисбатан кулланиладиган уйлар, фикрлар ва ғоялар ҳам шунчалик мураккаб бўлади.
Мисол учун, борлиқ асосини илмий билиш учун, шу масаланинг асос хосиятига муносиб фикр, муқобил ғоя танлай олишлик, худди шу курилаётган масалани ижобий ҳал этишда ёрдам беради. Сабаби, муайян фикр- тўлиқ англаб етилмаган ҳис-туйғу, хеч қандай мазмун хосил қилмайди. Ва аксинча, тўлиқ англаб етилган муайян ҳис-туйғу - у фикрдир. Ва фикр, ўз навбатида бирор-бир моҳият ходисасининг мазмунини билдиради. Демак, мустақил англаш ва мустақил билиш учун, авваламбор уйлаш, сунг унга нисбатан фикр билдириш лозим бўлар экан.
Агар онгда, ўрганилаётган манбаага нисбатан уй ва фикр бўлмаса, унда, илгари суриш учун, ғоя ҳам йўқ демакдир.
Агарда, шу Кўриладиган масала бўйича, бирор-бир янги фикр бўлмаса, билингки, юритилаётган мулохаза ва мунозара эскича фикрлашлигича колган, у ўзининг мустақил вазифасини бажара олмаган хисобланади. Чунки, эски фикр, у айтиб бўлинган, у ўзининг вазифасини кайсидир маъно-да, онг учун ўтаб бўлган. Фалсафа, билиш эса, факат бир фикр билан каноат-лана олмайди. Демак, бундан чиқадики, борлиқ асосини илмий ўрганиш учун, шу курилаётган масаланинг манбаасига нисбатан янги фикр, янги ғоя илгари суриш лозим бўлади. Сабаб: сабаби шундаки, шу бугунги давргача олға сурилган фалсафий билиш назариялари (қонун-қоидалари), сизу-биз-нинг, аввалдан ва азалдан тамал тоши қўйилган нуқтаи назаримизга тўғри келмайди. Мисол учун: «тортишиш», «нисбийлик», «синергетика» назарияларини олайлик. Уларнинг кайси бири, сизу-бизнинг умумий нуқтаи назаримизни акс эттиради ва ёки умумий асосни ифода этади. Шу ўринда, «ФАЛСАФА -қомусий луғат»-да, назарияга берилган таъриф ва изохни хавола қилишга тўғри келади.
Унда: "НАЗАРИЯ - амалиёт синовларидан муваффакиятли утган, маълум бир тизимга киритилган илмий қарашлар мажмуи; тушунчалар ва хукмлар каби воқеликнинг инсон онгидаги инъикоси"-дир, деб билдирилган. (Қаранг: уша китоб 294-бет). Демак, «назария - илмий қарашлар мажмуи, тушунчалар ва хукмлар каби воқеликнинг инсон онгидаги инъикоси, маълум бир тизимга киритилган» фалсафий билишнинг муайян маъно-мазмуни экан.
Демак, бундан, шундай маъно келиб чиқадики, инсон онги «қонун»га ва ёки кимнингдир нуқтаи назар хулосаси бўлган «назария»-га карам эмас, балки, аксинча, инсон онги борлиқ асосида энг мухум ва асосий бўлган туб моҳият ходисаси қандай хосият аломати мазмунини тугса, худди шу туб мазмун, «.. .воқеликнинг инсон онгидаги инъикоси»-дир.
Масалани чигаллаштирмайликда, «инъикос»-нинг ўзини мухокама қилиб кўрайлик. Масалан, асосий борлиқ, бугунги кунгача, у «тортишиш»-да, «нис-бийлик»-да ва ёки «синергетика»-да мавжуд, деган назарий, фалсафий хулосалар хукмронлик қилади.
Аслида эса, юқорида келтирилган «назария»-лар, домлаларимиз таъкидла-ганларидек, улар факат, борлиқнинг, оламнинг ва амалдаги «... воқеликнинг инсон онгидаги инъикоси»-дир.
Бир сўз билан айтганда, инсон онгги томонидан тасаввур этилган бир томон-ламалик воқелик аксидир. Шунинг учун;
9-эслатма: Назария - инсон онгининг борлиқ олами ходисасига ва унинг мавжудлик асосига нисбатан чиқарган назарий ва фалсафий хулосасидир.
Кўриниб турибдики, курук «назария»-нинг ўзи илмий ғоя ва ёйинки илмий қонун бўла олмайди. Чунки у, муайян моҳият ходисасининг инсон онггида акс этилиши ва тасаввур қилинишидир.
Туккизинчи эслатмадан бизга шу нарса маълум бўладики, «назария» борлиқ ходисасига нисбатан чиқарилган назарий ва фалсафий фикр эканлиги ва у ўз навбатида, шу ходисага нисбатан умумий бахоланиш мезони бўлиб хизмат қилганлиги, инсон онгги тарихи тафаккуридан, бизга маълум. Яъни, инсон онгги борлиқ оламини билишда, тушунишда ва унинг моҳият ходисасини ўзлаштиришда хар хил назарий ва фалсафий хулосалар берганли-ги ва шундай тасаввурга эга бўлганлиги, бу, шу инсон онггининг туб моҳият ходисасини билишга, тушунишга ва тасаввур этишга қилган амалий ҳаракати, яъни фалсафаси, деса бўлади.
Шундай экан, хар бир фалсафа, ўзининг мустақил англаш, билиш ва тушуниб олиш имкониятини ўзи ҳал қилиши ва ўзи ишлаб чиқариши лозим бўлар эканки, усиз, бирор-бир масалани ижобий ва илмий ҳал қилиб бўлмайди. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоизки, олдинги, эски фалсафа қоидалари, асосан билиш қонунлари ўз даврида муносиб ўрин олганлигини ва аммо уларнинг хеч бирини илмий билиш назарияси (қонун-қоидаси), деб бахолаб бўлмайди. Чунки, хар қандай фалсафанинг (билишнинг) асосий масаласи ва мақсади, курилаётган масаланинг туб моҳият ходисасига нисбатан тўғри фикр, тўғри ғоя ва тўғри илмий бахо берган такдирдагина, худди шу фалсафа илмга ва илмийликка даъво қилиши, илм ахлига аён. "ИЛМ (а) 1 Кишининг укиш, ўрганиш ва хаётий тажриба орқасида орттирган билими; маълумот, дониш". (Қаранг: Ўзбек тилининг изохли луғати. Москва «Рус тили» нашриёти. 1981. 323-бет).
Юқоридаги иловадан кўриниб турибдики, илм - «укиш, ўрганиш ва хаётий тажриба орқасида орттирилган билим, маълумот...» ва илмнинг ўзи билим, яъни, мустақил укиб олиш, ўрганиш, муайян маълумотларни йигиш, ўргани-лаётган манбаа асосини мустақил билиш экан.
Шундай қилиб, ўрганилаётган манбаага нисбатан муайян маълумот бўлмаса, курилаётган масалага нисбатан муайян билимга эга бўлинмаса, билим ва билиш илмийлик касб этмайди. Шунга асосан биз, «ИЛМ»-га ва илмийликка ўз таъриф ва эслатмамизни хавола қиламиз.
10-эслатма: ИЛМ - муайян моҳият ходисасига нисбатан, онг томонидан ишлаб чиқилган назарий ва фалсафий бахо.
Мисол учун, илм деб, мукаммал ўзлаштирилган моҳият ходисасининг мазмуни тушунилади. Демак, шундай экан, илм - назарий, фалсафий ва амалий жихатдан бахоланаётган бирор-бир моҳият ходисасининг мазмуни ва унга нисбатан берилган баходир.
Агар, илмни туб моҳиятнинг ўзи деб олинса, билим - худди шу моҳият ходисасининг асоси хусусида йигилган маълумотдир.
Демак, бундан чиқадики, ўрганилаётган ва қурилиши кўзда тутилган масала­нинг асоси хусусида бирор-бир маълумотга эга бўлмасдан, унинг асосини билиб бўлмайди. Шундай қилиб, илмга, билимга ва муайян маълумотга эга бўлиш учун, ўрганилаётган ва курилаётган масала асосини, муайян фикрга ва муайян ғоя асосига олиш мақсадга мувофикдир.
Шундай экан, кўпчилик файласуфлар, ушбу илк ёндошувни, олдиндан тажрибадан утган энг мухум, фалсафий тушунчалардан, масалан: «нукта», «чизик», «илдиз», «асос», «туб», «макон», «замон», «моҳият», «ходиса», «воқелик» «вокеа» каби атамалардан фойдаланиб ўз фикрларини ифода этишган.
Биз ҳам, албатта, шу атамалар; муайян тушунчалардан фойдаланамиз. Фойдаланганда ҳам, хар бир тушунча атамасининг билдириб келиши лозим бўлган маъно-мазмуни, унинг фалсафада, билишда тутган урни хусусида ҳам изох ва таъриф бериб ўтамиз.
Мана масалан, «НУКТА» -атамаси, факат бир нуктани, бир мантиқни белгилаб келувчи ва билдирувчи тушунчадир. Бу тушунчани, кўпчилик фай­ласуфлар: «мана масалан бир нуктани олайлик», деб ва шу нуктанинг кайси доирада эканлигига караб, шу нуктанинг ўзгариш ва ёки ўзгармаслигига караб, ўрганилаётган ва ёки тадқиқ қилинаётган манбаага бахо берилади. Биз, «нукта» борасида ва бирор-бир манбаанинг нуктасини аниқлаш борасида, утган файласуфларимиздан фарқли ўлароқ, нуктанинг ўзи нима эканлигини ва унга қандай изох ва ёки таъриф бериш мумкинлигини дика-тингизга хавола қиламиз. Ва шунга асосан, фалсафий атамаларга изох берамиз. Ва бу изох ва таърифимизни, умумий тарзда «тенглама» деб, яъни «аломат тенглмалар»-нинг онгда хосил қилиши лозим бўлган мантиқий уйлаш ва фалсафий фикрлашлар услуби эканлигини билдиради, бу, қўйидаги тенгламалар:



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет