12-эслатма: бўшлиқ деб, чек-чегара бўлмаган - моддасиз майдонга, бош-бошланғич холатга айтилади.
Бўшлиқ ўз навбатида, яъни у, ўз холатида, ҳам макон, ҳам замон ва ҳамда борлиқнинг бош-бошланғич келиб чиқиш, ташқил топиш ва пайдо бўлиш, ҳам манбаи ва ҳамда асоси хисобланади.
Борлиқ асосининг бош-бошланғич холатини -«бўшлиқ»- деб олишимизга асосий сабаб, худди шу макон майдонининг чексизлиги, чегарасизлиги ва унинг узликсизлиги, бир хиллиги, бир чизиклилиги ва бир хил хусусиятга эга эканлигидир.
Агар биз, айнан шу бош-бошланғич холатни «материя» - деб олганимизда, у бўшлиқ эмас, аксинча, борлиқ деб олиниши шарт эди.
Яъни, бош-бошланғич туб моҳият «материя» эмас, у бўм-бўш бўшлиқдир, деган фикрни, сиз билан биз олға сураёпмиз. Ва шу, бош-бошланғич холатни нима сабабдан «материя» - деб эмас, бўшлиқ - деб олганлигимизнинг сабаб-боисини кейинги сухбатларимиз ва мунозараларимиздан билиб оламиз. Эркин ва озод фикр юритиш доирасида, бош-бошланғич холатни, муайян вазият бирлигига тортиш шатли эмас, албатта. Чунки, юқорида (эслатмада) таъкидланганидек хулосаланган фикр уликдир.
Шунинг учун, эркин ва озод фикр юритишда, курилаётган хар қандай масала очиқ ўрганилади ва у шу эркинликда мухокама қилинади. Агар биз, бош-бошланғич холатни: «факат бўшлиқдан иборат, тамом вассалом» - деб, билиш услуби фикрни ривожлантириб бормасак, қилаётган ҳаракатимиздан хеч қандай наф чиқмас.
Шундай экан, билдирилган ва олға сурилган фикрни ривожлантириш, аниқроги, шу масаланинг ич-ичига кириб бориш, нима сабабдан биз, материалистларга қарама-қарши ғоя ишлаб чиқдигу ва унинг аҳамияти нимада эканлигини назарий, фалсафий ва илмий исбот қилиш, фалсафа ишининг амалдаги амалидир.
Албатта, Ўқувчи, олға сурилаётган ушбу фикрлар тасдигини тез билишни, қандай қилиб бўм-бўш бўшлиқдан тўлиқ ва мукаммал борлиқ келиб чиққанлигини билишга ошикади.
Ўқувчи билмайдики, Ўқувчига тортик қилинаётган фалсафа (билиш), мустақил укиб олинаётганлигини.
Курилаётган масалани укиш билан тушуниш кейин. Бу масалани укиб олиш, укиб олиш учун билиш қоидасини, тушуниш қонунини ва ўзлаштира олиш амаллари амалда бажарилсагина, фалсафа иши ўз амалини бажарган, яъни уддалай олган, уддалаган хисобланади.
Мана мисол учун, борлиқ асоси - бош-бошланғич холатни акл ва фахм тарозисига тортиб куриш учун, шу бош-бошланғич холатни нимадир деб аташга эхтиёж сезилади. Ва шу назарий ва фалсафий муаммони билиш қоидаси, тушуниш қонуни ва албатта ўзлаштира олиш амалиёти ўз қўлига, яъни ўз зиммасига олиши лозим бўлади.
Шундай экан, англаниши жихатидан макон бўлган, фахмланиши жихатидан бўшлиқ бўлган, бош-бошланғич холат бирлигини борлиқнинг туб моҳият асоси деб олишлик, фалсафа (билиш) ишининг амали эканлигини билдиради. Демак, шундай экан, мантиқий уйлашда ва фалсафий мушохадада, энг асосий ўринни эгалловчи, ақлий ва фахмий хусусият - бу - фикр экан. 13-эслатма: Акл сенники — фикр жамиятникидир.
Нима сабабдан, акл бир кишиники, бир шахсники-ю, фикр жамиятники бўлиши керак?
Чунки, фикр, онгда англаб етилаётган ҳис-туйғу ва у, ўз навбатида жъами ҳис-туйғулар туйиши ва хис қилиши мумкин бўлган ғоя-туб моҳият мазмуни ва унинг мантигидир.
Масалан «макон», «борлиқ», «олам», «замон», «моҳият», «хосият» ва. х. каби фикрлар, инсон онгида жамулжам маъно ва мазмун тугиши билан жаъми ниятларнинг, хис-хаяжлнларнинг йиғиндисини билдиради.
Агар, акл бир шахсга тегишли бўлса, у ишлаб топаётган фахмий фикрлар ҳам, худди шу борлиқ асосида ётувчи туб моҳият мазмунидан ортик нарсани ишлаб чиқиши ва ёки илгари суриши амри махол.
Шунинг учун ҳам, акл сеникидир - фикр жамиятникидир.
Аслида, «мен уйлаб топаяпман», деган уй - туб моҳиятнинг ўзида у фикрдир.
Яъни, тўлиқ англаб етилиши лозим бўлган - моҳиятк туби - ғоядир. Ғоя ҳам, моҳият ҳам ва унга кулланилаётган фикр ҳам биттадир. Туб моҳиятни икки хил ғояда ва ёки икки қарама-қарши фикрда тасаввур ҳам, тафаккур ҳам қилиб бўлмайди. Чунки у битта моҳият, битта хосият ва у битта борлиқ ва битта макондир.
Бир макондаги, бир борлиқни икки хил таърифлаб ва ёки изохлаб бўлмайди. Чунки асос, туб, негиз ва илдиз битта.
Демак, шундай экан, бир асосли бир борлиқни тескари орқа томони, яъни унинг бош-бошланғич холати - деб, факат ва факат бўшлиқни олиш мумкин. Бу ерда, туб ҳам, илдиз ҳам, негиз ҳам ва асос ҳам битта моҳиятга эга.
Шундай экан борлиқ - бўшлиққа, олам - йўқликка, куч - чексизликка, мав-жудлик - мавжудсизликка, маълумлик - номаълумликка зарурий тенглаш-тирилади.
Сабаб: сабаби шундаки; борлиқ ҳам, олам ҳам, дунё ҳам, асос ҳам, туб ҳам, негиз ва илдиз ҳам битта моҳиятдан, зарурий келиб чиқувчи ва ташқил топувчи хосият - яъни ходисадир.
Масалан, туб моҳият ўзининг шу борлигида муайян хосиятга эга эканлиги ва шу туб моҳият хосияти муайян ходисага эга, деган фикр - туб ғояни англатиб келади.
Бу дегани - бош-бошланғич холат - бўшлиқ, у ўзининг муайян борлигига эгадир, деган маъно келиб чиқади. Ва шунга асосан биз борлиқнинг асоси бўшлиқ деб оламиз.
Сабаб: биз кузатаётган борлиқ масаласи бўшлиқ ходисасига нисбатан мавжуд эканлиги ва бу бўм-бўш бўшлиқнинг ҳам ўзига яраша хади, хол вазияти ва холат белгиси борки, биз асосланаётган асосий моҳият ходисаси борлиқ -бўшлиққа нисбатан мавжуддир.
Демак, бундан чиқадики: борлиқнинг мутлақ туб асоси - бўшлиқдир, яъни борлиқ асоси - бўшлиқдир.
Бўм-бўш бўшлиқнинг иккинчи номи «йўқлик», яъни бўм-бўш бўшлиқ шу кенгликда бор бўлгани учун йўқлик аломатини билдирса унинг зарурий бўшлиғи мажбурий борлиқ эканлигини билдиради.
Сабаб: бўм-бўш бўшлиқ фазо тизимида хакикатан ҳам чексиз бўшлиқ ва у чексиз масофадан иборат худуд эканлиги амалда ҳам ва амалий фалсафада ҳам ўз тасдигини топган. Ва бу илмий тасдиклар, «чексизликни чексизлик-да», деб юзаки бахолашган бўлсалар, биз бу чексизлик сабабини бўм-бўш бўшлиқнинг йўқлиги эканлигини, яъни у мутлақ йўқликдан иборат эканлигини исбот қилишга хожат бўлмаса керак. Чунки, чексизликнинг сабаби чексизликнинг ўзи эмас, аксинча, унинг йўқлигидадир. Ва шу йўқликнинг илмдаги номи бўшлиқдир.
Демак, шундай экан, борлиқ асосининг бош-бошланғич холат вазиятини илмий тушуниш учун, фалсафа (билиш) ишининг тушуна олиш амалини тадқиқ қилиш, яъни шу курилаётган ва кўзда тутилаётган манбаа моҳиятини илмий ўрганиш, борлиқ асосини мукаммал билишни таъминлайди. Ва шунга асосан биз, кейинги мавзуга: бўшлиқ ва бўм-бўш бўшлиқнинг туб хусусиятлари нима эканлигини илмий назарий ва илмий фалсафий текши-риб кўрамиз.
2. Бўлим. БЎШЛИҚ
Достарыңызбен бөлісу: |