Б о р л и қ асос и с ў збоши


Умумий торайиш - йўқдан бор бўладиган куч - қуёш асоси



бет12/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

Умумий торайиш - йўқдан бор бўладиган куч - қуёш асоси
Кўриниб турибдики, умумий, доиравий, доимий ва зарурий бўм-бўш бўшлиқ­нинг ўз-ўзига ва ўз асоси - борлиғига тинимсиз ва узликсиз торайиши қуёшни ва қуёш тизимини келтириб чиқаради ва хосил қилади.
Бўм-бўш бўшлиқнинг умумий торайиш ходисаси, ўз-ўзига ва ўзининг туб асосига доиравий ва доимий торайиш заруриятининг сири ва сабаби шундаки, бўш-бўшлиқнинг бор бўшлиғидан эмас, аксинча, бўм-бўш-бўшлиқ йўқлигидан, яъни, бўшлиқ йўқлиги ўзига-ўзи торайиши натижасида хосил бўлган илк иссиқлик маркази, бўш-бўшлиққа нисбатан бор борлигига тинимсиз ва узликсиз торайишда бўлади.
Бу дегани, муайян кенг ва катта фазовий майдоннинг бўш-бўшлиғи бўш бўлганлиги учунгина эмас, худди шу майдон умуман йўқ бўлганлиги ва у чексиз ва узликсиз масофадан иборат бўлганлиги учун, у ўзининг энг бўм-бўш бўшлиғига тораяди. Чунки, очиқ коинот тизимида энг бўм-бўш ва бўш жой қуёшдир ва шу қуёшнинг Ўртаси, яъни бўм-бўш бўшлиқнинг кок марка-зидир.
Назарий жихатдан каралганда, қандай хосса хусусияти, қандай хосият ва ёки қандай моҳият тинимсиз тораяди? Ушбу саволга факат бир тўғри жавоб бор, у ҳам бўлса, йўқлик ва йўқликгина тинимсиз ва узликсиз тораяди.
Сабаби, агар коинот тизимининг шу майдони факат чексиз масофадан иборат бўлганда эди, унинг бир нуктага ва битта асосга торайиш ходисаси ва ёки вазияти узликсиз бўлмас эди. Чунки масофа торайганлиги ва майдон сиқилганлиги билан бирор-бир ходиса юз кўрсатмайди ва ёки юз бермайди. Масалан, муайян фазовий кенг майдон, ўзининг шу узликсиз масофаси хосиятида бир нуктага ва бир асосга торайиши учун шартли шароит битта бўлиши ва бу зарурий ва шартли шароит, факат бўшлиқ ва ёки майдон ва ёки чексиз масофа кифоя қилмайди. Унинг бу холадга зарурий келиши, худди шу вазиятни доимийлигини саклаши учун, энг мухум шартлардан бири, шу майдон ва масофанинг умуман йўқ билишидир.
Агарда, умумий торайиш факат масофага нисбатан бўлса, унда зарурий торайиш нимага нисбатан бўлади? Умумий торайиш майдон масофасининг кенглиги ва чексизлигига нисбатан юз берса, зарурий торайиш, худди шу кенг майдон масофасининг йўқлигига нисбатан доимий ва узликсиз юз беради. Демак, зарурий торайиш йўқликдан бўлса, умумий, доимий, доиравий ва зарурий бўшлиқ торайиши худди шу очиқ тизимнинг умум майдон масофасининг совуклиги асосида юз беради.
Бу дегани бўш-бўшлиқнинг йўқлик бирлиги совукликдир, борлиқ бирлиги эса иссиқликдир.
Кўриниб турибдики, очиқ коинот тизимида битта вазият хукмрон, у ҳам бўлса, очиқ майдон масофасининг бўшлиғи, энг бўш-бўшлиққа - доимий ва доиравий торайишда, ўзининг мутлақ асоси бўлган иккинчи — мутлақ иссиқликни зарурий тарзда хосил қилади. Яъни бўшлиқ ўзига-ўзи торайганда, унинг энг бўш маркази ва нуктаси иссиқликдир. Ва бу мутлақ иссиқлик мутлақ совук фазо кенглигидан зарурий ташқил топган - қуёшдир. Қуёш тўзилиши жихатидан совук, қурилиши жихатидан иссиқдир. Иссиқлик куввати - йўқдан борга айланувчи зарурий торайиш кучининг мутлақ иссиқликка айланиб улгўрган мутлақ фазо совуклигидир. Ва бу фазо совуклиги, бош-бошланғич нуктада, у умуман йўқлик, факат масофадан иборат бўлган туб хусусият ва йўқлик хоссасининг хосиятидир, холос.
Сиз ушбу янги фалсафа-(билиш)-ни укиганда ва укиётганингизда, хар бир сўз, фикр ва тушунчаларнинг мазмунига ва у хосил қилаётган мантиқларига эътибор қилинг. Чунки, бош-бошланғич холат, яъни бор борлиқнинг мутлақ асоси қилиб олинаётган, очиқ коинот тизимининг бўш-бўшлиғи зарурий бирликда йўқлик хисобланади ва бу йўқликдан зарурий тарзда келиб чиқаётган илк борлиқ қуёш кучи, айнан шу бўшлиқнинг энг мухум ва асосий аломатидир. Фалсафамиз (мустақил билишимиз) олаётган асослар, кейинги мавзулар ва масалаларни тўғри ечимини аниқ ва равшанлаштиришда, албатта кул келади. Файласуф, бекордан-бекорга, очиқ коинот тизими моҳиятини «бўшлиқ» ва ёки уни «мутлақ йўқлик» деб олмайди. Бирор бир сир ва ёки сабаб борки, билиш услубимиз, фикр, айнан шу бўшлиқ ёнига «йўқлик» деган тушунчани ҳам киритишга мажбур.
Шунинг учун ва шундай экан, бош-бошланғич холатнинг туб асосини, ўз нуқтаи назаримизда муайян фикрий ва ғоявий асосларга олишлик мақсадга мувофикдир. Масалан, мана бундай: очиқ коинот тизимининг мутлақ туб асоси чексиз ва узлик масофадан иборат; ва шу тизим майдонининг туб асоси бўшлиқ бўлса, унинг мутлақ асоси йўқликдир. Агар, коинот тизимининг мутлақ асоси бўшлиқ ва йўқликдан иборат бўлса, унинг зарурий борлиги - борлиқ - қуёшдан иборат эканлиги, назарий жихатдан ҳам, фалсафий жихатдан ҳам ва хатто илмий жихатдан ҳам ўз исботини топади.
Чунки, очиқ коинот тизимида, бизга илк кўринувчи биринчи катта борлиқ бу албатта қуёш ва юлдузлардир.
Шундай экан, бош-бошланғич холат вазияти бирлиги ва бутунлигини асослаб олиш ва унинг мавжудлик усулини назарий, фалсафий ва илмий ўзлаштириш, курилаётган масала асосини тўлиқ исбот қилиш билан баробардир. Агар, биз, шу юқорида юритган мулохазаларимизда, борлиқ асосининг, бош-бошланғич холат вазиятини тўғри ва аниқ фикр этган бўлсак, демак биз барча ва ҳамма борлиқ ва оламларнинг келиб чиқиш, ташқил топиш ва ривожланиш асосини илмий билишга кодирмиз. Чунки, асосни асослаш учун, аввал асос нима эканлигини ва у нимадан зарурий келиб чиқишини топмок лозим. Агар туб асос, асосли асослар билан асосланмаса ва унинг асоси илмий текшириб курилмаса, эски фалсафалар каби, билиш услуби муайян «предмет»-ни асос қилиш билан, фикрни «модда»-дан етилтириб олиш хол-лари учрайди. Асл, илмий фикр: «модда»дан, «жисмдан» ва ёки «материал»-дан англашилмайди. Асл, илмий фикр, факат ва факат моҳиятдан ва моҳиятлилик тубининг мазмунидан, асл ва илк моҳият сийоратидан етилади ва англашилади. Онггимизнинг англаш имкониятини «модда»-ли фикр эмас, аксинча, моҳият мазмунини билдириб ва уни асослаб келаётган фикрий мазмун ташқил этади. Яъни, фикр - англанган ҳис-туйғу билиши билан бирга, у тўлиқ англаб етилаётган моҳият мазмуни ҳамдир. Шундай экан, туб моҳиятнинг туб бош-бошланғич холати қандай бўлса, худди шундай фикрда акс эттириш ва уни худди шундай деб ифода этишлик, файласуф ишининг бош вазифасидир. Фалсафаси (билиши) кучсиз, «кашшок» бўлган шахе, шахеий фикрни «предмет»-га бўлаб ва нарсага ураб беришдан бошқа иложи колмайди. Аммо фалсафа «билиш» услуби ўткир ва бой шахе, шахеий фикрни «предмет» ва ёки нарсанинг ўзига нисбатан фикр ишлаб чиқариш имкониятини, худди шу нарсанинг асос моҳиятига каратади. Агар фалсафа, том маънода билиш бўлса, билиш - бу фикр ишлаб топа олиш ва шу моҳиятга нисбатан фикр ишлаб чиқариш демакдир. Агар, билиш, моҳият ходисасига нисбатан фикр ишлаб топмай ва унга нисбатан фикр ишлаб чиқармай, унинг шу ҳалатини мукум холатда тасвирласа ва ифода этеа, бу холат, худди шу ходисанинг факат ташки куриниши эканлигини билдиради, холос.
Аммо фалсафанинг иши, яъни билишнинг мақсади, тасаввурдаги нарсани курук холда, қандай бўлса худди шундай ифода этиш эмас, аксинча, унинг туб моҳият бирлиги ва унинг бутунлик асосини асослашдир. Асослаганда ҳам, шу масалага нисбатан фикр ишлаб топа олиш ва фикр ишлаб чиқариш орқали амалга ошсагина фалсафа ишининг билиш мақсади ўз вазифасини ўтаган ва уддалаган бўлади. Шунинг учун; 15-эслатма: Бўлиш учун бўлмаслик, билиш учун билмаслик лозим. Сабаби^ нимада; сабаб: бўлиш учун - бўлмаслик, яъни мавжудлик учун мав­жуд бўлмаслик лозим. Чунки мавжудликнинг асоси - мавжуд эмаслик, яъни йўқликдир ва билиш учун билмаслик лозимлиги шундаки, хозир мавжуд бўлган нарсалар, аввалда, бошда, мавжуд эмаслар.
Масалан, биз мавжуд бўлган нарсанинг ўзини олсак, худди шу нарса, онгда билинган ва у шу тасаввурда англанган бўлса, бу холат худди шу хоссани билиш ва ёки билинганлигини билдирмайди. Чунки, билиш деган тушунча, тасаввурдаги нарса асосини билиш, тушуниш ва мустақил ўзлаштириш деган маънони англатади. Демак, шундай экан, билиш учун манбаани билмаслик, яъни курук тасаввурга берилмаслик, факат суръатнинг ўзини олиш билан «билдим»деб, худди шу фикрда ва ёки ғояда котиб колишлик, билмаслик эканлигини билдиради.
Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Масалан, бирор бир хидиса йўқки ўз-ўзидан ва ўз-ўзининг асосида доимий ривожланмаса. Демак шундай экан доимий ва тинимсиз ривожланишда бўлган моҳият ходисасини, фикрда ва ёки ғояда хулосалаб, яъни «мен шу бош масалаларнинг ҳаммасини ва унинг асосини билдим» деб уйлайдиган киши ва ёки акл, ўз тўхтами ва хулосаси билан билмаган киши бўлиб говдаланаверади. Бу хусусда, яъни, фалсафа (билиш) масаласида, буюк немис файласуфи Г.В.Ф.Гегелнинг: "билиш - бу абсолют идеядан объектив воқелик қандай қилиб келиб чиққан-лигини билишдир"- деб билдирган фикри мухумдир. (Илова. Мрксча-Ленин-ча фалсафа асосларидан олинди. «Укитувчи» Нашриёти, Тошкент-1973, 9-бет).
Демак, шундай экан, фалсафа (билиш) - бу, мутлақликдан, мутлақ воқелик­нинг келиб чиқиш ва ташқил топиш асосини фикр-мулохаза қилиш, унга (бош-бошланғич асосга ва холатга) нисбатан фикр ишлаб топиш ва ишлаб чиқишлик ,билиш амалининг ўзи эканлигини кўрсатади. Гегель «билиш назарияси» бўйича диярли барча мантиқийлик ва моҳият ва мазмунлар тупламини, яъни «диалектик категория»ларни ишлаб чиққан файласуф хисобланади.
Бу дегани билиш борасида ва билиш «диалектика»-си «категория»-лари ва уларга берилган таъриф ва изохлар Гегель фалсафасида муносиб ўрин олганки, худди шундай «билиш назарияси»-га ва «диалектик категория»-ларни ишлаб чиққан шахснинг, яна,- «билиш бу ~ абсолют идеядан объектив воқелик қандай қилиб келиб чиққанлигини билишдир» дейиши, шуни курса-тадики, Гегелнинг «абсолют идея»-си, бу мутлақ бўшлиқдир ва шу мутлақликдан «...объектив воқелик қандай қилиб келиб чиққанлигини...» топиш, хар қандай фалсафанинг бош масаласидир.
Агар, фалсафа асоси- билиш бўлса, тўлиқ англаб етилган моҳият ва ёки ғоя нима бўлиши лозим? Албатта, бош-бошланғич холат учун, тўлиқ англаб етилган моҳият, инсон онггида мутлақ чексизлик бўлиши мумкинлиги ва у бўм-бўш бўшлиқдан иборат бўлган хилкат бўлса, унинг, онгдаги тасвири фа-кат бир ғояли ва бир фикрга жо бўлувчи манбаа эканлигини хисобга олсак, бош-бошланғич бўшлиқ мутлақликдан, мутлақ чексизликдан ва мутлақ йўқликдан иборат эканлигини аён бўлади.
Нима сабабдан Гегель, айнан шу бош-бошланғич холат бирлигини «абсолют идея» деб олишининг сабаби ҳам шундадир.
Яъни, майдони, жойи, масофаси, узликсиз чексизликдан иборат бўлган хилкатни: «абсолют идея», яъни мутлақ ғоя, деб олиш учун, айнан шу худуд, кайсидир маънода мутлақ бўлиши лозим. Шундай экан, онг ва акл билиши шарт бўлган бош-бошланғич холатнинг тасаввурда акс этган мазмуни фикрийликда ва мантиқийликда ғоядан, яъни, «абсолют идея»-дан бошқа нарса эмаслиги аниқ. Чунки, мутлақ майдондан, мутлақ масофадан ва мутлақ чексизликдан иборат бўлган тизим, бу- борлиқ эмас, аксинча йўқликдир. Агар шу бош-бошланғич холатда, мутлақликлар: тубсиз майдон, узликсиз ма-софа ва чегарасиз чексизликлар кенг куламда бир моҳият, деб олинса ва у худди шундай бўм-бўш бўшлиқ деб каралса, тўғридан-тўғри англашилаётган моҳиятнинг шу бирлиги битта ғоядан, («абсолют идеядан») иборат бўлмай, бошқа нима бўлсин?, у.
Биз бу ерда, билишни - «абсолют идеядан» қандай қилиб воқелик келиб чиқишини топишдир, демокчи эмасмиз, албатта. Биз уктирмокчи бўлган асосий мантиқ шундаки, билиш учун, аввал билмаслик ва шу билмаслик асосида ётувчи туб моҳиятни мустақил фикр ишлаб топиш ва мустақил фикр ишлаб чиқиш орқали ўзлаштириш лозимдир, демокчимиз холос. Гап нимада эканлигини, яъни билишнинг асосий мақсади нима эканлигини пайкаган ва фахмлаган бўлсангиз, шунинг ўзи, бизга кифоя. Шу ўринда, ўз миллий ғоя фалсафамиз тарихида ўрин олган - бош-бошланғич холатнинг тавсифи ва тасаввурда уйготган мазмуни қандай маъно касб этганлиги тўғрисида иловалар келтириб ўтсак мақсадга мувофик бўлади. "ВУЖУДИ ВОЖИБ ва ВУЖУДИ МУМКИН - буюк аллома ва машхур матафаккир Абу Наср Форобий томонидан ишлаб чиқилган ва....... В.в. В.м. тушунчасига кўра, борлиқ, мавжудодни иккига - вужуди вожиб (зарурий мавжуд ибтидо) ва вужуди мумкин (имконий мавжуд, нарсалар олами)дан иборат деб фикр-мулохаза юритиш лозим"-лиги уктирилган. (Қаранг: «ФАЛСА-ФА - қомусий луғат. Тошкент-2004. 76-77 бетлар.). Кўриниб турибдики, гарб фалсафасидан фарқли ўлароқ, бош-бошланғич холат, ўз миллий ғоя фалсафамизда «ВУЖУДИ ВОЖИБ» ва унинг борлиги «ВУЖУДИ МУМКИН» деб олинган. Ва бу «вужуд» тушунчаси «борлиқ», «борлиқлар», «борлигимиз», «борлигим», «мавжудлигим» каби тушунчасига жуда ва жуда якиндир.
«Вужуд» сўзи, агар фикр деб олинса, «вожиб» сўзи ғоя деб олинганлиги ва бу «вужуди вожиб»-нинг «вужуди мумкин» бўлган борлиги, амалдаги борлиқ бўлса, файласуфларимиз олган, «вужуди вожиб ва вужуди мумкин»-лар, бош-бошланғич холат учун, ҳам назарий ва ҳамда фалсафий асослар тўғри олинганлигини, яъни тўғри фикр ва тўғри ғоя берилганлигини кўрсатади. Яъни, ..."Илк борлиқ факат ўзининг борлиги учунгина мавжуд, бошқа мав­жуд отлар эса унинг ўзида бордир. Демак, бу унинг жавхарига ва унинг бор-лигига алокадор бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борлиги бошқаларига то-шиб утиб, бошқа мавжудотларга ва улар жавхарига борлиқ бахш этади. На-тижада унинг борлиги аслида жавхарини ташқил қилиб, у шу билан бирга ўзидан бошқаси борлигини юзага келтирадиган борлиқнинг айни ўзидир", дейди, Абу Наср Форобий. (Қаранг: Фозил одамлар шахри.Тошкент, Абдулла Кодирий номидаги Хакл Мероси Нашриёти. 141-142-бетлар. Курилаётган, борлиқ асоси масаласига, юқорида келтирилган иловаларнинг қандай алокаси бор, деган табиий савол тугилади. Гап шундаки, мустақил фикр ишлаб топиш ва ишлаб чиқиш борасида, кулланилган «абсолют идея» билан, «ВУЖУДИ ВОЖИБ ва ВУЖУДИ МУМКИН», деган фикрлар Ўртасида анча фарқ бор. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, фикр хулосаланмаслиги, хулосага тортилмаслиги лозим. Бу икки: «абсолют идея» ва «ВУЖУДИ ВОЖИБ ва ВУЖУДИ МУМКИН» деган тушунчаларда, биринчи фикр («абсолют идея») хулосаланган, хулосага тортилган фикр бўлса, «вужуди вожиб ва вужуди мумкин»-лар, хулосага эмас, мушохадага, мулохазалашга, кайта ва кайта қурилиши ва аниқланиши керак бўлган бош манбаа сифатида олинганлиги кўриниб турибди.
Ўз миллий файласуфларимизнинг кўпчилиги «Вужуди вожиб» борлигида «жавхар» борлиги ва бу жавхар барча нарсаларни хосил қилувчи куч-кудратга эга, деган фикрни олға суради. Ва «жавхар» сўзининг лугавий маъноси: "ЖАВХАР - (а) 1 Қимматбахо тошларнинг умумий номи. 2. кучма. Энг қимматли бебахо нарса. 3. кучма, КУЧ, гайрат, энергия". (Қаранг: Ўзбек тилининг изохли луғати. Москва. «Рус тили» нашриёти. 1981. 269-бет). Кўриб турибсизки, «Жавхар» «Вужуди Вожиб ва Вужуди мумкин» борлиги ва бирлигида «КУЧ», «Гайрат» ва «Энергия» манбаи сифатида ва «КУЧ» тушунчаси урнида ишлатилган.
Агар, гап, бош-бошланғич сабабни аниқлашда бўлса, биз бош-бошланғич холат вазияти, умумий торайишда ва у доиравий ва доимий торайиш кучига эга эканлигини топдик. Агар, гап, бош-бошланғич кучни аниқлашда кетса, биз икқиланмасдан: ЙЎҚДАН БОР БЎЛУВЧИ-КУЧДИР, деймиз ва шундай деб биламиз. Сабаби, бош-бошланғич куч, очиқ коинот тизими борлигининг якка-ю-ягона бирлиги, яъни шу очиқ майдоннинг чексиз масофаси ўзининг энг бўш бўшлиғига доиравий ва доимий торайишидир. Худди шу зарурий холат, бош-бошланғич кучдир.
Демак, шундай экан, йўқдан (бўм-бўш бўшлиқдан) зарурий келиб чиқувчи туб моҳият ходисаси кучдир.
Шунинг учун, йўқдан бор бўлувчи куч - масофа хосияти ва у ўз навбатида, бош-бошланғич ходиса моҳиятидир. Ўзи, аслида, асл, илк ва табиий ва зарурий куч моҳият ҳам эмас, ходиса ҳам эмас ва у воқелик ҳам эмас, у факат, бош-бошланғич холатда чексиз масофа хосиятидир, холос. Моҳият каердан, ходиса нимага ва воқелик нима сабабга кўра юз кўрсатиши-ни кейинги сухбатимизда давом эттирамиз.
Хозирги вазифамиз, бош-бошланғич сабабни, туркини, асосни, туб хусусият ва асосий хосиятни аниқ ва равшанлантириб олишлик, кейинги мавзуларни тўлиқ ва асосли тушунишга ёрдам беради.
Умумий олганда, бош-бошланғич холатлар: бўм-бўш бўшлиқдан, йўқликдан, мутлақликдан ва мутлақ чексизликлардан зарурий келиб чиқувчи ягона хосият, бу албатта кучдир.
Биз, шу, бош-бошланғич холат вазияти бирлигини инобатга олиб: йўқдан бор бўладиган куч, деб олдик. Ва бу фикрни кайси манбаага таяниб, худди шундай бўлган, яъни, айнан йўқдангина куч пайдо бўлади ва келиб чиқади, деган ғоямиз тасдигини, кузатилаётган ва ўрганилаётган масаланинг ўзи, бевосита тасдиклайди. Сабаб: сабаби шундаки, факат йўқдан зарурий келиб чиқувчи ва ташқил топувчи моҳиятлар ва ходисалар, худди шу йўқнинг борлиқ бирлигига тенг келади. Мисол учун, энг катта борлиқ - қуёш бордан ва ёки бор моддалардан ташқил топган ва ёки тўзилганда борми, у шу моддаларнинг сарфланиши ва уларнинг барчаси кенг-кенгликка сарф этилиши билан, аллакачон тугаб, сунган бўлар эди. Қандайдир, биз билмаган, биз ҳали англолмаган асосий сабаб борки, қуёш абадий порлаб турибди ва бундан кейин ҳам абадий порлайди.
Бу холатни ва бундай вазиятни тўлиқ тўғри тушуниш учун -йўқдан зарурий борга айланувчи илк ходиса кучдир, яъни у қуёшдир, деб билиш ва тан олиш лозим бўладики, қуёш мутлақ бўшлиққа нисбатан мавжуддир. Ва у кенг-кенгликнинг мутлақ - масофа хоссаси ва хосиятидир.
Нима сабабдан, фалсафа -билиш: «йўқлик» тушунчаси ва сўзини ишлатишга мажбур бўлишлигига келсак, айнан бош-бошланғич куч манбаи чексиз масофа эканлигини унитмаслик лозим. Ва биз, юқорида таъкидлаганимиздек, йўқлик деб - масофага, чексизликка нисбатан фикр ишлаб чиқилганлигини ҳам ётда тўтиш керак бўлади.
Аслида, йўқлик деб - умумий ва умуман йўқ бўлганга айтилади. Демак, шундай экан, масофа борми - деб, ўзингизга савол бериб кўринг. Албатта, Ер сайёрамиз худудидаги умумий масофа, хаво ва газлар билан тула «вакуум»дан ибрат эканлиги, аммо қуёш тизимидаги масофаси эса, чексиз ва чегарасиз эканлиги маълум бўлади.
Агар, масофани - бор деб олинса, худди шу масофада нимадир бўлиши, яъни унинг шу бор борлигини ва бор масофасини белгилаб келиши лозим. Янги фалсафа, (яъни бизнинг фалсафамиз) бўйича масофа йўқдир, яъни у йўқликдир. Агар масофа йўқлик бўлса, худди шу масофанинг якка-ю ягона вазияти торайиш, моҳияти совук, хусусияти тун, тунд ва коронгулик бўлади.
Агар шу масофа зарурий ва умумий торайиш асосида - борлиқка утган, яъни бўшлиқ тизими зарурий борлиқ тизимини келтириб чиқарган бўлса, унда, шу масофанинг туб хусусиятлари: бўшлиқ - борлиқка, йўқлик - мавжудликка, совуқлик - иссиқликка, тун - кунга, коронғулик - ёруғликка зарурий ўтганлигини билдиради.
Шундай қилиб, зарурий бўшлиқ борлиги ва бирлигидаги вазият заруриятидан келиб чиқувчи илк борлиқ иссиқлик экан, экан ва у ўз навбатида қуёш экан.
Демак, зарурий бўшлиқ масофаси йўқлигидан бор бўлувчи куч - иссиқлик, ёруғлик ва у қуёшдир.
Бундан чиқадики, очиқ коинот тизими масофасининг умумий ва зарурий торйиш хоссаси қуёшни, қуёш иссиқлигини ва унинг умумий ёруғлик бирлигини ташқил этади. Агар, бош-бошланғич холат вазиятининг умумий масофасининг хосса хосияти, факат бир морхият ходисасини ташқил этса ва зурурий келтириб чиқарса, шу ходисанинг умумий келиб чиқиш ва ташқил топиш ходисасининг асоси - йўқдан бор бўладиган куч деб бахоланади ва шу йўқдан борга айланувчи Куч - масофа хоссасининг туб хосияти эканлигини билдириб, зарурийликда бўлган холатнинг, яъни мутлақ торайишдан келиб чиққан ходиса аломати - Кучтуб моҳият ходисаси, яъни, бош-бошланғич кучнинг туб хусусияти моҳият ходисаси эканлигини билдиради. Ва шунга асосан, мустақил билиш фалсафаси, бош-бошланғич холат масала-сини ечиш учун куллаган назарий ва фалсафий фикрларнинг умумий аломат белгиларини жамлаганда, биринчи ўринда «бўшлиқ ва йўқлик» келаётган бўлса ва шу бош-бошланғич холатнинг туб вазияти умумий ва торайиш бўлса-ю ва шу умумий ва зарурий торайиш хосияти куч хоссасини белдириб келса: унда унинг туб моҳият бирлиги ва унинг туб ходисаси қўйидаги қоида асосида ифода этилади; яъни, мана бундай: Йўқдан зарурий бор бўлувчи Куч — масофа хосияти ва у умумий ва зарурий торайиш - деб, ва шу Куч - ходиса моҳияти ва у умумий ва зарурий айланиш деб таъ-рифланади.
Сабаб шундаки, бош-бошланғич очиқ коинот тизими - бўм-бўш бўшлиқ умумий ва зарурий торайишда бир тизимдан иккинчи тизимни, яъни умумий ва зарурий торайиш - умумий ва зарурий кенгайишни келтириб чиқарди ва ташқил этди. Бу ер да умумий ва зарурий келиб чиқаётган ва ташқил топаётган куч биттадир ва бу куч мутлақ йўқликдан зарурий тарзда келиб чиқаётган иссиқликдир, ёругликдир ва у қуёшдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет