келиб чиқиши ёки эволюциясини яхлит холда космология ўрганади. Космология эса космик объектларни туғилиши ҳақидаги таълимотлар мажмуидир..."деб, билдирилган фикрдан, коинот тизими «таълимотлар» мажмуи эканда деган фикр келиб чиқади. Чунки: "ТАЪЛИМОТ - (а) 1 Фан соҳалари, ижтимоий хаёт, жамият ва ш.к. ҳақидаги илмий қарашлар, назарий хулосалар мажмуи: назария. 2 Кўрсатма, йул-йурик, ургатув". (Қаранг: Ўзбек тилининг изохли луғати. 1981. 141-бет). Аслида, «таълимот -...илмий қарашлар, назарий хулосалар мажмуи; назария» инсонлар онгги томонидан ишлаб топилаётган ва ишлаб чиқарилаётган фикрлари мажмуининг мазмуни бўлса, «...Космология эса космик объектларни туғилиши ҳақидаги таълимотлар мажмуи...»-да қандай илмий назарияни ва ёки қандай илмий асосни илгари сўраётганлигига эътибор берсангиз, «космология» билан «фалсафа» Ўртасидаги фарқнинг, қанчалик катта эканлигига амин бўлмасдан бошқа илож йўқ.
Аслида-ку, барча «фан»-лар ақлий ва фахмий иш «фаолиятининг амалий натижа»-си, муайян мохтият ва ёки ходиса масаласини ҳал этишга карати-лади. Аммо, сўнги пайтларда, бош «фан» фалсафани, «фан» урнида курмай, фалсафа фани диалектикаси ва буюк файласфларимиз олга сўрган кўпгина фикр-ғоялар эътиборсиз колдирилганлиги туфайли, бугунги кун фани -ақлий ва фахмий иш фаолиятининг амалий натижалари, факат «курук назария»-ларга асосланиб колмакда. Яъни, демокчимизки, «назария» инсон акл-заковатининг махсули - муайян моҳият ходисасига берилган назарий ва фалсафий хулосалар, тубдан, илмий текширилмасдан, у қандай бўлса, худди шундай хулоса ва тўхтамлари билан «фан»-лар сохасида уктирилаяпди ва укитилаяпди. Албатта, умумий фан - фалсафада, бугунги кунгача англаб етилган - ақлий ва фахмий иш фаолиятининг натижаси - назария, қандай хуласани берса, худди шу тўхтам билан укитилади.
Гап нима хакда кетаётганлигига эътибор беринг. Яъни, бугунги кунгача англаб етилган - ақлий ва фахмий иш фаолиятининг натижаси - назарий ва ёки фалсафий ғояларгина илмий ғояга асос бўлиб хизмат қилаяпди ва у олға сурилганлиги билан умумий фанларда, асосий билиш, тушуниш ва тушунтиришнинг омили сифатида қўлланилаяпди.