Б о р л и қ асос и с ў збоши


«йўқдан бор бўладиган куч



бет17/19
Дата02.10.2022
өлшемі200,69 Kb.
#151380
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Байланысты:
БОРЛИК АСОСИ 2019

«йўқдан бор бўладиган куч» тушунчасининг умумлашган ғояси, бош-бошланғич холат учун, ҳам назарий, ҳам фалсафий ва ҳамда илмий билиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки, йўқдан борга айланувчи, «нарса» эмас - кучдир. Ва бу куч назарийликда бўш-бўшлиқ ва у йўқликдир ва у чексизлик бўлса, фалсафийликда у зарурий келиб чиқувчи бўлса, демак шу бош-бошланғич холатдан зарурий ва умумий келиб чиқувчи, илмда ва илмий билимда кучдир. Демак, шундай экан, умумий ва зарурий келиб чиқувчи, факат ва факат куч бўлиши мумкинлиги ва бу куч, шу бош-бошланғич холат вазиятининг умумий бирлиги ва борлиги деб хисобланса, демак, унда куч масофага тенг хосият ва у ходиса эканлиги маълум бўлади. Яъни, куч масофага тенг хосиятдир ва у бош-бошланғич холат ва вазиятнинг хоссасидир. Нима сабабдан Куч - масофага тенглаштирилаётганлигига эътибор беринг. Биз юқорида кўп бор такрорлаётган энг мухум мантиқ аломати йўқдан борга айланувчи куч бўлса, худди шу умумий ва зарурий келиб чиқувчи кучмасофа хосияти ва у шу бош-бошланғич холат вазиятининг бир бутун хоссасидир.
Куч - «масса»-га ва ёки жисм «масса»-сига эмас, масофага тенглигини, бугунги кунда оддий Ўқувчи ҳам фахлай олади.
Мисол учун, бирор бир жисм ва ёки «масса», фазо тизими масофасида эркин ҳаракат қилиши учун, шу жисмга қарама-қарши турадиган куч талаб қилина-ди. Ва агар, шу фазовий жисмга бошқа куч таъсир этмаса, яъни унга, қарама-қарши ҳаракат қилувчи биррор нарса ва ёки «масса» қўйилмаса, у ҳаракат қилмайди. Бу холатни оддий мисол келтириш билан ҳам, куч «масса»-га ёки жисмга эмас, масофага тенглигини исбот қилиш мумкин. Масалан, бир жисмни муайян масофагача ҳаракат қилдирувчи куч «масса» ёки жисм деб олинса, шу куч, шу жисмни абадий ҳаракатлантира олмайди. Сабаби жуда оддий, бир жисмга иккинчи жисм қарама-қарши қўйилиши билан, шу жисм массаси кувватининг ҳаракатга келтирувчи жисм оралигида сарф этилиши билан тугайди. Яъни, жисмни ҳаракатга келтириш учун, бошқа жисм қарши қўйилиши, тўғрироги, шу жисмни ҳаракатга келтириш учун муайян кувватга эга бўлган куч керак бўлади.
Кўриниб турибдики, куч, на жисмга, на «масса»-га, на кувватга тенг, балки у масофага тенгдир. Агар куч масофага тенг бўлса, шу масофада ҳаракат қилувчи фазовий жисм нимага тенг бўлади? Албатта, шу масофанинг умумий суммасига. Агар жисм масофанинг умумий суммаси бўлмаса, у холда, шу жисм шу масофада доимий ва абадий ҳаракат қила олмайди. Бу билан биз, бош-бошланғич куч, яъни сабабни аниқлаб ва асослаб олсак, колган моҳият ходисаларини, айнан шу бош-бошланғич холат учун ишлаб топган ва ишлаб чиққан назарий ва фалсафий билиш қонун-қоидалар орқали осон ва кейналмасдан топишимиз ва уларнинг қандай вазиятдан келиб чиқишию, ва ташқил топишини ўзимизга аниқлаб олишимиз мумкин бўлади. Агар, мабода, бош-бошланғич холат муайян назарий, фалсафий ва илмий билиш қонун-қоидасига асосланмаса, барча фалсафа ишининг билиш амали натижасиз ва самарасиздир.
Бош-бошланғич холатнинг - назарий, фалсафий ва илмий асоси аниқлансаги-на ва у муайян назарий, фалсафий ва илмий ғояга - тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси аниқлаётган қонун-қоида тарозисига тортилсагина амалий натижа беради.
Мана, масалан, бош-бошланғич холат учун ишлаб топган ва ишлаб чиққан:

Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет