1. Бўлим. БОРЛИҚ
§ 1. Борлиқ масаласи хусусида
Борлиқ ходисаси ва унинг муайян моҳият ходисаси хусусиятлари тўғрисида фикр мулохаза юритишдан олдин, файласуф домлаларимизнинг «борлиқ» тўғрисида билдирган фикрини хукмингизга хавола қиламиз: "борлиқ - олам ва хар қандай турдаги мавжудликни ифодалайдиган фалсафий категория. Мифалогия, дин ва натурфал.да мавжудликнинг манбаи нима, деган муаммони ҳал этишга уринишлар бўлган. Фал. хақиқий Б.ни англаш ва уни идрок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Парменид Б. тушунчасининг турли жихатларини тадқиқ этди, унга хос бўлган мухум хусусиятлар сифатида яхлитлик, хақиқийлик, эзгулик ва гўзалликни кўрсатди. Ўрта асрларда Б. диний позициядан туриб ўрганилди: хақиқий Б. Худодир; олам мустақил эмас, йўқликдан яралган, агар Худо ғамҳурлик қилмаса ном-нишонсиз йўқолиб кетади. Уйғониш даври фал.си Б.ни табиат сифатида талқин этди: бир томондан, Б. мустақил, иккинчи томондан, у яратувчи ва хўжайинлик қилувчига мухтождир. Собиқ иттифоқда устивор бўлган Б. тушунчаси моддийлик б-н айнийлаштирилди ва мутлақлаштирилиб, «онг» тушунчасига қарама-қарши қўйилди. Янги замон фал.сида Б.нинг тўрт шакли бир-биридан фарқлана бошланди: табиий Б., ижтимоий Б., маънавий Б., инсон Б. и. 20- а.да Б. тушунчасини янгича талқин этиш Хайдеггер номи б-н боғлиқ. У Б.га поэтик тафаккур нуқтаи назардан қарашни таклиф этди. Б. нарсалар ва инсон конкрет Б.нинг абадий кашф этилишидир. Хоз. замон фал.сида Б.нинг муқобил тушунчаси - йўқлик ҳам атрофлича ўрганилмоқда". (Қаранг: ФАЛСАФА қомусий луғат. «Ўзбекистан Файласуфлари Миллий Жамияти Нашриёти» «ШАРҚ» Нашриёт-Матбаа Акциядорлик Компанияси Бош таҳририяти Тошкент-2004. 57-58 бетлар.)
Юқорида келтирилган иловадан кўриниб турибдики, борлиқ моҳиятининг туб асоси ва унинг мавжудлик услуби, ҳали, илм-фанда муайян тўхтамга келинмаганлиги ва сўнги пайтларда, "...йўқлик ҳам атрофлича ўрганилмоқда", эканлиги, бу масаланинг ўта мураккаблилигини билдириб, асосан борлиқ - фалсафа (билиш) масаласи олдида турган энг мухум ва асосий моҳият ходисаси эканлигини бевосита билдиради.
Шундай экан, борлиқнинг асоси нима?, деган савол туғилиши табиийдир. борлиқнинг асоси нима?, деган саволга жавоб топиш учун, авваламбор, борлиқ тушунчасининг туб хусусияти ва унинг нима сабабдан «Борлиқ», деб аталиши ва шу борлиқнинг асосида ётувчи энг мухум хосиятни аниқлаш, бу хар қандай фалсафанинг (билишнинг) бош масаласидир. Юритилаётган фикр мулохазарнинг хар қандай тури ва унинг услуби, ўз мазмун моҳиятига кўра фалсафа, яъни билиш демакдир. Ва мустақил билиш учун мустақил фикр ишлаб чиқарилаётган хар қандай фикр мулохазалар ҳам ўзининг шу мавзуси бўйича фалсафа деб, бахоланади ва у ўз навбатида фалсафий билиш эканлигини, албатта билдиради.
Борлиқ тўғрисида гaп кетганда, албатта, унинг, яъни борлиқнинг умумий моҳияти, хосияти ва унинг ўзига хос бўлган туб хусусияти назарга олиниб, умумий оламни, умумий мавжудликни ва умумий Хаётни ўз ичига олган, бир бутун, яхлит оламни, шу «борлиқ» тушунчаси билан ифода этилади. борлиқнинг туб асоси ва унинг мавжудлик тизими тўғрисида мукаммал қонун-қоида яратилмаганлиги сабабли, борлиқ ходисасини илмий ўрганиш-да, асосан икки йуналиш бўйича фикр билдиралади ва шу фикрлар асосида, муайян тўхтамлиликка келинади.
Масалан, бизгача бўлган даврийликларда борлиқ- «Макон ва замон», «моҳият ва ходиса», «имкон ва воқелик» каби «диалектик» сухбатларнинг, онгда хосил қилувчи муайян маъно ва мазмуни билан кифояланган. Ва, албатта, эски «материалисток» фалсафанинг борлиққа ва борлиқ масаласига куллаган «Материя» «категория»-си ҳам, уша даврда муносиб ўрин олганлигини эсда тўтишлик фойдадан холи бўлмас. борлиқнинг туб асоси тўғрисида, мукаммал фалсафа (билиш назарияси) йўқлиги учун, у асосан, юқорида келтирилган «диалектик» «категория»-лар асосида ётувчи мантиқларга таянилган ва у худди шундай деб тасаввур этилган.
Биз, сиз билан, эски «материалисток» дунёқарашдан фарқли ўлароқ, ҳам назарий, ҳам амалий ва ҳамда илмий тушуниш йул-йурикларини, яъни билиш учун янги ва янги асосларнинг туб моҳиятига кириб боришга ва унинг энг мухум бўлган хусусиятларини мустақил тадқиқ қилишга ҳаракат қилиб кўра-миз. Бу борада шу нарсани алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, эски фалсафа билан янги фалсафа (билиш) Ўртасида шунчалик катта фарқ борки, бу фарқни сиз, мана шу «борлиқ асоси» ва унинг мавжудлик қонун-қоидалари қандай вазиятда ва қандай зарурий холатлардан келиб чиққанлиги ва ташқил топганлиги тўғрисида мустақил фикр мулохазаларимиздан билиб оласиз. Юқоридаги мулохазалардан шу нарса маълум бўладики, борлиқ тўғрида ва борлиқ асоси хусусида муайян тасаввурга эга бўлмасдан туриб, унинг туб моҳияти, туб хосияти ва унинг энг мухум хусусияти ҳақида фикр билдириш мумкин эмас. Чунки, борлиқ масаласи, асосан фалсафа, (билиш), фалсафий билиш масаласи билан чамбарчас боғлиқлиги ва унинг туб моҳиятини билиш, тушуниш ва мустақил ўзлаштириш учун, албатта чуқур мулохаза, ўткир фикр ва илғор ғоя ишлаб чиқара олишлик махорати билан боғлиқдир. Шундай экан, чуқур мулохаза, ўткир фикр ва илғор ғоянинг асосини аниқлаш, билиш масаласининг энг мухум шартидир.
Демак, сиз билан биз борлиқ тўғрисида ва унинг мазмун-моҳияти хусусида фикр билдиришдан олдин, мулохаза нима эканлигини, фикр нима эканлиги-ни ва илғор ғоя деб нимага ва қандай фаласафага айтилишини билиб олишимиз керак бўлади. Чунки, фалсафа- билиш эканлигини ва у ўз навбатида чуқур мулохазада бўлиш эканлигини, ўткир фикр ва илғор ғоя ишлаб чиқариш услуби эканлигини маълум бўлади.
Шундай қилиб, чуқур мулохаза қилиш, бу фалсафа юритиш эканлигини билдирса, фикр ишлаб чиқариш эса, худди шу чуқур мулохазанинг ҳаракат доираси, яъни фалсафалаш, фалсафий билиш демакдир. Умумий олганда, «фалсафа» деган тушунча билиш, тушуниш, англаш, тасаввурга олиш, курилаётган масалани чуқур мулохазалар орқали ўзлаштириш, яъни шу масалага нисбатан муайян фикр ишлаб чиқарилиши ва шунинг асосида, муайян ғояга эга бўлиш демакдир.
Демак, шундай қилиб, борлиқ ходисаси мазмун-моҳиятини чуқур билиш, тушуниш ва уни мукаммал ўзлаштириш учун, аввало, биз томондан сўз юрғизиш, фикр ишлаб чиқариш ва ғоя ишлаб топишни талаб қилади, бу борлиқ масаласининг туб моҳият мазмуни.
Ўқувчиларимизга, «фалсафа» деган сўз ва «фалсафа фан»-ининг мақсад-муддаоси, асосан нимадан иборат ва ниманинг асосига қурилиши тўғрисида фикр билдирсак, юритилаётган фикр мулохазаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунишга ёрдам беради.
Мисол учун, «фалсафа» деган сўз, бугунги кунда сўз юрғизиш, фикр юритиш, муайян бир ғояга ишонч хосил қилиб олиш учун қилинган амалий ҳаракат деган маънони англатади.
Шундай экан, фалсафанинг туби: сўз юрғизиш бўлса; унинг куроли фикр юритиш; унинг асоси эса: ғоя ишлаб топиш демакдир. 1-эслатма: ФИКР - тўлиқ англанган ҳис-туйғу; ҒОЯ - тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси.
Экоридаги «эслатма», хар доим ёдингизда бўлсин. Чунки, сиз билан биз, худди шу фикр: тўлиқ англанган ҳис-туйғу ва унинг тўлиқ англаб етган фикрлар гулдастаси - ғоя асосида ётувчи борлиқ, олам, дунё, моҳият, хосият ва барча турдаги мавжудликлар ва ана шу мураккаб масалаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида, факат шу тўлиқ англанган ҳис-туйғунинг фикр доираси ичида бўлган ғоялар хусусида фикр юритамиз.
Ғоя, юқорида таъкидлаганидек, тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, яъни курилаётган масаланинг жаъмулжами, унинг туб моҳият мазмунини англатиб келувчи фикрлар йиғиндиси демакдир.
Масалан, тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастасига, мисол келтирадиган бўлсак, унга: «борлиқ», «Олам», «Дунё», «Хаёт» каби, ва шунга ўхшаш кенг доирадаги фалсафий тушунчалар: «Макон», «замон», «давр» каби муайян атамалар, худди шу тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастасини ташқил этади. Умуман олганда, фикр ўзининг келиб чиқиш ва такомиллашиш асосига кўра, у муайян моҳият ходисасининг мазмунини билдириб, киши онггида муайян тасаввурнинг тафаккур маъносини англатиб келади. Англанилиши ва тушунилиши жихатидан фикр, бир турга, ғоя икки турга бўлинади. Масалан, борлиқ сўзи, аслида бир хил хусусиятни билдириб келувчи фикрдир. Аммо унинг англаниши ва тушунилишида ғоя икки турга, тўғри ва ёки нотўғри фикр доирасига бўлинади. Яъни бир моҳият ходисасини икки қарама-қарши фикрда ифода этишлик ғоянинг икки турга, аниқроги иккиланиш оқибатида икки томонга бўлинишини билдиради, холос.
Аслида, фикр ҳам, ғоя ҳам, ўзининг англаниши ва тушунилиши жихатидан баттадир ва ягонадир.
Шундай қилиб, борлиқ ходисаси асосини билишда, тушунишда ва уни илмий ўрганишда, муайян, тўлиқ англаб етилган фикр ғояга таянмасдан, уни ўрганиб бўлмайди.
Шунинг учун, борлиқ ходисасини тўлиқ илмий билиш, тушуниш ва унинг моҳиятини ўзлаштириш учун, авваламбор, мустақил фикр, мустахкам ғоя орқали ўрганиш мумкин бўлади.
Инсон онгги имконияти, яъни, унинг билиш, тушуниш ва ўзлаштириш имко-нияти, факат ва факат, юқорида таъкидлаганимиздек, сўз юрғизиш, фикр юритиш ва ғоя ишлаб топиш орқали амалга ошади.
Достарыңызбен бөлісу: |